ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

september 2018
M T O T F L S
« Nov    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

  • asattorovАбдуқодир Сатторов

    Ҳабарларда келтирибди-ки Оллох таоло дунёнинг яратилишидан неча йил аввал пайғамбар алайхисаломнинг муборак нурларини яратди.

    Ва ниманики дунё ва охиратдидир.У нурдан пайдо қилди.ул нур то бобомиз Одам алайхисаломнинг сулблари яни белларига ўтгунча Аллох жала ва аъло ул нурни бир гавхарда сақлади. Пайғамбар алайхиссалом нурларидан ажиралган бу гавхар ғам-андухда қолиб пора- пора бўлди ва гуручга мубаддал бўлди. Шунинг учун бу неъматдан тайёр қилинадиган таом мусулмонларнинг энг яхши таоми хисобланади. Хатто, энг улуғ мехмонни хам ушбу таом билан зиёфат қиладилар.
    Пайғамбар алайхисаломнинг. Таомлар ичида гуруч, қавм орасидаги пешво кабидир, деганлари сўзимизнинг далилидир. Ривоят қиладиларки, ердан чиқадиган ҳар бир гиёҳ манфаатли бўлиши билан бирга зиёнлик томони хам бор. Магар, гуруч ҳамма ҳолда фойдали ва шифодир. Баъзилар дўст тутмай еганлари учун уларга шифо бўлмагай. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Гуручнинг шифобахш хусусиятлари
  • turklarМУҲАММАД АТ-ТАБИБ АЛ-ҲАРАВИЙ

    Ушбу рисола Арғунхон подшолик қилган – (1284 – 1291 ) йилларда унинг буйруғи билан ёзилган.

    БИРИНЧИ БОБ – НОНЛАР ҲАҚИДА

    Ювилган буғдой унидан тайёрланган нон
    Табиати: Иссиқ ва совуқ.
    Хосияти: Озиқлик қуввати кўп, қонни тозалайди.
    Зарарини даф этиш: Бузварий сканжубинига қўшиб ейилади.

    Патир нон

    Табиати: Қуюқ, жисмоний меҳнат билан шуғулланганларга яхшидир.
    Хосияти: Кеч ҳазм бўлади.
    Зарари: Қорин оғриғи келтириб чиқаради.
    Зарарини даф этиш: Зира ҳазм дорисига қўшиб ейилади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мижоз ҳақида рисола
  • asattorovАбдуқодир Сатторов

    Касалликни даволагандан кўра уни олдини олган маъқулрок дейишади. Бу тўғри гап. Бугунги кунда айрим касалликларни янгидан-янги турлари намоён бўяпти-ки, бундан кўз юмиб бўлмайди.
    Лекин, биз касалликларни турлари ва уларни салбий оқибатлари ҳақида гапирамизу, афсуски, ўша касалликларни келиб чиқиш сабаблари, яъни оддийгина бошланғич холатлари назаримиздан четда қолиб кетаверади. Оддийгина мисол қилиб тиббиёт соҳасида ҳамон жумбоқлигича қолаётган рак(саратон) касаллигини келтириш мумкин.

    Рак(саратон) – бу ёмон сифатли ўсма бўлиб, тери, ошқозон-ичак шиллиқ пардалари, нафас йўллари ва ҳар ҳил безларнинг хужайраларида ҳосил бўлади. Касалликнинг бошланиши аксарият холларда яширин кечади, шу боис хам унинг аломатларини тезлик билан аниқлаш қийин кечади. Бошланишида кичик бакола донидек, қаттиқ юмалоқ хира рангли ва бир қадар ҳароратли бўлади. Униг баъзиси қаттиқку оғриқли, баъзиси оғриқсиз бўлади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Соғлигингиз ўз қўлингизда
  • asattorovАбдуқодир Сатторов,
    “Малхам” табобат маркази раҳбари, халқ табиби.

    Грипп-умумий интоксикация, харорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш ва нафас йўллари шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир.

    Грипп тарихи

    Йилнинг совуқ пайтида ахолини энг кўп қийнайдиган касаллик бу грипп хисобланади.

    Грипп сўзи французча “гриппер” сўзидан олинган бўлиб, эгаллаш, тарқалиш деган маъноларни англатади. Грипп азал-азалдан инсониятга тажовуз қилиб келган. Илк касаллик хақида маълумот эрамиздан аввал 412-йилда тиб алломаси Гиппократ томонидан қайт этилган. Бу касаллик вабо, ўлат, ич терлама касалликлари каби ёвуз ва хавфли ҳисобланган. Грипп ўчоқлари 1173-йилда ҳам бутун дунё бўйлаб кузатилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Грипп ва шамоллаш, унинг асоратлари, табобат усулида даволаш
  • asattorovАбдуқодир Сатторов

    Заҳарланиш-бу организмга захарлар таъсир қилиши туфайли рўй берадиган патологик ҳолатдир. Айниган озиқ-овқат махсулотлари ва заҳарли ўсимликлар, рўзғор ҳамда ишлаб чиқаришда қўлланиладиган турли химиявий моддалар, дори препаратлари ва бошқалар заҳарланиш ҳолларига сабаб бўлиши мумкин.

    Заҳарланиш сўзи турли заҳарли моддалар билан боғлиқ деб тушунилади. Тўғри фақат бу ерда гап турли кимёвий заҳарлар ёки илон оғуси эмас, балки озиқ- овқатлардаги одам организимига тушгач, заҳар каби таъсир этиб, ички аъзолар ҳамда тизимларни издан чиқарувчи моддалар ҳақидадир. Хуллас, озиқ- овқатдан заҳарланиш, сифатсиз маҳсулотни истеъмол қилгач юзага келадиган хасталик ҳисобланади.

    Озиқ- овқатлардан заҳарланиш ҳолатлари одамзотга қадимдан маълум. Буюк саркарда Искандар Зулқарнайн ҳам жанг давомида аскарларга тез айнидигон маҳсулотларни, масалан, балиқни истеъмол қилишни ман этган экан. Қадимги юнонда ҳам балиққа шубҳа билан қарашган. Юнон ҳукумати балиқни фақатгина пешинга қадар сотишага рухсат этган. Пешиндан сўнг сотилмай қолган балиқлар эса камбағалларга тарқатилар ёки ташлаб юборилар экан. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Заҳарланиш нима?
  • Абдуқодир Сатторов

    Қандли диабет (қанд касаллиги, қанд аралаш сийиш ) –эндокрин касаллик. Бунда организмда меъда ости бези эндокрин қисмининг гормони –инсулин етишмаслиги оқибатида моддалар алмашинуви бузилади. Инсулин мутлақо (абсолют) етишмаслиги (меъда ости безининг махсус ҳужайралари, яъни оролча аппаратларида инсулин кам ишлаб чиқарилганда) ва нисбатан етишмаслиги (инсулин активлиги сусайганидан, у зўр бериб парчаланганда, тўқималарнинг инсулингга бўлган эхтиёжи ортганда в.х) мумкин.

    Қандли диабетнинг келиб чиқишида ирсият катта роль ўйнайди. Мунтазам равишда кўп овқат истемол қилиш овқат билан озон хазм бўладиган углеводли – ширин овқатларни ортиқча ейиш касалликнинг пайдо бўлишида мухим омиллардан бири ҳисобланади. Қондаги қанд инсулинни синтез қилувчи хужайраларга таъсир этади ва кўп овқат еб юрилганда қонлаги қанд миқдори доим ортиқ туради, бу эса ана шу хужайралар функциясинин сусайиб кетишига олиб келиши мумкин. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қандли диабет
  • Абдуқодир Сатторов

    Жигар сўрғичи (қурти) умуртқали ҳайвонлар ва одам организмида яшовчи эндопаразит ҳисобланади.

    Тузилиши: Жигар сўрғичининг танаси баргсимон бўлиб, узунлиги 20-50 мм, эни эса 10-20 мм келади.
    Жигар сўрғичи кўп ҳужайрали организм ҳисобланиб, ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир. Кутикула уни ташқи таъсиротлардан муҳофаза қилишда, нафас олиш ҳамда қисман ҳазм ва ажратув процессларида ҳам қатнашади. Кутикуланинг ташқи томонида ингичка тиканаксимон ўсимталар бор, шу билан жигар сўрғичи бошқа сўрғиччлилардан фарқ қилади. Кутикула остида 3 қават нафис силлиқ мускул пардаси ётади, мазкур мускуллар кутикула билан бирга тери-мускул қопчиғи деб аталмиш тана пардасини ҳосил қилади. Қопчиқнинг қўшувчи тўқималари ички органлар орасини тўлдириб, танада бўшлиқ қолдирмайди, бинобарин жигар сўрғичи этли тузилишга, бошқача айтганда паренхиматик тузилишга эга. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Жигар сўрғичи – FASCIOLA HEPATICA