ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Юсуф Расул 1971 йилда Тожикистоннинг Панжикент тумани, Сўжина қишлоғида туғилган. 1993 йилда ТошДу журналистика факультетини тамомлаган. 1997 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида “Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами нашр қилинган. Айни пайтда Швецияда яшайди. Хориждаги ўзбеклар орасида анча танилиб қолган www.yangidunyo.com интернет нашри асосчиси ва муҳаррири.
Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда….
Юсуф Расул: Швецияга келган илк кунларимиз кечагидек ёдимда. Read the rest of this entry »
-
Тожикистонлик истеъдодли ёзувчи Ҳайдарқул Шариповнинг ушбу ҳикоясини ўқиш жараёнида кўнглингиз тўлиб йиғлайсиз. Инсон ҳаёти нақадар мураккаб ва сирли, кутилмаган воқеаларга тўла эканлигини ҳис қиласиз. Хатолардан тақдирлар яралиши нақадар тўғри эканлиги ёдингизга тушади. Ҳаёт жумбоқлари ва мураккабликлари ичида яшаб, ўзини йўқотмаган инсонлар барибир бир кун келиб ўз мақсадларига эришишларига ўзингиз гувоҳ бўласиз.
*****Тошкентдай шаҳри-азимдан ҳозирги мўъжазгина шаҳарчага хизмат топшириғи билан келганимга бор-йўғи бир ҳафта бўлди. Янги жой, барибир янги жойда… бегона муҳит, бегона одамлар… Ётсираб, ўзингни чеккага тортиб турасан… Ҳайқириб оқаётган дарёнинг шиддатли оқимига қўшилолмай, чекка-чеккада сарсон-овора хас-чўпакка ўхшайсан, гўё… Read the rest of this entry »
-
Аюб Лутфий (Аюбжон Жўраев) Тожикистонлик ўзбекзабон ёш шоирлар ичида энг умидлиси. Унинг сатрлари қуйма, туйғулари тоза ва ишонарли. ”Менга турмушга чиқасизми?” номли китобига кирган баъзи шеърларини эътиборингизга ҳаво этаяпмиз. Ўзингиз баҳо беринг.
Таҳририят.
Отажоним бор
Аслида дунёда мендан бахтли йўқ,
Кимсалар отасин меҳрига ҳам зор.
Бахтим ошиб ётар, кўнглим эса тўқ,
Шукурки, бошимда менинг отам бор.Борлигининг ўзи менга кифоя,
Дуоси ҳамиша қилар ҳимоя,
Суянганим доим ўзимга соя,
Шукурки, бошимда менинг отам бор.Отам омон бўлсин, бошим осмонда,
Розилигин олиб юрай ҳар онда.
Отаси йўқларга жуда ёмон-да,
Шукурки, бошимда менинг отам бор.Худо берган умри рост, узоқ бўлсин,
Фироқлари ундан минг йироқ бўлсин,
Бахтимда кўргани хўп қувноқ бўлсин,
Худога шукурки, отажоним бор. Read the rest of this entry » -
Ҳар саҳар тонг отиб, чиқади қуёш,
Бир уйда хурсандлик, бир уйда мотам.
Шу тарзда бу ҳаёт ўтаверади,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Қирғоққа тўлқинлар урилаверар,
Ниҳоллар унади, туғилар одам.
Дарахтлар қулайди, тоғлар емрилар,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Ҳар кун тузадилар одамлар режа,
Орзу деб инсонни яратган Эгам.
Бу дунё яралур, бу дунё вайрон,
Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.Ким деса: «бу дунё мен билан тирик»
Ёлғон- бу, ҳаддидан ошмасин одам.
Бир кун гўрларига тупроқ тортган халқ:
«Келди-ю кетди», дер беғам- хотиржам. -
Рукнимизнинг бу галги меҳмони – америкалик машҳур Ўзбек тилшунoс oлими, педагогика фанлари доктори, профессор Иноятулла Шаҳроний:
Профессор Иноятулла Шаҳронийнинг асарлари Афғонистондан ташқари, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Канада ва бoшқа мамлакатларда ҳам нашр этилган
Би-би-си: Домла, агар қарши бўлмасангиз, суҳбатимизни шахсан ўзингиз “Тиллар ҳамдўстлиги” китобингизда илгари сурган саволлар билан бошласак. Сиз унда ”Туркий халқлар нима учун бир-бирларидан айрича тирикчилик қилаяптилар? Булар ўртасидаги бирлик, биродарлик, ҳамдўстликка ким, кимлар раҳна солган, деб сўрагансиз. Шу ўринда ўзингиз бунинг сабабларини нимада кўрасиз? Read the rest of this entry »
-
Тожикистонлик истеъдодли шоир Ҳасанбой Ғойибнинг ”ЮРАКНИНГ МАҲЗУН ТУНЛАРИ” ва ”Ҳажрида куяр кўнгил” шеърий тўпламларини тақдим этамиз.
Ушбу шеърлар Қўрғонтеппа шаҳридаги «Графика» нашриётида чоп этилган.
Тўпламларни ўқиш учун қуйидаги ишораларни босинг:
Охирги изоҳлар