ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Бу юртда чинорлар кўкка чўзилган,
Ҳаттоки юлинган ғўзалар тикка.
Узилган,
Ичимда недир узилган –
Барибир, кўз тикдим мен юксакликка.Бу заҳил тупроққа бир чўп қадасанг,
Осмонга талпинар, тик ўсар яккаш.
Дарахтлар аскардай тик турган юртда
Инсонга уятдир эгилиб яшаш.Далалар бепоён, саҳролар сўнгсиз,
Адоқсиз, хадсиздир бу ер, бу борлиқ.
Бу чексиз оламда, бу кенг дунёда
Уят – дили танглик, юраги торлик.Чўққилар азалий, турар жойида,
Турар салобатли тоғлар минг йиллик.
Вазмин, оғир чўккан тоғлар пойида
Уят – ҳовлиқмалик, уят – енгиллик.Уятдир эзилиб минг йилки шундоқ
Далада тупроқдай сарғайган, ҳайрон
Халқ кўзига боқиб ёлғон сўзламоқ…
Ҳеч ким билмаса ҳам, уятдир ёлғон.Бир дон эксанг, униб ёзади япроқ,
Гулларнинг атридан булбуллар сайроқ.
Тош ҳам гуллаб ўзин англатган юртда
Уятдир зулм кўриб,
сассиз яшамоқ…https://www.facebook.com/karim.bahriyev
2010
-
Кузатдим онамни охирги йўлга…
Бу не ноиложлик деган саволни
ўзимга бераман…Таскин берувчим йўқ, таскин излайман
Шу таскин илинжи турли мақолни
сўзимга бераман…Азал – хилқат !
Унда ошкоралик йўқ !
Баҳорни кузатмоқ каби малолни
ёзимга бераман…Кунимни ёритган қуёшим сўнган…
Кўнглимнинг аксига менгзар жамолни
музимга бераман… Read the rest of this entry » -
НАВРЎЗ МУБОРАК !
Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Назрўз муборак сизга!Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!ЯХШИЯМКИ…
Оғоч бўлсанг йиқилардинг
Болталарнинг зарбидан,
Ўрду эсанг безиллардинг
Ёғийларнинг ҳарбидан,
Элат бўлсанг қувилардинг
Шарқидану Ғарбидан,
Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим! Read the rest of this entry » -
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, ҳурматли устоз Абдулла ОРИПОВГА таваллуд аёми билан
Бағрингиз кенг дарёдир, ижодда бир уммонсиз,
Қайноқ ижодлар билан тўлиб тошар ҳамон сиз!
Бахтиёрсиз ниҳоят, соғ, саломат, омонсиз,
Шоирлар ичра танҳо, алломаи замонсиз,
Бу назм бўстонида ғолибсиз, паҳлавонсиз,
Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!Неча юзлаб шогирдлар бормоқда изингиздан,
Олам аҳли баҳр олар ҳар байту сўзингиздан!
Истиқболли режалар кўрингай кўзингиздан,
Шаҳаншоҳ бирла халқим миннатдор ўзингиздан!
Барча одамлар учун мураббий, меҳрибонсиз,
Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз! Read the rest of this entry » -
Аннакули Нурмаммедов
(Туркман тилидан Саодат Пўлканова таржимаси)
Бир қўлида қалам,бирида китоб,
Яхшилар илмига ҳайрон Хоразмий.
Тупроғи ҳар замон энг улуғ аҳбоб,
Минг ҳунар дилида сайрон Хоразмий.Бошидаги телпак “Оқ уй”га менгзар,
Суҳбати ҳар доим бир тўйга менгзар,
Ҳар сўзин маъноси буғдойа менгзар,
Асло кам бўлмасин қардош Хоразмий. Read the rest of this entry » -
Шеърим менга қараб йиғлама,
Мен сендан кетмадим, кетмадим.
Кетдим дарёлардан бош олиб,
Кетдим кўкрагимга тош солиб,
Кетдим суйганлардан ҳам тониб,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.Гоҳ ўчди, кўмилди изларим,
Япроқдай титради тизларим,
Тош қотди оғриқдан ҳисларим,
Йўқотдим дунёни, бўзладим,
Бир сени йўқотсам изладим,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.Ўзим гўдак эдим, кўз ёрдим,
Сен эдинг туғилган суюнчим.
Сен эдинг дарддошим, куюнчим,
Изтироб, умидим, ўтинчим…
Мен орзулар тўқиб етмадим,
Бир сендан кетмадим, кетмадим. Read the rest of this entry » -
Кеча қатл қилингандим…
Бугун ҳам ойболта остида бошим…
Нимталанган қалбим сабоҳни кутар…
Кундани ҳозирлар, Жаллод-қардошим.Сукунат тиз чўкар қалгоҳ узра…
Потирлар қаноти қайрилган Сўзлар.
Болтага тикилар ҳадсиз кўрқувла
Зулмга тан берган миллионлаб кўзлар.Ҳукм ижро этилди. Тиржаяр жаллод,
Тамошо тугади… “Тарқал, оломон!”.
Қонимга тойғаниб йиқилган одам,
Қонимни бўралаб сўкар беармон…Совуқ ва қоронғу хужралар томон,
Индамай тарқалди менинг миллатим…
Золим кундасида вужудим эмас
Наҳот қатл этилди менинг Қисматим?…Ванкувер, 3 февраль, 2013 йил.
www.yangidunyo.org
-
Гоҳида ғарқ бўлгим келар
Сувга эмас
Ғуссага эмас
Хаёлга эмас
Сенинг оғушингга
Она!****
Cуратингга қарайман
У қаримайди
Аммо қаритади****
Кўприкман
Ўтишинг учун
Бузилишим асло уйлама
Фақат манзилган етган чоғинг
Мен томон бир боқ ва қўл силкит
Ўша дам тўкиламан…. ўзимдан-ўзим…. Read the rest of this entry » -
ЧАРОС, РАЪНО ВА ШАҲЛО
Бу дунё шу экан – розим қоладир,
Кўпим кетиб борар, озим қоладир.Бобом шароб ичиб, пиёла қўйган
Токчада мунғайиб созим қоладир.Вақт отлиғ бешафқат юлиб кетажак –
На кибр, на қадди ғозим қоладир?!Ҳар тулки қошида турланганим йўқ,
Этим қолмаса ҳам, юзим қоладир.Бу бўз кўйлагимни эгнимдан ечдим,
Эрта мени ечиб, бўзим қоладир.Қалбимга етмади васлимга етган,
Дилимда тахланиб сўзим қоладир.Юрагим ёнадир. Кетар нурларим.
Ёшлар оқиб тугар… Кўзим қоладир. Read the rest of this entry » -
Ватан деб остонам – сени айтаман,
Ватан бу – бир чимдим тупроқдир азал,
Кўзимга тўтиё аждодлар юрти,
Ватан бу – кўнглимга битилган ғазал.Ватан бу – мен десам менда кўринган,
Борлиғу ўтмишим, келажагим шу.
Тангрининг нури бу менга берилган,
Ватанга бахт излаб интилмоқ – қайғу.Ҳаёт бордир балки Арши аълода,
Уни кўрган эмас ҳеч бир зот ҳамон.
Ўша жойда ҳам мен айтиб Худога,
Менга ватан дейман ястанган Турон.Ватан деб остонам сени айтаман,
Ватан менга асли бир чимдим тупроқ.
Юрагим ураркан ҳар бир дам, замон,
Менга ватан эрур туркийлик – қуроқ. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар