ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2024
M T O T F L S
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  
  • pismoМен ижтимоий соҳада мухолифат вакиллари талаблари ва ҳукумат олиб бораётган ишларни қиёсий таҳлил қилган ҳолда, нисбатан ҳукумат сиёсатини қўллаб қувватлайман.

    Чунки мустақилликнинг биринчи даврларида шундай сиёсат олиб бориш истиқлолни сақлаб қолишниг ягона йўли эди. Қудратдаги ҳукумат буни муваффақиятли амалга оширди.

    Бугунги ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, эндиликда, ижтимоий соҳада аста-секинлик билан приоритетларни дунёвий жамият томон буриш, истиқлолни нафақат ҳимоя қилади, балки янада мустаҳкамлайди:

    • Совет даврида катта меҳнатлар эвазига шакллантирилган патриотизм, интернационализм тушунчаларини ўзимизга қайтаришимиз керак. Бунинг учун советлар даври тарихини ўз манфаатларимиздан келиб чиқиб ИЖОБИЙ ёритишимиз, бугунги кунимизни унинг давоми сифатида талқин қилишимиз керак деб ўйлайман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ижтимоий соҳа ҳақида баъзи фикрлар – приоритетларни ўзгартириш вақти…
  • Quroq-300x230Аҳмад Аъзам

    Қисса

    Севимли ёзувчимиз, муҳтарам устозимиз Аҳмад Аъзамнинг ”Қуроқ” номли янги қиссасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
    Бу  асар адабиётимизга янгилик ўлароқ қабул қилинишига шак- шубҳа йўқ.
    ”Қуроқ” ўқувчиларни болаликнинг беғубор, жайдари ва ўксук дунёсига олиб борадиган кичик бир руҳият парчасидек .
    Инсон қалбининг болалик мисолида ўзлигига талпинишидек ёқимли таассурот қолдирадиган ажойиб қисса…
    Инсоннинг ўз ичида ёлғизлиги, ички зиддиятлари, руҳан ва маънан улғайгач, ўзи туғилиб ўсган ватанига ўзини бегонадек ҳис қилиши, муҳитга бегоналик ёки бегонасираш, бунинг таассуфлари қоришиб кетади асарда.
    Болаликка тазарру, деб ўйладим.
    Инсон кексайганда боладек беғубор бўлиб қолиши мумкинлиги яна ёдимга тушди. Болалик ва кексалик бир -бирига яқиндек. Фақат ўртада босиб ўтилган умр бор. Шу нарса уларни бир- биридан айириб туради.
    Луғатимизда ишлатилмайдиган янги сўзларнинг тамсил қилиниши, фикрлар, жумлалар, турли мақол ва ибораларнинг қўлланилиши асарнинг яна бир эътиборли жиҳати.
    Қисса ҳақида, ундаги рамзлар, турли тимсолар ҳақида жуда кўп ёзиш мумкин.
    Мавриди келса албатта ёзилади.

    Юсуф Расул, ”Янги дунё” муҳаррири. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қуроқ