ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2024
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)
    (тарихий достон, охири)

    Ёз очилдию баҳор ўлди яна,
    Сут ила борча черик тўлди яна.

    Бўлди юғроту қимиз бас бисёр,
    Бўлди айш қалъа элига душвор.

    Кўчлар келди соғинлар била,
    Эл фараҳ қилди соғинлар била.

    Отға ўт бўлдию элга айрон,
    Ичкари бор эдилар эл ҳайрон.

    Ҳеч ёндин йўқ аларға уммед,
    Меҳнати тушти аларға жовид.

    Йиғилиб Чинсўфига бордилар,
    Йиғлабон, бир неча ёлбордилар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (25)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)


    (тарихий достон, давоми)


    LXXII
    Хусравшоҳ Қундузга бориб имом-уз-замон қиличиға учроғони

    Бу бўлак чун қойитиб бордилор,
    Ишларини айтиб бордилор.

    Бўлди мирзолари бисёр малул,
    Пиру барнолари бисёр малул.

    Дедилар: “Эмди бу жузви иштур,
    Чоржўлиқ била не сончиштур?!

    Кўроли ким не қилур Хусравшоҳ,
    Ким анго Шоҳи Замондур ҳамроҳ”.

    Ул замондинки ёғи эрди ёвуқ,
    Бир-ики ой ўтуб эрди ёвуқ, Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (24)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LXXI
    Кенгошиб ҳар сори илғор йиборгонлари

    Йиғилиб келди эса яхши-ямон,
    Кепаку арпаю буғдою самон,

    Бир неча йиғлашиб ўлтурдилар,
    Бир-бирин меҳр била кўрдилар.

    Деди Мирзоки: “Будур Шоҳи Замон,
    Борчангиздин улуғ улдур султон.

    Манинг ўрнумда ани шоҳ қилинг,
    Борчангиз онинг эшигига келинг.

    Ҳар наким ул деса, андоқ қилингиз,
    Мулкнинг маслаҳатини билингиз”.

    Борча зоҳирдо қилиб сўзни қабул,
    Бўлдилар ботин аро асру малул. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (23)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LXVII

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Бухороға келиб, Убайд Султонни тўйлоғони ва Хоразм вилоятиға лашкар тортиб борғони ва Хоразм элини қабоб қўрғон тегросида турғонлори.

    Ҳазрати хони вали андеша,
    Волийи шухи шужоатпеша.

    Тахтида ўлтурубон бир неча кун,
    Тахт элини кўрубон бир неча кун,

    Иниси мақбарасин қилди тавоф,
    Қилди даъват била ул ерни матоф.

    Даъвате айлади беҳадду қиёс,
    Даъватин еб дедилар борча сипос.

    Чунки даъват иши бир ён бўлди,
    Хони аъзам яна гирён бўлди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (22)
  • Najmiddin Komilov

    Муҳтарам устозимиз Нажмиддин Комиловнинг хотиралари ҳамиша барҳаёт! Ушбу мақола домламиздан бебаҳо ёдгорлик сифатида сақланиб қолди. Таҳририят.

    Алишер Навоийнинг лирик асарлари жамланган «Хазоим ул маоний» девонида икки ярим мингдан ортиқ ғазал бор. Шарқ адабиётида бирор шоирга бунчалик кўп ғазал ёзиш насиб бўлмаган. Аммо гап фақат сонда эмас. Навоий қалбидан қуйилиб чиққан ғазалларнинг ҳар бири даҳо ижодкорнинг беназир санъати ва теран тафаккуридан гувоҳлик берадиган бадиий дурдона, мўъжизадир. Бу бадиий миниатюраларнинг яратилганига беш асрдан ошди, лекин кеча ёзилгандай ҳамон руҳимиз, шууримизни ғалаёнга солиб, дилларга ҳаловат бағишлайди, ўқиган сари яна ўқигингиз, байтлар қатидаги сеҳрли ва сирли маъноларни теранроқ, тўлароқ англаб олгингиз келади. Буюк ўзбек шоири салафлари ижод-хонасида камолга етган кўҳна жанрнинг имкониятларини истифода этиб, бемисл маҳорат кўрсатиш, хазоя билмас шеърий гулшанлар яратиш баробарида ўзи мустақил равишда янги ифода усулларию услублар ихтиро қилди, ижодий тажрибалар, улкан изланишлар йўлидан бориб, ғазал инкишофини баланд чўққиларга олиб чиқди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Жон ва жонон можароси
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LXV
    Убайд Султон анолари била Қаршиға келгонлари

    Чун Бухороға етишти бу сўз,
    Борча эл айто киришти бу сўз.

    Аносиға дедилар: “Ҳазрати хон
    Деди Қарши била Синча Султон.

    Сизни келсун, дедилар ул ики шоҳ,
    Кўчларни ола келсун ҳамроҳ.

    Ким Убайд эвланибон келган учун,
    Хон анинг келганини билган учун,

    Қаршида тўй қилибтур ангез,
    Тез келсун, борини дебтур тез”. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (21)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)


    LXIII
    Султон вафотидин бурун Валибекнинг келгони ва Хусравшоҳнинг воқеаси

    Валибек ҳам ўта олмай ҳайрон,
    Тоғ ичинда юрумиш саргардон.

    Бузулиб навкари ошифта бўлуб,
    Ўзи ул қиссадин олифта бўлуб.

    Туруб эрди анго етти бу хабар:
    “Ким етиб ҳукми худойи акбар,

    Борди Бобур қотиға Хусравшоҳ,
    Тенгри ул хирсни қилди гумроҳ.

    Қўлидин чиқди зимоми тақдир,
    Навкари тузди кўзинча бир-бир. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (20)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Музаффариддин Султон Маҳмуд Баҳодир имом-уз-замон ҳазратиға кўрунуш учун борғони, ҳазрати имом-уз-замон шукрона учун тўй тортиб, Султонни меҳмон қилғони

    Чун эшитти муни Султон Маҳмуд,
    Кўнгли Кеш мулкида бўлди хушнуд.

    Борди Кешдин басе хонга ўтру,
    Хон дема, жони жаҳонға ўтру.

    Ул Самарқандда етти хонға,
    Хон доғи қилди карам Султонға.

    Тўйлади онию меҳмон қилди,
    Ёнги бошдин они султон қилди.

    Тутти шукрона учун суҳбатлар,
    Берди Султон элига давлатлар.

    Туздилар ул икки кўр шоҳона,
    Қўрага бирла қуруб паймона. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (19)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Танбалнинг мухолифатидин ғазабнок бўлуб, имом-уз-замон Андижонға черик тортқони

    Балхдин чун қойтиб келди хон,
    Борди ўз кишвариға ҳар султон.

    Тинди бўлғой черик оти ики ой,
    Ким, яна хони мамолик орой.

    Танбал устига юрур бўлди бот,
    Ярлиғи лашкар аро тўлди бот.

    Бу азимат била отлонғоч хон,
    Хони офоқу Сулаймони замон

    Деди: “Султони муаззам Маҳмуд,
    Билка Қоони мукаррам Маҳмуд

    Лашкари бирла йиғилсун Кешда,
    Ул қилур ишни билсун Кешда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (18)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Ҳазрати имом-уз-замон тобуғидо Боқи Тархон элчи йибориб, нусратшиор машкар қўшулғони ва машкар Балх устиго бориб, шоҳ Замонни қочурғонлори ва муддати Балхни қабол қилиб Хусравшоҳни даралорга қочуриб, мурожаат қилғонлари

    Ҳазрати хони Шайбони лақабим,
    Шоҳи зи шавкати олий насабим.

    Мўғул андешасидин чун тинди,
    Ўзининг тахтгаҳиға етти.

    Бир икки ой фароғат қилди,
    Ул мўғулчин била ким ойтилди.

    Яна тушти бошиға бу савдо,
    Ким Ҳисор устиға соғой ғавғо.

    Отлониб Қарши сори кеди ўзи,
    Бори инилариға борди сўзи. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (17)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Хоникахон ва Алачахон бобида аркон давлат ва аён ҳазрат била кенгош қилғони ва хонларға ёрлиғ еткургониким оноларига ва Тошкандо турғон мўғулларға Никон йиборгойлорким, қўрғонни холи қилғойлар

    Фатҳ гулзори очилғондин сўнг,
    Хон бу тамсилни қилғондин сўнг,

    Жам қилди бори султонлорни,
    На қилой деди бу хонларни.

    Қойси деди, бот олибон қуръон,
    Айладинг шартки етсун икки хон.

    Сўнг ўкунч олмасун эмди хоним,
    Сен билурсен санго садқа жоним.

    Қойси дедиким ямондур Алача,
    Борча хонлор аро хондур Алача. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (16)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LII
    Ҳазрати имом-уз-замон мўғул хонлари бирла уруш қилиб босқони

    Кун чиқор чиқмосида ҳазрати хон,
    Бўлубон юзи қуёшдек тобон. :

    Минибон фатху зафар тавсаниго,
    Солди ўт миллату дин душманиго.

    Тенгри бергон черики бор эрди,
    Ҳашаму хашмати бисёр эрди.

    Лек тошлоб борини илғоди ул,
    Келди уч кун аро ўн кунлик йўл.

    Келди ўн минг, киши юз минг кишидин,
    Қилмайин ваҳм мўғул сончишидин. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (15)
  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (Тарихий достон, давоми)

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Хоникахон била Алачахоннинг элчисини олиб Мўғулистонға черик тортқони

    Достоне эшит эмди хондин,
    Яъни ул подшаҳи даврондин,

    Мўғул ул сўз била ҳазрати хон,
    Тилабон нусрату фатҳи яздон,

    Минди давлат отиға шоҳона,
    Сурди ул подшоҳи фарзона.

    Чун Кўҳак суйидин ўтти ул шоҳ,
    Етти ул элчи деган нома сиёҳ.

    Хонларининг сўзини арз этти,
    Арз зтиб сулҳ сўзига етти. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (14)
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    XLIX
    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон мўғул устиға отлониб Жаҳонгир Мирзони қочуруб, Хўжанд қалъасини олиб бузғони

    Ҳазрати хони Сулаймон миқдор
    Ўзининг тахтида чун топти қарор,

    Айлади ҳукмким қотлонсунлор,
    Бир ой ўтгоч черик отлонсунлор.

    Ким мўғул ишини бир ён қилоли,
    Фатҳу нусрат била қойтиб келоли.

    Алачахон доғи бир сардорин
    Йибориб, айлади меҳр изҳорин.

    Ики бошлиқ бек ила икки хон
    Қилдилар икки минг албончи равон. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (13)
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Юруди рахши мурод устида,
    Лангари Шайхи Имод устида.

    Черики борча йиғилди андо,
    Хасмнинг ҳолини билди андо.

    Ваҳшда турғонидин топти хабар,
    Ваҳш оҳанги тузуб қилди назар.

    Чорлотиб жумлайи султонларни,
    Тилотиб Рустами достонларни,

    Деди: “Эй олам аро султонлар,
    Чектингиз мулк учун кўп жонлар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (12)