ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

september 2018
M T O T F L S
« Nov    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

  • 100_0589Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

    Аллоҳга энг маъқул келадиган ишлар – бу инсонлар ҳаққи-ҳурмати учун қилинадиган савоб ишлардир. (http://www.aphorism.ru/151.shtml )
    БЕНДЖАМИН ФРАНКЛИН (1706-1790)

    2012 йил 10 декабр куни Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати фаоллари АҚШ Президенти Барак Обама ишлайдиган Вашингтондаги Оқ уй олдида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси олдида пикет ўтказишди. Иккала пикетда гапирилган гаплар ва ҳолатларни Баҳодир Чориев билан бирга келган қиз видеокамера ёрдамида видеога олди .

    Пикетда мен ҳам қатнашдим ва суратларга олдим. Суратлар ёрдамида пикет ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бермоқчиман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Вашингтонда ”Бирдамлик” пикети
  • Кеча –10 декабр куни,эрталабки соат 09 дан соат 10 гача,“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг АҚШдаги фаоллари АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган ва АҚШ Президентининг қароргоҳи Оқ уй олдида пикет ўтказишди.

    Пикетчилар «Обама маъмурияти бизга эркин матбуот беринг!»,«Бизни овозимизни бўғишга йўл қўйманг!» каби талабларни илгари суришди.

    Шундан сўнг пикетчилар Ўзбекистон Республикасининг Вашингтондаги элчихонаси олидига бориб,у ерда ҳам соат 11 дан 12 гача пикет ўтказишди. Улар «Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!», «Ўзбекистондаги “Бирдамлик” фаолларига тайзиқлар тўхтатилсин!», «“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова,Саида Қурбон,Валерий Назаров ва бошқалар озод қилинсин!»,«Каримов кетсин!»,«Биз демократия истаймиз!» каби талабларни илгари суришди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för «Бизни овозимизни бўғишга йўл қўйманг!»
  • Журналист ва мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича масъул вакили Малоҳат Эшонқулова, Жиззах вилояти бўлими раҳбари Саида Қурбонова ҳибсга олинди. Эшонқулованинг қаерда сақланаётгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
    08.12.2012

    Журналист ва мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг Самарқанд вилояти ва Ўзбекистон бўйича масъул вакили Малоҳат Эшонқулова Самарқанд вилояти, Оқдарё туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинди.
    “Бирдамлик” етакчиси Баходир Чориевнинг Озодликка айтишича, Малоҳат Эшонқулова ва унинг турмуш ўртоғи Аваз Фозилов 7 декабр куни кечқурун Самарқанд шаҳридаги уйидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
    – Бир неча машиналарда келиб иккаласини икки томонга олиб кетишган. Аваз акани Самарқанд вилоят Самарқанд туман Ички ишлар бошқармасида ярим соатлар ушлаб турган ва уни қўйиб юборишган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари ҳибсга олинди.
  • После Сирии США возьмутся за Узбекистан. Похоже, именно на это рассчитывают или надеются организаторы назначенного на 10 декабря 2012г. и широко разрекламированного в СМИ пикета у Белого дома и узбекского посольства в Вашингтоне, члены оппозиционного узбекского движения ”Бирдамлик” (Единство) в изгнании.

    Никакой оппозиции в Узбекистане нет. ”Бирдамлик” инородное и рожденное в США оппозиционное движение, преследующее единственную цель: получить деньги от США на ведение подрывной деятельности против законной власти в Узбекистане – возражают в один голос зарубежным СМИ их коллеги из самого Узбекистана.

    С чем связаны и во что могут вылиться вашингтонские пикеты узбекской оппозиции, разбирались аналитики отделов ”новости Узбекистана” и ”новости США” журнала ”Биржевой лидер”. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Оппозиция в Узбекистане: кто и зачем выдумал ”Бирдамлик”
  • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Жорж Крол ”Бирдамлик” фаоллари билан.

    Бугун,7 ноябрь куни Тошкент вақти билан эрта тонг соат 6.00 дан то 12.00 га қадар АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2012 – йил – Америка президентлик сайловларини биргаликда нишонлаш мақсадида мамлакатда фаолият юритаётган жамики мустақил журналистлар, ҳуқуқ фаоллари, мухолифат вакилларини пойтахтдаги ”Миран” меҳмонхонасига таклиф этди.

    Тадбирда сўзга чиққан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Жорж Крол келганларга ўз миннаддорчилигини билдираркан, айни дамда бўлиб ўтаётган сайловларнинг мазмун моҳиятига, президентликка номзодларнинг таржимаи ҳолига батафсил тўхталиб ўтди.

    Америка президентлик сайловларини биргаликда нишонлаш мақсадида тўпланган ҳамюртларимиз ҳам АҚШ президентлигига номзоди кўрсатилган жанобларга рамзий маънода овоз бериб, сайлов варақаларини белгиланган қутиларга ташлашди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Табрик ва тилак