ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

juli 2018
M T O T F L S
« Nov    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

  • 231382a3Янги китобдан боблар

    Орегонда қиш ва баҳордан чиқдингизми, кузга тутиласиз, деган гап бор. Бу дегани йилнинг қарийб ҳамма вақти ёғингарчилик бор ва ёз жуда қисқа дегани. Шунинг учунмикан, ёз “одим отдими” аксарият одам дам олиш кунлари ё паркларга чиқади ё Тинч океани соҳилига қараб йўл солади. Қуёшли кунларнинг бирида Бивертондаги марказий паркка чиқдик. АҚШнинг бошқа жойларида бўлганидек, бу ерда ҳам “стол-стул”лар ўрнатиб қўйилган. Ёнгинасида эса қўра. Биттасида уйда “мариноват” қилиб келинган қўй гўшти ва товуқ оёқчаларини жизиллатаётгандик, новча бир киши келиб қолди׃
    -Ассалому алайкум, ўзбек экансиз, Худойимдан айланай,-деди.-Саккиз йилдан бери ўзбекни учратмагандим.

    У тинмасдан гапирарди. Энг қизиғи у адабий тилда худди дикторлардек, нутқ ирод қилгандек сўзларди. Биров ёзиб берган ва у ўқимоқда, деб ўйлардингиз.
    Исми Маҳмуд, ўзи Чиноздан экан. Кўринишидан ўттизлардан ошиб қолган.
    Бир зумда бориб машинасидан умр йўлдоши ва уч фарзандини ҳам бошлаб келди. Машинаси қимматбаҳо-“Мерседес”. Америкада бунга етиш осон эмас. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Жаҳонгир Муҳаммад

    МАМЛАКАТГА СОҲИБЛИК

    Ўтган йил охирлари эди. Тожик тилидан дарс берадиган одам керак бўлди, самарқандлик бир тожик танишимга айтдим. У׃
    -Ака, уйда тожик тилида гаплашамиз. Лекин қолган жойда ўзбекча. Чунки ўзбекча ўқиганмиз. Шунинг учун ўзбек тилида бўлса бажараман,-деди. У билан қачон суҳбатлашсак, “Адашиб исмимни ёзиб қўйманг”, дейди. Негалигини сўрасам׃
    -Ўзбекистонга қайтиб сиёсатга кираман, ҳукуматга ишга ўтаман, Ташқи ишлар вазири бўлиш орзуим бор, мен тожик бўлганим билан ота-боболарим Самарқандда яшаб келганлар ва менинг ҳам келажагим шу юрт билан боғлик,-деб Тожикистонга боришни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Ўзбек тилини бурро гапиради ва чиройли мақолалар ёзиб ҳам туради. Read the rest of this entry »

    1 Comment