ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

september 2024
M T O T F L S
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  
  • ibrohim burievНосир Зокир

    Бизда советдан қолган бир одат бор.Муҳолифатчи агар у миллат учун жуда катта ишлар қилган бўлса ҳам, бу оламдан ўтгандан кейин у ҳақда гапирилмайди ҳам эсланмайди ҳам. Ҳозир, совет даврида ҳатто ундан кейин ҳам ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлаганларни номлари абадийлаштирилаяпди, хатто уларнинг вафотидан сўнг мукофотлар берилаяпди, мақолалар чоп этилаяпди, кўрсатувлар уюштирилаяпди. Лекин Ўзбекистоннинг яқин ўтмиши тарихида шундай инсонлар яшаб ўтганки, улар халқ учун, миллат учун сезирарли даражада меҳнат қилишган. Уларни бугун расмий доиралар эслашни ҳоҳламаётган экан бу бўшлиқни тўлдиришни биз зиммамизга олишга қарор қилдик. Зеро сафдошларимиз билишсинки, уларнинг бугун қилаётган ҳайрли ишлари албатта тарих саҳифаларига муҳрланади. Шу фикрдан келиб чиқиб бугун Иброҳим Бўриевни эслашни лозим топдик, зеро у киши эслашга арзигулик инсон эди. Чунки укиши ҳеч қачон ўзининг шаҳсий манфаатини миллатни манфаатидан устун қўймаган забардаст инсон эди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Иброҳим Бўриевни танийсизми?

  • nosir zokirНосир Зокир

    Бу сўзни мен эмас ўтмишдаги алломалар ҳаттоки Ўзбекистон президенти ҳам айтган. Менинг бу мақолани ёзишимга икки воқеа сабаб бўлди.

    Биринчиси, яқинда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига биноан совет даврида яшаб ижод қилган, ўзбек халқининг ғурурига айланган Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Ҳамза Умаров, Аброр Ҳидоятов, Собир Раҳимов сингари ўнлаб санъаткорлар ва бошқа касб эгалирининг номлари кўчалардан олиб ташлангани бўлса, иккинчиси шу кунларда Россияда буюк санъаткор
    Владимир Висоцкий туғилган кунининг 75 йиллиги кенг нишонланаётгани бўлди.

    Мен бир пайтлар Москвага хизмат сафари билан борганимда баъзи кўп қаватли уйларнинг пештоқларига бу уйда полон пайтдан полон пайтгача мана шундай машхур киши яшаган деб ёзиб қўйилганига кўзим тушиб, ўрислар ўзларининг ўтмишдаги миллатининг фаҳрига айланган фарзандларини қандай улуғлаётганликларига хавасим келган эди. Мана биз
    мустақил ҳам бўлдик. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Тарихсиз келажак бўлмайди
  • nosir zokirНосир Зокир

    Ёшлигимизда янги йилни келишини катта байрам сифатида нишонлар эдик.Ҳеч ким янги йилда қандайдир ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бўлишини орзу ҳам қилмас эдик, кутмас эдик ҳам. Бундан яҳши ҳаёт кечириш мумкин эмас деб билардик.Чунки бизлар ўзимизни дунёдаги энг бахтли кишилар деб хисоблар ва бунга қаттиқ ишонар эдик ҳам.Бир-биримизга янги йилда фақат шахсий, оилавий хаётимизда омадлар ёр бўлишини тилар эдик холос. Келажагимиз мустахкамланган, давлатимиз дунёдаги энг қудратли давлат эканини хис этиб яшар эдик.

    Гарбачёв сиёсати кўзимизни очди.
    Қарасак, дунёда биздан ҳам яхшироқ,фаровонроқ яшаётган халқлар бор экан. Бизлар эса, ёлғонга чув тушиб юрган, ҳуқуқлари паймол бўлаётган мазлум кишилар эканмиз. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Инсон ҳуқуқлари фаолларига ва мухожиратда юрган ҳамфикр юртдошларимизга!
  • “Бирлик” Ҳалқ ҳаракатини ташкил этишда фаол қатнашган, бу ҳаракатнинг Наманган вилояти бўлимини 1989- йил Август ойида бўлиб ўтган таъсис йиғилишида биринчи раиси этиб сайланган, шоир Ҳайрулло Қосим 8- Декабрь куни тўсатдан вафот этди.

    Ҳ.Қосим уша пайтларда Д.Ҳасан,М.Солих, Ш.Рахмон,У.Азимов, Д.Исоқова,Г.Нуриллаева,Р.Парфи,Ё.Обид сингари таниқли зиёлилар сафида Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун,демократия учун фаол курашган кишилардан бири эди. У “Бирлик”нинг Наманган вилояти бўлимини ўта қийинчилик пайтлари бошқарди.Ўзбек йигитларини ҳарбий ҳизматдан тобутлари келиши, Ўзбек тилига давлат мақомини берилиши каби муаммоларни дадил кўтариб чиқишда ўзининг амалий ҳаракатлари, жўшқин шеърлари билан халқ меҳрини қозонди. Ҳатосиз инсон бўлмайди. Ҳ.Қосим барча инсонлар қатори баъзи бир ҳатолари билан ҳам тарихда буюк инсонлар қаторидан ўрин олишга ҳақлидир. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ҳайрулло Қосим вафот этди