ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Айни пайтда Швецарияда яшовчи Халқаро Ёзувчилар Пен клуби аъзоси Сафар Бекжонни биз ёзувчи ва шоир сифатида билар эдик.
Яқинда адиб чизган сюрреалистик суратларни кўриб, Сафар Бекжонни яхшигина мусаввир эканлигига ҳам ишонч ҳосил қилдик.
Бу суратларда инсон руҳиятининг ажиб инъикосини кўрамиз.
Кўринг, ўзингиз баҳо беринг, азиз ўқувчи.
-
ххх
Хизматида етти иқлим, ул жондек жонона йўқ,
Дури-дунё шамидир, анга мендек парвона йўқ.Гаҳи йиғлаб, гаҳи кулдим анинг сар-ҳисобига,
Айрилиб хонумонидан, тўлмаган паймона йўқ.Дедим: бас қил фироқингни жамолинг таманно қил,
Деди: ҳар тонг мен кирмаган кулбаю бир хона йўқ.Билолмасман нечукдурсан, ахир нурни ўпиб бўлмас,
Магар шаклу-шамойилдан эшитганим афсона йўқ.Соқиё тутди қадаҳ ёр аксини кўргин дебон,
Кўчаларда энди мандек маст йўқ, мастона йўқ.Ёр агар қилсанг карам дўстинг Сафарни шод қил,
Ки унинг кўнгил уйидек хўп ажиб кошона йўқ. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар