ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
-Доктор, кейинги пайтда ўз ақлий қобилиятларимдан шубҳаланаяпман, айрим белгилар туфайли.
-Қизиқ, қанақа белгилар экан?
-Жуда ҳавотирли белгилар, масалан,кейинги пайтларда телевизордаги ёлғон-яшиқ гапларга ишона бошлаяпман. Баъзида жинни бўлиб қолмадиммикин? –деб ўйланиб қоламан.-о-о-о-
Ўзбек ёзувчиси Тоҳир Малик кунларнинг бирида Қозоғистонга жўнади.Чегарада аскар ундан сўради:
-Нима иш қиласиз?
-Ёзаман.
-Мен сиздан кундалик ҳаётингизни ниманинг эвазига кечирасиз деб сўрадим.
-Қалам эвазига. Шунақами?
-Унда ёзиб қўямиз: “Маликов Тоҳир қалампуруш”. Read the rest of this entry » -
Кеча ишдан чарчаб келиб кечки овқат устида телевизорни ёқсам, Наврўз байрамини кўрсатаябди. Хайрон бўлдим. “Бугун 19-март бўлса, ҳали байрамга 2 кун бору, нега булар байрам қилишаябди?”,-деган фикр хаёлимдан ўтди. Газеталарда чоп этиладиган теледастурларга кўз ташлайдиган одатим бор. “Шундоқ байрам ўтказилишини кўрмай қолдимми?”, -деб кўрпачада ётган “программа”ни олиб ўқисам, ўша пайтда “Комиссар Рекс” фильми бўлиши керак экан. Демак яна (нечанчидур маротаба) хаммадан яширин ҳолда, ими-жимида шошилинч буйруқни бажариб тадбирни ўтказишмоқда. Демак “жаноби олийлари” байрамни бугун ўтказилишини хохлаб қолганлар. Read the rest of this entry »
-
“Ойда-йилда бир бозор,
уни ҳам ёмғир бузар.”
Ҳалқ мақоли.ОДДИЙ ВОҚЕА ЁКИ “БЕЛИНГИЗНИ ҚИМИРЛАТИБ, КЎЗЛАРИМГА ТИКИЛИНГ”
Ўзбек кино ижодкорлари маҳсулоти – “Тоғлик куёв” бир неча йиллардан бери телеэкранларда қайта-қайта намойиш қилинган бўлсада, уни шу кунгача кўрмаган эканман. Яқинда фильм яна телеээкранларда пайдо бўлди. Тоғнинг куёвлари қанақа бўлар экан деб, ёнбошлаганимча иккала кўзимни телевизорга тикдим. Чунки каминаи камтарин ҳам тоғда ўсганларданмиз. Айрим урф-одатларимизда бошқа жойлардагидан бироз фарқимиз бўлмаса, бошқасининг бари рисоладагидек.
Кинода шаҳарда яшайдиган икки қадрдонлардан бири иккинчисиникига меҳмон бўлиб борганида уй эгасига шундай дейди: “бизда ўғил бор, сизда қиз бор экан, қуда-анда бўлсак, дўстлигимиз риштаси қариндошликка айланиб, муосабатимиз янада мустаҳкам бўларди” -деган гапни қилди. Бу гап мезбонга маъқул келиб, бўлғуси келинни кўришни ихтиёр этган меҳмоннинг талаби дарҳол қондирилди. Мезбон қизини чақирди. Сочларини жамалак қилиб олган бўлғуси келинга меҳмон,- деди:
-Қизим, сени келин қилмоқчиман, шунга нима дейсан? Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар