ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
ёҳуд Илҳом Шералиев нима дейди-ю, қонун нима дейди
Мамлакат Конституцияси ва қонунларини одамнинг скелетига таққослашади. Скелет бўлмаса ёки заиф бўлса, одамни бир халта гўшт ёки икки букчайган қария каби тасаввур қилиш мумкин, холос.
Бу ҳолатни халқимиз “Бўш қоп тик турмайди” деб ҳам тушунтиради.
Давлат ҳам шундай. Давлат Конституцияси ва қонунлари нохолис, айёр, порахўр, қароқчи, саводсиз, ғаразли, бировларнинг буюртмаси билан иш кўрувчи лавозимли шахслар қўлига тушиб қолса, давлат ҳам бир халта гўшт ёки икки букчайган қарияга айланади.
Конституция амалда бўлса, қонунлар адолатли ишласагина мамлакат ривожланади, одамлар бахтли яшайди, Гулнора Каримовага ўхшаганлар халқни таламайди, президент ёлғон гапирмайди. Read the rest of this entry »
-
Толиб Ёқубов
19 ноябрь, 2012 йилМақоламнинг бошида мен муҳтарам ўқувчи билан келишиб олмоқчиман: мен келтирган мисоллар кимга ножиддий туюлса ёки ундан кўнгли тўлмаса, мақолани ўқимай қўяқолсин. Айтишим керак-ки, мен мақолани энг содда, махсус билимга эга бўлмаган ватандошимиз учун ҳам ёзмоқдаман ва у ҳам мен келтираётган оддий мисоллар орқали масала моҳиятини англашини истайман. (Тамом).
Асримизнинг бошида, яъни бундан 2000 йил илгари Ер юзида аҳоли сони 300 миллион атрофида бўлган, Чингизхон (1155 – 1227 йиллар, яъни XII-XIII асрлар) даврида эса бу рақам тахминан 400 миллионни ташкил қилган. Амир Темур (1336 – 1405 йиллар, яъни XIV-XV асрлар) даврига келиб дунёдаги аҳоли сони бироз камайган ва тахминан 350 миллион бўлган. Read the rest of this entry »
-
Қодирий домла айтмоқчи, “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли, дейдилар…” Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фахрий президенти Толиб ака Ёқубов ана шундай хайрли ишга ўз ташкилоти фаолиятига оид диққатга сазовор айрим воқеаларни сўзлаб бериш орқали ҳисса қўшишга лутфан розилик бердилар.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш совет даврида қандай кўринишда бўлган?
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг (ЎИҲЖ) тарихи расман 1992 йилнинг 2 февралидан, яъни шу куни Тошкентда унинг Таъсис Қурултойи ўтказилганидан бошланади. Совет даврида “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тушунчасига демократик мамлакатларда бериладиган мазмун деярли йўқ эди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тузилган касаба уюшмалари (профсоюзлар), яъни турли касб эгалари (завод-фабрика ишчилари, темирйўлчилар, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари, ёзувчилар, композиторлар, рассомлар, ўқитувчилар ва ҳ.) уюшмалари эса нодавлат ташкилотлари бўлсалар-да, улар юз фоиз давлат назорати остидаги ташкилотлар эди. Бундай “нодавлат” ташкилотларининг раҳбарлари кўп ҳолларда давлатдан маош олиб ишлар ва, демак, улар ҳукуматнинг чизган чизиғидан чиқмас эди. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар