ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

RSS Аҳмад Аъзам

  • Ett fel har uppstått, vilket troligen innebär att flödet är nere. Försök på nytt senare.

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
    Nov »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  

  • ”Янги Дунё” тарихий сайт

    Муносабат

    “Нокас калнинг димоғи бор, темирдан бир тароғи бор”, дейди доно Халқимиз.

    Бу нуктадон мақолга, “Yangidunyo.com: Yangidunyo.com хусусида” сарлавхали мақоланинг муаллифи, айни пайт Канадада яшовчи, жаноб Фахриддин Худойқулов, нихоятда муносиб эканлигини, шахсан ўзи жамоатчилик олдида, қоил мақом қилиб намоиш этибди!

    Мақолага илова қилинган “Invoice”дан муълум бўлмоқдаки, Янги Дунё сайти учун сахифани, Канада интернет тармоқларининг биридан, 2007 йил 27 февраль куни, жаноб Ф.Худойқулов 15 долларга, Швецияда яшовчи, мустақил журналист, жаноб Юсуф Расулга харид қилиб берган экан.

    Орадан 5 йилу 7 ой давр ўтиб, жаноб Ф.Худойқулов сайтни қайтариб олишга қарор қилиб, буни 2012 йил 1 оқтябрь куни амалга оширган.

    Албатта, агар сайт моддий жиҳатдан (баҳоси қанчалигидан қатъий назар) жаноб Ф.Худойқуловнинг номида бўлса, у “омонатини” қайтариб олишга ҳақли ва унга, жаноб Ю.Расул иддао суришга ҳақли эмас.

    Бу ўринда, жаноб Ю.Расул катта хатога йўл қўйган. Мажозий айтиш мумкин, у бировнинг ташландиқ ерига катта иморат қурган, энди эса, ернинг эгаси ўз ерини қайтариб олмоқда.

    Лекин, мажозий фикрни давом этсак, ернинг эгаси ҳуқуқий ва маънавий ахкомлардан келиб чиқиб, ижарачига, “еримни бўшатинг, сизга (масалан) 5 кун мухлат” дейиши шарт эди.

    Жаноб Ф.Худойқулов эса бундай қилмади. Ю.Расулни огоҳлантирмасдан Yangidunyo.com сайтини (ундаги барча адабий ва публицистик материаллари билан), яширинча қайтариб олди.

    Бу жаҳатдан, жаноб Ф.Худойқуловни катта миқдорда ақлий мехнат махсулини ўғирлади, яъни, плагиатлик ва рейдерлик жиноятини содир қилди, деб эътироф этиш жоиз.

    Бундан ташқари, жаноб Ф.Худойқулов, 8 кун давомида Yangidunyo.com манзилини ўзгартириб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) номли диний уюшманинг сайтига ўлаб қўйган. Yangidunyo.com сайтига қирмоқчи бўлган минглаб Интернет фойдаланувчиларини, ўз иҳтиёрларига қарши, бошқа сайтга киришга мажбур этди.

    Бу жихатдан, жаноб Ф.Худойқуловдан, моддий ва маънавий зарарни тиклаш талаби билан, минглаб мижозлар судга мурожаат қилишга ҳақлидир ва шубҳа йўқ-ки, шундай, ўз ҳаққини қадирловчи ва ўз шаънини ҳурмат қилувчи кишилар Канаданинг ўзидан ҳам топилади. Фақат, моддий зарарга нисбатан, маънавий зарарларнинг сони ва миқдорини тахмин қилиш қийин. Бу – жабирланганларнинг фикрларига боғлиқ, албатта.

    Бироқ, жаноб Ф.Худайқулов ўз мақоласида (хозирда исмлари айтилмаган) дўстлари билан биргаликда, жаноб Ю.Расулни, (мақолада ёзилишича), Ўзбекнинг асл фарзанди, эл севган шоир, олижаноб бир инсон бўлган Муҳаммад Солиҳни ҳақорат қилганликда айблаб, судга бермоқчи эканлигини, маълум қилмоқда. Охир-оқибат, Ю.Расулни кўп йилларга озодликдан махрум этилиши билан қўрқитмоқда ҳам.

    Агар Ю.Расул жамоатчилик олдида Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўраса ва Муҳаммад Солиҳ уни кечирса, жаноб Ф.Худойқулов ва унинг дўстлари Ю.Расулни судга бермас эканлар.

    Бу ерда талай табиий саволлар туғилмоқда. Аввало, шоир ва йириқ давлат арбоби Муҳаммад Солиҳ 1455 – 1535 йилларда яшаб ўтган. Жаноб Ф.Худойқулов бу тарихий шахсни назарда тутмоқдами?

    Кейин, Ю.Расул, 6 аср илгари яшаб ўтган Муҳаммад Солиҳни нима деб ҳақорат қилди экан? Бу саволларга хужжатлар билан муайян аниқлик киритилмаса, суд даъвони қаноатлантириш тугул, даъвогарларни ўзларини жавобгарликка тортиши мумкин!

    Лекин жаноб Ф.Худойқулов Янги Дунё сайтини ЎХҲ сайтига улаб қўйганлигидан, у, “Муҳаммад Солиҳ” номи остида, жаноб Салай Мадаминовни назарда тутётганлиги келиб чиқмоқда. Бу ҳолда жаноб Ф.Худойқулов ва унинг дўстларининг даъвои-достонининг юридик кучи йўқолади. Суд жараёнларида ишлар фақат ва фақат иштироқчиларнинг асл шахси аниқланиб кўрилади.

    Ақл бовар қилиши мумкинми, даъвогар “Мен Салай Мадаминовман, мени жавобгар, ўзимнинг шу исмим ва фамилиям билан атаб, ҳақорат қилди” деса?! Даъвогарни, қайси давлатнинг суди, мажбурий даволанишга руҳий касалликлар шифохонасига жўнатиб юбормайди?!

    Жаноб С.Мадаминовга нисбатан шахсан ўзим кескин муносабатда эмасман. Ўзининг қобилиятига яраша фаолият югазиб келмоқда. Ниятлари амалга ошмаслигини ўзи тушунмаслиги, кўп одамларга қимматга тушаётганини билмаслиги, ёмон фақат!

    Лекин жаноб Ф.Худойқуловнинг “шарофати” билан, иҳтиёрсиз, ЎХҲ сайтига кириб қолиб, хозирда Швецияда яшовчи, исмини тилга олишга ҳам арзимайдиган, бир одамнинг, “Янги Дунёни яхши сифатлари билан хотиралайлик” деб номланган ёзув-чизувига кўзим тушди. Яъни, бу “мулла” Янги Дунё сайти ўлди демоқчи ва бу ходисага ўзбекона қадриятларимизни(?) намоён этишимизга даъват қилмоқда.

    Йўқ, менинг ва минглаб миллатдошларимизнинг фикри – “Янги Дунё” ўлмаган! У ҳали кўп яшайди! У тарихий сайт!

    Янги Дунё сайтининг савиясига етиш учун эса, баъзи, фитначи, кўчирмачи ва бачкана сайтларга етти қовун пишиғи бор!

    Ҳеч эсимдан чиқмайди: 2010 йили қирғиз хунхўрлар қутурган кунларда, Юсуф Расулнинг, бахтсиз ходиса туфайли, қўллари синган эди. Ўшанда кимдир, “Энди бизга бу кўргилик ҳам бормиди?” деб ёзган эди.

    Бундай нидони инсон жигаргўшасига қилади!
    ***
    С.Равоний
    Андижон

    11 10 2012

    www.yangidunyo.org

    Published on oktober 19, 2012 · Filed under: Саиджаҳон Равоний;
    Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” тарихий сайт

Comments are closed.