-
Мижоз ҳақида рисола
Жандага айланган ихчамгина бу китобча афтидан танишимнинг тандиридан тутантириқ сифатида ўрин олган эди. Унинг йиртиқ муқовасидаги арабча китоблардагига ўхшаш безаклар диққатимни тортгани учун уни тандирдан олдим. Китобчадаги сўз боши ёзилган саҳифаларнинг бош қисмидан ва охирги қисмидан бир неча варағи йиртилган эди Шунинг уни ўзбекчага ўгирган муаллифнинг ким эканлгини билишнинг иложи бўлмади.
Китобчадан иккита рисола ўрин олган эди. Биринчи рисола 3-4 варақдан иборат бўлиб, “Табиби туркий” (Туркча тиб китоби”) деб аталганди. Унда мижозларни билиш ва бузилган мижозларни созлаш учун қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида фикр юритилганди. Рисоланинг муаллифи ноъмалум бўлиб, асар Тошкентда босилган бир мажмуа ичидан ўрин олган экан.
Рисолада ҳар ким ўзи тайёрлаб ичиши ва ейиши лозим бўлган дори-дармонлар хосияти ҳам баён қилинганки, ота-боболаримиз улардан кундалик ҳаётларида фойдаланганлар ва ўз саломатликларини сақлаганлар.
Китобчада яна бир рисола ўрин олган бўлиб, унда доривор моддалар мижозини аниқлаш, шу мижоздан келадиган зарарларни даф этиш йўллари хусусида гап боради. Унинг муаллифи Абул Музаффар Муҳаммад ат-Табиб ал –Харавийдир. .
Муҳаммад ат- Табиб ал –Харавийнинг рисоласи Арғунхон (подшолик қилган йиллар – 1284 – 1291) буйруғи билан ёзилган бўлиб, муққадимада рисоланинг мақсади қуйидагича баён қилинади: “Рубъи маскун (Ер юзининг қуруқлик қисмининг подшоҳи Арғунхон ва унинг давлати боқий бўлсин! Подшоҳи олам Муҳаммад табибга қадимий ва сўнгги ҳакимларнинг сўзларини тушунишни осонлаштириш, шарбатлар, ҳидлар, либослар ва одамлар ҳар куни мухтож бўладиган нарсаларнинг табиати, манфаати ва зарарини йўқотиш йўлини кўрсатиб беришга амр этди
Муҳаммад табиб бу асарни ёзиш учун Афлотун, Арасту, Буқрот, Муҳаммад Закриё, Жолинус ҳамда кейинги асрларда ўтган Бадиий, Шифоий асарларини мутоала қилган ва 24 бобдан иборат асарни ёзиб тугатган. “Ҳар ким бу мухтасар рисолага назар солса деб, – ёзади у, – дорилар, шарбатлар, овқатлар ва бошқа нарсаларнинг хосияти ва зарарини даф этишни билиб олади, бу билан саломатлигини сақлаш унга осон бўлади”.
Форс тилида ёзилган мазкур рисоланинг биргина қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар хазинасида сақланмоқда. Мазкур таржима ана шу қўлёзма асосида амалга оширилганлиги айтилган.
“Янги дунё” сайтида табобатга оид мақолалар ҳам берилаётганлигини ҳисобга олиб, мазкур рисолаларни асл ҳолида “Янги дунё” эътиборига ҳавола этишга жазм этдим.
НОЪМАЛУМ МУАЛЛИФНИНГ ТУРКЧА ТИБНОМАСИ
Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм
Беҳад ва бениҳоя ҳамд (мақтов) ул Худойи таологаки, Қамар (Ой), Аторуд (Меркурий), Зуҳра (Венера), Шамс (Қуёш), Миррих (Марс), Муштарий (Юпитер), Зуҳал (Сатурн)ни ратди ва тақи (яна) одамнинг вужудини ҳам бу ўн икки нарса билан яратди. Дил –жигар қилди, олти думоғсафро худойи таоло ўн икки бурж, тўрт таъб (табиат, характер), етти кавокиб (юлдуз) далили бирла ҳар қайсини ўз ҳолида (жой, ўрин, вақт, фурсат) билиб, иссиғ-совуқликни на (шу) шу тариқа баён қилур. Думоғ совуқ турур, юрак, ўпка қуруқ – иссиғ турур, гурда (буйрак), меъда (ошқозон)тўрт таъб сафро, савдо иссиғ-совуқ.
Аммо, улки, қон иссиғдур, ўрни бағирда (жигар)дадур. Ул кимарсаики, ранги қизилдур, онинг мижози қондур, Сафродур, онинг мижози қуруқ иссиғдур, онинг жойи ўт узрадир, Балғамдур, онинг мижози совуқ турур, они (ўрни) ўпкада турур. Савдо зиёдати совуқ турар, ниҳояти совуқ бунёд бўлур.
Ҳукамолар айтурларки, агар кимарсани оғзи аччиқ, шўр бўлса зиёдати сафродур. Агар кимарсани оҳзи туруш (нордон), бемаза, аччиқ бўлса зиёдати балғамдур.
Билгилки, бадан қизтмоқ, тан оғир бўлмоқ, қон тупурмоқ, оғиз тотли бўлмоқ ва боши оғримоқ, юрак солмоқ (ўйнамоқ) ва қулоқ оғримоқ, бу жумласи қондин пайдо бўулур. Захматларики, сафронинг сабабидин бош оғримоқ бўлса, они шақиқа отарлар Оғзи қуримоқ, кў сувсамоқ, бўғзи қуримоқ ва юзи сариқ бўлмоқ ва соч тушмоқ, баъзи вақтларда оғиз аччиқ бўлмоқ ва бевақт соч-соқол, лаб ларза (безгак) бўлмоқ, илик ва оёқ тизмоқ (титрамоқ) ён оғримоқ ва таом сингмаслик –бу иллатларнинг ҳаммаис сафродандир.
Иллатларким савдодан бўлур аввал бешуур бўлмоқ, нохуш бўлмоқ, кўзи хира бўлмоқ, фикри тўла бўлмоқ ва ошуфта (паришон) тушлар кўрмоқ ва ар-ар (босинқирамоқ) бўлмоқ – бу иллатлар ҳаммаси савдодандур. Бу оятни далили бирла ҳар шайга сабаб лозимдур. Худойи таолонинг фармони бирла, билгилким қоем йўқ бўлсун десанг хурмойи ҳиндийни олчани гулоби бирла шарбат қилиб саҳарда ичгил, қон соф бўлгай.
Ҳукамон Хиёнуш айтурлар: бу иллатларни ҳаммасини жаф қилай, сафрони сокин қилай десанг, аччиқ анор бирла тотли анорни баробар қилиб гулоб бирла бир кеча-кундуз ҳал айлаб (аралаштириб) тарангабини била ҳал қилиб, нонуштада ичса, сафройи сухта (куйган сафро)ни пок қилур. Балғамни сокин қилай десанг занжабил, кабобаи чиний, салихани баробар қилиб, таранггабин бирла ҳал қилиб, ҳар куни бир мисқол еса балғам сокин бўлур.
Савдони сокин қилай десанг уч мисқол заъфаронни аччиқ нарсалар бирла нонуштада еса савдо сокин бўлур.
Агар ҳазор исфанд донасини сиқиб, юмшатиб, кужут ёғи билан ҳал қилиб, уч кун наҳорда еса, елни ҳайдагай. Бу била иложи бўлмаса бир мисқол игир бирла бир мисқол қоратузни икки жом (коса) сувда қайнатиб, бир жом (коса) қолганда ичса даф бўлур. Агар кимарса мудовамат (бир ишни доимий қилиш) қилса, барса сўхта (куйган қилт) эмии (омон) бўлур.
Агар кимарсани овози тутулса, турп қайнатиб, ғарғара қилса очилгай. Ҳар киши саримсоқ ейишни одат қилса балғамдин ва кулла (ҳамма) елдин омон бўлур, қулоқ оғриғи ҳам даф бўлур. Ярақон (сариқ) бўлса қалдирғоч боласини сариққа бўяб, уясига солса ярақон тоши олиб келур. Бу тош сариқни ҳайдар.
Ва яна ола (пес) кишига сичқоннинг ва қора қарғанинг қонини суртса даф бўлур.
Агар йўтал захмати бўлса, олмурт (нок) уруғини қайнатиб ичса даф бўлур.Агар киши изҳол захмати, агар доим ич кетатургон бўлса, сариқ ҳалилани юмшатиб сиқиб, наҳорда еса, кўп манфаат қилур. Шафтоли дони ҳам фойда қилур, наҳорда иссиқ ичмоқ керак.
Агар киши гарм (иссиқган) меъда бўлган бўлса ва турлик ел ташвиш берур бўлсаушбу таркибни қилмоқ керак: анисун, исфандона, заъфарон, сумбула, оқирқарҳо ва дорчин – бу дориларнинг ҳар қайсисини баробар қилиб ва бир мисқол баробар жамъ қилиб ҳар куни овқатига қўшиб еса сиҳҳати комил топар, кўзи ҳам равшан бўлур.
Ҳар куни наҳорда майиз еса ҳаргиз ташвиш тортмагай, ҳар на совуқдан бўлса даф бўлгай.
Ҳар ким саримсоқни еса ва ейишни одат қилсаҳаргиз вужудида совуқлик ва елдин ҳеч ташвиш кўрмагай, кадудонаи меъдани (қовоқ уруғисимон қурт) ва кулли (барча) елни даф қилғай. Агар кишининг қурсоғи қуруқ-иссиғдин оғрир бўлса қўй сути ва лрчинини ичсун.
Агар кишини пешоби (сидик) совуқдин тутилса икки мисқол дорчинни, беш мисқол сурч, икки мисқол турп тухуми (уруғи), икки мисқол бойчечак, икки миқол зира, уч мисқол қаланфур, икки мисқол заъфарон доруларини жамъ қилиб, юмшоқ қилиб, сиқиб еса қулли (барча) елни даф қилур.
Ғар кишини захмати иссиғдан бўлса, бодом ёғини есин, ҳар на иссиғ бўлса даф бўлғай ё бунафша бирла нилуфарни ҳар замонда дору қилса даф бўлур ёки сандал шарбати ичса даф бўлур. Оқ қуруқ узумни олти аёқ (пиёла) қилиб, сиркани ҳам баробар қилиб, бир аёқ қолганда ичурса ҳар на иссиқ бўлса даф бўлғай.
Ҳар кимнинг мижози совуғдан ташвиш берур бўлса дорчин бирла асални қайнатиб ва анор шарбатини қайнатиб иссиғ ичса даф бўлғай.
Ҳар кимнинг мижози иссиғдан ташвиш берур бўлса, сирка билан шакарни қайнатиб ичса даф бўлур.
Абулфайз БАРОТОВ.
(Давоми бор)www.yangidunyo.org
Published on oktober 25, 2012 · Filed under: Абулфайз Баротов;
Охирги изоҳлар