-
Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошлар!
Қурбон Ҳайити муносабати билан юртдошларимиз йўллаган дил изҳорлари.Ассалому алайкум қадрли Ака-Укалар, азиз Опа-Сингиллар!
Сизни ва оилангизни муқаддас айём – Қурбон Ҳайити байрами билан чин дилдан табриклайман!
Яна бир карра шундай улуғ кунга етказган Яратганга шукроналар айтиб, Сизга ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат, хонадонингизга қут-барака, тинчлик-хотиржамлик ҳамда дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилаб қоламан!
Келаси муборак айёмларга ҳам барчамиз саломатликда етиб келишимиз насиб айлаган бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Улуғбек Бакиров****
Abduqadir Sattar
Бисмиллоҳир Раҳмони Роҳийм
Ассалому алайкум азиз ака-укалар,опа-сингиллар!Мен барчангизни дунё мусулмонларининг улуғ байрами бўлмиш ИЙДИ ҚУРБОН ХАЙТИ байрами билан чин юракдан муборакбод этаман.
Барча аразлашган дўсту-биродорлар,ака-укалар,опа-сингиллар ўзларининг хамжихатлигини ва мехр – оқибатларини янада
мустахкамлашларини ОЛЛОҲимдан сўрайман деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдуқодир СаттаровАё-дўстлар,барчага,
ийди Қурбон муборак,
Оллоҳ ўзи айлаган –
лутфу эхсон муборак!
Оллоҳ бизни мукаммал
инсон қилиб яратди,
Кўрку,чирой ,салобат,
тан бирла жон муборак!Парвардигорнинг берган
нози неъмати бисёр
Барча инсонлар учун
бундай имкон муборак!
Ул Мухаммад Мустафо
умматим деб чақирсин,
Умматликка муносиб
шараф ва шон муборак!!!****
Talant Aleksanderov
Муҳтарам Юсуф Расул!
Сизни ва гуруҳингизни кириб келаётган Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман хамда энг эзгу тилакларимни баҳшида этаман!Талант Александеров.
2012-10-25, Тошкент 9:48
*****
Aliboi:
Ассалому алайкум! Қурбон байрамингиз қутлуғ бўлсин. Барача ибодатларингиз қабул ва яхши ниятдаринигиз насиб бўлсин. Омин.
****
ahmad hoji khorazmiy
Muxtaram Yusufjon aka.
Sizlarga Qurbon hayit qutlig bulgay.
Duoi salom bilan
A.Xorazmiy***
Ismoiljon Dadajanov:
Haitlaringgiz qutlug bulsin.
Kelasi Hait kunlarini vatanda birgalikda kutib olaylik Omin.Ismoil****
Farhodhon Muxtarov
Ассалому алайкум, муҳтарам муслим ва муслималар.Мен ўзим ва оилам
номидан Сизларни ва яқинларингизни Қурбон-ҳайит байрами билан
табриклайман. Сизларга
дунёдаги барча эзгу тилакларни тилайман ва Аллоҳдан барча
орзуларингизни рўёбга чиқаришини сўрайман.Эҳтиром ила, Фарходхон
www.yangidunyo.org
Published on oktober 26, 2012 · Filed under: Реклама ва эълонлар;
Охирги изоҳлар