-
Отажон – дардимга қулоқ туринг ва ёрдам беринг!
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовга.
Жиззах вилояти Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчаси ”Навруз” маҳалласи, Ш. Рашидов кўчаси 5/2 уйда яшовчи, Иззатой Курбонова томонидан Очик хат
Мен юртбошимизнинг гапларини эшитиб жуда хурсанд бўлгандим. Отамиз Ўзбекистоннинг барча вилоятларига борганларида ўз сўзларида “ Мен – ҳам оиласида, ҳам давлат ишларида кам – кўстсиз иш олиб бораётган аёлларимизга ишонаман”- деган эдилар. Мен у кишининг сўзларини тинглаб туриб, руҳланиб, ўз ишларим бўйича ўзимга ҳисобот берган эдим.
Шу юрт тузини ичиб катта бўлдим. Шу юрт тинчлиги ва фаравонлиги йўлида ўзингиз таъкидлагандек қўлимдан келганича эркаклар қаторида меҳнат қилдим. 25 йиллик пед. стажим билан 2009 йилдан буён Зарбдор тумани 2- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида директор бўлиб ишлаб келаётган чоғимда Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар этиб тайинланган Олий Мажлис Сенатори Эргашев Курокбой Ялгашевич мехнат конунларини қўпол равишда бузган ҳолда ишни кадрларни ишдан бўшатишдан бошлади.2011 йилнинг 2 сентябр куни 117-к сонли буйруқ билан меҳнат шартномамни меҳнат кодексининг 100 моддаси 2 кисми 3-4 бандлари билан бекор қилиб, мени ишдан четлатишди. Мен ўзимнинг паймол бўлган конституциявий ҳуқуқларимни қайта тиклаш учун Жиззах вилояти касаба уюшмасига шикоят ариза билан мурожаат қилдим. Вилоят касаба уюшма кумитаси меҳнат қонунларини қўпол равишда бузганлигини важ қилиб, Жиззах туманлараро судига даъво ариза киритиб, мени қайта ишга тиклашди. Лекин мудир ўз мансабидан фойдаланиб, суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Олий судгача даъво ариза киритди. Лекин суд унинг киритган аризасини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция қабул қилган қарорни ўз кучида қолдирди. Вилоят халқ таълими бошқармасидан менинг фойдамга бекор юрган кунларим учун 1.048. 890 сўм ундиришлик ва фаолиятимни давом эттиришлик бўйича қарор қабул қилинган.
К Эргашев халқ таълими вазири Т Шириновлар судлар ким томонидан ҳукм ўқиб, қарор қабул қилганликларини билибми ёки билмайми, ўзларини президентдан устун қўйиб, қонунга панжа орасидан караб Жиззах шаҳрида йиғилиш ўтказиб, мени яна ишдан четлатишга муваффақ бўлишди. Ҳар бир ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин муддат оралиғида унга нисбатан ички интизомий жазо қўлланиши шарт. Бунга қарамасдан, 2012 йилнинг май ойида мени эгаллаб турган лавозимимдан четлаштириб, ўрнимга туман халқ таълими бўлимида ишлаб келаётган Анвар Араловни директор этиб тайинлаб кетишди.
Энг ачинарлиси шундаки, президентимиз айтган гапларни қўл остидагилар қўллаб қувватлаш ўрнига, ҳар хил норозиликларни вужудга келтириб чиқаришмоқда.
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!
Мен аёл бошим билан ҳам оила тебратиб, керак бўлса, қишлоқ хўжалик ишларида эркаклар қаторида меҳнат қилсамда, бугунги кунда мени бир неча йиллик меҳнатларим қадрсизланиб, ҳуқуқларим қўпол равишда бузилаётганига чидай олмасдан, қисқа бўлсада сизга мактуб ёзишга қарор қилдим. Зора, менинг дардимни эшитиб, ноҳакликларга чек қўядиганлар топилса, деган умиддаман.
Аризачи: И Қурбонова.
www.yangidunyo.org
Published on november 2, 2012 · Filed under: Очиқ хатлар;
Охирги изоҳлар