-
Шайбонийнома (11)
(тарихий достон, давоми)
…
XLVIII
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмоннинг дардмандоналик ҳолида айтқон абъётидурДарди ғам бечора кўнглум сори оқилди яна,
Мени кўруб, ишқ ўти боштин яна келди яна.Ғунчадек кўнглум ғами ҳижронидин қон боғлади,
Муждаи васлин эшитиб, қўнглум очилди яна.Ҳажр ўтинда нотавон жисмим фироқинг кечаси,
Шамъдек боштин-аёқ фирқатда ёқилди яна.Кезлоб эрдим ишқини элдин валекин найлайин,
Ҳолатим Мажнун киби оламға ёйилди яна.Фирқат отидин йиқилдим, ёр келди сўрғоли,
Эй Шайбоний, ёр дардингға даво қилди яна.
***Банда ул вақт Бухорода эдим,
Йўқки саҳройи таманнода эдим.Ким келиб Қаршиға хонни кўрсам,
Ул Сулаймони замонни кўрсам.Бу таманно била чун отлондим,
Тун қотиб, бир-икки кун қотлондим.Каспига еттим эса андоғилор,
Яъни, ул манзилу маскандоғилорДедилар сурати ҳолини манго,
Ким не иш айлоди бу чарх анго.Бу ҳикоятни эшиткоч бисёр
Хотирим қайғудин ўлди афгор.Ҳасби ҳоли айитиб ҳазратиға,
Асру таъжил ила бордим қотиға.Чун анинг боргаҳиға еттим,
Етгач-ўқ ҳазратиға арз эттим.Ҳасби ҳол ушбуғина матлаъ эди,
Матлаъим ушбу ики мисраъ эди:Қил фидо жонимни гар жисми латифинг хастадур,
Сен саломат бўлки, юз минг жон санго вобастадур.Чун бу матлаъни эшитти ул шоҳ,
Ҳолату дардидин ўлди огоҳ.Айлади бандага асру тахсин,
Қилди алтофу иноятқа қарин.Бир-ики кун чун бу сўздин ўтти,
Сиҳат ул дардларин ҳуркутти.Йирилиб эрди бори султонлар,
Ғанилар бирла бани ўғлонлар.Черики жам бўлуб эрди тамом,
Хайлдин Қарши тўлуб эрди тамом.Ушбу ҳолатда етиб келди биров,
Хасм сўзин айитиб келди биров.Сўзи алқисса буким, Хусравшоҳ
Бўлубон ўз хатаридин огоҳ,Жам этиб Қундузу Боғлон черикин,
Келтуруб Кешу Бадахшон черикин,Тилотиб борча Ҳисор аҳлини,
Йиғди ул мулку диёр аҳлини.Валибекни тилотиб Хатлондин,
Черикин йиғди тилаб ҳар ёндин.Ёрвали бирла йиғилди Боқи,
Разм базмида бўлай деб соқи.Тўрт оға-ини жамъ ўлдилор,
Лек андуҳ била тўлдилор.Олдилор эрса черикнинг сонин,
Тўктилор эрса улуснинг қонин.Кирди дафтарға киши ўттуз минг,
Лек ҳар бирида қайғу юз минг.Ким нетиб ўзбак ила сончишоли,
Не қилиб кестан ила ёнчишоли.Чун оға-ини била Хусравшоҳ
Тузди ул навъ ила хайлу сипоҳ.Юракин тўхтата олмай мискин
Оғо-иниси била бас ғамгин,Машварат айладилар тўрталаси,
Фикрини сайладилар тўрталаси,Дедиларким: “Уруша олмосбиз,
Хон қўлиға туруша олмосбиз”.Қул эдилар бори, не қилсунлор,
Шоҳнинг оллиға не келсунлор.Бу кенгош бирла юруб ул тўртов
Бўлдилар ҳар бири бир ғамга гаров.Бўлди ул тўрт иши рам қилмоқ,
Жорқул ўзларига дам қилмоқ.Ҳеч камлик йўқ эди лашкардин,
Мол ила мамлакату кишвардин,Лек тенгри солиб эрди қўрқунч,
Жонларини олиб эрди қўрқунч.Оқибат фикр қилиб бедиллар,
Фикр водийси аро жоҳилларЮбориб Балх сори ажзу ниёз,
Шоҳиға сўз йибориб дуру дароз,Тилади кўмаки асру қолин,
Ҳар бири ўз ишида ўту ёлин.Яна бир элчи Хуросон сори
Йибориб айладилар кўп зори,Бохтор еори ҳам элчи йибориб,
Келтуруб андоғи элни эгориб,Балхдин келди Умарбек бошлоб,
Черикининг ярамосин тошлоб.Тўрт минг Балх черики эрди,
Чун ўзининг кишисин ойирди.Ҳиридин келди Латиф Бахши,
Сўз уни бахшилар ичра яхши.Ики минг турки Ироқи бирла,
Олти минг чоғли ясоқи бирла,Бохтардин тақи Зуннуч келди,
Саркаши фирқаи арғун келди.Келди беш минг киши анинг била ҳам,
Бўлдилар борчаси ёру ҳамдам.Келгучи чун бу хабарларни деди,
Андо кўрган кару фарларни деди.Мундоқ овозаю бу тавр хабар
Қилди эл кўнглига филжумла асар.Лек ул ҳол била ҳазрати хон
Ким фигор эрди анго жисм ила жон,Танида брр эди озор ҳануз,
Бор эди қўллари афгор ҳануз,Тикилиб тенгрисига бепарво,
Юруб отланди тилаб фазли худо.Айлади ҳукмки, Ҳамза Султон
Юрусун илгари айлоб жавлон.Анго қўшти Жонибек Султонни,
Сафдари, сафшикани майдонни.Ҳожи Ғозибий ила Қанбарбий,
Ким эрур ҳар бири бир сарвар бий,Ул иковни ҳам анго қўшти хон,
Ҳар бири бор эди пури достон.Айлади ҳукмки, отлонғой бот,
Нақду вақт Саидаҳмад ҚўнғиротҲамза Султонға бориб қўшулғой,
Ҳайбатидин эл-улус коврулғой.Анго пайваста Кўпак Қўшчи ҳам,
Ким эрур хонға қадимий маҳрам.Юрубон илгари иш қилсунлор
Хасмнинг не қилурин билсунлор.Чун буларнинг қўлини айлади рост,
Тенгрининг лутфини айлаб дархост,Айлади ҳукмки, Султон Маҳмуд,
Ким эрур мазҳари адлу маъбуд,Юрусун илгори душман сори,
Тилосун нусрату фазли бори.Анго пайваста Темур Султон ҳам
Юрусун хасмини айлоб дарҳам.Ўзи ҳам бу ики султондин сўнг,
Бу ики жон била жонондин сўнг,Юруди ўйлаки айтиб бўлмос,
Юруши васфида тил эврулмос.Тонгибон қўл-аёғини маҳкам,
Тенгри ёди била кўнгли хуррам,Отлониб келди Хисор устига,
Юруб ул дашту диёр устига.Ўтубон борди андин Дарбанд,
Ким етолмас эди буржина каманд.Бир бийик тоғ эди Дарбанд дегон,
Ким анго ёр эди Алванд дегон.Тенгри фармони била икки тоғ,
Қилибон иккиси бир-бирни ўтоғ,Бош қўюб иккаласи бир ерда,
Юз туман кўҳу камар ҳар бирда.Ҳар бирининг боши гардунға етиб,
Ҳар бирининг қўли Жайхунға етиб,Қофнинг тоғи алор оллида паст,
Йўлида ер дегонинг бир кафи даст.Тошлар йўлида ҳар бир кўҳе,
Сокини бодияйи андуҳе.Қоровул тоғининг устида аён,
Ўйлаким, кўк уза моҳи тобон,Бор бу тоғнинг устида фалак,
Кўринур том уза тўн ёйғонтак.Бир ёғоч бор бу ики тоғ ароси,
Қаболи боғ аро булоғ ароси.Чашмалар суйи равон ҳар ёндин,
Тозароқ оби ҳаёти жондин.Ул ики тоғнинг оғзида жаҳон,
Санъате қилди ажаб тавр аъён.Бир эшик ўрнотиб ул ики аро,
Ул аро берди улусқа маъво.Мўл улус кўнглида бу бор эрмиш,
Ким фалон тоғ эшиги тор эрмиш.Андин ўзбак нетиб ўткой, ё раб,
Неток отини юруткой, ё раб.Халқ бу сўз билаву ҳазрати хон,
Хасмидин қасди учун бўлди равон.Хасм чун хон хабарини топти,
Кимки қоч деди ҳаводин қопти.Бўлди дармонда жони бирла,
Кенгошиб яхши-ямони бирлаҚилдилор ажзини зоҳир борча,
Бу яроғ кўрдилор охир борча.Ким урушнинг сўзини қўйғойлор,
Ўлтуруб қалъада от сўйғойлар.Чун бу сўз ул арода топти қарор,
Ким қилур бўлдилор ул қавм фарор.Борди Зуннуну Латифи бахши,
Сўнгидин новаку раъду тахши.Балхдин келган улус эви сори,
Қочтилар жон аро ваҳми кори.Қолди ўз хайли била Хусравшоҳ,
Борча рўйи сияҳу мўйи сиёҳ.Бир инисин йиборур бўяди Ҳисор,
Бориб ул хайл била тўлди Ҳисор.Яна бирни яна бир қўргонға
Йибориб муитаайнр эрди хонға.Ким қочон келса, ёқинроқ қочқой,
Фатҳнинг йўлини хонға очғой.Ваҳшда ўлтуруб эрди ҳосил,
Тенгри они қилиб эрди ғофил,Ким юруб ҳазрати хони аъзам,
Кесиб ул тоғни шоду хуррам,Юруди мулки Ҳисор устига,
Халқи беҳангу мадор устига.Тош маҳаллотини етгоч олди,
Хасмнинг жони аро ўт солди.Солиб уя элга ҳазимат асру,
Оядилор молу ғанимат асру.Буздилор тоқи муқарнас бисёр,
Олдилор тожаҳу атлас бисёр,Қойси оқ рахтға урди ўзини,
Ўткариб ҳинди элига сўзини.Қойси дебойи мунаққаш топти,
Қойси ғоли била мафраш топти.Қойси хуржун била харжи олди,
Ўзи тушуб они ўтға солди.Қойсиға лаъли бадахшон тегди,
Қойсиға гавҳари рахшон тегди.Қойси олтунға урунди андо,
Урунуб элга кўрунди андо.Қойси дур топтию қойси гавҳар,
Қилди ороста тожу афсар.Қойси фируза била марворид
Топибон бўлди улус ичра фарид.Қойси зайлучайи кирмони олиб,
Чиқти эл оллида эгнига солиб.Қойси такя намади шатранжи
Олибон кўчти кўнгулдин ранжи.Қойси яздий алача кўп олди,
Чулғабон они юкига солди.Манзилободию мисрий бисёр,
Қарою оқ алача, лайлу наҳор.Ҳири обофатиға сон йўқ эди,
Қанд бирла кўнгул асру тўқ эди.Шиша-шиша сочилиб эрди набот,
Кўза-кўза тўкулуб оби ҳаёт.Қойсидур оби ҳаёт андо шароб,
Ким ул элларни қириб қилди хароб.Бодасиз йўқ эди бир вайрона,
Борча вайроналари майхона.Риндлар маст чиқиб ҳар ёндин,
Бехабар хондин ҳам Султондин.Йўқ алар кўнглида имон дарди,
Юзлари устида исён гарди.Кўпроги ўқ учида бордилар,
Кўпининг ичларини ёрдилар,Чоғир ичкучи ёрилса яхши,
Черикидин даҳр орилса яхши.Ичкучиларга бу бўлди аҳвол,
Ким баён айлодим, эй нек ҳисол.Эмди айтайки нелар бўлди яна,
Қилдилар қолғон улусиға тана.Сўйдилар борчасини боштин-аёқ,
Олдилар борчасидин молу яроғ.Фўтаю кўнглоки хафтонларини,
Жибаву чакман ила жонларини.Ҳашр элидек борини ўр айлоб,
Қаҳр ила жонлариға зўр айлоб.Бирининг бўйнига йип тоқтилор,
Бирининг жониға ўт ёқтилор,Бирисининг ўтини олдилор,
Захмлиқ ерларига солдилор.Бири боши чопилди ойиро,
Бирининг долуси чиқти қойиро.Бирининг бўйни синиб ётиб эди,
Бадани қонға бори ботиб эди.Кўпроғи куфр элидек миллатсиз,
Кўпроғи ҳинд элидек суннатсиз.Қойси қочиб эди эси келиб ўнг,
Бир қўли илгари, бир қўли сўнг.Қойси қизин топа олмай ҳайрон,
Қойси хотуни била саргардон.Қойси инисидин ойрилғон эди,
Оҳу фарёду фиғон қилғон эди.Бирига от била тева ғами,
Бирига бода била мева ғами.Бири ярмоқ ғамидин оҳ қилиб,
Умрининг йўлини кўтоҳ қилиб,Бири оқ рахтлорин ёд қилиб,
Қарориб кўнглини ношод қилиб,Қиз: “Ано”, – деб чекибон вовайло,
Ано: “Қиз”, – деб қилибон нолаю оҳ.На ота ўғлини топти ул дам,
На ўғулға отадин қолди ғам.Ҳар кишига бўлуб эрди ҳоли,
Бор эди асру ғариб аҳволи.Ўшул элким бу бало кўрдилор,
Мунча ташвишу жафо кўрдилор,Яхши ахторсанг алорни, эй ёр,
Сўзга қайторсанг алорни, эй ёр,Кўпроги шаръ сўзин билмослор,
Жаҳл уйқусидин ойилмослор,Кўпроги тенгри йўлида гумроҳ,
Кўпроги дил сиёҳу нома сиёҳ.Тенгрининг отин оғизга олмоқ,
Тенгри қуръони сори кўз солмоқ,Алор оллида басе айб эрди,
Кўпроги кофиру берайб эрди.Нораво иш алор оллида раво,
Носазо сўзга кўруб элни сазо,Қойдаким бор эди бир бад мазҳаб,
Андо эрди атониб хуш мазҳаб.Астрободда турғонлардин,
Басе Соридағи қўрғонлардинМунда эл жам ўлуб эрди басе,
Қилибон дин аро ҳар бир ҳавасе.Бириси рафз писанд айлоб эди,
Жаҳл қасрини баланд айлоб эди.Юрур эрди бири мулҳид атониб,
Бу улус ичра муваҳҳид атониб.Бирига дини наср эрди ҳавас,
Бирига гўшайи дайр эрди ҳавас, :Алидин ўзгани билмослор эди,
Жаҳл жомидин ойилмослор эди.Борчанинг оғзида: “Ҳайдар, Ҳайдар”,
Хуфтари андо Абубакру Умар.Кимки “Усмон”, – деди ўлди андо,
Ким “Али” – деди қутулди андо.Лек алордин Али безор эрур,
Хотири борчадин афгор эрур.Шоҳ ҳам ўзи айитқон бўлди,
Сўзидин жумлайи олам тўлди,Ким манинг дўстлуғимдин бисёр,
Эл томуғ ичра куёр бўлғой зор.Ул кишиларки дегондур ул шоҳ,
Бўлубон ҳолларидин огоҳ,Бу кишилар эмиш эмди билдим,
Шоҳ сўзига фидо жон қилдим.Шоҳи пайғамбар айитқон сўздин,
Чиқмос ўзга чиқориб сўз ўздин.Деса ҳам сўзни мувофиқ айтур,
Сўзини-сўзига лойиқ айтур.Шоҳ Абубакрга таъзим килиб,
Кўп тавозеъ била оллига келиб,Дер эди афзали аоҳоб ани,
Қудвайи зумрайи аҳбоб ани.Чун юруш қилди жаҳондин Сиддиқ,
Олди Хаттоб анинг ўрнин таҳқиқ,Шоҳ ўлуб ҳамдаму ҳамроз анго,
Борча иш куч аро дамсоз анго.Қилмоди ҳеч анинг бирла ҳилоф,
Тутмади амридин ўзини маоф.Чун борур бўлди жаҳондин Хаттоб,
Борча Усмонға йиғилди асҳоб.Анго ҳам айломоди шоҳ нифоқ,
Тузди онинг бирла меҳру вифоқ.То замонеки қазо етти анго,
Чархдин тиғи жафо етти анго.Сурди андин сўнг улусқа фармон,
Мустафо ўрнида бўлди султон.Ҳеч қойсиға мухолиф бўлмой,
Алор айёмидин ғамдин тўлмой,Қилмоди дунйи учун ҳеч низоъ,
Балки то қилди дунйиға видоъ.Шоҳ алар бирла бу янглиғ эди ёр,
Ғояташ ҳар неча масхи мурдор.Шоҳнинг жонибидин душман ўлуб,
Бежиҳат ғуссаю ғам бирла тўлуб,Минг йил – ўткан кишилар бирла мудом
Қирлашиб ўзни қилурлор бадном.Ҳар бири муфсиди ойини вифоқ,
Ҳар бири кўнглида минг йилғи нифоқ.Не мунофиқ эл эмишлор бу эл,
Ўзларин то на демишлор бу эл.Шоҳнинг руҳи алардин безор,
Шоҳнинг кўнгли алардин дарбор,Мундоқ эл бўлсалар андоқ не ажаб,
Ўтқа қовурсалор андоқ не ажаб.Хон черикига мунингдек ёғи,
Учаро ойитса бўлур боғи.Тенгри қаҳриға сазовор бори,
Лойиқи тиғу сари дор бори.Тенгри қой элники мақҳур айлор,
Хон черикин анго мансур айлор,Халқнинг феъллари айномоса,
Қонлари нафс ўтидин қайномоса,Бермос ул қавмға тенгри тағйир,
Ўзи бул нав деди ҳаййи қадир.Гарчи кўп эл бузулуб соврилди,
Борча ўз ерида воқе бўлди.Тош маҳаллоти фатҳ ўлди бу тавр,
Мундоқ эврулди Ҳисор ахлиға давр,Аркига қилмодилор парво ҳеч,
Ул сори боқмодилор асло ҳеч.Ўтуб андин юруди ҳазрати хон,
Қилибон хок ила они яксон.
…Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова.www.yangidunyo.org
Published on november 24, 2012 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
Охирги изоҳлар