ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Дунёда ишсизлик муаммосини ҳал этишга доир таклифим

    Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ 

    Бозорга ва мозорга тегма. 
    Ўзбек халқ ҳикмати. 

    The United States President Barack Obama
    The United Nations High Commissioner for Human Rights
    The United Nations Human Rights Committee
    The Chairpercon-in-Office of the Organization for Security and Co-operation in Europe (OSCE) Audronius Ažubalis
    Acting Secretary General CIVICUS: World Alliance for Citizen Participation Katsuji Imata
    The Director-General of the International Labour Organization (ILO) Juan Somavia
    The Executive Director Freedom House David J.Kramer
    The Executive Director of Human Rights Watch Kenneth Roth
    The Front Line – The International Foundation for the Protection of Human Rights
    The Secretary General of Amnesty International Salil Shetty
    The President of International Rescue Committee (IRC), Eric George Rupp

    Uzbek editorial office of Radio ”Ozodlik” of Radio Free Europe / Radio Liberty
    Uzbek editorial office of Radio ”Bi-bi-si”
    Uzbek editorial office of Radio “Amerika ovozi” (“Voice of America”)

    Шуҳратжон Аҳмаджонов (ўзбек, 1954.20.01 туғилган)
    Манзилим:
    801 East Building
    1100 Alabama Ave SE
    Washington, DC 20032-4540
    E-mail: jiz54@mail.ru , tohir1953@mail.ru , ergash1955@yahoo.com , maqsadsh54@gmail.com ,

    ДУНЁДА ИШСИЗЛИК МУАММОСИНИ ҲАЛ ЭТИШГА ДОИР ТАКЛИФИМ

    Маълумки, ишсизлик дунёнинг, айниқса ривожланган давлатларда, жумладан АҚШда асосий муаммоларидан биридир. Бугунги кунда дунёда 197 миллиондан ортиқроқ киши ишсиздир, улардан 75 миллиони 15 дан 24 ёшгача бўлган ёшлардир. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг ҳар йили тайёрланадиган глобал бандликка доир йиллик маърузасида ёзилган: “2012 йилги глобал бандлик жараёнлари: Бандлик инқирози ривожланиши олдини оламиз” (“Global Employment Trends 2012: Preventing a deeper jobs crisis” (смотрите: World faces a 600 million jobs challenge — ILO. – https://www.jamaicaobserver.com/news/World-faces-a-600-million-jobs-challenge—ILO_10630872 (www.jamaicaobserver.com 25.01.2012);
    http://www.ilo.org/public/russian/region/eurpro/moscow/news/2012/0522.htm (www.ilo.org/public/russian/ 22.05.2012)).

    “Ҳукуматларнинг қатъий саъй-ҳаракатларига қарамай бандлик инқирози сусаймаётир, ва дунёдаги ҳар учинчи ишчи – ёки 1,1 миллиард киши – ё ишсиз, ё камбағалликда яшамоқда, – деди ХМТ Бош директори Хуан Сомавия. – Аниқ иқтисодиётда иш ўринларини ташкил этиш бизнинг бош мезонимизга айланмоғи керак”.

    Бугунги кунда АҚШда 310 миллиондан ортиқ киши яшамоқда. АҚШдаги меҳнатга лаёқатли инсонларнинг 8 фоизга яқини ишсиздир, яъни ишсизлар 13 миллиондан ортиқ кишини ташкил этмоқда.

    АҚШда ва бошқа ривожланган мамлакатларда ишсизликнинг асосий сабаби – оддий бозорларнинг йўқ қилинганидир.

    Ишсизлик муаммосини ҳал этишнинг битта ечимини таклиф қилмоқчиман: ривожланган мамлакатларда оддий бозорларни тиклаш, бошқа мамлакатларда эса оддий бозорларни ривожлантириш орқали инсонларга кўпроқ жркинлик бериш мақсадида мақжуд бозорларни ҳимоя остига олиш.

    Инсоният тарихида минг йиллар давомида, шунингдек бизнинг 21-асримизда миллиардлаб инсонлар оддий бозорлар учун товар ва озиқ-овқатлар ишлаб чиқариш, шунингдек бозорларда меҳнат қилиш орқали ўз тирикчилигини ўтказмоқда.

    Мен давлатлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар раҳбарларига қуйидагини таклиф қилмоқдаман.

    1. “Оддий бозорларни тиклаш ва қўллаб-қувватлаш” ёки оддийгина “Бозор” номли алоҳида дастурни қабул қилиш.

    2. Турли мамлакатларда оддий бозорлар ташкиллаштирилиш, товарлар ҳамда озиқ-овқатлар ишлаб чиқариш ва бозорларга олиб келиш тажрибасини ўрганиш.

    3. Мамлакатлар ва оммавий ташкилотлар раҳбарлари учун бозорларни ташкил этиш, шунингдек бозор учун озиқ-овқат ва товар ишлаб чиқаришнинг афзал йўлларига доир тавсиялар рўйхатини ишлаб чиқиш.

    4. Инсонларнинг бозорлардаги ўзаро муносабати фуқаролик жамиятининг аниқ кўринишидир. Шу сабабли ҳар бир мамлакатдаги бозорлар аҳволига доир йиллик ҳисоботларни тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.

    Ижобий томонларини қисқача санаб ўтаман.

    1. Мамлакатда яшаётган миллионлаб ишсиз ва ярим банд инсонлар тўлиқ иш куни билан таъминланади.

    2. Кўпгина фермерлар, шунингдек ҳар хил кичик ва ўрта магазинлар ўз товарларини қўшимча равишда қайтадан тикланган бозорларда сотишлари мумкин.

    3. Товарлар ва озиқ-овқатларни сотиш – бу асосий муаммолардан биридир. Оддий бозорлар товарлар ва озиқ-овқатларни сотиш учун катта имкониятлар яратиб беради.

    4. Миллионлаб кишилар учун сотиладиган қўшимча ўринлар яратилиши бозор учун кўпроқ товар ишлаб чиқаришга имконият беради. Бу ишларда ҳозир ишсиз ва ярим банд бўлган кўпчилик фуқаролар қатнашади.

    5. Бозорга товарларни олиб боришда ва сотишда ҳозирги ишсизлар ёрдам беради.

    6. Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар супермаркетлари фермерлардан ҳосилнинг фақат энг яхши қисмини харид қилмоқда. Ҳосилнинг ўрта ва майда қисми далада қолмоқда. Фермерлар ҳосилнинг ушбу қисмини бозорларда, табиийки, супермаркетдагидан арзонроқ нархларда сотишлари мумкин.

    7. “Бозорларни тиклаш” лойиҳасини тадбиқ этишнинг бошланғич босқичида деярли маблағ талаб этмайди. Туманлар ҳамда шаҳарлар раҳбарларидан фуқароларга қулай ва етарлича катталикка эга бўлган бозор учун майдон ажратиб бериш талаб этилади. Келгусида шаклланган бозор тизилмаси (структураси)га қараб, сотувчилар ва харидорларга қулай бўлган бозор биноларини лойиҳалаштириш ва қуриш мумкин.

    8. Бу лойиҳани қисқа вақтда ҳар бир мамлакатнинг барча штатлари, вилоялари, минтақаларида амалга ошириш мумкин. Ҳозирги вақтда айрим шанба кунлари шаҳарлар ва туманларда чодирларда савдо қилиш ташкил этилмоқда. Бундай савдони ҳар куни ўтказишга рухсат бермоқ керак (ойда бир ёки икки кун Озодалик (Санитария) куни бўлади).

    9. Тикланган бозорлар ҳозирги озиқ-овқат супермаркетлари тизимига асло зарар етказмайди. Супермаркетдаги озиқ-овқатларни маъқул кўрган фуқаролар бундан буён ҳам супермаркетда харид қилишлари мумкин.

    10. Савдодан келган солиқлар давлат (штат) хазинасига тушади. Бу давлатни бойитади.

    11. Бугунги кунда ишсизларга тирикчилик минимумини таъминлаш учун ҳар бир давлат бюджетидан катта маблағ сарфланмоқда. Бу харажатларнинг катта қисми иқтисод қилинади.

    “Оддий бозорларни тиклаш” лойиҳасининг бошқа ижобий томонлари ҳам бор.

    ——————————————————-

    P.S.1. Мен, Шухратжон Ахмаджонов – Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мустақил журналист ва қочқинман. Мен 1970-1975 йилларда Самарқанд Давлат университетида, 1979-1983 йилларда – Н.Бауман номли Москва Олий техника университетида таҳсил олганман. Мен интернет-сайтларда 240 та мақола ва 4 та китоб чоп эттирганман.

    Диктаторлик режими кучишлатар органлари қаттиқ тазйиқларидан кейин Ўзбекистонни 2008 йил 12 октябр куни тарк этишга мажбур бўлганман.

    Менга АҚШ раҳбарияти сиёсий бошпана берди, ва шу сабабли АҚШда 2010 йил 21 январдан бери яшамоқдаман. Бойси (Айдахо штати, АҚШ) шаҳрида 2010 йил 21 январдан 2012 йил 2 март кунигача яшадим. Ҳозир Вашингтон шаҳрида яшаяпман.

    Иш топишга ёрдам берадиган ташкилотлар, масалан Jubilee Jobs (Бахтли Иш) ташкилотини жалб қилган ҳолда иш излаяпман. Лекин бугунги кун – 2012 йил 8 ноябрга қадар ишсизман.
    2012 йил августидан Вашингтон шаҳрида сураткашлик билан озроқ пул ишлай бошладим. 2012 йил октябридан эса Вашингтон шаҳри ва Вирджиния штатида “Street Sense” (“Кўчани Англаш”) газетасини сотиш йўли билан пул ишлаяпман.

    Мен АҚШда ишсшзлар ва уйсизлар ҳаётий шароитларини унча-бунча ўргандим, улардан ўнлаб нафари билан суҳбатлашдим.

    Муҳаммад Пайғамбар сўзлари (ҳадис)ларига асосан маълумки, Аллоҳ тарих давомида инсониятга 124 минг пайғамбар юборган. Улардан 319 нафари Аллоҳнинг расули бўлган. Қуръонда Аллоҳнинг 29 нафар расул-пайғамбарлар, жумладан Исо пайғамбар (Иусус Христос) ва Муҳаммад Алайҳисалом исми ёзилган. Қолган минглаб пайғамбарлар ҳам инсониятга Аллоҳ буюрган кўп яхшиликларни қилишган.

    Шундай яхши ишлардан бири бозор ғоясидир. Менимча, қадим замонларда яшаган пайғамбарлардан бири бозор ғоясини халққа айтган ва унинг фаолиятини йўлга қўйган.

    Шундай қилиб, бозор ғояси Аллоҳ томонидан инсониятга қадим замонларда пайғамбар орқали юборилган ғоядир, деб ҳисоблайман. Шу сабабли бозор фаолиятини тўхтатиш жамиятда кўп муаммоларни, жумладан миллионлаб инсонларнинг ишсизлиги ва у билан боғлиқ катта муаммоларни келтириб чиқаради.

    Мана шу фактларни таҳлил этиб, мен АҚШ Президенти Барак Обамага “Оддий бозорларни тиклаш” номли таклифимни инглиз ва рус тилларда ёздим. Уни Президент қабулхонасига топширмоқчи бўлиб 2012 йил 4 июн куни Вашингтонда Капитолий биноси яқинида ҳам, Оқ Уй (White House) яқинида ҳам изладим. Менга жавоб берганлардан баъзилари буни билмасликларини, баъзилари эса, жумладан Оқ уй олдидаги полициячи бундай қабулхона йўқлиги ва хатимни почта орқали жўнатишим кераклигини айтди. Мен 4 июн куни Вашингтон шаҳри, Пенсильвания шоҳкўчасидаги почта орқали ушбу таклифимни Б.Обама номига жўнатиб юбордим (Оқ уй шу Пенсильвания шоҳкўчасидаги 1600-уйда жойлашган).

    Мен Барак Обамага ёзган Мурожаатимни www.yangidunyo.com сайтида 2012 йил 9 июн куни ўзбек ва инглиз тилларида чоп эттирдим. Мақола манзили:

    АХМАДЖОНОВ Ш. АҚШда ишсизлик: Обамага таклифим. – http://yangidunyo.com/?p=1475 (www.yangidunyo.com 2012.09.06).
    (www.yangidunyo.com сайти 2012 йил 4 октябр куни йўқ қилинди ва шу сабабли ушбу мақола сайтда йўқ)

    Президент Барак Обама ёки унинг Бошқарув девонидан бугунги кун – 2012 йил 5 сентябр (8 ноябр)га қадар Таклифимга ҳеч қандай жавоб келгани йўқ. Менимча, хатимни Барак Обамага беришмаган.

    P.S.2. Ушбу Таклифимни кимларга жўнатганим ва натижалар ҳақида қисқача ёзаман.

    2.1. 2012 йил 11 ва 21 июн кунлари мен Кацуджи Имата, СИВИКУС: Фуқаролар иштироки учун халқаро альянс Бош котиби вазифасини бажарувчи (Katsuji Imata, Acting Secretary General CIVICUS: World Alliance for Citizen Participation)дан электрон почта орқали иккита хат олдим. У қуйидагини илтимос қилди:

    “СИВИКУС: Фуқаролар иштироки учун халқаро альянс сиз билан биргаликда буткул қамровчи ва амбицияли фуқароларнинг глобал жамияти учун яқин беш йиллик дастурни шакллантиришда сизнинг овозингизга муҳтождир.

    Аввал шу йили биз янги бош (статегик) йўналишни тараққий эттира бошладик, у бўйича 2013 дан 2017 йилгача СИВИКУС: Фуқаролар иштироки учун халқаро альянс фаолияти амалга оширилади. Биргаликда режалаштиришимиз бизга яқин келажакда дунё бўйлаб фуқаролик жамияти ва фуқаролар фаоллигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

    Биз СИВИКУСни тараққий эттираётган Сизларга – аъзоларимиз, ҳамкорларимиз ва дўстларимизга мурожаат қилиб, ҳозирги пайтда қандай асосий жараёнлар ҳамда муаммолар сизга ва сизнинг ҳудудингизга таъсир кўрсатаётганини аниқлаштиришни сўраймиз. Биз фуқаролик жамияти ва фуқаролар ташкилоти олдида турган ишларда сизнинг ғояларингиз, муаммоларингиз ва имкониятларингизга муҳтожмиз. Жумладан, СИВИКУС альянси яқин беш йилда ушбу чақирувлар ва имкониятларга қандай жавоб бериши кераклигига доир сизнинг маслаҳатларингизга муҳтожмиз”

    Мен у кунлари жуда банд эдим. Шу сабабли Кацуджи Иматага инглиз ва рус тилларида 2012 йил 15 июл куни жавоб хатимни жўнатдим. Хатда мен ишсизик муаммосига доир ўз Таклифимни баён қилдим.

    Менимча, хатимга тўсиқ қўйилди ва менинг Таклифим Кацуджи Иматага етиб бормади. Ва эҳтимол шу сабабли СИВИКУС раҳбари ёки ходимидан ҳеч қандай жавоб олмадим.

    2.2. 2012 йил 7 сентябр эрталаб мен ушбу Таклифимни инглиз тилидаги нусхасини “Washington Post” газетаси муҳарририятига электрон почта орқали жўнатиб юбордим.

    7 сентябр куни тушдан кейин муҳарририятга кирдим. Газета муҳаррири ёки бошқа ходими мен билан суҳбатлашмади.

    10 сентябр куни Таклифимни қоғозга чоп этдим ва “Washington Post” газетаси муҳарририяти хатлар бўлими (Mail room”)нинг Гленда (Glenda) исмли ходимага топширдим. Лекин Таклифимни газетада чоп этишмади ва мен ҳеч қандай жавоб беришмади.

    2.3. 2012 йил 11 сентябр куни мен электрон почта орқали ишсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга жўнатдим (уларнинг электрон почталари номлари бугун – 2012 йил 24 ноябр кунги хатимни жўнатаётганда келтирилган). Айрим ташкилотлардан автомат жавоблар келди. Менинг Таклифим айрим ташкилотларга етиб бормаган, яъни кимдир тўсиқ қўйган, деб ҳисоблайман.

    2.4. Маълумки, АҚШда 2012 йил 6 ноябрда Президентлик сайлови режалаштирилганди. АҚШ Президенти Барак Обама сайлов штаби электрон почта очди. Мен 2012 йил 13 сентябр куни Таклифимни электрон почта орқали жўнатиб юбордим. “Obama for America” номли электрон почта орқали жавоб келди. Хатда менинг Таклифим ҳақида ҳеч нарса ёзилмаганди. Хатда Виржиния штатидаги сайловолди тадбирларда қатнашиш ва молиявий ёрдам бериш сўралганди. Мен ёрдам бердим ва тадбирларда қатнашдим.

    2.5. 2012 йил 7 октябрда АҚШ Демократик партияси Вашингтон шаҳар (Колумбия округи) ташкилоти ижрочи директори Билл О’Филд (Bill O’Field) билан унинг офисида суҳбатлашдим. Бизнинг суҳбат Президент сайлов кампанияси доирасида тайёргарлик ва ёрдам тўғрисида бўлди. Суҳбат охирида Таклифим нусхасини бердим ва Барак Обамага етказишни сўрадим. Мен қуйидаги гапларни қўшимча айтдим: “АҚШда ишсизлик ва уни ҳал этиш – бу сайлов кампаниясидаги жуда муҳим муаммодир. Митт Ромни, президент этиб сайлансам 12 миллион янги иш ўринларни ташкил этаман, деб сайловчиларга ваъда бераяпти. АҚШдаги бирорта президент бунча янги иш ўринларини ваъда қилмаганди. Менимча, унга Таклифимнинг ўзгартирилган вариантини беришган”.

    Бугунга кун – 2012 йил 24 ноябрга қадар мен Таклифимга жаноб Билл О’Филддан бирорта жавоб олганим йўқ.

    2.6. 2012 йил 9 октябр куни мен Таклифимни “Street Sense” (“Кўча Фикри”) газетаси муҳаррири жаноб Эрик Фэлкро (Eric Falquero)га бердим. У қисқартирилган ҳолда инглиз тилида газетада чоп этди (мақола манзили: AHMADJONOV SHUHRATJON. A Possible Solution to Unemployment (Ишсизликни ҳал этишнинг имкони). – http://www.streetsense.org/archives/8339-2/ (www.streetsense.org 26–том: 26–сон, 2012 йил 7–20 ноябр, 14–бет).

    Таклифимни қисқартирилган ҳолда бўлсада, газетада чоп этишгани учун мен “Street Sense” газетаси муҳаррири жаноб Эрик Фэлкро ва газета ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    Ушбу Таклифимни олгач менга хабар берсаларингиз яхши бўларди.

    Энг яхши тилаклар билан

    Шуҳратжон Аҳмаджонов,
    инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мустақил журналист ва қочқин  

    2012 йил 26 май-1 июн, 7-11 сентябр, 25 ноябр.
    АҚШ, Вашингтон шаҳри.

    www.yangidunyo.org

    Published on november 29, 2012 · Filed under: Шуҳрат Аҳмаджонов;
    Kommentarer inaktiverade för Дунёда ишсизлик муаммосини ҳал этишга доир таклифим

Comments are closed.