ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
  • Отангизни даволатинг

    Абдураҳим Пўлатовнинг оила аъзоларига

    Икки ойча аввал, эси оғиб қолган Абдураҳим Пўлатовнинг, каттани катта демай, кичикни кичик демай, Harakat.net сайтида тинимсиз хақорат қилишларига жавобан бир мақола ёзмоқчи бўлгандим. Бу аллома, “шоковий терапея”сининг нишонга олган кишисидан ташқари, фарзандларни ҳам тубанларча ҳақоратлаб ташлашни, ўзига бир дилхуш хобби қилиб олганлиги учун, мақоламга, “Абдураҳим Пўлатовнинг фарзандлари ким”, деб сарлавҳа қўймоқчи бўлгандим.

    Бундай мақола ёзишимга, айнан, “Бирдамлик” Ҳаракатимизнинг раҳбари  Баҳодиржон Чориев каттиқ қарши бўлди. “Қўйинг ака, фарзандларини аралаштирманг, ёзсангиз ўзи ҳақида ёзинг”, деганди. Мен, Абдураҳим Пўлатовга ҳеч қандай гап таъсир қилмаслигини билган ҳолда (Баҳодиржоннинг сўзини ерда қолдирмай), мазкур мақолани ёзишдан воз кечгандим.

    Лекин Абдураҳим Пўлатов, юмшоқ қилиб айтганда, дилозорликларини канда қилмай давом этиб келмоқда.

    Шу ўринда, ҳулоса келиб чиқмоқда, биз ҳуқуқбон бўлатуриб, адолатсизлик ва зўровонликка учраган инсонларни ҳимоя қиламиз-у, нега рухий хаста кишини ҳимоя қилмаслигимиз керак? Ахир, бир ўйлаб кўринг, бир пайт сафида 20 минг аъзолари бор “Бирлик” Халқ Ҳаракатини хонавайрон қилиб, сайтида “Ҳаракат – Эзгулик – Бирлик: Бизга ёрдам беринг! Donate, please!” деб, ақли соғлом одам ёзадими?! Бу-ку майли, бир нави, “Гадайлик қилиб бўлса-да, бала-чақасини боқяпти экан-да”, дейсиз (бу билан, минг марта узр, болаларини гадайваччалар демоқчи эмасман).

    Лекин “Саиджаҳон Зайнобиддин пасткашликда Холдор Вулқоннинг отасидан ҳам ўтди”, “Носир Зокир ҳаромийми? Табиий, ҳа!”, “Танишинг, ўзбекдан чиққан яна бир ҳаромий – Ботир Норбой!”, “Танишинг, Носир Зокир ва  унинг Ҳаромваччалари”, ва шунга ўхшаган сон-саноқсиз мақолаларни ақли соғлом одам ёзадими?! Албатта ёзмайди! Содда қилиб айтганда, фақат жинни ёзиши мумкин.

    Мадомики, Абдураҳим Пўлатов бундай ҳақоратномаларни муккасидан кетиб ёзмоқда-ки, шубҳа йўқ, у сурункали рухий ҳасталикка чалинган ва у мажбурий даволаниши керак. Шу боис Абдураҳим Пўлатовнинг оиласига , фарзандларига, отаннгизни даволатинглар, деб мурожаат қилмоқдамиз.
    Аник манзил ва олувчининг исм-шарифини юборсангиз (отангизнинг манзили мустасно), баҳоли-қудрат моддий ёрдам жўнатамиз.

    Ҳурмат билан С.Зайнабитдинов.
    Андижон

    5 12 2012

    www.yangidunyo.org

    Published on december 5, 2012 · Filed under: Саиджаҳон Равоний;
    1 Comment

One Response to “Отангизни даволатинг”

  1. Бобокалан said on

    Пулат бирликни хонавайрон килганини тан олмайди. Айбни башкаларга тунгайди. Но довлат хонавайрон булса рахбар жавобгар булганде, партия банкрот булса раис жавобгар. Рулить килишни билмаганингни тан ол Пулат и ростан даволан, санга манам 10 бакс жунатаман бундан купи сенга хайип…