ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

RSS Аҳмад Аъзам

  • Ett fel har uppstått, vilket troligen innebär att flödet är nere. Försök på nytt senare.

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
« Nov   jan »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  

  • Еб тўймаган, ялаб тўярмиди?

    kirgiz militsiyaМухтор Алиев

    Қирғизистонда 2010 йил июнь воқеалари юз беришдан аввал қирғизлар яшаётган аҳоли пунктларига масъул хизматчилар ва миллатчиларни юборган ва улар орқали “Ўзбекистондан ёрдам олган Ботиров бошлиқ ўзбеклар босиб келяпти”, деган ваҳима тарқатиб, уларни ўзбекларга қарши қўзғаган сиёсатчиларнинг кирдикорлари фош бўлиш арафасида. Чунки миллий низо ниқобидаги ўзбеклар қирғини Россиянинг гиж-гижлаши натижасида Муваққат ҳукумат томонидан амалга оширилган сиёсий авантюра эканлиги кейинги пайтда ойдинлашмоқда.

    Очиғини айтганда, томи кетган Ташиевга ўхшаган қирғизистонлик депутатлар бу ёқда турсин, ана шу мамлакатни бошқараётган сиёсатчиларнинг ҳам соғлом эканликларига шубҳа бор. Сабаби, улар мамлакатда қандай бебошликлар юз берса, ҳамон Ботировни сабабчи қилиб кўрсатишга уринмоқдалар.

    Тейитдаги Бакиевнинг уйига “Ата мекен”чилар ўт қўйиб, Бакиевнинг уйини Ботиров ва унинг йигитлари ёндириб юбордилар, деб жар солдилар. Жогорку Кенеш тузган Т. Мамитов бошлиқ комиссия ҳам худди шундай бўлган, деб “хулоса” чиқарди.
    Ўшда ўзбекларнинг қирғинини уюштириб, унга ҳам Ботировни сабабчи қилиб кўрсатишди. Милиция бўлинмалари, ҳарбийлар қуролсиз ўзбек маҳаллаларида қирғин уюштиришди, ўзбекларнинг мол-мулкларини талашди-да, Ботировни айбдор қилишди. Талончиларнинг бошлиқлари тўпланган Жогорку Кенеш томонидан тузилган комисиянинг хулосаси ҳам, “Ҳа, шундай бўлган”,- деб “исбот”лади. Ваҳоланки, Ботиров 2010 йилнинг 20 май куни Муваққат ҳукуматнинг Жалолободдаги вакили генерал И. Исаковнинг илтимоси билан Қирғизистондан чиқиб кетган эди.

    2010 йил 13 июнь куни тинч турган Жалолободда С. Бакиров бошида турган вилоят ички ишлар бошқармасининг ходимлари фашист Ташиевнинг тазйиқи билан қутурган миллатчи қирғиз ёшларига қурол тарқатиб, ўзбек маҳаллаларида босқин ўтказди. Ўзбек оилалари таланди, ўзбеклар отиб ўлдирилди, Ботировнинг шахсий университетига ўт қўйилди ва бу ишга ҳам яна Ботиров сабабчи қилиб кўрсатилди.

    Ўша куни Муваққат ҳукуматнинг аъзоси Азимбек Бекназаровнинг ўғли Руслан Бекназаров бошчилигидаги миллатчи ёшларнинг Бозорқўрғон қишлоғида ўтказган қирғинига ҳам, миллатчиларнинг фикрича, Ботиров айбдордир. Руслан Бекназаров бошлиқ миллатчиларни қурол билан таъминлашда ўша пайтда Мойлисув шаҳрининг прокурори лавозимида ишлаган, шу ҳаракатининг эвазига “Ата журт” партиясига қабул қилиниб, Жогорку Кенешнинг депутати бўлиб сайланган, ҳозир давлат тўнтаришига ҳаракат қилганликда айбланиб, Миллий ҳавфсизлик давлат комитетининг ертўласида ўтирган Т. Мамитов эмас, балки Ботиров сабабчилигини билмайсизми? Сузоқ қишлоғидаги Санпа номли пахта заводи ёнидаги фитнани яшириш ва у ерда ўлган қирғизларнинг сонини кўпайтириш учун Бозорқўрғон қишлоғига уюштирилган босқинда ўлган талончиларнинг мурдаларини Бозорқўрғондаги маҳалла комитетининг раиси Раимов Ғуломжоннинг уйида турган унинг танишларининг бусигига юклаб Санпанинг ёнига олиб борган ҳам Ботировмикин?

    Бозорқўрғон қишлоғидаги қирғиндан 20 кунча ўтиб солиқ инспекцияси жойлашган бино ёнидаги куйиб кул бўлган фуқаро Қаҳрамон Нурматовнинг уйи ўрнини тозалаётган уй эгасининг жиянлари 3 та куйган жасадни кўрадилар. Босқин пайтида ўлган бозорқўрғонликларнинг ҳаммаси тайин ва улар ерга қўйилган бўлса, булар ким бўлди, деб район ички ишлар бўлимига хабар беришади. Куйган жасадларни кўриб кетган милиция ходимлари, эртасига “Бирор жойга кўмиб қўйинглар”,- деб жавоб берадилар. Ҳеч ким ҳеч нарсани текширмайди. Бугунги кунда Бозорқўрғон атрофидаги Оқмон, Жўн, Овуқ, Шидир каби қирғиз қишлоқларида 2010 йил июнь ойида О. Текебаев ва С. Нишановга ўхшаган миллатчи-депутатларнинг чақириғига эргашиб, босқинга қатнашган ўнлаб йигитлар ном-нишонсиз йўқолган. Уларни ҳанузгача ота- оналари излаб юришибди. Қаҳрамон Нурматовнинг уйига талончилар томонидан ташланиб, ёндириб юборилган жасадлар балки ўша алданган ва йўқолган йигитларникидир? Буни ҳам Ботиров амалга оширдимикин-а?

    Яқинда Россия ва Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони фазогир С. Шарипов Бишкекка келганди. Унга айрим журналистлар “Сепаратист Ботиров ўз мулкини сизга ўтказиб бердими?” қабилида савол бердилар. Солижон Шарипов “Мен Ботировни ўзимга дўст, деб биламан. Унинг мулкини олганим йўқ. Қолаверса, 2010 йил июнь воқеаларига Ботировнинг мутлақо алоқаси йўқ, чунки у ўша пайтда Қирғизистонда бўлмаган ”,- деб жавоб берди. Ўша кундан бери миллатчи-фашистлар уя қурган Бишкекдаги газеталар бири қўйиб бири Солижонни ёмонлаш билан овора. Очиғини айтганда, агар қайси ўзбек, ёки қирғиз мамлакатга яхши хизмат қилган , деб суриштирадиган бўлсак, ҳали бирорта ҳам қирғиз йигити Солижондай бўлиб, Қирғизистонни дунёга танита олгани йўқ. У фазога Қирғизистоннинг Давлат байроғини, тупроғини олиб чиққан, ўз Ватанининг довруғини бутун дунёга таратган қирғизистонлик ўзбек йигит. С. Шарипов фазога учган пайтда ашаддий миллатчи, “Бутун Қирғизистон” партиясининг раиси А. Мадумаровга ўхшаганларнинг кўтани чиқиб кетган бўлса ҳам, мамлакатнинг элитаси унинг ҳурматини жойига қўйиб, Солижоннинг қаҳрамонлигини тўғри баҳолаган. Сирасини айтганда, бугунги кунда ўша қирғиз зиёлиларининг оғизларига талқон солиб ўтириши ҳам мамлакатни жиноятчилар бошқараётганига бир далил ҳисобланади. Мустақил фикрлаб, Ватан учун хизмат қилайин, мамлакатнинг ривожланишига ҳисса қўшайин, деган ўзбек бўлсаки, у қирғизларга душман, Ботировнинг шериги, сепаратист, деган унвон олиши тайин бўлиб қолган. Чунки жиноий йўл билан давлат тепасига келган бир гуруҳ миллатчи-фашистлар томонидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситалари дарров уларга шундай унвонни ёпиштирадилар. Бир ёқлама ташвиқотнинг натижаси шу даражага етдики, Ботиров деганда, қирғизлар қандайдир ”Ёвуз руҳ”ни тушунадилар. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда 2010 йил июнь воқеаларига қатнашган ҳар қандай қирғиз Ботировнинг номини эшитганда, у амалдорми, савдогарми, шаҳарда яшайдими, ё қишлоқдами, ёшми, каттами, барибир, васвасага тушадиган бўлиб қолди.

    Шунга қарамасдан, кейинги пайтда нафақат зиёлилар, балки оддий халқ ҳам Муваққат ҳукумат ва унинг атрофидаги одамлар ўз айбларини яшириш учун Ботировнинг номини ўзларига қалқон қилаётганликлари ҳақида аста-секин гапиришмоқда. Интернетда чиқаётган Ботиров ҳақидаги мақолаларнинг шарҳларида оддий ўқувчилар “Ачык саясат“, “Фабула“,“Агым“ каби газеталарда ишлайдиган ёлланма журналистларга нисбатан ўз нафратларини баён қилишмоқда. Бундан ярим йил олдин ундай эмасди. Лекин қанжиқ итнинг эмчагини эмишга мазахўрак бўлиб қолган кучукчалардай айрим журналистлар ҳукумат ва Жогорку Кенешдаги акахонларининг ёғли жойларини ялашни ҳамон давом эттиришмоқда.

    Ё ялаган тўймади, ё ялатганнинг қичиғи босилмади.

    Мухтор Алиев, эркин журналист

    www.yangidunyo.org

    Published on december 18, 2012 · Filed under: Ўш қирғини;
    Kommentarer inaktiverade för Еб тўймаган, ялаб тўярмиди?

Comments are closed.