ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

RSS Аҳмад Аъзам

  • Ett fel har uppstått, vilket troligen innebär att flödet är nere. Försök på nytt senare.

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
« Nov   jan »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  

  • Янги – 2013 йилингиз қутлуғ бўлсин!

    indexАзиз Ватандошлар, миллатдошлар, саҳифамизнинг мухтарам мухлислари!

    Мана 2012 йил ҳам ортда қолиб, янги 2013 йилга қадам қўймоқдамиз. Ўтаётган йилда ҳар биримизнинг шахсий ҳаётимизда ўзига хос янгиликлар содир бўлди.  Оиламиз, халқимиз ва Ватанимиз учун нимадир қилдик, нималардир қилишга улгурмадик.

    Кириб келаётган Янги йил шубҳасиз эскисидан тубдан фарқ қилади. Бу йилда Ватанимиз ва халқимиз ҳаётида туб ўзгаришлар йили бўлади, деб умид қиламиз. Бу ўзгаришларга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшажакмиз.

    Умидлар ўлмагай, орзулар яшар.

    Янги йилда ҳар биримиз қалбимизда туғилган эзгу ниятларни амалга ошишини чин дилдан истаймиз. Яхши ният эса ярим давлатдир.

    Келаётган йилда фақат эзгуликлар барча соф кўнгилли инсонларни бирлаштиражак. Ёвузликлар чекинажак.

    Эзгуликлар кўпайган жойда яшаш мароқли.

    Янги йил остонасида туриб ният қилайлик! Янги йилда уруш бўлмасин, диктаторлар йўқолсин! Халқимиз ҳаётида тинчлик, осойишталик, фаровонлик бўлсин!

    Бу йил барча муҳожирларнинг Ватанимизга қайтиб бориш учун йўл очилсин! Қалбларимиздаги ғаму андуҳлар арисин!
    Демократия ва сўз эркинлиги учун курашда ҳаммамиз собитқадам бўлайлик.
    Янги 2013 йил Ватанимизда бу улуғ қадриятлар қарор топиши учун кенг имкониятлар йили бўлиб қолсин!

    Барчангизга ҳурмат билан Юсуф Расул, саҳифа муҳаррири.

    ****

    Қуйида Янги йил муносабати билан бизга йўлланган табрик хатларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

    Таҳририят!

    ****

    ahmad hoji khorazmiy

    Till

    yusufr71@yahoo.se

    Muxtaram Yusufjon aka.
    Yangi yilingiz qutlug bulsin!
    Yangi yilda ijodingiz va obruyingiz yanada baland bulsin.

    Duoi salom bilan
    Xorazmiylar.

    ****

    Аҳмад Аъзам

    Янги йил эзгу ниятларингиз амали бўлсин!

    Олинг – олдирманг!

    ****

    Ассалому алайкум азиз дўстим Юсуф!
    Сизни кириб келаётган Янги йил билан самимий қутлайман!
    Сизга ва Саодатга тинчлик, омонлик, соғлик тилайман. Ўшанда бахт
    ўзи эшигингизни қоқиб кириб келаверади.

    Сизларга чуқур ҳурмат билан Абулқосим.

    ****

    Хурматли Юсуф Расул!
    Кириб келаётган янги 2013 йил бн Сизни ва оила аъзоларингизни муборакбод этаман! Хамиша соғ-саломат, тинч-хотиржам ва бахту-саодатли бўлинглар!

    Хурмат бн,
    Талант Александеров

    ****

    Азиз ватандошлар! Юртдошлар!Дунё аҳли!
    Сизларни кириб келаётган 2013 йил билан чин юракдан мубаракбод этаман!
    Ҳаммага узоқ-умр,бахтли келажак ва соғлик, омонлик тилайман.
    Янги йилимиз,барчамизга омадли йил бўлсин! Орзуларимиз амалга ошсин.
    Фарзандларимиз вояга етишсин,биздан-да кучли ва омадли бўлишсин.
    Муҳожирликда юрган ватандошларимиз ҳам ўз ватанларига қайтишини оллоҳ насиб этсин.
    Яхши кунларда дийдор кўришайлик.
    Ватан тупроғи,бу муқаддас тупроқ!
    Янги йилимиз янги қувончлар билан кириб келсин!
    Яна бир бор барчангизни янги йил билан муборабод этаман азизлар!
    Қаерда бўлмайлик оллоҳнинг ўзи сақласин!

    31 декабрь, 2012 йил.

    Гулшан Қораева
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
    Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

    ****

     

    Фарходхон Мухтаров

    Кириб келаётган Янги Йил билан!

    ****

    Қалампир Мистер

    Ўзингизни ҳам кириб келаётган янги йил ҳамда янги ижодлар билан қутлайман.

    ****


    Jabbor Eshonkul

    Yangi yl mubarak Yusufbek!!!

    ****


    Sirojiddin Tolibov

    Юсуфжон салом! Кириб келаётган янги йил муборак!

    Published on december 31, 2012 · Filed under: Видео лавҳалар;
    Kommentarer inaktiverade för Янги – 2013 йилингиз қутлуғ бўлсин!

Comments are closed.