ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • Пушкин даҳосига эҳтиром

    saidjahon ravoniyБугун, буюк рус шоири Александр Сергевич Пушкин вафот этган кун. Шу муносабат билан мвзкур тўртлик ва таржималарни эътиборларингизга хавола этмоқдаман.

    Ҳурмат ила С.Равоний.

    ПУШКИНГА

    Санъати олийдир, Сохиб, назмингиз,
    Мисрангиздан ҳар бир лол ақл-идрок,
    Ҳам ибрат ҳар эрга сизнинг исмингиз,
    Ки қўрқоқ шаън учун бўлмайди халок!
    ***

    ПУШКИНДАН ТАРЖИМАЛАР

    Алдаса сени хаёт,
    Ўкинма, бўлма дилхун.
    Қаро кунда қил сабот,
    Ишон, келгай рўшно кун.

    Келажакни қўмсар дил,
    Айни замон жафоли.
    Фоний бари, вале бил,
    Ўтгани енг сафоли.
    ***

    ДЎСТЛАРГА

    (қисқартирилган)

    Модиҳмасман, оғалар, зинхор,
    Шоҳимизни мадҳ этгум, лекин
    Ҳис-туйғумни қилурман изхор
    Юрагимдан самимий, эркин.

    Айро бўлиб азизларимдан,
    Сургунда зор, умрим ўтарди.
    Этиб озод, олурман-ки тан,
    Аъло ҳазрат рухим кўтарди.

    Узатди у дўстим каби қўл,
    Қилур элга ишлар хайрли.
    Ижодга ҳур очиб берди йўл,
    Нечун мақтаб буни ёзмайли?

    Модиҳ эса, дўстларим, мастон,
    Шоҳни чунон мақтайди-ю, лек
    Мақтов аро, билинтирмасдан,
    Шоҳни қилур қабиҳ ўзидек.

    Модиҳликда ниҳон мохият;
    “Халқни севма, қил уни гирён,
    Ўқимишли озод жамият,
    Хавфлидур-ки, қилур ғалаён”.

    Келтиради ҳар элга ажал
    Бўлса маддох аврангга яқин,
    Куйчи эса, юборган азал,
    Айтолмаса дилдаги гапин!
    ***

    ИККИ ЗОҒ

    Зоғнинг қошига учиб келди зоғ,
    Ки ўлтирган зоғ қичқирди шу чоғ:
    “Бало-ю қазо бир бўлган эмиш,
    Борму жойда ул биз учун емиш?”

    Учиб келган зоғ қичқирди хушхол:
    “Далада кўрдим якка мажнунтол,
    Тагида ўлик паҳлавон ётур,
    Биз учун яхши базмга етур.

    Ўлдирди уни ким ва не учун
    Билодур унинг сайёди лочин.
    Ўлдириб сўнг ким минди отини,
    Билодур яна сулув хотини”.

    Лочини унинг ўрмонга учди,
    Миниб отини ғаними қочди.
    Хотини сулув кутар севганин,
    Ўлганин эмас, тирик юрганин.

    ***

    Андижон
    10 02 2013

    www.yangidunyo.org

    Published on februari 10, 2013 · Filed under: Таржималар;
    1 Comment

One Response to “Пушкин даҳосига эҳтиром”

  1. Abdumuminjon said on

    Saidjahonaka sizning yozgan sherlaringizni jamiki insonlar juda diqqat bilan uqiydi. Jumladan, Prezident apparatidagilari, muholifatchilar, yozuvchi va shoirlar, va oddiy halqlar. Siz haqiyqiy muholifatchisiz. Sizning halqga qilgan hizmatlaringiz tahsinga loyiq. Men Andijonga borsam, albatta sizni tabriklayman. Sizga kuplab muholifatchilar tahsinlar uqiydi. KARIMOV esa sherlaringizni uqib dod deydi.