-
Шайбонийнома (23)
(тарихий достон, давоми)
…
LXXI
Кенгошиб ҳар сори илғор йиборгонлариЙиғилиб келди эса яхши-ямон,
Кепаку арпаю буғдою самон,Бир неча йиғлашиб ўлтурдилар,
Бир-бирин меҳр била кўрдилар.Деди Мирзоки: “Будур Шоҳи Замон,
Борчангиздин улуғ улдур султон.Манинг ўрнумда ани шоҳ қилинг,
Борчангиз онинг эшигига келинг.Ҳар наким ул деса, андоқ қилингиз,
Мулкнинг маслаҳатини билингиз”.Борча зоҳирдо қилиб сўзни қабул,
Бўлдилар ботин аро асру малул.Ҳар нечук бўлса, қурулди мажлис,
Келди беклар доғи бўлди мажлис.Дедилар: “Фурсат ўтубон бора дур,
Навбати давлат ўтубон бора дур”.Келдилар кичик-улуғ мирзолар,
Ҳар бирининг бошида савдолар.Шодмонлиғ била соғар тутоли,
Неча хон қайғусидин ғам ютоли.Қилоли тонг-ла кенгош яхши-ямон,
Ким бу кун бор ғанимат бу замон.Чун бу сўзни дедилар ул беклар,
Солдилар айш сори йўл беклар.Ўтубон борчалари ул сўзни,
Туттилар айш сўзига ўзни.Ул кун ичку била ўткордилар,
Маст ўлуб мажлисидин бордилар.Тонгласи ёздилар, алқисса, хумор,
Бўлдилар борчалари бодагусор.Бир неча ичтилар, аммо охир
Тундлук айлади Мирзо зоҳир.Деди: “Ичмак била иш буткучи йўқ,
Бордур Урганч иши асру ёвуқ.Келингиз борча кенгош айлоголи,
Фикрнинг яхшисини сайлоголи”.Фикр этиб борчаси ўлтурдилар,
Сўзни бу ерга еткурдиларКим: “Бизнинг бирла эрур Хусравшоҳ,
Қочибон келди бизга гумроҳ.Қундуз эли анго чокар эдилар,
Унутиб борчани они дедилар.Ҳам Ҳисор ила Бадахшон эли,
Кашаму Рустою Кўҳистон эли.Анинг амрида эди ўттуз йил,
Ҳар қачон бўлса, анингдур ул эл.Хон ўзи Кешу Хоразмдадур,
Чинсўфи бирла туруб размдадур.Бор эмиш Қундуз аро Қанбарбий,
Ул эмиш Қундуз аро сарварбий.Шоҳи Маҳмуд деган бир султон
Бор эмиш қуллоридин ёш ўғлон.Бор эмиш ул аро Сайид Ошиқ
Нур бахш ўйлаки субҳи содиқ.Бир-ики мингча киши бор эрмиш,
Ким ўшул қалъа ичига кирмиш.Тутубон садрини ўлтурмишлар,
Анго ул ишни раво кўрмишлар.Ёғилиб аҳли Бадахшон доғи,
Халқи Фархору Кўҳистон доғи,Бор эмиш андо Муҳаммад Кўрчи,
Хоми лингонда Муҳаммад Кўрчи.Борса Қундуз тарафи Хусравшоҳ
Бўлсалар эл келишидин огоҳАнго ўзбакни тутуб берурлор,
Қалъаю мулкидин оюрурлор.Бўлса анинг кўмаки Шоҳи Замон,
Андоғи бекни қилурлар вайрон.Кирса Қундуз ичига Хусравшоҳ,
Қилса ўз манзилини жавлонгоҳ,Ҳамза Султонға доғи ваҳм тушор,
Ваҳмдин хонға доғи ваҳм тушор.Хон солур қалъайи Хоразмни бот,
Купору қилмос ўшул ерда сабот.Чинсўфи фикридин ўлур озод,
Аҳли Хоразм ҳам ўлурлар шод.Хон бизинг сори таважжуҳ килмос,
Олмойин они бу сори келмос.Чоржў доғи боқибдур хонға,
Ишлари асру ёқибдур хонға.Бор эмиш андо Муҳаммад Солиҳ,
Нур Саид ўғули бўлсун возиҳ.Шоҳ Абулмўҳсин анго отлансун,
Бормаса ўзи навкар қотлансун.Беклари борчаси отлансунлор,
Отлониб борчаси қотлонсунлор.Андаким бор эди бир элликча киши,
Зоҳиран бўлғусидур қочмоқ иши.Чоржўдин ул этор бўлса фирор,
Шоҳ Абулмўҳсин ўтиб чопса Бухор,Хон ўшул ерда туро олмос ҳеч,
Ушбу ишларни кўро олмос ҳеч”.Ушбу сузлар чу мукаррар бўлди,
Нусрату фатх муяссар бўлди.Сўз била тинди борининг кўнгли,
Гарчи толпинди борининг кўнгли.Деди Мирзоки: “Келиб Хусравшоҳ
Бўлсун ушбу сўзимиздин огоҳ”.Келиб ул доғи бу сўзни билди,
Асру Мирзоға тавозе қилди.Бир неча лоф этиб отлонди,
Ўз ишида юрубон қотлонди.Бўлди ҳамроҳ анго Шоҳи Замон,
Юрудилар ул ики саргардон.Чоржў сори Абулмўҳсин ҳам
Йибориб дашкарин ўлди хуррам.Ким, етиб олғусилардур филҳол,
Солиҳи зорни айлаб помол.Ёралибек била Шайх Назар
Бошлабон келдилар андо лашкар.Бор эди барча малашлар ҳамроҳ,
Борча Беҳбуд киби номасиёҳ.Чоржў халқи билан сўзлашибон,
Вақту бўлжорларин кўзлашибонИки мингча киши жавшан аро ғарқ,
Етибон келдилар андоқким барқ.Қойториб эрди мани ҳазрати хон,
Чоржўй ичра эдим мен нодон.Уч киши илгари ул лашкардин,
Солибон илгари йўл лашкардин,Рост дарвозаға чопқон бўлди,
Қопқочи қопқони ёпқон бўлди.Ушбу ҳолатғача йўқ эрди хабар,
Манго ким қайдо етибдур лашкар.Чун аларнинг келишини кўрдум,
Отлониб қопқо сори эврулдум.Бир ўтуз-қирқча яхшию ямон
Бор эди, борчани кўрдум Байрон.Дедим: “Эй дўстларим, ғам емангиз,
Яхшилик сўзидин ўзга демангиз.Яхшилиқ бўлгусидур сизларга,
Давр эврулғусидур сизларга.Шукр хондек ийёмиз бор бизинг,
Бўлғуси фатҳу зафар ёр бизинг.Барча парвона бўлунглар эмди,
Ёғи узра ўкулунглар эмди.Ушбу сўзларни дегоч, яъши-ямон
Деделар: “Xон йўлидадур бошу жон”.Юргушуб қалъа уза миндилор,
Урушуб қалъа уза миндилор.Отқулоб ёғини қайтордилор.
Қопқодин ёғини қойтордилор.Чун қойитти ёғи эли келдилор,
Келибон борчаси йиғидилор.Юзбегиларга дедим: “Бор сўзум,
Айтайин хилват аро сизга ўзум”,Солиб оллимға борини филҳол,
Киюруб арк аро қилдим помол.Бир эв ичра борисини солдим,
Қулф этиб қўлға калидан олдим.Чун улуғлар бориси беклонди,
Шаҳрнинг халқи манго айлонди.Ангача бўлди намози пешин,
Яна хасм ўлди хусумат ойин,Йиғибон эвлар эшигини бори,
Келдилар разм қилурға кори.Йиғибон шоху қамишни бисёр,
Келдилар борчаси чусту жаррор.Ким келиб қалъаға ўт солғойлар,
Қалъани бу и шила олғойлор.Мингча яхши йигити сойлонибон,
Бир-бирига сўз ила айлонибон.Ёпиниб тўраларин келдилор,
Ўт била ўзлари ёқилдилор.Жар текурдумки: “Турунг келсунлор,
Қилур ишларни бори қилсунлор.Қопқоға еткуча отиб урмонг,
Андо еткондо боқиб турмонг”.Ушбу жар бирла боқиб турдилор,
Қопқоға етгач, отиб урдилор.Оллида тўра эди ёғининг,
Эгнида жиба эди ёғининг.Бир йўли яхши-ямоним бирикиб,
Қалъа ичинда турубон эрикиб.Баъзи қопқоға еткон дамда,
Баъзиси тезлик эткон дамда,Хок рез узра миниб турғонда,
Паҳлавонлиқдин дам урғондаБир йўли тош ила ўқ отилди,
Шуйлаким бошта борин айтилди.Қойсининг бошиға тегди тошим,
Зор йиғлоб деди: “Мунглуғ бошим”.Қойси бирнинг кўзига тегди ўқум,
Қойси бирнинг юзига тегди ўқум,Қойсининг монглойи мажруҳ ўлди,
Қойси тош бирла боши эврулди.Қойсининг ёниға ўлтурди ўқ,
Бўлди ул ўқ била ўлмакка ёвуқ.Қойси болор била ёнчилди,
Қойсининг бағрига ўқ санчилди.Шом бўлғунча уруш қилдилор,
Шом ул қалъадин айрилдилор.Судраб олдилар ўлукларни бори,
Кўзларин солмадилар қалъа сори.Чун ёниб қушлариға бордилор,
Бир-бирининг қўшин ахтардилор.Ўлган одамга басе сон йўқ эди,
Ул черикнинг кўпида жон йўқ эди.Чун букун ўлди алар иши бу тавр,
Тонг-ла айланди яна чарх ила давр.Солдилар бир неча нақбкори,
Истабон нақбчилардин бори.Дедилар бандаға дамсозларим,
Кичқиришларда ҳамовозларим:“Ким анинг нақбиға ўтру биз ҳам,
Қозоли жарлар асру маҳкам”.Мен дедим: “Бу сўз эмас, ишни билинг,
Мен дегон ишда бори жаҳд қилинг.Саҳар ўлғоч бўлунгуз арбада соз,
Бўлунгуз тошто шужоат пардоз.Нақб ичра кишисин ўлтурунгуз,
Бошларини қошима еткурунгуз.Ким бу ишни қилур бўлса бу кеча,
Борчадин айрилур ўлса бу кеча,Мен анинг ўтулини хонға дейин,
Балки Хоразмдоғи жонға дейин”.Бир йигит дедики: “Мен борурмен,
Нақбчи жонини ахтррурмен”.Чун бу сўзни деди ул бир нечалар,
Дедилар: “Кўп юрумиш биз кечалар”.Дедилар: “Бороли анинг била биз,
Лек хон оллида сиз арз этингиз”.Чиқтилар ўнча киши вақти саҳар,
Солдилар нақбчилар сори гузар,Борчасининг бошини кестилар,
Келтуруб бошларини остилар,Нақбчилар бошини келтурғоч,
Банданинг оллиға-ўқ еткурғоч,Шодиёна чолингиз, деб тур дум,
Ёвға они солингиз, деб тур дум.Шодиёга ул аро чолғочдин,
Қалъадин халқ товуш олғочдин,Қўзғолиб бор часи ўйғондилор,
Ўзларига бори тьўлғондилор.Тон гласи бир кишини элчи қилиб,
Қалъанинг эшигига борча келиб,Дедилар: “Сен Чиғатой эли сен,
Ушбу ерда Чиғатой хайли сен.На деб ўзбак била ёвар бўлдунг?
Хонға бу янглиғ чокар бўлдунг?”Мен дедим: «Сенга жавобим ўқтур,
Мундин ўзга басе сўзим йўқтур.Жаврунгиздин отам ўлди нетойин,
Вошима қайғу ўкулди нетойин?Мен отом қони учун қотлономен,
Мен зим жони(м) учун қотлономен”.Отиб урдум бирисининг қўлиға,
Йибориб они отомнинг йўлиға.Чун бу балди аларға маълум,
Бўлдилар қалъаларидин маҳрум.Тонгласи етти Бухаро черики,
Ҳазрати хони дилоро черики,Чун черикнинг хабарик олдилор,
Мавждек сув уза чайқолдилор.Кўчтилар ваҳм била ул лашкар,
Қилдилар Марв диёриға сафар.Хон черики доғи хушҳол бори,
Ёқолин юруди Хоразм сори.
***Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
Матнни терувчи Шоира Маҳмудова.www.yangidunyo.org
Published on februari 17, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
Охирги изоҳлар