-
Обидхон қори Назаровга бўлган суиқасдга доир
Ҳар бир куним охиргиси бўлиши мумкинлигини мен биламан. Айнан шунинг учун мен ўз миссиям (вазифам)ни бажаришга улгуришим керак. [1]
АВРААМ ЛИНКОЛН (1809.12.02-1865.15.04)Фото 1. Обид қори Назаров ([2]).
МУНДАРИЖА
Кириш сўзи (2013 йил 18 феврал)
Кириш сўзи (2012 йил 18 апрел)
1. Таржимаи ҳоли.
2. Суиқасд тафсилоти.
3. Суиқасдни ким уюштирди: Версиялар.
3.1. Миллатчилар гуруҳи ҳақидаги версия.
3.2. МХХ ҳақидаги версия.
4. Обид қори ва Миллий хавфсизлик хизмати.
5. Махсус хизмат органларининг халқаро ҳамтавоқлиги.
6. Айрим суиқасдлар ҳақида маълумот.
7. Навбатда кимга суиқасд уюштирилади?
8. Нима қилмоқ керак?
9. Обид қорини отган шахс.
10. Пўлатов ва Аминова устидан суд.
11. Россия ФСБсининг жавоби.
12. Петиция.
13. 2013 йил 22 февралда пикет.
Фойдаланилган адабиётлар.
КИРИШ СЎЗИ (2013 йил 18 феврал)
Кўпчиликка маълумки ватандошимиз, таниқли уламо, имом Обид қори Назаровга 2012 йил 22 феврал куни Швециянинг Строумсунд шаҳрида суиқасд уюштирилганди. Мен бу ҳақдаги таҳлилий мақоламни 2012 йил март-апрелида Вашингтон шаҳри ҳамда Вирджиния штати кутубхоналаридаги компютерлардан фойдаланиб тайёрладим. Ўша пайтлар ушбу кутубхоналарда фақат лотин алифбоси бўлганлиги сабабли мақоламни лотин алифбосида ёзгандим. Уни www.yangidunyo.com сайтида 2012 йил 18 апрел куни чоп эттиргандим ([3]-га қаранг).
Канадада яшаётган журналист Фахриддин Худойқулов сайтда мақолалари чоп этилган муаллифларга, унинг бугунги ва эртанги ўқувчиларига нисбатан ҳурматсизлик ва фаросатсизлик қилиб, сайтни 2012 йил 4 октябр куни гум қилди. Мен бу ҳақда [4]-мақоламда ёзгандим. Натижада у таниқли уламо, имом Обид қори Назаров ҳақидаги мақоламни гум қилиб, унга нисбатан ҳам ҳурматсизлик қилди.
2013 йилнинг 22 феврал куни Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилганига бир йил тўлади. Лекин қотил шу кунгача судга тортилган эмас. Шу муносабат билан [3]-мақоламни кирил алифбосига ўгириб қайтадан чоп эттирмоқдаман.
Ушбу суиқасд, тергов ва суд маҳкамасига доир ўтган бир йил давомидаги янги факт ва амалий қадамлар ҳақидаги маълумотларни [3]-мақолага қўшимча равишда 9-13-параграфларда келтирдим.
КИРИШ СЎЗИ (2012 йил 18 апрел)
Маълумки, ватандошимиз, таниқли уламо, имом Обид қори Назаровга 2012 йил 22 феврал куни Швециянинг Строумсунд шаҳрида суиқасд уюштирилди.
Обид қорига суиқасд уюштирилганидан 35 кун ўтгач ушбу мақолани ёзишим сабабини ҳам қисқача айтиб ўтсам. АҚШдаги Бойси шаҳрида охирги икки йил давомида менга нисбатан махсус хизмат органлари уюштираётган кўпгина тазйиқларга доир 13 та мақоламда ёзгандим. Шу тазйиқларнинг давоми сифатида 2012 йил 23, 28 феврал ва 1 март кунлари кетма-кет учта суд маҳкамаси бўлиб ўтди. 28 феврал куни мен судда бўлганимда квартирамдаги барча нарсаларимни олиб кетишди.
Шу шароитда 2012 йил 2 март куни мен Бойсидан 3800 километр нарида жойлашган АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрига (Балтимор шаҳри орқали) жўнаб кетдим. Бу воқеалар тафсилоти ҳақида ҳам сал кейинроқ мақолаларимда ёзаман, Аллоҳ хоҳласа.
Мана шу тазйиқлар ва воқеалар туфайли ушбу тахлилий мақоламни кечроқ бошладим ва суиқасддан 50 кун ўтгач тугатдим.
1. ТАРЖИМАИ ҲОЛИ
Аввал Обид қори Назаровнинг таржимаи ҳолига доир қисқача маълумотни унинг маърузалари чоп этилган www.islomovozi.com сайтидан келтириб ўтсам.
“Обидхон қори Собитхон ўғиллари 1958 йилда Наманганда диндор оилада таваллуд топганлар.
Дастлабки диний таълимни оталаридан, сўнг Наманганда таниқли уламолардан бўлган Муҳаммадхон махсум домладан олганлар.
1965-1975 йилларда Намангандаги 16-сон ўрта мактабда ўқиганлар ва уни аъло баҳолар билан тамомлаганлар.
Шундан кейин 1975-1978 йиллари 3 йил давомида Намангандаги тўқимачилик фабрикасида ишлаганлар.
1980-1984 йилларда Обидхон қори Тошкент Ислом олий маъҳадида таълим олганлар.
1985-1990-йиллари Тошкентдаги “Тиллашайх” жомеъ масжидида имом ноиби, 1990-1996-йилларда эса “Тўхтабой” жомеъ масжидида имом-хатиб сифатида фаолият юритганлар.
1993 йилда Саудия Арабистони подшоҳи қирол Фаҳд бин Абдулазиз таклифи билан иккинчи бор ҳажга борганлар.
1995 йили қирол Фаҳд бин Абдулазиз дунёнинг бир қатор уламолари қаторида Обидхон қорини исломий кутубхона билан тақдирлаган.
1992-1998 йиллар давомида Қори ака “Озодлик” радиосининг диний дастурини олиб бориб, тингловчиларни Қуръони карим тафсири билан таништириб борганлар.
Халқ ўртасида таъсир ва обрўлари ортиб кетгани, мусулмон оламида тобора танилиб бораётганлари ўзбек ҳукуматини анчадан бери ташвишга солиб келар эди. Оқибатда ҳукумат Обидхон қори Назаровга нисбатан сохта жиноий иш очди ва таъқибларни кучайтирди. Ниҳоят, 1998 йилнинг 5 март куни Қори ака уйни ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Давлат раҳбарларининг махфий буйруғига кўра, айнан шу куни милиция ходимлари Обидхон қорини ҳибсга олишлари керак эди. Аммо Аллоҳ Ўзининг қудрати Ислом душманларининг макридан устун эканини намойиш қилди. Ҳукуматнинг яширин режасидан хабардор бўлган холис инсонлар Обидхон қорини ўз вақтида огоҳлантиришга улгурдилар.
Обидхон қори 1998 йил баҳоридан 2000 йил ёзига қадар Ўзбекистонда, 2000 йилдан 2006 йил баҳорига қадар Қозоғистонда яширин ҳаёт кечирдилар.
2006 йил мартида БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги Обидхон қори Назаровни ўз ҳимоясига олди ва у кишига Швеция давлатидан сиёсий бошпана берилди.
Обидхон қори Собитхон ўғилларининг 6 фарзандлари ва 7 та неваралари бор. Катта ўғиллари Ҳусниддин Назаров Ўзбекистон МХХси томонидан 2004 йил 16 май куни ўғирлаб кетилган. Бу жиноят Қори акадан ўч олиш мақсадида амалга оширилган.
Аллоҳ барча мазлумларга Ўз нусратини насиб айласин” [5]
Қуйидаги нохуш хабарда Обид қори Назаровнинг ота-онаси ва уч укаси ҳақида маълумотлар бор.
“Суиқасд боис бир ярим ойдан буён Швеция касалхонасида қолаëтган диссидент имом Обид қори Назаровнинг 74 ёшли онаси Муҳаррам ая 2012 йил 2 апрел куни оғир хасталикдан вафот этди. Тўрт ўғил тарбиялаган она жанозасида ўғиллардан бирортаси қатнаша олмади.
Икки йилдан ортиқ давом этган оғир хасталикдан азият чеккан 74 ёшли Муҳаррам Назарова шу кунларда Швециядаги шифохонада беҳуш ётган ўғли – таниқли уламо Обид қори Назаровнинг ҳолидан бехабар ҳолда оламдан ўтди.
Оила-аъзоларидан олинган маълумотга кўра, 2 апрел куни оламдан ўтган ая қизлари, куёвлари ва набиралари томонидан 2012 йил 3 апрел куни тонгда дафн қилинган.
Дафн маросимига Муҳаррам ая тарбиялаб вояга етказган тўрт ўғилдан ҳеч бири кела олмаган.
Ўғилларидан бирининг рафиқаси Мадина Назарова Муҳаррам аянинг соғлиги оғир бўлгани боис тўнғич ўғил Обид қори Назаровга уюштирилган суиқасд ҳақида хабар берилмаганини айтди.
– Кўтара олмасалар керак, деб айтмаган эдик. Билмасдан кетдилар онамиз, дейди Мадина Назарова.
Яқинларига кўра¸ Обид қори Назаровнинг 78 ёшга кирган отаси – Собитхон Назаров ҳам шу кунларда хаста ва у кишининг ҳам ўз ўғлига Швецияда суиқасд уюштирилганидан хабари йўқ.
Бу оиланинг тўнғич ўғли Обид қори Назаров 2012 йил 22 феврал куни Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида суиқасдга учраган ва ўшандан буён шифохонада беҳуш ҳолда ётибди.
Ундан кейинги уч ўғил эса ўз вақтида Ўзбекистонда диний-сиёсий мотивларда айбланиб, қисқа муддат ҳибс қилинган ёки қамоққа солинган ҳамда озодликка чиққач, Ўзбекистонни тарк этишган” [6]
2. СУИҚАСД ТАФСИЛОТИ
Обид қорига уюштирилган суиқасднинг қисқача тафсилоти.
“Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон Назаровнинг ўғли Довудхон Би-би-си билан суҳбатда дадасининг аҳволи ҳамон оғирлигича қолаётганини айтди.
Обидхон Назаров бир ой муқаддам Швеция шимолидаги Стромсунд шаҳарчасида номаълум қуролли шахс томонидан отиб кетилган эди.
Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бўлган 54 ёшли Обидхон қори Назаров 2006 йилда Швециядан сиёсий бошпана олган.
Охирги йилларда Обидхон Назаров 30 дан ортиқ ўзбекистонлик муҳожирлар оилалари билан Стромсунд шаҳарчасида истиқомат қилиб келаётганди.
Обидхон Назаров 2012 йил 22 феврал куни тушлик пайти пешин намозига чиқаётган пайтида уни ўз подъезди ичида кутиб турган номаълум киши яқин масофадан ўққа тутган.
Хабарларга кўра, қонга беланган ҳолда зина панжарасига суяниб, ярим беҳуш ҳолатда ўтирган Обидхон Назаровни биринчи бўлиб унинг 10 ёшли невараси кўрган.
Қуролли шахс яширинишга муваффақ бўлган.
Кўп ўтмай Стромсунд шаҳри яшовчиларидан бири Обидхон Назаров уйига яқин автомобил бекатида ўт очар қурол ва овозни сусайтирадиган жиҳозни топган.
Бу имомни ўққа тутган шахс томонидан қолдирилгани шубҳа қилинмоқда.
Суиқасд амали ортидан аҳволи оғирлашган Обидхон Назаров Умео шаҳридаги шифохонага олиб кетилган.
Унинг ёнида бўлган Довудхонга кўра, отасининг соғлигида ”бир ойдирки, ҳали бирор бир жиддий ўзгариш бўлгани йўқ.
”Аммо бизни, энг биринчи навбатда, хурсанд қиладиган нарса ва хотиржам қиладиган нарса – дадамлар ҳаёт эканликлари,” – деди Довудхон Обидхон ўғли”. [7]
Ўз-ўзидан савол туғилади: ушбу профессионал қотиллик ким ва қайси ташкилот томонидан уюштирилди? Ушбу мақоламда бу саволга у ёки бу даражада жавоб беришга ҳаракат қиламан.
3. СУИҚАСДНИ КИМ УЮШТИРДИ: ВЕРСИЯЛАР
Суиқасдни ким уюштирганлигига доир асосан иккита версия бор: Швециядаги Миллатчилар гуруҳи ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати версияси бор. Шу ерда “версия” сўзининг маъноси ҳақида.
“В е р с и я (французча versin < лотин. versare қиёфасини ўзгартириш) – бирорта факт, воқеани бир нечта бир-биридан фарқли равишда ёзиш ёки тушунтиришлардан бири”. [8, 129-б.]
3.1. МИЛЛАТЧИЛАР ГУРУҲИ ҲАҚИДАГИ ВЕРСИЯ
Бу борада журналист Жаҳонгир Маматов (1955) бундай деганди.
“Обидхон Назаровга суиқасд бўлганини эшитганимда, илк бор хаёлимга маҳаллий миллатчиларнинг иши деган гап келди. Улар олдин ҳам у имом бўлган мачитга ҳужум қилишганини эшитгандим” [9]
Миллатчилар гуруҳи версиясига доир сиёсий мухожир Хазратқул Худойберди (1953) қуйидагича фикр билдирди (аввал рус тилидаги матнини, кейин мен таржима қилган ўзбек тилидаги матнини келтираман).
“- Да в общем, «мечетью» это называть смешно. Представьте себе полуподвальное помещение в обычном четырехэтажном жилом доме, и в этом полуподвале ему (Обидхону Назарову. – прим. «Фергана») разрешили занять комнату, предназначенную, вероятно, для склада. Помещение темное, холодное, окна на уровне тротуара. Это было в августе 2008 года. Девятнадцатилетний парень разбил окно и швырнул в подвал бутылку с зажигательной смесью. Загорелся ковер, книги. Нападавший был арестован, осужден и получил наказание – 140 дней общественных работ.
– Принадлежал ли этот парень к какой-то молодежной группировке?
– Да, здесь, в Швеции, есть группы молодых людей, точно так же, как и в Москве и Санкт-Петербурге, которые недолюбливают всех приезжих, особенно – кавказцев и среднеазиатов. Второй раз ребята постарше разбили дверь «мечети», сделанную из толстого стекла, арматурой. И еще через пару дней один пьяный молодой человек приставал к Назарову и оскорблял его. Потом он оказывал сопротивление стражам порядка: эти ребята даже свою собственную полицию не уважают, не то что мусульман, которые в их представлении, вероятно, похожи на боевиков «Талибана».
– Вы считаете, что последнее нападение – того же рода?
– Девяносто процентов вероятности, что это совершили националистические группировки или местные хулиганы, и лишь десять процентов – что тут замешана Служба национальной безопасности Узбекистана” [10]
Ушбу матннинг ўзбек тилидаги таржимаси.
“Умуман олганда, буни “масжид” дейиш кулгилидир. Одатдаги тўрт қаватли яшаш биносининг яримертўласидаги хонани тасаввур қилинг ва шу яримертўлада унга (Обидхон Назаровга), эҳтимол омбор учун мўлжалланган, хонани эгаллашга рухсат беришди. Хона қоронғи, совуқ, деразаси йўлак даражасида жойлашган. Бу 2008 йил августида бўлганди. Ўн тўққиз ёшли йигит ойнани синдирди ва ертўла ичига ёнадиган суюқлик солинган шишани улоқтирди. Гилам ва китоблар ёнди (ўша пайти берилган маълумотларни эслашимча, намозхонлар хонада бўлган ва ёнғинни тездан ўчирган эдилар, А.Ш.). Хужум қилган ҳибсга олинди, судланди ва 140 кунлик жамоат ишларига жалб қилиш билан жазоланди.
– Бу йигит бирорта ёшлар гуруҳига тааллуқли эдими?
– Ҳа, бу ерда, Швецияда, Москва ва Санкт-Петербургдаги каби ёшлар гуруҳлари бор, улар барча келгиндиларни, айниқса кавказлик ва Марказий Осиёликларни ёқтирмайдилар. Иккинчи марта каттароқ ёшдаги ёшлар қалин ойнадан ясалган “масжид” эшигини арматура билан синдирдилар. Яна икки кундан кейин бир маст ёш йигит Назаровга тегажаклик қилди ва уни ҳақоратлади. Кейин у тартиб посбонларига ҳам қаршилик қилди: бу йигитлар, улар тасаввурида, эҳтимол, “толибон” жангариларига ўхшаш, мусулмонларнигина эмас, ҳатто ўзларининг полициясини ҳурмат қилмайди.
– Охирги ҳужум – шу хилда, деб ҳисоблайсизми?
– Буни миллатчи гуруҳлар ёки маҳаллий безорилар амалга оширгани эҳтимоли тўқсон фоиздир, фақат, ўн фоизи – бунда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати аралашган” [10]
Жаҳонгир Маматов ва Хазратқул Худойбердининг камасосли тахмин (версия)ига қуйидагича жавоб бермоқчиман: Хазратқулнинг [10]-мақоласини ўқиган “Дев” тахаллусли ўқувчининг 2012 йил 7 март куни ёзган эътирози асослидир (аввал асл нусхада – рус тилидаги матнини, кейин мен ўгирган ўзбек тилидаги матнни келтираман).
“Дев, 07.03.2012
Г-н Худойбердиев, а вслед за ним возможно и Фергана, глубоко ошибаются. Хотя известно, что во всех странах Запада имеется маргинальная прослойка расистов и ультра-националистов, и иногда они прибегают к насильственным действиям против эмигрантов, но при этом они действует совершенно по другому, в отличие от этого случая. Почерк действий в случае покушения на Назарова явно выдает наемного профессионального киллера. Ультра-националисты обычно действуют стаей, спонтанно, поддаваясь импульсам (выпили, распалились и пошли разбираться). Они не проводят долгую слежку, вычисляя, когда жертва наиболее уязвима, не стоят часами выжидая ее, не используют глушители к пистолетам и вообще крайне редко используют огнестрельное оружие. В данном же случае мы имеем тщательно продуманную акцию, почерк профессионала. Но такого профессионала кто-то должен нанять и хорошо заплатить ему.
Если бы это покушение совершили националисты, то скорее всего их уже давно вычислили бы. Поскольку опять-таки они не профессионалы. Кроме того, они бы как-то обозначили свою отвественность, чтобы был понятен мессаж, общественный смысл этой акции.
Худойбердиев же никогда особо не блистал аналитическими способностями, его высказывания и комментарии – это обычно чистая риторика, иногда сомнительного свойства, от которой пользы для оппозиции никакого. Удивляюсь тому, чо Фергана обратилась менно к нему за разъяснениями. Тем самым она встала на уровень этого пустозвона. Как говорится, с кем поведешься, от того и наберешься” [11]
Ушбу матннинг ўзбек тилидаги таржимаси қуйидагичадир.
“Жаноб Худойбердиев, ундан кейин эҳтимол Фергана (www.fergananews.com раҳбарияти, А.Ш.), чуқур хато қилмоқдалар. Ҳар ҳолда маълумки, Ғарбдаги катта мамлакатларда ирқчилар ва ултра-миллатчилар маргинал қатламчаси бор, ва улар баъзан эммигрантларга қарши зўракилик актларини қўллайдилар, лекин бу ҳолда ушбу воқеадагидан фарқли равишда умуман бошқача ҳаракат қилади.
Назаровга суиқасд воқеасида қўлланилган ҳаракатлардан ёлланма профессионал киллер (касбий қотил) эканлиги яққол кўрсатиб турибди.
Ултра-миллатчилар одатда импулс (эҳтирос)ларга берилган ҳолда тўда бўлиб, ногахон ҳаракат қиладилар. Улар қурбонни энг ноқулай, ҳимоясизланган пайтини ҳисоб-китоб қилиш учун узоқ вақт давомида кузатув олиб бормайди, уни кутиш учун соатлаб турмайди, тўппончада овозни сусайтирувчи (глушител) қўлламайди ва умуман ўқотар қуролни жуда кам ҳолларда фойдаланади.
Ушбу ҳолда биз батафсил ўйланган ҳолат (акция), профессионал қўлини (“жўнли” қўлини, А.Ш.) кўрмоқдамиз. Лекин бундай профессионални кимдир ёллаши ва унга катта маблағ тўлаши керак.
Агар бу суиқасдни миллатчилар амалга оширганларида, у ҳолда уларни аллақачон фош этган бўлар эди. Чунки тағинам улар профессионал эмаслиги сабабли (фош этилган бўларди, А.Ш.). Бундан ташқари, бу тадбир, ушбу ҳолатнинг жамоавий маъноси тушунарли бўлишлиги учун улар қандайдир йўл билан ўз жавобгарликларини билдирган бўларди.
Худойбердиев эса ҳеч қачон тахлилий (аналитик) қобилияти билан ажралиб турган эмас, унинг айтганлари ва изоҳлари – бу одатдаги оддий жаврашдир (чистая риторика), баъзан шубҳали хусусиятда, бундан мухолифатга ҳеч қандай наф тегмайди.
Фергана (сайти, А.Ш) тушунтириш беришни сўраб айнан унга мурожаат қилганига хайронман. Бу билан у шу шарақ-шуруқ даражасига тушди. Айтишларича, ким билан юрсанг, ўшанинг даражасига тушасан” [11]
Мен “Дев” тахаллусли ўқяувчи эътирозларига қўшиламан. Суиқасднинг бош буюртмачиси Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати эканлигига доир фикрларим ушбу эътирозларнинг давоми бўлади.
3.2. МХХ ҲАҚИДАГИ ВЕРСИЯ
Обид қори Назаровга қарши суиқасдни Ўзбекистон махсус хизматлари уюштирганлиги ҳақидаги версияни фактлар асосида ватандошимиз Надежда Атаева [12]-мақолада келтирди.
Эслатиб ўтаман: Надежда Атаева Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциациясининг президентидир. Ассоциация 2006 йил 8 ноябр куни Ле-Ман шаҳар префектурасида рўйхатга олинган ва Франция ноҳукумат ташкилотлари рўйхатига 2006 йил 2 декабр куни 1458 рақами билан Ле-Ман шаҳар префектурасида рўйхатга олинган. [13]
Н.Атаева ўз мақоласида қуйидаги муҳим факрларни келтириб ўтган.
1. Обидхон Назаровга қарши 2010 йилда Ўзбекистон телевидениеси “Хунрезлик” фильмини кўрсатганлигини ёзган.
2. Оммавий ахборот воситалари орқали худди шундай заҳарлаш кампанияси қирғизистонлик ўзбек журналисти Алишер Соиповга қарши ўтказилганини эслатган. Кўпгина одамлар буни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати уюштирган, деб ҳисоблашини ёзган.
3. 2011 йил сентябрида “Ўзбекистон халқ ҳаракати” фаоли, Россия фуқароси бўлмиш ўзбек Фуад Рустамхўжаев тўппончадан отиб кетилганини ёзган.
4. “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳни 2001 йилда ўлдиришга ҳаракатлар бўлганлиги, Норвегия ва Швеция махсус хизмат органлари бу сиёсий қотиллик олдини олганлиги ҳақида ёзган.
5. Ўзбекистон махсус хизматлари ўзгача фикрловчиларга қарши курашда сиёсий қотилликлар билан биргаликда бошқа усуллар ҳам қўллаётгани ҳақида Н.Атаева ёзган. Ўзбек режимига қарши бўлган шахслар ўғирланаётгани ва Ўзбекистонга мажбуран депортация қилинаётгани ҳақида ҳам ёзган. Камида 20 та шундай ҳолатлар Н.Атаевага маълум эканлиги, самарқандлик Рустам Зохидов 2011 йил 21 декабрда, андижонлик С.Сотволдиев, М.Юсупов ва А.Бекпулатов 2010 йил 15 сентябрида Россиядан Ўзбекистонга олиб кетилганлигини таъкидлаган.
6. Н.Атаева ўзининг [12]-мақоласида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати зобитлари қўшни Қирғизистондан ўғирлаб олиб кетиб, наридан-бери суд қилиб кўп йилга қамаб юборилган ўзбек қочқинлари ҳақида ҳам маълумот келтирган. Масалан, “Эзгулик” номли Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Исроил Холдоров Ўш шаҳридан 2006 йил май ойида ўғирлаб кетилиб 2007 йил февралида 6 йилга қамалгани, 2006 йил августида Қирғизистонда Валижон Бобожонов, Сайдулла Шокиров, Бахтиёр Ахмедов ва Илхом Абдунабиев ўғирлаб Ўзбекистонга олиб кетилгани ва қамаб юборилгани ҳақида ёзган.
Надежда Атаева Обид қори Назаровга бўлган суиқасд арафасида – 2010 йилдаги воқеаларга доир қуйидаги муҳим фактларни ёзган.
“Необходимо обратить внимание на то, что Обидхон Назаров уже сообщал в 2010 г. в шведскую полицию о слежке за ним подозрительными людьми. Но, к сожалению, его заявление было проигнорировано. Долгое время шведская полиция игнорировала обращения других узбекских политэмигрнатов, которые сообщали о том, что они подвергаются давлению со стороны спецслужб Узбекистана по телефону или посредством шантажа родственников в Узбекистане.
Несвоевременная оценка действий узбекских спецслужб властями Швеции в итоге стало одной из причин того, что чувствуя безнаказанность, узбекские спецслужбы решились на организацию политического убийства, грубо нарушив национальный суверенитет Швеции.
Есть основания полагать, что для подготовки заказных убийств и похищения людей спецслужбы Узбекистана подготовились весьма основательно. Ими была создана в Швеции, а возможно и в других европейских странах, инфраструктура по подготовке и исполнению терактов. Ее функционирование невозможно без поддержки дипломатических миссий Узбекистана. Координация акций проходит при активном участии секретарей посольств, являющихся креатурой СНБ. Посольства играют решающую роль при похищении граждан Узбекистана, используя для этого дипломатический иммунитет и предоставляя дипломатический транспорт” [12]
Ушбу матннинг ўзбек тилига таржимасини мен қилганман.
“Обидхон Назаров 2010 йилда унинг орқасидан шубҳали шахслар кузатаётгани ҳақида Швеция полициясига хабар берганига алоҳида эътибор бермоқ лозим. Лекин, афсуски, унинг аризаси рад этилганди. Бошқа ўзбек сиёсий мухожирлари Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан телефон ёки Ўзбекистондаги қариндошлари орқали шантаж қилиш орқали босим кўрсатилаётгани ҳақида хабар беришганди, лекин Швеция полицияси узоқ вақт давомида буни рад этиб келди.
Швеция ҳокимиятининг ўзбек махсус хизматлари фаолиятига ўз вақтида баҳо бермаганлиги натижасида улар жазоланмаслигини сезиб, ўзбек махсус хизматлари Швеция миллий сувиренлигини қўпол равишда бузиб, сиёсий қотилликни уюштиришга қарор қилди.
Буюртма қотилликларни тайёрлаш ва одамларни ўғирлашга Ўзбекистон махсус хизматлари анча асосли равишда тайёргарлик кўришгани ҳақида фараз қилишга асослар бор. Улар террористик актларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун инфраструктурани Швецияда, эҳтимол Европанинг бошқа мамлакатларида тузишган. Ўзбекистон дипломатик миссияси қўллаб-қувватловисиз унинг фаолият олиб бориши имконсиздир. Тадбир (акция)ларни қўллаш (координация) элчихоналар котибларининг фаол қатнашиши билан ўтказилади, элчихоналар котиблари МХХнинг креатурасидир (креатура – бирор мансабдорнинг қўллаб-қувватлаши (протексияси) натижасида мансабга эга бўлиши, А.Ш.). Ўзбекистон фуқароларини ўғирланишида элчихоналар ҳал қилувчи роль ўйнамоқда, улар бунинг учун дипломатик дахлсизликдан фойдаланмоқда ва дипломатлар транспортини фойдаланиш учун бермоқда.” [12]
Обид қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасднинг асосий ташкилотчиси ва буюртмачиси Ўзбекистон махсус хизматлари, яъни Миллий хавфсизлик хизмати эканлигини Надежда Атаева кўпгина мисоллар билан асослаган. Мен ҳам кейинги параграфларда бунга доир қўшимча маълумотлар келтираман.
4. ОБИД ҚОРИ ВА МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
Мен 1997 йил ёзидан бери Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг ноқонуний фаолияти ва жинояткорона ишларига ўзбек мухолифати фаоллари ва лидерлари эътиборинижалб этишга ҳаракат қилмоқдаман. Мен бу ҳақда 50 дан ортиқ мақолаларим ва бир неча китобларимда кўпгина фактлар келтириб ёзгандим. Бу борада ёзган охирги [14]-мақоламни эслатиб ўтаман. Унда бу ҳақда ёзган 25 та мақолам рўйхати келтирилган.
Обид қори Назаровга уюштирилган суиқасднинг бош буюртмачиси – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати эканлиги ҳақидаги фикримни 3.2-параграфда ёзгандим. Бунга доир Обид қори гапириб берган ушбу ма’лумотлар жуда муҳимдир.
“Озодлик: 2010 йил 26-27 май кунлари Ўзбекистон телеканалида икки қисмдан иборат филм намойиш қилинди. Биринчи қисми “Хунрезлик”¸ иккинчи қисми эса “Калаванинг учи” деб номланади. Иккинчи филмда Тошкентдаги бир йил аввалги қотилликлар ортида турган кучлар тилга олинади. Филмда айтилишича¸ бу воқеалар гўëки сизнинг фатвонгиз билан амалга оширилган. Бу ҳақда нима дея оласиз?
Обид қори Назаров: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу филмни МХХнинг қасоси ëки қутуриши деб номлаш мумкин. Бу филмни мен билан Ўзбекистон МХХ ўртасида бўлган можароларга, тортишувларга, баҳс ва мунозараларга жавоб деса бўлади. Демак¸ МХХ қасос олишда давом этаяпти. Ўзи қасослари, ўчлари кўп бўлган. Бу ҳам шунинг яна бир силсиласи, халқаси деса бўлади.
Озодлик: МХХ билан можаро деганда нимани назарда тутаяпсиз?
Обид қори Назаров: Мен диний фаолиятга кирган пайтимдан бошлаб, аввал боши бу Совет империяси даврига тўғри келади, у пайтда Давлат Хавфсизлик Хизмати деб номланарди, ҳамма билади КГБ, КГБнинг Ўзбекистондаги бўлими, уларнинг вакиллари келиб мен билан суҳбатлашишарди.
Ўша суҳбатлар кўпинча мунозара, баҳслар тарзида ўтарди. Мени уларнинг фикрлаши, тафаккури қизиқтирарди. Улардан қўрққанимдан эмас, балки улар билан суҳбатлашиш менга қизиқ бўлгани учун ҳам мен суҳбатлашардим. Улар мендан олишни истаган нарсани ола билмас эдилар. Мен сўзларим билан, гапим билан, ўзимнинг фикрим билан уларга жавоб қайтарардим.
Энди ўринли бўлса айтиш мумкин, уларга йўл кўрсатардим, ўша пайтда. Яъни маслаҳат берардим “Сизларнинг мана шу ишинглар тўғри, мана бу ишинглар нотўғри”, деган тарзда. Бундай мулоқотлар Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ҳам давом этди анчагача. Маълум бир муддатга боргандан кейин уларнинг биздан ҳафсалалари пир бўлди. Қўлларини ювиб қўлтиқларига уришди. Ўшандан кейин жиддий таъқиблар, таҳдидлар бошланди ва охири мен Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Шу нарсаларга жавоб бу. Улар биздан кўп ўч олишди. Жуда кўп мусулмонларни¸ биродарларни қамашди, ўлдиришди, ўғирлаб кетишди. Лекин шу билан ҳам ҳали уларнинг кўнгиллари жойига тушгани йўқ. Улар жуда ҳам бир ғалати ҳолатда ўзларини ўзлари дунë аҳли олдида, бутун дунë олдида ëмон аҳволга солиб қўйишаяпти.
Озодлик: Бу филмда Ўзбекистон ички ишлар ходими Ҳасан Асадов, Кўкалдош мадрасаси мудир ўринбосари Аброр Аброров, Тошкент шаҳар имом хатиби Анвар қори Турсунов ва бошқаларга нисбатан қотиллик ва суиқасд уринишлари сизнинг фатвонгиз билан амалга оширилгани айтилади. Сиз бу ҳақда нима дея оласиз?
Обид қори Назаров: Биз фатво бермаймиз ҳеч нарсага. Савол бўлса, жавоб берамиз. Мана бизнинг савол-жавобларимиз www.islomovozi.com сайти орқали тақдим этилади. Яъни одамлар ҳар хил мавзуларда савол сўрашади. Буларнинг ичида сиëсий мавзулар бор, диний мавзуларда, ахлоқий мавзуларда, кўпроқ маиший-ижтимоий мавзуларда одамлар савол сўрашади. Мен билганимга жавоб бераман, билмаганимга “билмайман” деб жавоб бераман. Баъзан жавоблар сал кечикади. Бундай мавзуларда ҳеч ким менга мурожаат қилган эмас. Чунки менинг мавқеимни аввалдан ҳаммалари билишади ва мендан бунақа жиноят содир қиладиганлар мендан албатта узоқ юради. Чунки уларга мендан фойда йўқ.
Озодлик: Руҳиддин Фахруддинов деган судланувчи филмда берган кўрсатмасида сизни шахсан танишини ва сиз билан учрашганини тилга олади. Бу шахс ҳақида биласизми?
Обид қори Назаров: Руҳиддин Фахруддинов бу машҳур имом. У менинг жонажон дўстим, биродарим. Бир-биримизни жуда ҳам яхши ҳурмат қиладиган азиз инсон. У ноҳақ қамалиб, мазлум бўлиб, ҳам оиласи зулм кўрди давлатдан, унинг кичкина қизчасини таҳқирлашди. Мана шундай қилиб у биродарни қамаш билан ҳам, унинг Раҳима деган аëли ҳам ҳозир қамоқда азоб чекмоқда. Кейин ўзи азоб чекмоқда. Унинг олти ëшли қизидан ўч олишди. Давлат миллий хавфсизлик хизмати мана шу даражагача бораяпти. У инсон мутлақ ноҳақ қамалган. У доимо одамларни яхшиликка чақирган. Ўзининг талабаларини, ўзининг биродарларини фақат ҳалолликка, покизаликка, адолатга, тўғри, ҳақ сўзда ва ҳақ йўлда бўлишга даъват қилган ажойиб бир инсон.
Озодлик: Бу филмда Шавкат Маҳмудов деган шахс ҳам тилга олинади. Бир йил олдинги қотилликлар устида турган Умар лақабли бу одам сиз билан бевосита мулоқотда бўлиб тургани айтилади.
Обид қори Назаров: Мен ундай одамни билмайман. Нима учун у одамнинг ўзи гапирмаяпти, ўзи кўринмаяпти? Мен филмни кўрдим. У ерда Руҳиддин гапирди ва бошқалар гапирди. Бошқалар кўрдим деган гапни айтмаган. Уларга қамоқхонада мажбурлаб гапиртирилган. Лекин фақат Руҳиддин билан биз учрашганмиз, доимо у билан биз дарслар қилганмиз. Булар нима деб гапиртирса гапиртириши мумкин. Қамоқхонада турган одамни мажбурлаб ҳар нарса дейишга улар кўндиришади.
Озодлик: ”Калаванинг учи” деб номланган бу филмда гўëки сизнинг ортингизда қандайдир давлатлар туриши ва 2005 йилда сизни Қозоғистонда қидириб қолишганида сиз номлари айтилмаëтган давлатлар кучлари ëрдамида сиз Швецияга олиб ўтилгансиз ва сиз Интерпол қидирувида бўлсангиз ҳам фаолиятингизни ўша давлатлар ҳимоясида давом эттираëтганлигингиз айтилади. Бу ҳақда нима дейсиз?
Обид қори Назаров: Бу давлатлар Ғарб ëки Европа давлатларида яшаëтган битта мен эмасман-ку. Бу ерда миллионлаб мусулмонлар яшайди. Бу ерда бир неча ўнлаб миллион мусулмон бор. Яна бунинг устига зулм давлатларидан оқиб келаëтган мусулмонлар¸ 100 минглаб мусулмонлар келаяпти. Жумладан, Ўзбекистондан ҳам минглаб мусулмонлар бошпана излаб қочиб ҳақиқат, адолат излаб келаяптилар Швецияга ва бошқа давлатларга. Бу ерда ҳар ҳолда қонунлар амалда. Бу ерда демократик асосда қурилган жамиятдан мусулмонлар жуда катта фойда олаяптилар. Бундан бу золимлар ниҳоятда хафа бўлаяптилар.
Биламиз, улар мана шундай бошпана олган одамларнинг орқасидан иғволарни, туҳматларни дасталаб, тахлаб-тахлаб Ўзбекистон прокуратураси, МХХ доим талаб қилаяпти, қидириб келишаяпти. Ўзларининг жосусларини юбормоқдалар. Мана, яқинда Швеция радиосидан шундай бир эшиттириш берилди. Ўзбекистон МХХ томонидан тайëрланиб жўнатилган бир жосус бу ерга келиб ўзини топширди. Яъни сиëсий бошпана олди. Ўзига МХХ томонидан юклатилган вазифаларининг нималардан иборат эканлигини гапириб бериб, радиода чиқиш қилди. МХХ, прокуратура, яъни Ўзбекистон ҳукумати жон-жаҳди билан шу ердаги одамларга қарши кураш олиб бормоқда. Шунинг учун уларнинг сўзига юрмаëтган, яъни Ўзбекистон ҳукуматининг ноҳақ талабларини, золимона талабларини қондирмаëтган Ғарб давлатларидан ҳозир ниҳоятда ғазабда.
Озодлик: Филмда яна жиҳодчилар гуруҳи ҳақида айтилади. Шавкат Маҳмудов мана шундай гуруҳнинг раҳбари экани айтилади. Жиҳодчилар гуруҳи ҳақида нима дея оласиз?
Обид қори Назаров: Бундай гуруҳни фақат давлатнинг қоғозларидан топиш мумкин. Ҳаëтда ўшандай одамларнинг борлигига ишонмайман Ўзбекистон ичида. Чунки давлат ниҳоятда қаттиқ, шавқатсиз услублар билан бошқарилаяпти ва одамларнинг ҳар бир қадами ўлчанаяпти. Жуда қаттиқ текширув, кузатув, таъқиблар бор жойда бундай нарсанинг бўлиши, тинч мухолифат йўқку, оддий инсон ҳуқуқи ташкилотлари йўқку, қандай қилиб жиҳодчилар у ерда яшаши мумкин? Бу мумкин бўлмаган нарса. Бу мутлақо ақлга сиғмайдиган нарса. Бундай иддаони соғлом ақл соҳиби ҳеч қачон қабул қилмайди.
Озодлик: Олис Швецияда бўлсангиз ҳам телевидение сизни нишонга олаяпти. Нимага деб ўйлайсиз?
Обид қори Назаров: Бунинг, юқорида айтиб ўтдим, битта сабаби МХХ билан ўртамизда бўлган келишмовчиликлар. Менинг алҳамдулиллоҳ Ўзбекистондаги мусулмонлар билан ëки диний олимлар билан бирор бир можаром йўқ, муаммом йўқ. Мен уларнинг ҳаммаларини ҳурмат қиламан. Яъни улар мусулмонлар, зулм остидаги мусулмонлар.
Ҳамма муаммо МХХ билан ўртамизда бўлган ишлар. Бу бир достон, бир роман бўладиган мавзу. Бу энди вақти билан мана шундай нарсалар туртки бўлиб дунëга ошкор бўлса керак. Бизнинг МХХ билан бўлган суҳбатларимиз, тортишув, баҳс ва мунозараларимиз шунчаки қизиқ ҳам. Бу нарсаларнинг ошкор бўлишига махфий хизматлар ўзининг мана шундай нодонларча ҳаракатлари билан сабаб бўлишади. Улар бизни ўзларининг йўлларига сола олмаганлиги учун олаëтган бу қасослари, ўчлари эканини юқорида айтиб ўтдим. Бу бир жиҳати.
Иккинчи томони булар шу минтақада сўзи ўтиши мумкин бўлган одам сифатида кўзларга ким кўринса, ҳаммаси мана шундай шубҳаланиб, кичкина, оддий мусулмонларни ҳам олдида катта куч кўрадилар. Яъни қўрққанга қўша кўринар дегандай одамларнинг соясидан ҳам қўрқув мана шундай ишларни қилишга уларни мажбур қилади. Аслини олганда бундай ваҳимага берилмасдан, қўрқмасдан, дадиллик билан, ҳақ сўз билан мулоқотга киришилса халқ билан ëки шу одамлар билан, шахслар билан мулоқотга кириб, яхшилик йўлида фикр алмашиш тўғрироқ бўлади.
Яна бир нарсани мен ҳозир сизга эслатишим мумкин. Мен архивимдаги баъзи бир маърузаларни ҳозир учратиб қолдим. Бу нарсани яқин кунларда иншооллоҳ www.islomovozi.com сайтига қўямиз. Мен бу маърузада уламолар ҳақида гапирган эканман. 1995 йил 22 сентябр куни, яъни Абдували қори ака ўғирлаб кетилганидан бир ҳафта кейин мен масжидда маъруза қилган эдим. Мана шунда мен МХХ га қаттиқ тегадиган гапларни гапирган эдим.
Бу ерда битта ибора бор. “Елкасидаги погонини сақлаб қолиш учун одамларни ўлдиради, қонини тўкади, ютади, ейди” деган ибора. Бу тўғридан тўғри МХХ ходимларига қаратилган сўз эди. Ўша пайтда отини айтмаса ҳам “Шохига урсанг туëғи зирқирайди” дегандай улар зирқираб туришарди. Буни билардим. Лекин начора. Ҳақни айтиш керакку энди. Шундай бир инсон, Абдували қори ака аэропортдан ўғирлаб кетилдилар. Мана ҳанузгача у кишининг тақдири номаълум. Лекин биз аниқ биламизки, у киши МХХнинг қўлида. Бошқа ўғирланган мусулмонлар ҳам уларнинг қўлида. Ўша пайтда бу ҳақда менинг чиқишим уларга жуда ҳам қаттиқ ботган. Яъни оғир ботган. Буни мен ўзим биламан, ҳис қиламан. Лекин улар ҳам буни тўғри тушунишлари керак эди. Яъни ҳақ сўзни кимдир гапириши керак эди.
Ҳақ сўзни гапирган билан давлат ағанаб тушмайди. Мана кўраяпмиз, улар ҳам кўришаяпти, Европада одамлар бемалол гапиради. Давлат бошлиғини бемалол танқид қилади, ҳақорат ҳам қилаверади. Лекин улар кулимсираб табассум қилиб тураверади. Мана Туркияда ҳам худди шундай ҳолатлар кузатилади. Бу билан давлатга ҳеч қандай зарар етмайди. Мен ҳам МХХ ходимларини, президент аппарати ходимларини масжиддан туриб танқид қилганман. Бу нарса улар учун жуда ҳам оғир ботган, жуда ҳам қаттиқ теккан. Уларнинг одам ўлдириш амалиëтларини гапирганман очиқ. Ана шунинг тўғрилиги орадан бир неча йил ўтиб мана кўринаяпти. Улар қанча одамларни ўлдиришди, қанчасини ўғирлашди” [15]
Ушбу маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида 2010 йил май ойида чоп этилгач Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилишига тайёргарлик бошланганини мен тушунгандим. Бундай огоҳлантирувчи маълумотни чоп этиш учун ҳозир ёзаётган шу мақолам даражасидаги каттагина таҳлилий мақола тйёрлаш талаб этилади. Мен бундай таҳлилий мақолани ёзишга имконият топа олмадим ва Обид қорини огоҳлантира олмадим.
Узо Швецияда мухожиратда яшаётган Обид қорига қарши бундай суд маҳкамаси ва Ўзбекистон телевидениеси орқали туҳматдан иборат “Калаванинг учи” номли махсус филмни намойиш қилишдан қандай мақсад кўзланганди?
Айрим маълумотларга кўра, бирор фуқарони экстремист ташкилот раҳбари ёки террорист деб жиддий айб қўйиш ва уни жисмонан йўқ қилиш, яъни ўлдиришга рухсат олиш учун Ўзбекистон Олий судининг ҳукми керак. Бунга ўхшаш қонун моддасининг банди Россия Федерацияси қонунчилигида борлиги ҳақида мақолалардан бирида ўқигандим.
Чунки Обид қори Назаров каби таниқли арбобни ўлдириш тадбирларини ўтказиш учун валютада катта маблағ ва бир неча ой вақт талаб қилинади. Шундай суд ҳукми (эҳтимол, Ўзбекистон юқори мансабли амалдорларидан бир нечтасининг имзоси) билан бундай суиқасдга рухсат берилади ва тегишли операцияга тайёргарлик бошланади. Мен [16]-мақоламда Қатар мамлакатида Ичкерия Республикаси (Чеченистон)нинг собиқ вице-президенти Зелимхон Яндарбиев машинасини жума намозидан кейин портлатиш билан шуғулланган икки нафар россиялик махсус хизмат органи ходими ҳақида батафсил маълумот келтиргандим. Мен бу фактларни АҚШда чоп этиладиган “Вашингтон Пост” газетасида чоп этилган мақоланинг рус тилидаги таржимаси бўлмиш [17]-мақоладан олгандим.
Махсус хизмат органлари, жумладан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати органларининг энг жирканч усулларидан бири – ўз мухолифларини бесоқолбозлик (гомосексуализм)да айблашдир. Бундай жирканч усулни МХХ 2011 йил августида таниқли имом Обид қори Назаровга нисбатан ҳам қўллашга ҳаракат қилди.
“Айни пайтда Ўзбекистон телевидениеси ”Ёшлар” канали 2011 йил 24 август куни муҳожиротдаги таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг шогирди экани айтилган шахсни диний экстремизм билан бир қаторда ҳамжинсбозлик ёки гомосексуализмда айбловчи кўрсатувни намойиш этган.
Унда Забихулло Акбаров Обидхон қорининг кўрсатмаси асосида диний экстремистик гуруҳ тузгани ва унинг аъзолари билан жинсий алоқада бўлгани даъво қилинади.
Ўзбекистон қонунчилиги гомосексуализм учун жиноий жазони кўзда тутади. Ўзбекистон ҳукумати Тошкентдаги Тўхтабой масжидининг собиқ имомини ваҳобийлик оқими раҳманоси сифатида айблайди.
Би-би-си ҳозирда Швецияда яшаётган Обидхон қори Назаровдан Забихулло Акбаровни танийсизми деб сўраган:
”Бизнинг масжидга келган одамлар жуда ҳам кўпчилик бўлишган. Уларнинг ҳаммасини эслаш қийин. Агар таниқли, илмли ёки ҳаракатчан инсон бўлганда, албатта, ҳукумат уни эртароқ қамаган бўларди. Аллақачон унинг номи чиққан ё ўлдирилган ёки қувилиб кетган бўлади. Булар энди ҳукуматнинг ўзи топган, ўзи гапиртирган одамлар бўлса, керак”, дейди Обидхон қори Назаров.
Ҳукумат томонидан қилинаётган ушбу ҳатти-ҳаракатларни Обидхон қори Назаров ”жон талвасасида” қилаётган ишларидан бири дея баҳолайди.
”Ҳукуматни қилмаган иши қолмаяпти. Бу жон талвасасида қилаётган ишларидан биттаси. Аввал варақа чиқди, деб бошлади. Кейин граната бўлди, кейин автомат… мана шундай нарсалар давлат томонидан қилинаётган, мақсадига эришолмаган, алам устида, зарда, аччиқ билан, ғазаб билан қилинаётган амалларидан биттаси”, дейди у.
Ўзбекистон давлат матбуоти Тошкентдаги ”Тўхтабой” масжиди собиқ имоми Обидхон қори Назаровни бундан олдин бир неча бор диний-экстремистик ҳаракатларда айблаган” [18]
Ушбу туҳматкорона айбловлардан деярли олти ой ўтиб 2012 йил 22 феврал куни имом Обид қори Назаровга қарши сиуқасд уюштирилиб, Швециянинг Строумсенд шаҳрида профессионал қотил уни оғир яралади.
5. МАХСУС ХИЗМАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ХАМТОВОҚЛИГИ
Буюк давлатлар махсус хизмат органлари раҳбарлигида “Терроризмга қарши кураш” баҳонасида кўпгина давлатлар махсус хизмат органларининг ўзаро ҳамкорлиги, оддийроқ тил билан айтганда хамтовоқлиги йўлга қўйилди. Мен [19]-китобимнинг 11-параграфида Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти (ШҲТ) доирасида Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон давлатлар махсус хизмат органлари раҳбарлари минтақавий антитеррор тизими (МАТТ – РАТС – Региональная АнтиТеррористическая Структура) 2003 йил 2 ноябр куни Тошкентда 1-йиғилиши бўлганлиги ҳақида ёзгандим ([19]-[20]-га қаранг).
2004 йил 17 июнда Тошкент четидаги собиқ мактабнинг уч қаватли биносида МАТТнинг Ижроия Қўмитаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Россия Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва ШҲТ давлатлари бошқа раҳбарлари қатнашди ([21]).
2009 йил 27 март куни Тошкентда ШҲТ МАТТ Кенгашининг 14-Йиғилиши бўлиб ўтди. Шу йиғилишда халқаро террорист деб қидирилаётган 900 дан ортиқ кишилик рўйхат тасдиқланди. Ўшанда бу ҳақда матбуотга қиқяача айтган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг 1-ўринбосари Ш.Ғўломов рўйхатдаги халқаро террористлар қидирилиши, қамоққа олиниши ёки йўқ қилиниши режалаштирилган, деганди. [22]
Бу ҳақда Жахонгир Маматов ҳам [9]-мақолада ёзганди.
Бу мудҳиш рўйхатга турли давлатлар махсус хизмат органлари “террорист” деб ҳисоблаган шахслар киритилган. Рўйхатда бугунги кунда ўлдирилган Усама бен Ладен, Тохир Йўлдошев ва ҳоказолар бор. Шулар қаторида ўша 900 дан ортиқ кишилик рўйхатга Обид қори Назаров ҳам киритилган бўлиш эҳтимоли бор.
900 дан ортиқ кишилик халқаро террористлар рўйхати аралаш-қуралаш қилиб тузилган. Ҳар бир давлат махсус хизмат органлари раҳбарияти ўзларининг ашаддий мухолифларини ушбу рўйхатга киритишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, Хитой раҳбарияти 2009 йил июлда Урумчида бўлган талабаларнинг тинч намойиши ва қонга ботирилишида асосий айбни Уйғур Конгресси раҳбари Робия Қодирга юклашга, ва шу йўл билан уни ушбу рўйхатга киритишга кўп ҳаракат қилди.
Қўшимча маълумот: 2012 йил 27 март куни Тошкентда ШҲТ МАТТ Кенгашининг 20-Йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда терроризм, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича экспертлар гуруҳини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. [23]
Эслатиб ўтаман: ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасининг директори бўлиб 2004-2006 йилларда ўзбекистонлик генерал-майёр Вячеслав Қосимов, 2007-2009 йилларда – қирғизистонлик генерал-полковник Мирзакан Субанов, 2010-2012 йилларда қозоғистонлик генерал-лейтенант Дэнесбек Дюманбеков ишлади. 2013 йил 1 январидан бошлаб то 2015 йил охирига қадар махсус хизмат органларидаги ушбу юқори лавозимни хитойлик генерал Чян Синфен эгаллайди. [24]
Бу вазифага тайёрланар экан, Хитой кучишлатар органлари “Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракатининг олти нафар а’зоси”ни террорчиликда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритганини 2012 йил 5 апрел куни эълон қилди. [25]
2012 йил 27 март куни Тошкентдаги ШҲТ МАТТ Кенгашининг 20-Йиғилиши билан боғлиқ параллел факт: менинг барча электрон почталарим орқали алоқалар 2012 йил 27 март кунигача тўсилганди (блокировка қилинганди), яъни бирорта сафдошлар ва таниш-билишларга хат ёзиб жавоб олиш жуда қийин аҳволда эди. Масалан, Шерали Жўраев ҳақидаги китобимнинг 3-нашрини www.yangidunyo.com ва www.himoyachi.at.ua сайтларига жўнатгандим. Ҳеч қандай жавоб келмади, китобим ҳам чоп этилмади.
2012 ыил 27 март куни Тошкентда ШҲТ МАТТ йиғилиши тугагач, Виржинияда 27 март кечқурун (Тошкентда 28 март тонг пайти) почталарим эркинроқ ишлай бошлади. Шу имкониятдан фойдаланиб Ш.Жўраев ҳақидаги китобимни www.yangidunyo.com сайтига 27 март кечқурун жўнатдим. Эртасига Юсуф Расулдан китобимни яқин кунларда сайтга қўйиши ҳақидаги жавоб хатини олдим. Менимча, электрон почталаримни АҚШда тўсишмоқда, яъни АҚШ ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати яқин алоқада фаолият олиб бормоқда, деган фикрим бор.
Бундан 4 йил аввал – 2008 йил 27 март куни Россиянинг Ханти-Манси округи маркази бўлмиш Югра шаҳрида 52 давлат махсус хизматлар раҳбарлари 7-марта учрашиб, терроризмга қарши ҳаракатларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ([26]). Бу учрашувни Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати раҳбарияти ташкиллаштирганлиги аён. Йиғилишда Россиянинг таниқли раҳбари ва лидери Владимир Путиннинг йиғилиш қатнашчиларига табрик хати ўқиб эшиттирилди.
Шундай қилиб, махсус хизмат органлари раҳбариятининг халқаро хамтавоқлиги давом этмоқда. Улар “Массонлар лигаси” халқаро ташкилоти каби ташкилот тузиб, дунёни ўзлари хоҳлагандек бошқаришга ҳаракат қилмоқда. Бунга қарши фикр билдирган, буни фош қилишга ҳаракат қилган зиёли шахс ё ўлдирилади, ёки оғир касал қилинади ёинки рухий касал деб эълон қилинади.
Бу бир нечта тахлилий мақола ёзиладиган жуда катта мавзудир. Аллоҳ насиб қилса бу борада кейинроқ бир нечта таҳлилий мақолалар ва ҳатто китоб ёзиш мақсадим бор.
6. АЙРИМ СУИҚАСДЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Охирги йилларда хориждаги фаол ўзбек қочқинларига қарши турли хил тазйиқлар, суиқасдлар ва қотилликлар уюштирилмоқда. Қуйида бир нечта фактларни мисол сифатида келтирдим.
6.1. Икки нафар соғлом ўзбек қочқинининг 2006 йилда АҚШдаги сирли ўлими.
2006 йил 1 августга ўтар кечаси 33 ёшли қочқин Олимжон Собиров, 2006 йил 1 сентябрга ўтар кечаси 29 ёшли қочқин Зоҳид Махмедов Айдахо штати (АҚШ)даги ўз уйларида уйқуда номаълум ва тушунтириб бўлмайдиган сабаблар билан ўлдилар. Иккала сирли ўлим сабаблари бугунги кун – 2012 йил 9 апрелга қадар фош этилмади, яъни “ёпиқ қозон ёпиқлигича қолди”. Менимча, уларга махсус заҳар бериб ўлдирилган, деган фикрим, версиям бор.
Бу ҳақда АҚШлик талантли журналист Синсиа Сювил (Cynthia Sewell) “Mysterious deaths” (“Сирли ўлимлар”) номли катта мақола ёзди ва уни “Idaho Statesman” газетасида 2008 йил 30 март сонида чоп эттирди.
Мен Бойси шаҳрига 2010 йил 21 январ куни келгач, ушбу мақолани 2010 йил 15 апрелда кутубхона архивидан топдим. Мақолани таржима қилиб, 4 та вариантда (инглиз, рус ва ўзбек тилида кирилл ҳамда лотин алифбосида) сайтларда чоп эттирдим ([27]-га қаранг). Шу мақолалар чоп этилгач Бойсида менга қарши тазйиқлар кундан-кунга кучая борди. Охир-оқибат уч марта суд қилишиб, 3-суд 1 март кунига белгиланган бўлишига қарамай 2012 йил 28 феврал куни квартирамдаги ҳамма нарсаларимни олиб кетишиб, эшикка бошқа қулф ўрнатиб ёпиб кетишгач, мен 2012 йил 2 март куни Бойсидан 3800 чақирим нарида жойлашган АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрига жўнаб кетдим. Бу ҳақда сайтларда ва Facebook даги “Шухрат Ахмаджонов” саҳифасида жойлаштирилган мақолаларимда ёзганман.
6.2. Ўзбек қочқини Фазлиддин Ёқубовга 2008 қилда АҚШда уюштирилган суиқасд.
Бу суиқасд ҳақидаги дастлабки хабар [28]-мақолада берилганди.
Мен бу ҳақда [29]-мақоламда қуйидагича ёзгандим.
“Айдаҳо штатидагина эмас, АҚШнинг бошқа штатларида ҳам фаол ўзбек қочқинлари ҳаётига суиқасд уюштирилмоқда.
Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати Андижон вилоят ташкилотининг собиқ раҳбарларидан бири Фазлиддин Ёқубов (1959 йил апрелида туғилган) 2000 йил 25 апрелидан бери АҚШдаги Огайо штати Кливленд (Cleveland) шаҳрида яшайди.
Фазлиддин Ёқубов 2008 йил 20 июн – Халқаро Қочқинлар куни кечқурун машинасига бензин қуйиш учун автозаправкага борганида унга қарата икки тарафдан 9 та ўқ отилган, ушбу ўқлардан учтаси теккан ва у жуда оғир ярадор қилинган ([30]).
“2008 йил 20 июнь кунги воқеа ёқилғи қўйиш шахобчасидаги видеокамералардан бирига ёзиб олинган. Ўша куни ота-бола Ёқубовлар ёқилғи қуйиш шахобчасидан машинасига бензин қуйиш учун келишади. Ўша кунги воқеани 22 ёшли Фарҳод Ёқубов шундай эслайди:
“20 июнь куни кечқурун соат 11-11.30лар атрофида уйга кетаëтиб бензин олиш учун АËҚШда тўхтадик. Биз машинадан тушдик ва мен пул тўлаш учун навбатга турдим. Дадам машина тарафда эди. Кейин 4-5 та бола келди. Дадам билан гаплашиб турганимизда тилимиздан кула бошлашди. Сўкинишди. Бўлмаса биз уларга ҳеч нарса деганимиз ҳам йўқ. Дадам унақа инглиз тилини ҳам билмайди. Дадам машина тарафга ўтди ва мен бензин солаëтган пайтда 9 марта ўқ овози эшитилди”” [30]
Фазлиддин касалхонада 53 (!) кун беҳуш ётган. Бир йил давомида аста-секин ўзига келган. Бугунги кунда ҳам унинг танасида ўқлардан бири қолган.
Ўзбек қочқинига қарши ушбу суиқасдни уюштирган қотиллар ҳам “топилмаган”.
Шундай оғир ярадор қилинганига қарамай Фазлиддин Ёқубовга ногиронлик беришмаган ва икки йил давомида бир доллар ҳам пенсия тўлашмаган.
Фикримча, бунинг сабаби: пенсия бериш масаласи қаралаётганида суиқасдга оид кўпгина ҳужжатлар тўпланади. Кучишлатар органлар бундай ҳужжатлар тўпланиши ва тиббиёт бўлимида сақланиб қолишини жуда исташмаган. Шу сабабли унга пенсия бермаслик чораларини кўришган.
Фазлиддин менга 2011 йил 3 март куни телефон қилиб, фожеавий воқеалар ва бугунги аҳволи ҳақида куйиниб айтди. Мен унга шу воқеалар тафсилотини ёзиб юборишини сўрадим ва пенсияси масаласини АҚШнинг юқори идораларига ёзиб бўлса ҳам ҳал қилиб беришимни айтдим.
Шу суҳбатимиздан бир неча кун ўтгач кишилар уйига келиб унинг пенсияси масаласини ҳал қилиб беришга ваъда қилишибди ва пенсия бера бошлашибди.
2011 йил августида телефонда гаплашганимда Фазлиддин 420 доллар атрофидагина пенсия олаётганини айтиб қолди. Мен билишимча, АҚШда энг кам пенсия миқдори 670 доллар атрофида. Мен унга воқеалар тафсилоти ва пенсия масаласида кимлар ва нима деб рад этишаётгани ҳақида менга ёзиб юборишини, зарур топсам АҚШ Президенти Барак Обамага ёзиб бўлса ҳамки унинг пенсияси масаласини ҳал қилиб беришимни айтдим.
Шу суҳбатдан бир неча кун ўтгач унинг пенсиясини тўлиқ – 670 доллар бера бошлабди. У бу ҳақда кейинги сафар суҳбатимизда хурсанд бўлиб айтди.
Шунча фожеалардан кейин ҳам унинг аввалги икки йиллик пенсиясини бугунги кун -2012 йил 30 январга қадар беришган эмас.
Агар АҚШ фуқароси шу аҳволга тушса, унга барча қонуний тўловлар фожеа содир бўлган кундан эътиборан тўлаб борилган бўларди. Ўзбек қочқинига эса муносабат мана шу аҳволда. Ахир АҚШда тиббиёт қанчалар қиммат эканлиги кўпчиликка маълум.
Менинг телефонимга қўлоқ солаётганлар яхши билишадики, бундай масалаларда мен иложи борича муаммони ҳал этиш йўлидан бораман. Шу сабабли ҳар сафар телефон суҳбатимиздан кейин Фазлиддинга қонуний пенсиясини тўлов масаласини ҳал этиш томонга ижобий қадамлар қўйилган” [29]
6.3. АҚШда 2011-2012 йилларда бир неча ўзбек қочқинининг ҳибсга олиниши.
Ушбу ҳибсга олинган ўзбекларнинг суди бугунги кун – 2012 йил 9 апрелгача бўлгани йўқ. Эслатиб ўтаман: суд ҳукми кучга кирганига қадар фуқаро айбсиз ҳисобланади.
6.4. Европа давлатларида, жумладан Россияда бир неча ўзбек қочқинларига қарши уюштирилган суиқасдлар.
Мен бу ҳақда ушбу мақоламда кўпгина маълумотларни келтирдим. Бундай суиқасдлар кимлар ва нима сабабдан уюштираётганига доир фикр-мулоҳазаларимнинг бир қисмини олдинги параграфларда ёздим. Қўшимча фикр-мулоҳазаларимни 7- параграфда ёзаман.
7. НАВБАТДА КИМГА СУИҚАСД УЮШТИРИЛАДИ?
Бу саволга жавоб бериш учун бизга маълум бўлган мудҳиш воқеалар ва фактларни қисқача эслайлик.
Ўшлик 26 ёшли ўзбек журналисти Алишер Соипов тақдири ҳақида [16]-таҳлилий мақоламда ёзгандим. Обид қори Назаров ва унга қарши Ўзбекистон телевидениесида намойиш қилинган филмлар ҳақида 4-параграфда маълумотлар келтирдим.
Алишер Соипов ҳамда Обид қори Назаров тақдири ва суиқасд тафсилотидан келиб чиқиб навбатда кимга суиқасд уюштирилиши мумкинлигига эътибор берайлик.
7.1. Ўзбек мухолифатининг таниқли лидери Муҳаммад Солиҳ (асли исми шарифи Салай Мадаминов)га қарши Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати суиқасд уюштириши мумкинлигини кўпчилик билади.
Бу борада Ўзбекистон сиёсий диктаторлик режими барча тайёргарлик босқичларини кўриб бўлган: уни 1999 йил 17 феврал портлашларида туҳматкорона айбдор деб, Ўзбекистон Олий суди 15,5 йилга қамаш ҳақида ҳукм эълон қилган ([31]), унга қарши туҳматкорона филмлар бир неча марта телевидение орқали кўрсатилган. Ҳатто 2001 йилда бир неча чечен миллатдаги кишиларга валюта тўлаш эвазига қотиллик қилишни таклиф этгани ва бу йигитлар ушбу қотилликдан бош тортгани ҳақида бир нечта мақолаларда ёзилган, “Свобода” радиоси рус тилидаги эшиттиришида маълумотлар берган эди. [31], [32]
Шу сабабли М.Солиҳ имконияти доирасида эҳтиёт чоралар кўриши, бошқалар билан бевосита алоқаларни камайтириши, яъни бу алоқа ва суҳбатларнинг каттагина қисмини ўз яқин сафдошлари ёки яқин қариндошлари орқали олиб боргани мақсадга мувофиқдир. Таъкидлашим лозимки, унга қарши суиқасднинг барча турларидан бири, масалан заҳарлаш, автомобил ҳалокати, қуролдан отиш ва ҳоказо усуллар қўлланилиши мумкин.
7.2. Ўзбекистондаги диктаторлик режими ва унинг бош таянчи бўлмиш Миллий хавфсизлик хизматини асосли равишда қаттиқ танқид қилаётган мухолифат фаолларидан бири, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси – бу Надежда Атаевадир. У отаси ва яқинлари билан 2000 йилдан бери Францияда муҳожиратда яшамоқда.
Надежда Атаева Обид қорига бўлган суиқасд буюртмачисини фош этадиган [12]-мақоласини 2012 йил 29 феврал куни сайтда чоп этган эди.
Маълумки, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини, айниқса телевидение ва радиони Миллий хавфсизлик хизмати ҳам бевосита, ҳам прокуратура орқали назорат қилади. Шу сабабли МХХ зарур деб ҳисоблаган пайтда ярми ҳақиқат, ярми ёлғон филмларни Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этишни уюштиради, яъни бу тадбир ҳақида буйруқ беради.
МХХ ва унинг раҳбарлигида ишлайдиган прокуратуранинг орқаваротдан берган буйруғига асосан 2012 йил 5 март куни Ўзбекистон телевидениеси Надежда Атаева ва унинг отаси Олим Атаевга қарши филмни намойиш қилди. Олим Атаев 1990-йиллар бошидан 2000 йилгача “Ўздонмаҳсулот” давлат кампанияси раҳбари бўлган. Ўзбекистонда етиштирилаётган бўғдой уни сифати паст эканлиги ва бошқа танқидий фикрлари учун Олим Атаевга қарши 2000 йилда сохта жиноий иш қўзғатилганди. Олим Атаев ўғли ва қизи билан 2000 йилда Францияда сиёсий бошпана олди. Унинг акаси 9 йилга қамалди (у кейинчалик амнистия билан озод қилинди). ([33], [34])
Менимча, Надежда Атаевани киллер ёрдамида тўппончадан отишмаса керак. Лекин уни қаттиқ калтаклаб кетиш ёки фарзандига қарши бирорта пасткашлик қилишни уюштиришлари мумкин.
7.3. Ўзбекистондаги диктаторлик режими ва унинг бош таянчи бўлмиш Миллий хавфсизлик хизматини танқид қилаётган, www.uznews.net сайтида долзарб мақолалар ёзиб чоп этиш орқали режимни фош этаётган яна бир фаол журналист – бу Галима Бухарбаевадир.
Ушбу сайтда Обид қори Назаровга қарши 2012 йил 22 феврал куни суиқасд ва бу масаладаги муҳокамаларга бағишланган ўнга яқин мақола чоп этилди. Бунга жавобан 2012 йил 28 феврал кечқурун ва 29 феврал куни www.uznews.net сайтига DDoS номли киберҳужум уюштирилди [35].
Галиманинг турмуш ўртоғи – таниқли немис журналисти, Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида кўпгина мақолалар ёзган Маркус Бенсманн. У 2008 йил январида Қозоғистон пойтахти – Астана шаҳрига хизмат сафарига борган эди. 2008 йил 20 январ кечаси 02:30 да қаттиқ калтаклаб, адашмасам 30 градуслик совуқда ташлаб кетишган. Уни шу ҳолда одамлар топиб, тез ёрдам чақиришган. Батафсилроқ маълумотни [36]-мақоладан ўқиб билишингиз мумкин.
Галима Бухарбаевага sарши чораларни махсус хизматлар, менимча 2013 йилда қўллашлари мумкин. Лекин барибир у ва у яшаётган давлат кучишлатар органлари эҳтиёт чораларини кўриши керак.
7.4. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини танқид этувчи мақолаларни ўз сайтларида чоп этаётган www.yangidunyo.com сайти раҳбари Юсуф Расул ва www.himoyachi.at.ua сайти раҳбари Муҳиддин Қурбонов ҳам эҳтиёт чоралари кўришни маслаҳат бераман. Уларга нисбатан қабиҳликлар сал кейинроқ – 2013-2014 йилда уюштирилиш эҳтимоли бор.
Тағинам, келгусида нима бўлишини, яъни энг аниқ ахборотни ёлғиз Аллоҳгина билади.
8. НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?
8.1. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)ни ўзбек халқининг асосий душмани, деб эълон қилиш.
Мен бу ҳақда рус тилида “Главная ошибка лидеров узбекской оппозиции” (“Ўзбек мухолифати лидерларининг асосий хатоси”) катта таҳлилий мақоламни ёзиб, 2011 йил 22-25 май кунлари 4 та сайтда чоп эттирдим ([32]-га қаранг).
8.2. МХХ ва унинг тизими (структураси), бўлимлари ва уларнинг раҳбарлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш ҳамда сайтларда чоп этиш.
8.3. Ҳар бир мухолифат сайтида махсус хизмат органларининг инсон ҳуқуқларига зид ноқонуний иш фаолиятини фош этадиган мақолалар ва шеърлар чоп этиладиган бўлим (рубрика) ташкил этиш.
Ушбу бўлимда Ўзбекистон ва бошқа давлатлар, айниқса диктаторлик режимлари махсус хизмат органларининг ўтмишда ҳамда бугунги кундаги фаолияти ҳамда яширин операцияларини фактлар асосида фош этувчи мақолаларни чоп этиш.
8.4. Мухолифат фаоллари орқасидан кузатаётганларга доир ватандошларимиз бераётган аризалар ва материалларни тўплаш. Бу ахборотлардан муҳимларини сайтларда хабар ва мақолалар кўринишида чоп этиш.
8.5. Суиқасд уюштирилиши мумкин бўлган Ўзбекистон мухолифати ҳамда зиёлиларининг кўзга кўринган фаоллари рўйхатини тузиш.
Ушбу рўйхатдаги ватандошларимизни улар яшаётган давлат раҳбариятига ёзма мурожаат қилиб, улар ҳимоясини алоҳида эътибор билан уюштиришни илтимос қилиш (масалан, улар яшаётган уй йўлаклари ва ишхоналарига видеокамералар ўрнатиш ва ҳоказо ҳимоя чоралари).
8.6. Мухолифат сайтларини махсус хизмат органларининг хамтовоқларча биргаликда уюштираётган киберҳужумдан ҳимоя қилишни ташкиллаштириш.
Бу масалада демократик давлат раҳбарларидан ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраб хат ёзиш.
8.7. Мухолифат сайтларида чоп этилган мақолалар ва бошқа ахборотни киберҳужумдан сақлаб қолиш мақсадида унинг нусхаси (дубли)ни махсус ахборот сақлаш ускуна (магнитли лента, диск ва ҳоказо)ларга ёзиб олишни ташкиллаштириш.
Бу борада давлат аппарати ҳамда ҳарбий соҳада қўлланилаётган ахборотни сақлаш усулларини чуқурроқ ўрганиш ва фойдаланиб қўллаш. Бунинг учун зарур маблағни турли хайрия жамиятлари, халқаро ташкилотлар ва фуқароларнинг ихтиёрий молиявий ёрдами орқали бир марказда тўплаш ва ҳар бир мухолифат сайтига ёрдам беришни ташкил этиш.
Юқорида санаб ўтилган бандлардан энг муҳими – биринчи банддир.
Мен [14]-мақолам охирида ёзган саволимни ушбу таҳлилий мақоламда сал кенгайтирган ҳолда такроран ёзиш билан тугатмоқчиман.
Ўзбек мухолифати лидерлари ва фаоллари ўзбек халқининг асосий душмани Миллий хавфсизлик хизмати эканини тушуниб етиши учун яна нечи нафар Алишер Соипов ва Фуад Рустамхўжаев каби ўзбек халқининг асл фарзандлари отиб ўлдирилиши, Обид қори Назаровдек имомлари, Фазлиддин Ёқубовдек фаолларини киллер ёллаб тўпонча ва милтиқдан отиб оғир яралашлари, Олимжон Собиров ва Зоҳид Махмедовдек нечи нафар қочқинлари номаълум заҳар билан заҳарлаб ўлдирилиши, Мурод Жўраевдек собиқ ҳоким ҳамда Олий Мажлис депутатлари 17 йиллаб, Муҳаммад Бекжон каби журналистлари 17 йиллаб, Рашид Бекжондек бегуноҳ фарзандлари 12 йиллаб, Рухиддин Фахруддиновдек имомлари 17 йиллаб қамоқда азоб чекишлари, нечи минг оддий намозхонлар қамалиши ва улардан анчаси қамоқларда ўлиши керак?
————————————————————–
9. ОБИД ҚОРИНИ ОТГАН ШАХС
Фото 2. Остерсунддаги Stadium дўконида рюкзак сотиб олаётган вақти. Қурол шу рюкзакда топилган. [37]
Имом Обид қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасддан деярли бир йил вақт ўтди. Шу ўтган вақт давомида тергов ва суд ҳақида сайтларда чоп этилган мақолалар орқали маълумот келтираман.
«Остерсунддаги Stadium дўконида рюкзак сотиб олаётган вақти. Қурол шу рюкзакда топилган
Ўзбек имомига ўқ узишдан икки соат илгари жиноятчи Струмсонддаги Ica Simonsson дўконига кириб чиқди. Шу ерда уни видео кузатув камераси тасвирга туширди.Мальмода яшовчи эр-хотин жуфтлик бугун имом Обидхон қори Назаровга нисбатан амалга оширилган суиқасдга ёрдам берганликлари учун айбдор деб топилдилар. Полициянинг 830 саҳифадан иборат тергов суриштурув хулосаси обдон режалаштирилган бир суикасдга далолат бераяпти.
Видеокузатув камералари бу жиноятчининг Арланда божхона постидан ўтгунча Стокгольм шахрида бир автомашина ижарага олиши пайтида ва Остерсундда жойлашган Stadium дўконида қуролни сақлаш учун бир ругзак сотиб олаётгани асносида тасвирга тушиб қолган.
Бошка бир тасвирда эса бу кимсани суикасдни амалга оширишдан икки соат олдин Стромсунддаги Ica Simonsson дўконига кириб чиқганлигини кўриш мумкин. Икки соатдан кейин жиноятчи Обидхон қорига ўқ узди ва у етказган жидиий жароҳатдан сўнг имом ҳали-ҳамон комада ётибди.
Полиция ҳар хил дўконлардаги квитанциялар, телефон алоқалари, суратлар, банк маълумотлари ва компютер алоқалари ёрдамида суиқасд қандай режалаштирилгани ва амалга оширилганини аниқлади.
Тағин топилган қурол сақланган ругзакда ДНКА анализи олинди ва бу жиноятчи яшаган мехмонхона ўтоғидаги ДНКА билан солиштирилганида улар бир бирига мос тушди. Жиноятчи ҳали ҳам озодликда. Жиноятчига кўмак берилганликда айбдор деб топилганлар нафақат ёрдам берганликда, балки бу суиқасдда жуда фаол иштирок этганликда ҳам айбланишаяпти.
(2011 йил, А.Ш.) Ноябрь ойида (биз жуфтликни Ольга ва Сергей деб исмларини ўзгартириб атаймиз) аёлнинг акаси Москвадан телефон қилади. У уларга бир одамни кутиб олиб унга баъзи хизматларни бажариб беришни илтимос қилди. Бу вақтда Ольга ва Сергей биринчи маротаба бу 35 ёшлик жиноятда гумонланувчини учратишди. Олга ва Сергей уни кутиб олиб ўзларининг Мальмодаги талабалар ётокхонасига олиб бориб у ерда яшашга рухсат беришди. Шунингдек улар унга Назаровни қидиришда ёрдам беришади. Аммо Назаров Шведцияда бошқа расмий ном билан яшаётганди. Фақат январь ойига келиб Олга имомнинг адресини топди.
“Унинг бир дугонасининг бизга ҳикоя қилишича у бир кун жуда ҳам хурсанд бўлди ва айтдики, кўпдан бери қидираётган бир кишисини топибди”, – дейди Остерсунд полицияси терговчиси Улф берг (Ulf Berg).
Жиноятчи Москвада экан, Олга ва Сергей режалаштиришни бошлашди. 1 январь куни улар Стромсундга сафар қилишди. Ўзлари билан олти ёшли қизчаларини хам олишган эди ва кизча ота-онаси билан бирга баъзи тунларни машинада ўтказар эди.
Сергей масжидга келиб ўзини бошка ном билан таништиради ва улар Ётеборг (Göteborg.) шаҳридан келишганликларини айтади. У Назаров имомлик қилган бир намозда қатнашади ва намоздан сўнг бир-бирларига салом бериб ширин сўзлашадилар.
Уч кундан кейин жуфтлик Мальмога келиб ижарага олинган автомашинани қайтариб топширишади. Жиноятни режасини тузиш давом этарди. Олга Москвадаги акаси билан телефон орқали тез-тез алоқага чиқиб турарди. Бу даврда жиноятчи Шведцияда эмасди ва кўриниб турибдики, Ольганинг акаси унинг учун воситачи шахс бўлди.
2012 йил 4 февраль куни жиноятчи биринчи марта ёлғиз ўзи Стромсундга йўл олди. Ольга бу қишлоқда бир шахснинг уйида жиноятчи учун яшаш жойини ижарага олган эди. Ундан сўнг ўлжа қурбонлик синчковлик билан аниқланди. У ерда бир неча киши жиноятчини ижарага олган Renault Megane русумли машинада ўтириб қисқа муддатда видео камера билан тасвирга олишини пайкаган ҳам. У Лагмансгатан (Lagmansgatan ) кўчасидаги автомобиллар тўхташ жойидан масжидгача Назаров яшайдиган уйнинг деразаси ва подъездини кузатган. Кейин у бир неча кунга йуколади. Полиция унинг изини яна топди. Киллер кемага ўтириб Латвия пойтахти Ригага бориб қайтиб келган.
Бу пайтда у Россияда ишлаб чиқарилган тўппонча ва овоз пасайтирувчи мосламани олиб келган бўлиши ҳам мумкин.
(2011 йил, А.Ш.) 15 февраль куни суиқасдан бир ҳафта илгари у Швецияга келиб, Остерсунддаги Ledkrysset сайёҳлар базасида жойлашади. У бу ердан ҳар куни Стромсундга бориб келар эди. Суиқасддан икки кун олдин у Остерсундда бир қизил рангли Volvo V50 автомашинасини ижарага олади. Суиқасддан бир кун олдин эса, яъни 21 февраль куни Стромсундга йўл олади. Бу ерда кечқурун ва суиқасд бўлган куннинг тонгида мазкур машинани одамлар кўришганди.
“Бизнингча у машинада тунни ўтказган ёки атрофни кузатган”, – дейди Ульф Берге (Ulf Berg).
Соат 12.30 да Назаров яшайдиган уй подъезди ичкарисида яшириниб олган киллер унинг бошининг орт томонига ўқ узди.Орадан бир соатча вақт ўтган бўлса ҳам кўчанинг ўртасида жойлашган полиция пунтктида воқеа рўй берганлигини англай олишмайди. Улар бир маълумот олишга ҳам муваффақ бўлишди холос, лекин бу ижарага олинган бошқа бир Renault автомобили ҳақидаги хато маълумот эди. Соат 14:30 да жиноятчи ижарага олинган қизил ранг Volvo автомашинасини (Herz biluthyrning) Ҳерз автомобилларни ижарага берадиган ширкатга қайтариб поездда Стокгольмга, кейинчалик Мальмога йўл олади ва Олга билан Сергейникида тунаб қолади.
Киллер поездга билет сотиб олишга ҳаракат қиларкан, унинг банк ҳисобида пули қолмаганди. Москвага қўнғироқ қилганидан кейин банк ҳисоб рақамига пул тушади ва шундан сўнг поездга билет олишга муваффақ бўлади.
Кўриниб турибдики, бу галда у тезроқ ҳаракат қилиш учун кўпроқ пул олган. Полициянинг тергов-суриштирув жараёнида яна бир изни кўриш мумкин.У пулни олгандан сўнг харажатларни катталаштиради. У арзон меҳмонхонадаги буюртмани бекор килиб қиммат меҳмонхона Роял Викингга жойлашади. Шу билан бирга 5 000 крон баҳога янги смартфон мобиль телефонини ҳам харид қилди.
Суиқасддан икки кун ўтиб Копенгагенда самолетга ўтирган жиноятчи Москвага учиб кетди ва шу ерда унинг изи узилган.
Тергов-суриштирув давом этади, аммо Ульф Берге ва унинг ҳамкори Андерс Йемтебу (Anders Jämteby) бу кимсанинг Швецияга эктрадиция қилинишига умид қилишмоқда. Агар киллер Россияда яширинаётган бўлса, Швеция бу мамлакат билан жиноятчиларни экстрадиция қилиш ҳақида келишувга эга эмас ва бунда жиноятчининг эктрадиция қилиниши имконияти унчалик катта эмас.
Ульф Бергнинг таъкидлашига кўра Ольга ва Сергейга қарши кучли исбот ва далиллар мавжуд.
“Масалан суиқасд амалга оширилгандан икки соат ўтиб аёлнинг Москвадан СМС олганлиги кишининг диққатини тортади. Ундан кейин алоқа батамом узилган. Бу СМС хабарининг мазмуни нимадан иборат эканлиги ҳам кишини ўйга солади. Мен буни билишни жуда ҳам истардим”, – дейди Ульф Берге» [37]Ушбу мақолада Ольга ва Сергей деб исмларини ўзгартириб аталган жуфтликнинг асл исми шарифи Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова. Улар устидан ўтган суд маҳкамаси ҳақида кейинги параграфда маълумот бераман.
10. ПЎЛАТОВ ВА АМИНОВА УСТИДАН СУД
“Таниқли ўзбек уламоси Обидхон Назаровга суиқасд иши бўйича суд тингловлари 2012 йил 12 июль куни Швециянинг Стросмунда шаҳрида бошланди.
Айни пайтда Швецияда истиқомат қилаётган сиёсий муҳожир Ҳазратқул Худойберди “Фарғона” агентлигига маълум қилишича, прокурор суд мажлисида эр-хотин Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова жиноий гуруҳ томонидан катта пул эвазига ёлланган дея билдирган.
Мисол учун, Аминова Швецига ўқишга келганида, Ўзбекистонда 300 кронга тенг иш ($42) ҳақи олиб келганини айтган. Аммо унинг банк ҳисоб рақамида 11 минг доллар пули бўлган, кейин эса яна 25 минг доллар қўшилган. Унинг эри Баҳодир Пўлатовнинг ҳисоб рақамида ҳам 25 минг доллар пул бўлган. Аминова гумон қилинаётган қотил учун автомашинани ижарага олганида, унинг Москвадаги акасидан 43 минг доллар пул келиб тушган.
Эслатиб ўтамиз, Пўлатов ва Аминова 22 февраль куни отилган ва айни пайтда касалхонада ҳануз беҳуш ётган Обидхон Назаровга суиқасдда шерик бўлганда гумонланмоқдалар» [38]
«Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова устидан суд 2012 йил 12 июл куни Остершунд шаҳар судида бошланди.
Суднинг биринчи куни прокурор Кристер Петерсоннинг айблов хуслосасини тақдим этишдан бошланди.
Жума куни эса кун давомида Нодира Аминова сўроққа тутилди.
Суд мажлисини кузатаётган швециялик журналистга кўра, Нодира Аминова суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган шахсни (Озодлик аввалроқ унинг 1978 йилда туғилган Юрий Жуковский ҳақида хабар берган эди) таниши, у Швециядалиги пайтида уйларида яшагани, унга меҳмонхона топиш, ижарага машина олишда кўмаклашгани ва унга таржимонлик қилганини тан олган.
Шунингдек, прокурор саволларига жавоб берган Нодира Аминова суиқасддан олдин Обидхон қори Назаров ва унинг оила аъзолари тўғрисида маълумотлар тўплагани ва бу маълумотларни кейинчалик компьютеридан ўчириб ташлаганига ҳам иқрор бўлган. Лекин у укаси (Озодлик аввалроқ унинг исми Умид экани ва Москвада яшаши ҳақида хабар берган эди) илтимосига кўра тўпланган маълумотларни суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган шахсга бермагани, укаси ҳам бу маълумотларга қизиқиш билдирмаганини ҳам қўшимча қилган.
Нодира Аминова ҳам, укасининг илтимосига кўра, эри билан Стромшунд шаҳрига борганлари, лекин у ерга Назаровнинг орқасидан кузатгани эмас, бошқа одамни қидириб борганларини таъкидлаган.
Прокурор Нодира Амионованинг, суиқасд ижрочиси деб гумонланаётган шахс билан телефон ва СМС орқали қилган мулоқотлари рўйхатини судга тақдим қилган. Östersunds-Posten мухбирига кўра, бу рўйхат анча узун бўлган.
Прокурор Нодира Аминованинг Ўзбекистондалиги пайтида қаерда ишлагани ва маоши қанча бўлганини сўради. Нодира Аминова бир неча жойда ишлагани ойига 300 доллардан кўпроқ пул топганини гапириб берди.
Прокурор “айтайлик, сиз максимум 500 доллар атрофида топган экансиз… 2010 йилда ярим йил ичида 25 минг доллар пулни қандай топдингиз”, деб сўради.
Нодира Аминова бу пулни йирик ширкатда ишлайдиган бир танишидан олганини айтди. Унга кўра, бу пулни Швецияда яшаш мақомига эга бўлиш учун расмийларга етарли пули бўлганини кўрсатиш учун қарзга олган ва кейинчалик қайтарган” [39]
Швед суди эр-хотин Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовани айби исботланмади дея озодликка чиқарган. Судда қатнашган Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг фикри бундай.
“Жиноят аниқ. 2012 йил 22 февралда Обид қорига суиқасд уюштирилди. Жиноятчи ким?!
Суд залидаги кўрсатмалардан;
Ўтган йили ноябр ойида Ўзбекистон фуқаролари Нодира Аминова ва уни эри Баҳодир Пўлатов Юрий Жуковский деган кимсани Нодирани акаси Умидни илтимосига биноан Копенгаген Аеропортидан кутиб олиб бир ҳафта уйларида меҳмон қилишган. Баҳодир Пўлатов уни Лундга олиб борган. Юрий Жуковскийни қўлида Обид қорини 10га 10 см сурати бўлган. Лекин Юрий уни тополмай охири қайтиб кетган. Уни нимага излаяпсан деган саволга у, бу одамда қарзим бор 14 минг доллар. Шуни олишим керак деган.
Шу йилни бошида Умид яна тел қилиб Нодирага Обидхон Собитхоний деганни излаб топишни илтимос қилган. Ва уни Стромсунддан излашга буюрган.
Нодирани акаси Умидни илтимосига биноан уни излаб Скатверкетга тел қилган ва сайтларга солиб топган. Ва акасини талабига биноан яна Стромсундга эри билан бирга боришган ва Баҳодир Пўлатов шу ердаги Исмоил деган йигитга учраб қолган ва масжидни сўраган. (Яъни қори акани масжиддан топишни у билган) ва ўзини Тожикистонлик Равшан деб таништирган. Ва масжидга кириб пешин ўқиб Обид қори билан саломлашиб чиқиб кетган.
Кейин Умидга все ок. деган смс ёзишган (ингл. okay – яхши, А.Ш.).
Кейин яна Юрий Жуковский қайтиб келган. Уни кутиб олган эр хотин унга машина кира қилиб беришган ва Стромсунга йўллаб қўйишган.
Юрий бир шведни уйида уч кун ижарага яшаган. Ва чиқиб кетган.
Кемада Латвияга бориб келган. Ва Остерсундда меҳмонхонада яшаган. Остерсундга қатнаб турган. 22 февралда рюкзак сотиб олаётганда магазиндаги камерага тушган. Шу куни у жиноятини қилиб қочиб кетган. Яна Малмога бориб Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатовни меҳмони бўлган.
Бирга магазинларни айланишган. Ва уни яна Копенгагенга кузатиб қўйишган.
Кейин телефон сим карталарини алмаштиришган. Браузерни ва скайпни ўзгартиришган.
Булар Суд мажлисида ўша Эр хотинни ва гувоҳларни берган кўрсатмаларидир. Ва Прокурорни қўлида буларни смс ёзишмалари турибди. Ҳамма нарса очиқ ойдин эмасми?!
Швед судяси учун булар етарли эмас экан.
Суднинг фикрича эр хотинни айби исботланмаган экан. Ва шунинг учун улар озодликга чиқишди» [40]
Менимча, эр-хотин Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова ушбу суиқасдда қай даражада иштирок этгани ҳақиқий қотилликда гумонланаётган Юрий Жуковскийнинг Россиядан Швецияга экстрадиция қилиниб, суд этилиши жараёнида маълум бўлади.
11. РОССИЯ ФСБСИНИНГ ЖАВОБИ
Имом Обид қори Назаровга қарши суиқасдда гумонланаётган Юрий Жуковский тақдирига доир айрим маълумотларни келтираман.
«Россия Федерал хавфсизлик хизмати 2012 йил февралида Швециянинг Стромшунд шаҳрида таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровни отганликда гумонланган шахсни қўлга олгани ва Швецияга экстрадиция қилишга тайёргарлик кўраётганини расман тасдиқламади.
Швецияда муҳожиратда яшаётган таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровни отганликда гумонланган Юрий Жуковскийнинг 2012 йил октябр ойида Москвада ҳибсга олингани ҳақидаги швед матбуотида пайдо бўлган хабарлар ортидан Озодлик 2012 йил 12 октябр куни Россия ФСБсига юборган расмий сўровномага ниҳоят жавоб олинди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати матбуот маркази бўлими ходими Кристина Антонова бўлим раҳбари Николай Захаров номидан Озодликка берган расмий жавобида “идора бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини” айтди.
– Сиз сўровномада юборган маълумот тўғрисида биз ҳеч нарса билмаймиз. Ортиқча бошқа бирор нарса дея олмайман. Берилган саволларингизга на “ҳа”, на “йўқ” дея оламан, дея таъкидлади ФСБ расмийси Кристина Антонова.
Сўровномада ҳозиргача шифохонада қолаётган Обидхон Назаровни отган шахснинг Россияда ҳибсга олингани қанчалик ҳақиқатга мослиги, унинг ким эканлиги, Швецияга экстрадиция қилиниши ёки қилинмаслиги ва у қайси давлат фуқароси экани каби саволлар берилган эди.
Айни пайтда, Швеция прокуратураси ҳам бу ҳақда ҳануз жим. Бу ишни тергов қилаётган прокурор Кристер Петерссон ўтган (2012, А.Ш.) йилнинг 16 октябрида ”Östersund posten” газетасига берган интервюсида Юрий Жуковскийнинг Россияда ҳибс этилганини на тасдиқлай олиши ва на инкор эта олишини билдирган. [41]
Петерссон фикрича, имомга қилинган суиқасд унинг сиёсий ва диний фаолияти билан боғлиқ, бироқ уни ўлдириш ортида Ўзбекистон ҳукумати ва унинг махсус хизмати турибди¸ деган иддаони аниқ тасдиқлайдиган далил ҳозирча йўқ.
Россия Федерал хавфсизлик ўтган йилнинг феврал ойида Швециянинг Стромшунд шаҳрида имом Обидхон қори Назаровни отганликда гумонланган шахсни қўлга олинганини аксар Швеция нашрлари хабар қлиган эди. Обидхон қори жонига қасд қилганликда айбланаëтган шахс Швеция полицияси рўйхатида бўлган телефон аппаратидан қўнғироқ қилганидан кейин қаердалиги аниқланиб, Россия хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олингани айтилган эди.
2006 йилда Швециядан сиёсий бошпана олган Обидхон қори Назаров 2012 йилнинг феврал ойида ўз уйи яқинида отиб кетилган эди.
Ўтган (2012, А.Ш.) йилнинг май ойида Швеция полицияси имомни ўлдиришга уринган шахсга ëрдам берганликда айблаб, Ўзбекистоннинг икки фуқаросини қўлга олди. Эр-хотин Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар 2012 йил июл ойидаги маҳкамада, эҳтимолий қотилга билмасдан ёрдам бергани важидан озод қилинди.
Суиқасдни бевосита бажарганликда гумон қилинган 34 ёшли Юрий Жуковский Швецияда Ўзбекистон фуқароси паспорти ва Россия Федерациясида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан юргани, жиноятни содир этиб, Россияга қочиб кетгани ва кейинчалик Россияда ҳибсга олингани хабар берилди.
Мутахассисларга кўра, агарда Жуковский ҳақиқатан Ўзбекистон фуқароси бўлса, Швеция ҳукуматига экстрадиция қилиниши мумкин, агарда у Россия фуқароси бўлса – берилмаслиги аниқ.
Швециядаги нуфузли нашрлардан бири ”Expressen” газетасининг мухбири Майк Ўландер Озодлик билан суҳбатда Обид қорига суиқасд қилган шаxс ушлангани ҳақидаги маълумотни ўта ишончли манбадан олганликлари ва хабар бир неча манбаа орқали тасдиқланганидан кейингина эълон қилинганини айтган.
Ўландер Швеция ва Россия ўртасида Жуковскийни экстрадиция қилиш борасида сўзлашувлар бораётгани ҳақида ҳам хабар қилганди.
Бу маълумот ишончлилигига Обидхон қорининг ўғли Довудхон ҳам шубҳа қилмаслигини айтган” [42]
Юрий Жуковскийни Россия махсус хизматлари Швецияга экстрадиция қилишга рози бўлмаслик эҳтимоли каттадир. Чунки махсус хизматлар билан боғлиқ кўп сирлар очилиб кетиши мумкин.
12. ПЕТИЦИЯ
Имом Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилганига бир йил тўлиши муносабати билан Камолиддин Раббимов “Швеция қироллиги ва Россия Федерацияси ҳукуматларига мурожаат” петициясини сайтларда чоп этди. Унинг матнини қуйида келтираяпман.
“Швеция қироллиги ва Россия Федерацияси ҳукуматларига мурожаат
Петицияга қўшилиш учун ушбу линкни босинг: http://www.avaaz.org/ru/petition/Nayti_i_nakazat_ispolniteley_i_zakazchikov_pokusheniya_na_imama_Obidhon_Nazarova/?fzXJWdb&pv=1
Бундан бир йил муқаддам, 2012 йилнинг 22-февралида Швециянинг Стромсунд номли кичик шаҳарчасида сиёсий қочқин мақомида истиқомат қилаётган Ўзбекистонлик таниқли ислом уламоси Обидхон қори Назаров отиб кетилган эди.
Ўзбекистон кўплаб ҳалқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлари Ташкилотининг маҳсус қўмиталари, Европа Иттифоқи ва АҚШ давлат органлари томонидан репрессив, зулмкор давлат сифатида эътироф этиб келинади. Жумладан, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги мавжуд эмаслиги, мустақил ва адолатли судлов тизими йўқлиги, қийноқлар эса давлат даражасида кенг тарқалганлиги таъкидлаб келинади.
Имом Обидхон қори Назаров Ўзбекистон ҳукуматининг бетиним таъқибларидан қочиб, 2006 йилда Бирлашган Миллатлари Ташкилотининг Қочоқлар Олий Комиссарлиги орқали Швециядан бошпана топган эди.
2012 йилнинг 12-октябридаги кўплаб Швед ва Россия оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон бўйича ихтисослашган интернет саҳифалари хабарига кўра, Россия Федерацияси ҳуқуқ тартибот органлари томонидан Обидхон қори Назаровга суиқасд қилишда гумон қилиниб, қидирилаётган Юрий Жуковский қўлган олинган. Бироқ, суиқасд амалга оширилганига бир йил тўлмоқдаки, ҳали ҳануз суиқасд ижрочилари ва бюртмачилари қўлган олинмади, жиноятларига яраша жазога тортилмади.
Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари Швеция ҳукуматига қуйидаги талаблар билан мурожаат қилади:
Швеция давлати ва Европа Иттифоқи давлатларининг барча имкониятларини ишга солиб, Обидхон қори Назаровга суиқасдни амалга оширган шахслар ва бюртмачилар топилсин! Агарки суиқасд ижрочилари ва буюртмачилари швед суд тизимидан бўйин товлайдиган бўлишса, ва уларга нисбатан айблов билдириш учун етарлича ашъёвий далиллар тўпланган бўлса, сиртдан судлов жараёни назарда тутилсин!
Жамоатчиликни ушбу тергов жараёнлари борасида тўлақонли ахборот билан таъминлаб борилсин!
Швецияда истиқомат қилаётган бошқа ўзбекистонлик қочқинлар хавфсизлигини кафолатлаш борасида қўшимча чора-тадбирларни амалга оширилсин!Россия ҳукуматига мурожаат:
Россия ҳукумати шу нарсани инобатга олишини сўраймизки, И.Каримовнинг зулмкор тизими истиқболга мутлақ эга эмас. Ўттиз миллионлик Ўзбекистон жамияти учун режим тўлалигича ва батамом обрўйсизланган. Ўзбекистон жамоатчилигининг шу нарсага ишончи комилки, Юрий Жуковский Россия куч ишлатар тизимлари қўлида сақланмоқда. Юрий Жуковскийни Россия Федерациясидан Швеция суд тизими ҳукмига экстрадиция қилиниши, ўзбекистонликлар назарида, Россия томонидан қилинган унутилмас тарихий воқеа бўлар эди. Биз, Юрий Жуковскийни экстрадиция қилинишини сўраймиз!” [43]
Ушбу петицияга бугун – 2013 йил 18 феврал Вашингтон вақти билан 20:40 га қадар 125 киши имзо чекди, жумладан мен ҳам имзо қўйдим. Хоҳловчи ўқувчиларимиз ҳам http://www.avaaz.org/ru/petition/Nayti_i_nakazat_ispolniteley_i_zakazchikov_pokusheniya_na_imama_Obidhon_Nazarova/?fzXJWdb&pv=1 сайтига кириб ўз имзоларини қўйишлари мумкин ([43]-га қаранг).
13. 2013 ЙИЛ 22 ФЕВРАЛДА ПИКЕТФаоллар петиция билан чегараланмай Ташаббус гуруҳи тузиб 2013 йил 22 феврал куни дунё давлатлари пойтахтларида Швеция элчихонаси олдида пикет уюштиришни режалаштирган. Қуйида шу ҳақдаги Билдириш матнини келтирмоқдаман.
“Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан
БИЛДИРИШ
Илгарироқ 2013 йилнинг 22 феврал куни дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари бундан бир йил олдин таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани муносабати билан норозилик пикетлари ўтказишлари ҳақида эълон қилинган эди.
Бундан ташқари, интернетда шу мавзуда петиция ҳам ташкил этилган.
Маълумки,устозимиз Обидхон қори акага нисбатан суиқасд уюштирилганига бир йил тўлар экан, шу кунгача ушбу жиноятни ижро этган, унга ёрдам берган ва уларга буйруқ бериб, уларни молиявий таъминлаган кимсаларнинг биронтаси ўз қилмишига яраша жазо олгани йўқ. Ёлланма қотил Юрий Жуковский ушлангани ҳақида матбуотда чиққан хабарни швед ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам, уларнинг Россиядаги ҳамкасблари ҳам тан олишмади ёки рад қилишмади.
Биз Обидхон қори акани ҳурмат қилган барча инсонларни бу тадбирларда иштирок этиб, қори аканинг инсоний ҳақларидан бирини адо этишга ҳамда золимларнинг бу турдаги жинояти давом этмаслиги учун бу тадбирга бефарқ бўлмасликка чақирамиз.
Бу ишда адолат қарор топишига бефарқ бўлмаган барча журналистлардан воқеани оммавий ахборот воситаларида ёритишни илтимос қиламиз.
Пикетларнинг ўтказилиш жойлари, вақтлари ҳамда жойлардаги масъуллар:
Швеция
Mynttorget,
Stockholm
13:30
Аҳмаджон:+46728391947 (ўзбек)
Абдулазиз:+46704027061 (english, русский)
Аббос: +46762024909 (svenska)
Дания
Skt. Clemens Stræde 7,
8000 Aarhus C
11:00
Умар: +4521532705
Англия
Embassy of Sweden
11 Montagu Place
London W1H 2AL
14:00
Абдул Малик: +447905618012
АҚШ
Embassyof Sweden
2900 K Street, N.W.
Washington, DC 20007
10:00
Аҳмаджон: +1 (330) 338-3807
Туркия
Isvecre Konsoloslugu,
Istiklal caddesi,
Taksim, Istanbul
11:00Голландия
Embassy of Sweden
2508 CH Den Haag. Netherland
11:00Австралия
Embassy of Sweden
5 Turanna Street, Yarralumla.
ACT. 2600. Australia
10:00
Абдували: +61421503357
“ [44]Бугунги кунда АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида яшаётганлигим боис мен шу ердаги Швеция элчихонаси олдида ўтказиладиган пикетда қатнашиш режам бор, Аллоҳ хоҳласа.
Мен [14]-мақолам охирида ёзган саволимни ушбу таҳлилий мақоламда сал кенгайтирган ҳолда такроран ёзиш билан тугатмоқчиман (2012 йил 18 апрел ва 2013 йил 18 феврал).
Ўзбек мухолифати лидерлари ва фаоллари ўзбек халқининг асосий душмани Миллий хавфсизлик хизмати эканини тушуниб етиши учун яна нечи нафар Алишер Соипов ва Фуад Рустамхўжаев каби ўзбек халқининг асл фарзандлари отиб ўлдирилиши, Обид қори Назаровдек имомлари, Фазлиддин Ёқубовдек фаолларини киллер ёллаб тўпонча ва милтиқдан отиб оғир яралашлари, Олимжон Собиров ва Зоҳид Махмедовдек нечи нафар қочқинлари номаълум заҳар билан заҳарлаб ўлдирилиши, Мурод Жўраевдек собиқ ҳоким ҳамда Олий Мажлис депутатлари 17 йиллаб, Муҳаммад Бекжон каби журналистлари 17 йиллаб, Рашид Бекжондек бегуноҳ фарзандлари 12 йиллаб, Рухиддин Фахруддиновдек имомлари 17 йиллаб қамоқда азоб чекишлари, нечи минг оддий намозхонлар қамалиши ва улардан анчаси қамоқларда ўлиши керак?
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР1. МИХАЙЛЕЦ Г. Авраам Линкольн. Шестнадцатый президент (Авраам Линколн. О’н олтинчи президент). – http://www.c-cafe.ru/days/bio/36/lincoln.php
Авраам Линколн (1809.12.02-1865.15.04) – АҚШнинг 16-президенти.“В 1863 году в Линкольна стреляли. Пуля наемного убийцы лишь задела его шляпу, и президент отделался легким испугом, но он был окружен врагами и прекрасно знал об этом. После покушения Линкольн сказал: «Я знаю, что каждый мой день может стать последним. Именно поэтому я должен успеть выполнить свою миссию». [1]
“1863 йилда Линколнга ўқ узишганди. Ёлланма қотилнинг ўқи фақат унинг шляпасига тегиб ўтди, ва президент енгил қўрқув билан чекланди. Лекин у душманлар қуршовида эди ва бу ҳақда яхши биларди. Суиқасддан кейин Линколн бундай деди: “Ҳар бир куним охиргиси бўлиши мумкинлигини мен биламан. Айнан шунинг учун мен ўз миссиям (вазифам)ни бажаришга улгуришим керак» [1]
1865 йил 14 апрел куни, АҚШда Фуқаролар уруши туганининг бешинчи куни театрда спектакл томоша қилаётганида жанубликлар тарафдори бўлган актер Жон Уилкс Бут президент ложасига кирди ва тўппончадан Линколн бошига қарата ўқ узди. Авраам Линколн эртаси куни ўзига келмай вафот этди. [1]
2. Французская ассоциация винит Ташкент в покушении на Назарова (Француз ассоциацияси Тошкентни Назаровга суиқасд қилганликда айбламоқда). – http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=&cid=30&nid=19242 (www.uznews.net 29.02.2012).
3. АХМАДЖОНОВ Ш. Обид қори Назаровга бўлган суиқасдга доир. – http://yangidunyo.com/?p=1121 (www.yangidunyo.com 2012.18.04).
4. АХМАДЖОНОВ Ш. МХХнинг очиқ хат орқали провокацияси. – http://yangidunyo.org/2012/10/22/%d0%bc%d1%85%d1%85%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-%d0%be%d1%87%d0%b8%d2%9b-%d1%85%d0%b0%d1%82-%d0%be%d1%80%d2%9b%d0%b0%d0%bb%d0%b8-%d0%bf%d1%80%d0%be%d0%b2%d0%be%d0%ba%d0%b0%d1%86%d0%b8%d1%8f%d1%81%d0%b8 (www.yangidunyo.org 2012.22.10).
5. Обидхон қори Собитхон ўғилларининг мухтасар таржимаи ҳоллари. – http://www.islomovozi.com/?p=5
6. Обид қори Назаровнинг онаси оламдан ўтди. – http://www.ozodlik.org/content/article/24536045.html (www.ozodlik.org 2012.03.04).
7. Довудхон Обидхон ўғли: ”Дадамнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда”. – http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2012/03/120321_au_uzbek_nazarov.shtml (www.bbc.co.uk/uzbek/ 2012.21.03).
8. Большой словарь иностранных слов (Хорижий сўзларнинг катта луғати). – М.: ЮНВЕС, 1998. – 784 с.
9. МАМАТОВ Ж. Обидхон Назаровдан кейин навбатдаги ким? – http://turonzamin.org/2012/02/26/jm-8/#more-18212 (www.jahonnoma.com 2012.26.02);
http://turonzamin.org/2012/02/26/jm-8/#more-18212 (www.turonzamin.org 2012.26.02).10. Шведские обыватели и узбекские беженцы, или Кто хотел убить Обидхона Назарова? С Хазраткул Худойберди беседовал Даниил Кислов (Швециялик кўчадаги одамлар ва ўзбек қочқинлари, ёки Обидхон Назаровни ким ўлдиришни хоҳлади? Хазратқул Худойберди билан Даниил Кислов суҳбатлашди). – http://www.fergananews.com/article.php?id=7304 (www.fergananews.com 06.03.2012).
11. Вы комментируете статью: Шведские обыватели и узбекские беженцы, или Кто хотел убить Обидхона Назарова? (Сиз Шведские обыватели и узбекские беженцы, или Кто хотел убить Обидхона Назарова? мақоласига изоҳ ёзмоқдасиз). – http://www.fergananews.com/comments.php?id=7304
12. АТАЕВА Н. Режим Каримова обвиняется в террористической деятельности: совершено покушение на политэмигранта Обидхона Назарова (Каримов режими террористик фаолиятда айбланмоқда: сиёсий муҳожир Обидхон Назаровга суиқасд уюштирилди). – http://nadejda-atayeva.blogspot.com (www.nadejda-atayeva.blogspot.com 29.02.2012).
13. Надежда Атаева. – http://www.blogger.com/profile/00516101178076189832
14. АҲМАДЖОНОВ Ш. МХХ ўзбек халқининг асосий душманидир. – http://yangidunyo.com/?p=603#more-603 (www.yangidunyo.com 2012.01.02).
15. ҲУРМАТ БОБОЖОН. ”Калаванинг учи” қаердан бошланади? – http://www.ozodlik.org/content/article/2055497.html (www.ozodlik.org 28.05.2010).
16. АХМАДЖОНОВ Ш. Убийство журналиста Алишера Соипова: Кто заказчик? (Алишер Соиповнинг ўлдирилиши: Буюртмачи ким?) – http://yangidunyo.com/?p=1391 (www.yangidunyo.com 25.04.2008).
17. The Washington Post: Путин возродил кагэбэшную тактику «мокрых дел» операцией в Катаре (The Washington Post: Путин Қатардаги операция билан КГБнинг “шилта иш” тактикасини тиклади). – http://www.newsru.com/world/16mar2004/zelim.html 16 марта 2004 года.
18. Ўзбекистонда Обидхон қори Назаров тарафдорларига қарши янги кампания бошланган. – http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2011/08/110829_au_obidxon_qori_smear_campaign.shtml (www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/ 2011.29.08).
19. АХМАДЖОНОВ Ш. Из-за опасных игр спецслужб близок военный конфликт между Узбекистаном и Таджикистаном (Махсус хизмат органларининг хавфли ўйинлари натижасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳарбий можаро яқин). –
Часть 1. http://turonzamin.org/2009/05/07/6690/#more-6690 (www.turonzamin.org 7.5.2009);
Часть 2. http://turonzamin.org/2009/05/22/shuhrat-2/#more-6815 (www.turonzamin.org 22.5.2009);
Часть 3. http://turonzamin.org/2009/06/23/shuhrat-3/#more-7005 (www.turonzamin.org 23.6.2009).
Часть 4. http://turonzamin.org/2010/02/08/shuhrat4/#more-9648 (www.turonzamin.org 10.2.2010);
Часть 5. http://turonzamin.org/2010/02/12/shhrta5/#more-9684 (www.turonzamin.org 12.2.2010).
(Продолжение следует; Давоми бор)20. В Ташкенте прошло первое заседание Совета Региональной антитеррористической структуры ШОС (Тошкентда ШҲТ Минтақавий антитеррор тузилмасининг биринчи йиғилиши бўлди). – http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1067753880 (www.centrasia.ru 2.11.2003).
21. В Ташкенте началось заседание Региональной антитеррористической структуры ШОС (Тошкентда ШҲТ Минтақавий антитеррор тузилмасининг йиғилиши бошланди). – http://6-04.mysob.ru/news/politic/37584.html (www.6-04.mysob.ru 17.6.2004).
22. На РАТС, два, три … (РАТС (МАТТ), икки, уч …) – http://www.uzmetronom.com/2009/03/27/na_rats_dva_tri.html (www.uzmetronom.com 27.3.2009).
23. ШҲТ террорчиликка қарши экспертлар гуруҳи тузади. – http://www.ozodlik.org/content/article/24529440.html (www.ozodlik.org 2012.28.03).
24. Китайский «силовик» возглавит Антитеррористическую структуру ШОС (Хитойлик “кучишлатар” ШҲТ Антитеррор тизимини бошқаради). – http://www.infoshos.ru/ru/?idn=9705 (www.infoshos.ru 29.03.2012).
25. Хитой мусулмон уйғурларни террорчилар рўйхатига киритди. – http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2012/04/120406_cy_chine_uighurs_terror_list.shtml (www.bbc.co.uk/uzbek/ 2012.06.04).
26. Руководители спецслужб обсуждают в Югре вопросы сотрудничества в противодействии терроризму (Махсус хизматлар раҳбарлари Югра шаҳрида терроризмга қарши ҳаракатларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқдалар). – http://regnum.su/news/977648.html (www.regnum.su 27.03.2008).
27. SEWELL C. Mysterious deaths (Сирли ўлимлар). – http://turonzamin.org/2010/04/30/mysterious-deaths/#more-10492 (www.turonzamin.org 2010.30.4).
СЮВИЛ С. Таинственные смерти (Сирли ўлимлар). – http://yangidunyo.com/?p=11486#more-11486 (www.yangidunyo.com 2010.15.5, рус тилида).
SEWELL S. Sirli o’limlar. – http://turonzamin.org/2010/04/30/sirli-o%e2%80%99limlar/#more-10494 (www.turonzamin.org 2010.30.4, ўзбек тилида, лотин алифбосида).
СЮВИЛ С. Сирли ўлимлар. – http://yangidunyo.com/?p=11446#more-11446 (www.yangidunyo.com 2010.13.5, ўзбек тилида, кирил алифбосида).28. США: ФБР расследует жестокое преступление против этнического узбека в штате Огайо (АҚШ: ФҚХ (Федерал қидирув хизмати, А.Ш.) Огаё штатида этник ўзбекка қарши қилинган оғир жиноятни тергов қилмоқда). – http://www.fergananews.com/news.php?id=9514).
29. АХМАДЖОНОВ Ш. АҚШда Мартин Лютер Кинг Куни. – (http://turonzamin.org/2012/01/30/sh/ (www.turonzamin.org 2012.30.01));
https://www.facebook.com/profile.php?id=100002930964631&sk=notes#!/notes/%D1%88%D1%83%D1%85%D1%80%D0%B0%D1%82%D0%B6%D0%BE%D0%BD-%D0%B0%D1%85%D0%BC%D0%B0%D0%B4%D0%B6%D0%BE%D0%BD%D0%BE%D0%B2/%D0%B0%D2%9B%D1%88%D0%B4%D0%B0-%D0%BC%D0%B0%D1%80%D1%82%D0%B8%D0%BD-%D0%BB%D1%8E%D1%82%D0%B5%D1%80-%D0%BA%D0%B8%D0%BD%D0%B3-%D0%BA%D1%83%D0%BD%D0%B8/180714818702882 (www.facebook.com 2012.30.01. Мақоламнинг FACEBOOK даги варианти).30. МЕҲРИБОН. АҚШда ўзбекни отган йигит ушланди. – http://www.ozodlik.org/content/article/1327001.html (www.ozodlik.org 15.07.2008).
31. АБДУМАЛИК КАЗАКБАЙ. Свобода невооруженного человека (сценарий документального фильма) (Қуролсиз кишининг озодлиги (ҳужжатли филм сценарийси)). – http://turkiston.tv/?p=276
http://muhammadsalih.com/2010/07/19/%d1%81%d0%b2%d0%be%d0%b1%d0%be%d0%b4%d0%b0%d0%bd%d0%b5%d0%b2%d0%be%d0%be%d1%80%d1%83%d0%b6%d0%b5%d0%bd%d0%bd%d0%be%d0%b3%d0%be-%d1%87%d0%b5%d0%bb%d0%be%d0%b2%d0%b5%d0%ba%d0%b0-%d1%81%d1%86%d0%b5/ (www.muhammadsalih.com 19.07.2010).32. АХМАДЖОНОВ Ш. Главная ошибка лидеров узбекской оппозиции (Ўзбек мухолифати лидерларининг асосий хатоси). –
http://pravozashitnik.at.ua/news/2011-05-22-1950 (www.pravozashitnik.at.ua 22.05.2011, страница на русском языке);
http://muvozanat.info/index.php?option=com_content&view=article&id=1999:2011-05-22-19-20-03&catid=31:general&Itemid=18 ( www.muvozanat.info 22.05.2011);
http://turonzamin.org/2011/05/24/oshibka/#more-15078 (www.turonzamin.org 24.05.2011);
http://yangidunyo.com/?p=19378 (www.yangidunyo.com 25.05.2011).33. Узбекское ТВ обвинило правозащитницу в присвоении миллионов (Ўзбек ТВси ҳуқуқ ҳимоячисини миллионларни ўмарганликда айблади). – http://lenta.ru/news/2012/03/06/ataeva/ (www.lenta.ru/news/ 06.03.2012).
34. Узбекское телевидение обвинило правозащитницу Надежду Атаеву и её отца в присвоении $13 млн (Ўзбек телевидениеси ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Атаева ва унинг отасини $13 миллионни ўмарганликда айблади). – http://www.ca-news.org/news:913421/ (www.ca-news.org 2012.06.03).
35. Uznews.net под DDoS-атакой (Uznews.net DDoS-ҳужуми остида). – http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=&cid=3&nid=19235 (www.uznews.net 02.03.2012).
36. Казахстане жестоко избит немецкий журналист (Қозоғистонда немис журналисти қаттиқ калтакланган). – http://www.attacks.cjes.org/?p=6&id=5507 (www.attacks.cjes.org 22.01.2008).
37. TORD ANDERSSON. Två timmar senare skjuter han imamen. – http://op.se/lanet/stromsund/1.4877743-attentatsmannen-fangades-pa-bild (www.op.se/lanet/stromsund/ 2012.06.07).
ТОРД АНДЕРСОН. Обид Қори суиқасдчисининг тасвири пайдо бўлди. Остерсунд постен газетасидан
Тўлқин Қораев таржимаси. – http://op.se/lanet/stromsund/1.4877743-attentatsmannen-fangades-pa-bild ;
http://www.uzxalqharakati.com/archives/11570 (www.uzxalqharakati.com 2012.06.07).38. Швеция: Обидхон Назаровга суиқасд иши бўйича айбланувчиларнинг банк ҳисоб рақамига катта миқдорда пуллар келиб тушган. – http://uzbek.fergananews.com/news.php?id=9049 (www.uzbek.fergananews.com 2012.13.07).
39. Обид қори суиқасдига алоқадорлар суди давом этмоқда. –
http://www.ozodlik.org/content/article/24646453.html (www.ozodlik.org 2012.16.07).40. АБУТОВ М. Қани мантиқ қани мезон? – http://uzxalqharakati.com/archives/12172 (www.uzxalqharakati.com 2012.27.07).
39. LINDHOLM M. Ingen bekräftelse från åklagaren om gripandet. – http://op.se/lanet/stromsund/1.5195295-ingen-bekraftelse-fran-aklagaren-om-gripandet (www.op.se/lanet/stromsund/ 2012.16.10).
40. УМИДБЕК. Россия ФСБси Обидхон қори иши бўйича ”жавоб” берди. – http://www.ozodlik.org/content/article/24879433.html (www.ozodlik.org 2013.21.01).
41. РАББИМОВ К. Швеция қироллиги ва Россия Федерацияси ҳукуматларига мурожаат. – http://www.islomovozi.com/?p=4598#more-4598 (www.islomovozi.com 2013.18.02).
42. Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан БИЛДИРИШ. – http://www.islomovozi.com/?p=4597#more-4597 (www.islomovozi.com 2013.18.02).
E-mail: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com
2012 йил 11-19 апрел.
2013 йил 18 феврал.
АҚШ, Вашингтон шаҳри.
www.yangidunyo.org
Published on februari 19, 2013 · Filed under: Дин ва жамият;
Охирги изоҳлар