-
Обидхон қорига суиқасд қилинганининг бир йиллигига намойишлар уюштирилди
Дунёнинг кўп мамлакатларида Ўзбек жамоалари томонидан таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига Швецияда суиқасд уюштирилганининг бир йиллиги муносабати билан норозилик намойишлари ўтказилди.
Норозилик намойишлари Обидхон қори яшаб келган ва унга суиқасд амалга оширилган Швецияда ҳам бўлиб ўтган.
Намойишчилар пойтахт Стогольм парламенти олдида тўпланиб, Обидхон қорининг ҳаётига қасд қилмоқчи бўлганлар топиб жазоланишини талаб қилишган.
Норозиликларда Обидхон қорининг мухлислари, мухолифат аъзолари ва Швециядаги ўзбек қочқинлари вакиллари қатнашишган.
22 февралда АҚШ, Британия, Туркия, Австралия, Канада, Дания, Голландия каби давлатларда бўлган ўзбек жамоалари ҳам норозилик намойишларида иштирок этишади.
Обид қори Назаров ўтган йил 22 февралда Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйидан масжидга бораётганида номаълум кишилар томонидан отиб кетилган эди.
Швеция полицияси ўзбекистонлик эр-хотинни 55 ёшли Обидхон қори Назаровга суиқасд қилишни уюштиришда гумонлаб қўлга олган. Бироқ бўлиб ўтган маҳкама жараёнида бу айбловга нисбатан етарли далиллар йўқлигини айтиб , эр-хотин озод қилинган эди.
Маҳкамани бевосита кузатган ўзбек муҳожирлари суиқасдга алоқадор кўрилган эр-хотиннинг айби кўриниб турган бўлсада, маҳкама уларни озод қилганидан норозилик билдиришган.
Обидхон қори бир йилдан буён Швециядаги касалхонада кома ҳолатида қолмоқда.
Обидхон қори Назаровга суиқасд қилганликда гумон қилинаётган шахс ҳалигача қўлга олинмаган.
Бундан олдинроқ суиқасдни амалга оширган одамнинг Россияда қўлга олингани айтилган, бироқ бу хабарлар тасдиқланмаган.
bbc.co.uk/uzbek
Published on februari 23, 2013 · Filed under: Инсон ҳуқуқлари;
Охирги изоҳлар