ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • Мен сендан кетмадим

    dilsora fozilДилсора Фозилова

    Шеърим менга қараб йиғлама,
    Мен сендан кетмадим, кетмадим.
    Кетдим дарёлардан бош олиб,
    Кетдим кўкрагимга тош солиб,
    Кетдим суйганлардан ҳам тониб,
    Бир сендан кетмадим, кетмадим.

    Гоҳ ўчди, кўмилди изларим,
    Япроқдай титради тизларим,
    Тош қотди оғриқдан ҳисларим,
    Йўқотдим дунёни, бўзладим,
    Бир сени йўқотсам изладим,
    Бир сендан кетмадим, кетмадим.

    Ўзим гўдак эдим, кўз ёрдим,
    Сен эдинг туғилган суюнчим.
    Сен эдинг дарддошим, куюнчим,
    Изтироб, умидим, ўтинчим…
    Мен орзулар тўқиб етмадим,
    Бир сендан кетмадим, кетмадим.

    Соядек эргашдинг қаро тун,
    Мазлум девор аро сену-мен,
    Йиғласам жўр бўлиб йиғладинг,
    Куйсам, кўкни ёриб куйладинг,
    Тингладинг, тингласам сўйладинг,
    Мен сенга лойиқ сўз битмадим,
    Бир сендан кетмадим, кетмадим.

    Бу дунёнинг шоирлари кўп,
    Даҳо, элга доирлари кўп,
    Бадавлату-қодирлари кўп,
    Ким бор мендек руҳи эзилган,
    Сирти тоғ, ҳислари тўзилган,
    Мен хоҳиш торини чертмадим,
    Бир сендан кетмадим, кетмадим.

    Шеърим менга қараб йиғлама,
    Чанг боссанг қўл тегмас жавонда,
    Ойлаб қолиб кетсанг айвонда,
    Бу шундай чопа-чоп замон-да,
    Билмадим мен эрта қайдаман,
    Баъри-бир мен сенга қайтаман,
    Мен сендан кетмадим, кетмадим.

    www.yangidunyo.org

    Published on februari 24, 2013 · Filed under: Шеърлар;
    1 Comment

One Response to “Мен сендан кетмадим”

  1. Dilsorahon siz uvkb orqali Kanadaga kelgansiz. Siz Uzbekistonda menga havf bulyabdi deb uvkb aldagansiz. Siz Uzbekistonga necha marta borib keldingiz ? Nega sizni mxx qamoqa olmadi ? Shu haqda maqola yozsangiz.