ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • Кечиринг, ҳажвия ёзиш эртага қолдирилди

    Safar BekjonСафар Бекжон

    Кейинги кунларда ҳажвия ёзаман деб астойдил ҳаракат қилаяпман. Аммо, ҳеч куладиган кайфиятли кунимиз бўлмаяпди. Устига-устак ҳар куни ҳар хил адреслардан баъзи масалаларда изоҳ беришимни сўраб хатлар келмоқда. Бу хатларни умумлаштириб қуйидаги бўлимларга бўлдим ва уларни  жавобларини бермоқчиман:

    Ўзбекистон мухолифатида кўринмай қолдингиз?
    Ҳозир қайси ташкилотда фаолият кўрсатаяпсиз?
    Фалончи аканинг укасимисиз?….

    Салкам, 20 йил мухолифат сафларида фаолият кўрсатдим. Кучнинг фақатгина сиёсий машҳур одамларниг атрофида эмаслигини тажрибада кўрдим. Моддий имконлари катта бўлган кишилар билан ҳам ҳамкорлик қилиб, тажриба синадим.
    Сиёсий машҳур одамлар ё ўзимга ёки орқамдан; ”Мениг соямда одам бўлдинг” дедилар. Моддий имконлари катта бўлган ”бойваччалар” ҳали ўртада қилинган иш йўғу ўзларини ”серийгенерал”дай тутишди.

    Бу иккита тоифанинг тегирмон тошлари орасида менга ўхшаган ориққина одам ундай эриб кетиши мумкинлигидан ”қўрқиб” тегирмонхонадан чиқдим. Ҳеч кимдан на маънавий ва на-да моддий қарзим йўқ.

    Ҳеч битта сиёсий ташкилотда фаолият кўрсатмаяпман.

    Женева-Лозан шаҳарларида Ўзбекистон диктатураси моддий жиноятларини фош қилиш ва маҳкамалар бошлатиш учун адвокатлар ва экспертлардан иборат гуруҳ раҳбариман. (Гуруҳда иккита Ўзбекистонлик бор, қолганлар барчаси европаликлар). Фалончи аканинг укаси эмасман.  Тошкент портлашларидан кўп вақт ўтмай, учта укам бирданига бир гр. гиёҳвандлик дориси билан ушланиб, қамалдилар. Бирон жойда сиёсий сабаблардан қамалдилар, демадим. Тошкент ҳукумати сиёсийлаштириш учун жўнатган инсон ҳуқуқчилари оиламни кўндиролмади. 3-4 йил ўтириб чиқишди.  Энг кичкина укам қамоқдан чиққанидан кейин сал ўтмай сирли шаклда оламдан ўтди. Бундан қўрққан икки укам Россияга қочиб боришди.

    Бекчанов… (Хоразм, Хазарасп) фамилияли бўлган мен, Узбекистон талаби билан Россияда ҳам қидирувдаман. Буни http://vroziske.net/id35461 адресидан ҳам кўришингиз мумкин. Укаларим ҳам фамилиямиз ва адресимиз бир хиллигидан, ҳатто Россияда таъкибга учраяпдилар. Ҳозир биттаси қамоққа олинган. Маҳкамасини кутаётганига бир ярим йил бўлди.

    Яна қайтариб айтаман, фалончи аканинг укаси эмасман.
    Ўзим ака бўлатуриб учта укамга етказган зарарим учун пушаймонман.

    Келажакда Ўзбекистонда диндор ҳукумат қурилишига қандай қарайсиз?

    Мен диндор давлат, диндор ҳукуматларга қаршиман. Ўзбекистон давлатчилиги ва Туркистон интеграсияси учун зарарли бўлган бўларди деб ҳисиблайман. Мен халқнинг кўпрок диндор ва иймонли бўлишларини хоҳлардим. Бунга шароит яратадиган давлат ва ҳукумат ўзининг нақадар диндорлигини бутун воситалари орқали реклама қилади. Бу эса кибрдир. Кибрнинг давлат, ҳукумат ва ҳатто инсон миқёсида бўлиши ҳам гуноҳдир. Бугунги дунё шароитларида давлатлариниг фаравон, эркин бўлишлари учун халқаро майдонда бўладиган сиёсий ва иқтисодий ғирромликлар четда қололмайди. Бугун дунёда соф исломий асосга эга бўлган давлат йўқ.

    Швейцарияга таклиф қилинишим ҳакида сўрашган.

    Мен уч йил қамоқдалигимда бу ердаги ижодкорлар ташкилотлари мени ҳимоя қилиб имзо йиғишган. 1996 йилда ўзбек диссидент шоири Ёдгор Обид тавсияси билан ПЕН клубга аъзо қилишди. 1998 йил Швецария мени ижодкор сифатида яшашга таклиф қилганди. Кейин маьлум бўлишича бу пайтда Ўзбекистон-Швецария тижорат марказида бўлган катта молиявий келишмовчилик Халқаро Арбитраж судида кўрилаётган экан. Кейинчалик мени Исломчи давлат тарафдори, экстремист деб мақолалар тайёрлашди. Бугунги кунда эски сафдошларим хусусийлаштирган шаклбозликка айлантирилган ”диндан” узоқлашганликда айблашди. Ҳа, мен сиёсий муридларига этагини ўптириб, оёғини ялатаётган шайхлар салтанатини муқаддас Исломга алоқаси йўқ деб ҳисоблайман. Менинг тақвом Қуръон орқали Яратганла боғлиқкдир!

    Сафар Бекжон, ёзувчи.
    UZDEMFUNDSUISSE раиси

    http://stopdiktator.over-blog.com

    Published on mars 3, 2013 · Filed under: Қувғиндаги ижодкорлар;
    Kommentarer inaktiverade för Кечиринг, ҳажвия ёзиш эртага қолдирилди

Comments are closed.