ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

RSS Аҳмад Аъзам

  • Ett fel har uppstått, vilket troligen innebär att flödet är nere. Försök på nytt senare.

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« feb   feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • “Қуроқ” ҳақида олақуроқ қайдлар

    ahmad azamМашҳура Шералиева

    (Ёзувчи Аҳмад Аъзамга очиқ хат)

    Ҳозир, “Қуроқ”ни ўқиб тугатгач, таассуротимни ифодалаб беришга сўз тополмай турган пайтимда бир нарса хаёлимга келди: асарингизни ўқиётган одамни кузатиш имкони бўлганми Сизда? Афсуски, ўқиётган пайтимда юзимда қандай ифода бўлганини, нима деб хитоб қилганимни, қайси жойида мириқиб кулганимни, қаерида хазин тортиб қолганимни кўрганингиз йўқ. Агар кўра олганингизда, булар барчаси асарингизга берилган чин баҳо бўлар эди… Сиз каби сўз устаси бўлганимда, нималарни ҳис қилганиму нималар хаёлимдан ўтганини жуда яхши ифодалаб беролган бўлар эдим… Ҳозир ёзаётганларим эса олақуроқ қайдлар, холос…

    ***

    Бу асар менга “Ойнинг гардиши”ни эслатди. Эшак минган бола, мактабнинг олмасидан ўғирлаб ейиши, қулоқчўзар муаллим, отангиз… Йўқ, буни ўзингизни такрорлагансиз деган маънода айтмадим. Тўғрироғи, “Ойнинг гардиши”нинг яратилишида қайси хотираларга таянганингизни билиб олдим демоқчиман. Шундай, бу менинг касб касалим, асар (“Ойнинг гардиши”)нинг ижодий тарихини билиш истаги билан боғлиқ. “Ойнинг гардиши” бошқа бир олам. “Қуроқ”нинг юки оғирроқдек туюлди менга. Бошда шунчаки ўйинқароқлик билан берилаётган эшак ҳақидаги тасвирга асар охирига бориб шунақа жиддий (ҳатто анчагина қалтис) мазмун юкланишини, очиғи, кутмагандим. Эҳтимол, бошқа бир одамда кутмагани содир бўлганлиги ўзгача таассурот уйғотар. Лекин мен шундан кейин яна ортга қарадим: барча хотираларни бирлаштирадиган, уларга умумий бир руҳ берадиган нарсани яққолроқ ҳис қилдим. Кутмагандим дейишим ҳам аслида унчалик тўғри бўлмас. Асарнинг бошланишида,синфдошларимнинг гапларида менга таъна бор эди, деганингиздаёқ кейинги хотираларни шунга мос тушуниш, ҳис қилишга тайёрланганман (албатта, ўзим сезиб-сезмай). Кейин ҳам ора-орада ўша умумий руҳ, кайфиятга келиб боғланаётган ипларни сезиб турдим. Бироқ айнан эшак образига шунақа жиддий мазмун, шунақа оғир юк ортишингизни кутмагандим. Чунки бу шунчаки бир эшак, болалигингизда миниб юрган, хотираларингиздаги бир деталь эди, холос-да, мен учун.

    ***

    …Эй Худойим, қачон бунақа кулгандим-а?!! Йўқ, мени бунақа кулдирган жойини кўчирма қилиб келтиролмайман, мана бу жойи деб ҳам айтолмайман, йўқ…

    ***

    “Шу чопишим бир умрлик экан, бир умр одамлар орасида яшаб, бир умрки уларга томон югураман”. Ёлғизлик ҳақида айтганларингиз одамни ўйлантиради. Юз йил, минг йилдан бери ёлғизликдан қочиб қутулолмадим, йўқ, қанча ўйласам ҳам, сабабини, охирини, нималигини ўйлаб, минг бор таҳлилдан ўтказсам ҳам ундан қутулолмадим… Эҳтимол ана шу ўйловлар жараёнининг ўзи мени одамлардан узоқлатиб, янаям ёлғизлатиб қўяётгандир…

    ***

    Ҳашар саҳнаси кўп нарсани очиб беради. Ҳамқишлоқларни яшаб турган ҳаётидан уялишга мажбур қилгансиз, бунда сизнинг айбингиз йўқ, лекин туриш-турмушингизнинг ўзи шуни таъкидлаб тураверади. Ўз ҳаётидан қониқмасликлари кераклигига ишора қилиб тураверади.

    Чиқиб кетган одамнинг фақат ўзи эмас, ҳамқишлоқлари ҳам ўзгаради. Ўзингдаги ўзгаришни енгиб қишлоққа борсанг ҳам, улардаги ўзгаришни енголмайсан, недир қайта уйғунликка йўл бермайди. Мана шу ўзиникиларга бегоналик, ёлғизлик кайфияти қишлоқдан шаҳарга келиб қолган ёлғиз одамларни бирлаштирадиган кайфиятмикан, деган ўйларга бораман…

    Бегонасиратган нарса, нима ўзи шу? Ўзинг ҳам кечагина уларнинг бири эдинг, қишлоқдаги шу туриш-турмушни табиий деб билардинг. Энди эса бунга ҳеч ўзгармаслиги керак нарса деб қараёлмайсан. Шундай қараёлмаслигингни сезишади, сенинг кўзинг билан ўз ҳаётларига қараш ёқмайди, сен туфайли ўз турмушини меъёрга зид ҳолат деб қараш бировга ёқармиди?

    Одамлардан олдинлаб кетиш ҳам бегонасиратади, ёлғизлатади. Қизиқ…Йўқ, одамга алам қилади: дардини ўзингники деб билганларинг сендан бегонасирашади, туриш-турмушинг ўзгаргани билан ичинг, руҳинг, кўнглинг ўзгармаганини сезишмайдими?

    ***

    Ёзганларимни ўқиб дадам ҳамиша “танқид қилмабсан, яхши қилибсан”, дейдилар. Мени атайин танқид қилмасликка ҳаракат қилади, деб ўйласалар керак. Аслида эса доим асарни бир бутун ҳолида кўришга, қабул қилишга интиламан. Ҳар қандай асарнинг қайсидир қисми, эпизоди, образ талқини кимдир бошқа бировда танқидий фикр уйғотар. Лекин мен ўзимга ёққан асарнинг ҳар бир қисми, эпизоди, образлари, услуби… ва бошқа барча жиҳатларини бир бутунликда ҳис қилиш, англашга уринганим учун танқид фақат ўзимга нисбатан бўлиши мумкин. Чунки асарнинг ўзим яхши англамаган жиҳатини айб қилиб ёзувчининг зиммасига юкласам бўлмайди.

    “Қуроқ”да, масалан, асарнинг ярмигача воқеалар тафсилотлари кенг берилган, ярмидан ўтгач хотиралар тиғизлашиброқ боради, тафсилотлар камаяди. Бу ўзгариш ҳар кимга ҳар хил таъсир қилиши мумкин. Мен учун эса бу ҳолат ҳам табиий. Одатда эски танишлар учрашиб қолганида шунақа бўлади: аввалига воқеаларни тафсилотлари билан биргаликда эсланади, кейин ҳар ким эсига тушганини бир-бир айтадию тафсилотларга ҳожат қолмайди, озгина ишора билан кў-ў-ўп нарсалар хотирага келаверади…

    ***

    “Қуроқ”дан келиб чиқадиган асосий гапни айтолганим йўқ. Буни икки оғиз гап билан айтолмайман. Қишлоқнинг, шу бир қишлоқ тимсолида, мисолида ўзбекнинг, миллатнинг, халқнинг ДАРДи ўзгача бир йўсинда ифодасини топибди. Талқин ҳам бошқача, лекин тўғри талқин, ўз болалиги билан, ўзининг чин хотиралари билан далил келтириб турган одамга эътироз йўқ.Далил келтираётганингиз учун фақат сизга эътирозим йўқ, десам тўғри бўлмайди. Хотираларингиз мениям ортга қарашга мажбур қилди, ўзим кўрган-билганларимга ҳам бошқача қарашга ундади. Агар эътироз қилмоқчи бўлсам, сизгагина эмас, ўзимга, ўзимнинг билганларимга ҳам қарши чиқишим керак бўлади. Бу эса мумкин эмас.

    Бошқа одам ёзганида, эҳтимол, кўп йиғлатган бўларди, лекин сиз ёзганингиз иложсиз ҳолат ҳақидагиси ҳам одамга қанақадир куч беради, одамнинг ёлғиз эмаслигини эслатиб туради.

    ***

    Асарнинг тили жуда ажойиб. Менга жуда ёққанини ҳис қилиб турибману лекин таърифлаб айтиб беришим қийин. “Қуроқ”нинг тили жуда равон, эркин. Хотиралар бири иккинчисига занжир бўлиб боғланиб кетган. Бир воқеада эсланган деталь бошқа хотирани табиий равишда етаклаб келяпти.

    “Қуроқ” билан Ойбекнинг “Болалиг”и, А.Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар”и, Ғ.Ғуломнинг “Шум бола”си ўртасида умумийликлар кўряпман (буни асло такрор деб тушунманг, яна касб касалим бошланди). Бу умумийлик, аввало, болалик ҳақида асар ёзишдаги шахсий, психологик эҳтиёж билан боғлиқ. Яна нималарнидир айтмоқчи бўляпман-у, лекин гапларим ўта илмийлашиб, қуруқлашиб кетмасин. Ҳар ҳолда, бир нарсани аниқ айтишим керак – мен “Қуроқ”да Ойбек, А.Қаҳҳор, Ғ.Ғуломники каби автобиографик характердаги қиссани кўрдим.

    ***

    Хуллас, жуда маза қилиб, завқ билан ўқидим. Бу завқ учун сизга катта раҳмат, Аҳмад ака!

    Машҳура Шералиева

    www.ahmadazam.com

    Published on mars 3, 2013 · Filed under: Тадқиқот;
    2 Comments

2 Responses to ““Қуроқ” ҳақида олақуроқ қайдлар”

  1. To'g'riso'z said on

    Eh Ahmad A’zam,Ahmad A’zam.Sizning o’z g’oyadoshlaringizni yarim yo’lda tashlab,”aqllingizni yig’ib olib”zolim tomoniga o’tib olganingizni eslasam…Sizning g’oyadosh(saratnik)ingiz Muhammad Solih kechirsada ammo hur fikrlilar kechirmasligii aniq.Quroq haqidami,Do’mbira haqidami,Tanbur haqida,-hatto HAMSA -yu SHOHNOMA yarating,lekin siz xalq tomonda emassiz.Xalq shuni biladi…

  2. Noto'g'riso'z said on

    Buni gapni xalq ayttimi sizga? 🙂 Ko’zingizga ko’ringandir, tekshirtirvoling bo’shkallani