-
”Муносабат” саҳифасига марҳамат!
Мен бугун янги бир сайтни ишга тушурдим. www.munosabat.org
Худди шу номдаги газета ҳам олдин бўлган. Канадада яшовчи журналист, ”Янги Дунё” ўғриси Фахриддин Худойқулов ҳам шу номдаги www.munosabat.com номли саҳифа очган эди. Бу саҳифани юрита олмай Насрулло Саййидга бериб қўйди. Кейин яна ”Пўлатов ҳақида мақола қўйибсиз мендан сўрамай”, деб тортиб олганини эшитган эдим.
Худди шу сайтни ҳозир кўздан панада яшириб қўйган. Бир кун келиб яна фойдаланаман деб ўйлаётган бўлса керакда бояқиш..
Мен нега айнан шу номдаги янги саҳифа ташкил қилдим? Сабаби Фахриддин мени сайтимни ўғирлаб кетиб, сайт домени учун пул тўлаганини рўкач қилганди. Мен уни сайтини ўғирламадим. Оддий, шу номдаги яна бир саҳифани очдим.
Бу саҳифа ФХ сайтидан ўз мазмуни билан батамом фарқ қилади. Агар у бу номдаги сайт ўзига тегишли эканини иддао қилса кўрга ҳассадек қилиб, бу доменни сотиб олганимни саҳифа пешонасига ёпиштириб қўяман.
Бу саҳифага қизиқаётганлар кўп. Насиб қилса бир икки ойда ”Муносабат” бутун дунёда севиб ўқиладиган веб саҳифага айланади.
ФХ га нима ҳам дердим.. Мени эски шалоқ аравамни судраб юраверинг энди, ака! Мен янги мошина сотиб олдим.
Барчангизга ҳурмат билан Юсуф Расул.
Манба: ”Замондош” саҳифаси.
Published on mars 13, 2013 · Filed under: Хабарлар;
Охирги изоҳлар