-
Адолатдан нишона
Андижонда, ўт кетган савдо мажмуаси бўйича, маҳкама жараёнлари якунланиб, суд қарорлари ижрога қаратилди.
Маълумки, 2012 йил 5 январдан 6 январга ўтар кечаси, Андижонда Марказий Деҳқон Бозори худудига туташ жойлашган “Наврўз” савдо мажмуаси батамом ёниб кетган эди. Ёнғин холати бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган эди.
Даставвал, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судида кўрила бошланган эди. Кейин, ишнинг мураккаблиги ва ёнғиндан зарар кўрган савдогарлар туман судига боришлари учун турли муаммолар келиб чиққанини инобадга олиниб, иш Жиноий ишлар бўйича Андижон вилоят судига ўтказилиб, судья Т.Мелибоевнинг раислигида кўриб чиқилди.
Иш бўйича, ижара берувчи мақомидаги “Наврўз” савдо мажмуаси қарашли бўлган, “Анд-Навроз Универсал Савдо” Маъсулияти Чекланган Жамиятнинг 9 нафар рахбари ва ходимлари жавобгарликка тортилган. Уларга 34 600 000 сўмгача жарималар ва 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жазолар тайинланди.
Бундан ташқари, айбдорлардан (солидар тартибда), ёнғиндан зарар кўрган, 265 нафар савдогар фойдасига 3 652 651 000 сўм ундиришлик қарор қабул қилинган.
104 сахифадан иборат суд хукмида ёзилишича, 326 нафар савдогар даъводан воз кечган. Ёнғиндан кўрилган умумий зарар, 6 543 707 000 сўм деб, қайд этилган. Хозирда, махкама жараёнлари якунланиб, чиқарилган қарорлар ижрога қаратилган.
Умумий қилиб айтилганда, мазкур маҳкама қарорларини, адолатнинг, маълум миқдорда, тантанаси деб баҳоласа бўлади. Қанчалик бу баҳо тўғри-нотўғрилигини, ижронинг амалга оширилиши кўрсатади. Умид қиламизки ижро қонунда белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ тўлиқ амалга оширилади.
***
Суратларда:1. Ёнғин пайти.
2. Тамирланган ”Наврўз” биноси.Андижон в-ти, “Апелляция” Жамияти
“Бирдамлик” ЎХДҲ матбуот ҳизмати.
15 03 2013www.yangidunyo.org
Published on mars 15, 2013 · Filed under: Инсон ҳуқуқлари;
Охирги изоҳлар