ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

RSS Аҳмад Аъзам

  • Ett fel har uppstått, vilket troligen innebär att flödet är nere. Försök på nytt senare.

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« feb   feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • ”Дўстга ҳам, душманга ҳам салом айтинг!”

    Хушев-Солиҳ-билан-Прагада

    Қалби осмонга туташган самимий ва покдил журналист Исмат Хушевнинг ўзи каби оқкўнгил инсон ҳақидаги дил сўзлари.

    Исмат Хушев

    “Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлар” туркумидан

    Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан ЎХҲ Қурултойида. 2012 йил, Прага.

    Президент номига ёзган мактубимга ижобий жавоб олганимдан кейин бир олам қувонч ва ҳаяжон билан Тошкентга жўнаб кетарканман, ўн йиллик айрилиқдан сўнг менинг Ватанга қайтишим ўзбек мухолифатини бунчалар саросимага солиб қўйишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим.

    Хорижда қўлига компютер тегиб ўзларини “шоир ва ёзувчи” деб эълон қилган, журналистиканинг кўчасидан ҳам ўтмай, ўзини менга ҳамкасб деб билган бир гуруҳ лўттибоз ва масхарабозлар тўқиган иғво ва башоратларни ўқиб, ажиб ҳайратларга ошно бўлганимни яширмаслигим керак.

    Эртадан кечгача Ватанга қайтишни орзу қилиб, юрса ҳам, турса ҳам Ўзбекистонни ўйлаб, юрт ҳажрида куйиб ёниб юрса-да, ҳар эҳтимолга қарши ўзини мухолифат аъзосиман деб эълон қилган юзсиз ва иймонсиз баъзи муҳожирларнинг ёзганларини ўқиб, кулишни ҳам, куйишни ҳам билмай қолдим.

    Самимий ва кўнгли тоза ҳамкасбларим Насрулло Саййид билан Юсуф Расулларгина менинг Тошкентда эканимдан астойдил қувонганларини уларнинг ёзган хат ва хабарларидан ўқиб билдим.

    Муҳаммад Солиҳ бу гал ҳам ўзига, ўзининг “Ўзбек мухолифати лидери” деган номига содиқ қолганини яна бир бор исботлади.

    Мухолифат лидерининг Тошкентда эканлигимдан хабар топган заҳоти ёзган мактубидаги қуйидаги сўзларни ўқиб, унинг ҳақиқий дўст ва иймонли инсон эканига яна бир марта ишонч ҳосил қилдим:“Сизнинг Ватанда эканлигингизга севиндим. Дўстга ҳам, душманга ҳам салом айтинг!”

    Менинг ўн йиллик айрилиқдан сўнг шахсан Президентнинг рухсати билан Ўзбекистонга қайтишим ҳақидаги фавқулоддаги хабарни унга ўзини мухолиф деб билган Муҳаммад Солиҳ ана шундай холис ва самимий, айтиш мумкинки мардларча кутиб олди.

    Ҳақиқий лидер ва сиёсатчи шундай бўлиши керак. Шундай пайтларда у ўзининг табиий ва инсоний муносабати билан ҳаммадан баланд ва юқори эканини исбот қила олиши керак.

    Муҳаммад Солиҳ шуни исбот қилди. Бу мактуби билан у нафақат менинг кўз ўнгимда, балки ўз мухолифлари наздида ҳам, уни ўзининг биринчи рақамли рақиби деб билгувчи ўзбек ҳукумати назарида ҳам анча баландлашди.

    Шахсан мамлкат раҳбарининг рухсати билан Ватанга сафар қилаётган журналист ҳақида хориж матбуотида эълон қилинаётган барча гап сўзларни диққат билан ўқиб бораётган расмий Тошкент Муҳаммад Солиҳдан эҳтимол бу қадар ошкор ва гўзал самимийликни кутамаган бўлиши ҳам мумкин.

    Ахир ундан фарқли ўлароқ, мухолифатнинг бошқа вакиллари, масалан Толиб Ёқубов, Ёдгор Обидов, Намоз Нормўмин ва Камолиддин Йўлдош (Ровшан Тўлаганов)лар менинг Ватанга қилган бу сафаримни бошқача баҳолашди, бошқача шарҳлашди.

    Мен бугун уларнинг муносабатига тўхталиб ўтишни лозим топмадим.

    Исмат Хушевни “Дунё ўзбеклари”нинг Бош муҳаррири сифатида Муҳаммад Солиҳга нисбатан ўта хайрихоҳликда айблаётган рафиқу-рақибларим, дўсту-ғанимларим бундан тегишли хулоса чиқариб олсалар ёмон бўлмасди.

    Ким нима деса десин, лекин нима бўлганда ҳам мен бугун яна бир маротаба ўз иқроримни айтишим керак: ўзбек мухолифати лидери кўплардан кўп жиҳатдан устун эканини яна бир карра исбот қилди!

    ”Дунё Ўзбеклари”.

    Published on mars 17, 2013 · Filed under: Суҳбатлар;
    Kommentarer inaktiverade för ”Дўстга ҳам, душманга ҳам салом айтинг!”

Comments are closed.