-
Муҳожир олим – 65 ёшда
Бундан икки йил муқаддам Британияда яшаётган таниқли тупроқшунос олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Ал-Хоразмий мукофотлари лауреати, ҳажвчи ёзувчи ва шарқ тасаввув таълимоти билимдони, профессор Ахмад Ҳожи Хоразмийнинг пайғамбар ёши дунё бўйлаб кенг нишонланган эди. Хоразмий домла бу йил (2013 йилнинг 20 март куни) 65 ёшга тўладилар.
Ахмад ҳожи Хоразмийнинг илмий -ижодий фаолияти ўзига хос, ҳеч кимникига ўхшамайди. Ўзбекистонда тупроқшунослик бўйича катта илмий мактаб яратган, тасаввуф адабиёти ва тариқатлари ҳақида кўплаб китоблар муаллифи бўлган заҳматкаш олимнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида турли тилларда таниқли олимлар ва қалам соҳиблари томонидан кўп ва хўп ёзилган. Шу боис, олимнинг биздан олдин тилга олинмаган айрим қирралари, унинг мухожиротдаги ижодий фаолияти ҳақида ёзмоқчимиз.
Бир қараганда А.Хоразмийнинг ҳаёт тарзи жуда оддий: Ибодат, ижод, меҳнат. Лекин, мана 65 йилдирки, у дам олиш, ҳаловат нималигини билмайди. У ҳаловатни ибодатдан, ижод ва меҳнатдан олади.
Сўзимизни Хоразмий ҳақида аввалги битикларда тилга олинмаган ҳолат – унинг сўзларидан шиор сифатида фойдаланиб келинаётгани ҳақидаги ҳикоядан бошламоқчимиз.
Асосан машҳур олим, ижодкор ва давлат арбобларининг сўзлари шиор ва ўгит сифатида турли хил жойларда, ташкилот ва муассасаларда осиғлик туради. Албатта, бундай ҳолат ҳукуматнинг кўрсатмаси билан амалга оширилади. Лекин жуда кам ҳолларда юқорининг кўрсатмасисиз, ҳалқнинг ва айрим мухлис раҳбарларнинг ташаббуси билан ҳам аллома ёки давлат арбоби бўлмаган одамларнинг сўзлари жамоат жойларида шиор сифатида ёзиб қўйилганига ҳам гувох бўлади одам.
Масалан, бугунги кунда А.Хоразмий қаламига мансуб ҳикматли сўзлар ва ибораларни Ўзбекистоннинг қатор илмий ва ўқув муассаларида ва бошқа жойларида учратиш мумкин.
Сиз суратда кўриб турган шиорларнинг қизиқ тарихи ҳам бор.
Илм учун умринг бўйи чексанг машаққат,
Парвардигор ўзи қўллаб қилғай мурувват (А.Хоразмий),деб ёзилган икки қатор ибратли жумлани бошқа алломалар сўзлари ичида кўрган Хоразм вилояти ҳокими И.Юсупов: “Чаласаводлар. Шеър муаллифининг номидаги битта ҳарфни тушириб қолдирибсизлар. Вилоятнинг ҳамма жойларидаги ”А.Хоразмий”ни ”Ал-Хоразмий” қилиб тўғрилаб чиқинглар”, деб кўрсатма беради.
Унинг мулозимлари бу сўзлар А.Хоразмий қаламига мансуб эканини билсаларда, “Ҳокимнинг амри вожиб”, деб шиорларнинг кўпчилиги муаллифини ўзгартириб чиқишади. Бу ҳақда вилоят телевидениясининг “Ҳоким қарорлари ҳаётга” кўрсатувида ҳам бир неча бор хабар қилинади.
Яна бир қизиқ ҳодиса. Ўзбекистон ўқув юртларидан бирида И. Каримов имзоси билан осилиб турган ”Илм ва олимга эътиборсиз давлатнинг келажаги бўлмайди” шиори аслида А.Хоразмий қаламига мансуб эди. Бу шиор авваллари А.Хоразмий имзоси билан осилиб турган. Нимаям бўлади-ю, бу шиор муаллифини А.Хоразмий эмас, И.Каримов қилиб ўзгартириб чиқишди. Бу шиор кўп йиллар давомида қатор илм ва ўқув муассасаларини безаб турди.
Шиор муаллифи – А.Хоразмийнинг таъкидлашича, “Илм ва олимга эътиборсиз давлатнинг келажаги бўлмайди” номли шиор Ўзбекистонда ҳукуматнинг илм, олим ва ижодкорга эътиборсизлиги, беписандлиги натижасида дунёга келган.
1998 йил Рамазон ойидаги ўзининг бир амри маъруфида А.Хоразмий ярим чин, ярим ҳазил аралаш: “Меҳнат инсонни улуғлайди” ҳалқ мақолни, “Ҳалол меҳнат инсонни улуғлайди” деб ўзгартирган афзалроқ. Чунки бировнинг нарсасини ўғирлашга сарфланган меҳнат, наркоманларнинг кўпайишига сабаб бўлаётган, ўзида наркотик моддалар тутувчи экинлар парваришига сарфланадиган меҳнат, ҳалол бўлмаган нарсаларни сотиш учун сарфланадиган меҳнат кабилар инсонни улуғламайди, аксинча, шармисор қилади”, деганидан кўп вақт ўтмай, кўплаб жамоат жойларида ”Ҳалол меҳнат инсонни улуғлайди” деган янги шиорлар пайдо бўлади.
Ахмад ҳожи Хоразмийнинг муҳожиротдаги ҳаёти ва ижоди ҳам анча салмоқли.
А.Хоразмий муҳожиротга юз тутганидан кейин ҳам Ўзбекистондаги илмий журналларда унинг қатор долзарб илмий мақолалари эълон қилинди. Лондон, Оксфорд, Косоводаги илмий ва даврий нашрларда чоп этилган кўплаб мақола ва шеърлари қизиқиш билан кутиб олинди.
“Ҳадиси шариф ўгитлари”нинг иккинчи нашри, “Хоразм ҳангомалари”, “Илмга бахшида умр” меъмуарининг иккинчи китоби, “Хоразмий асарлари ва уларнинг мухтасар мазмуни”, “Муҳожиротдаги ижод” каби китоблар Хоразмийнинг муҳожиротдаги ижоди маҳсулидир.
Агрохимик олима Гулистон Хоразмий тамонидан А.Хоразмийнинг ҳаёти, фаолияти ва ижоди ҳақида турли даврларда, мамлакатларда ва тилларда чоп қилинган материаллар жамланиб нашр қилинган “Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида” номли китоб олимнинг 65 йиллик тўйига яхши совға бўлди.
А.Хоразмий катта ҳажмга эга бўлган “Олимнинг қисмати” номли тарихий романини ёзиб тугаллаш арафасида. Яқин кунларда романнинг дастлабки боблари интернет саҳифалари орқали ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилинади, деган умиддамиз.
Профессор Ахмад ҳожи Хоразмийнинг режалари катта. У ўзининг 70-йиллик юбилейигача нашр қилинган барча жанрдаги асарларини бир тизимга солиб, 10 дан ортиқ томни ташкил қиладиган “Танланган асарлар”ини нашр қилиш устида ҳам иш олиб бормоқда.
Тиниб-тинчимас йирик олим ва ижодкор – Ахмад ҳожи Хоразмийни муборак 65 ёши билан қутлаш билан бирга, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, илмий ва ижодий фаолиятига Аллоҳнинг баракотларини тилаймиз.
Аннакули Нурмаммедов
Ёзувчи ва дипломат. Адабиёт соҳасидаги
ҳалқаро ”Махтимқули” мукофоти лауреати, (Буюк Британия).Юсуф Расул
Шоир ва журналист,
“Янги дунё” интернет журнали
муҳаррири, Швеция.www.yangidunyo.org
Published on mars 17, 2013 · Filed under: Табрик ва қутловлар;
5 Responses to “Муҳожир олим – 65 ёшда”
-
marat said on mars 17th, 2013 at 6:39 e m
Chin qalbimdan tabrik. Sizga sikhat – salomatlik tiliyman. Kolgan narsa uzi bor va yanada kup bulsin. Sizga uhshagan inson parvarlar bilan biz fahrlanamiz. Oilangiz bahtlik bulsin. Crismas fotkasi juda ham alomat chiqdi Hurmat ila bilan Marat Tesha ugly.
-
Muxtaram Domla A.Xorazmiy, 65-yoshingiz muborak!
Biz UrDU domlalari Sizni unutganimiz yuq, faqat ayrim yoshullilar sizni giybat qilib turishini xisobga olmasa.
”Ilmga va olimga etiborsiz davlatning kelajagi bulmaydi” shiori bizda xam kup yillar osigliq turgan.
Sotipov: ”Bu shior Karimovniki emas, Xorazmiyniki”, deb aytib yurardi.
Xorazmlik shogirdlaringiz nomidan
Shavkatbek. -
65-yosh muborak!
60-yoshigiz xaqida, 63 yoshingiz xaqidagi ashulalarni eshitib yuramiz.
65-yosdhingiz xaqidagi ashulani qachot televizorda eshitamiz? -
Мухтарам домла Хоразмий, 65 ёшингиз муборак!
Тошкент Аграр Университетда сизни: ”Эркак ва мард олим шунақа бўлади”деб кўп тилга олишади. Пора олмайдиган нихоятда кам сонли домлаларнинг бири сиз эдингиз.
Ха айтгандай, Ботаника институти ва Агрохимия ва тупроқшунослик институти олимлари хам сизни хурмат билан тилга олишар экан.
Янги дунё ва Дунё ўзбекларида, хатто анаву Вахобийларнинг сайтида хам сиз хақингизда ўқиб турамиз. -
Таваллуд куним билан боғлиқ илиқ сўзлар ёзган барчаларингизга минг бора ташаккур!
Марат ака, буюк Устоз (Теша Зохидов) рухи покларига дуо қилганингизда менинг хам дуоларимни қўшиб юборинг.
Курсдошим Собиржонга хам менинг Наврўз табригимни етказинг.
Шавкатжон сиз Хоразмдаги дўстларга, Саидқул сиз Тошкентдаги дўстларга дуои саломимни етказинг.
Каримжон сизнинг истагингиз хам Исмат Хушевнинг кейинги шеъри ашула бўлиб айтилганида рўйобга чиқар насиб бўлса.
Барчаларингизга дуои салом ва камоли эхтиром билан
сизларнинг Хоразмийнгиз.
Охирги изоҳлар