ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

RSS Аҳмад Аъзам

  • Ett fel har uppstått, vilket troligen innebär att flödet är nere. Försök på nytt senare.

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« feb   feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • Назар Эшонкул: АБДУЛЛА ОРИПОВ

    abdulla oripovБугун ўзбек халқи зеҳниятида ўзгариш ясаган шоир – Абдулла Орипов туғилган кун!

    Абдулла ака, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётининг бармоқ билан санарли номаяндаларидан биридир. Унинг шеъриятида Ойбекка хос нозик поэтик ташбеҳ, Чўлпонга хос ҳиссиёт, Ҳ.Олимжонга хос жўшқинлик, Ғ.Ғуломга хос донишмандлик уйғунлашиб, 60-йилларда ўзбек шеъриятини одам қалби билан баробарлашган поғонага кўтариб қўйди. Давр асалари замонидан нарига ўтмай, ўз аксига маҳлиё бўлиб, чувалашиб-ўралашиб ётиши мумкин.

    Адабиёт Худо томонидан берилган шундай инъомки, у қачон замон билан ўралашиб қолса, замоннинг ёлғонлари билан ўралашиб қолса, одам қалбидан узоқлашади, дарддан, ҳақиқатдан узоқлашади. Бу аксиома. Шу сабабли қайси тузум, шоҳ адабиёт жиловини ўзимнинг қўлимда ушлаб тураман деган бўлса, адашган.

    Шўро тузуми шуни истади. Аммо адабиётнинг юксаклиги инсон кўнгли, миллат кўнгли билан ўлчанади. А.Орипов шеъриятни кўнгил қадар кенгайтирди, миллат шаъни қадар юксалтирди ва ҳар қанай туйғу, ҳис, ташбеҳда миллат қалби ётишини кўрсатиб берди.

    Биз 60–70-йиллардаги хоҳлаган ўта интим шеърни олсак ҳам унда миллатга хос кечинмаларни, миллатга хос дардни кўрамиз.

    Мен билмадим, биз шеърни мутоалла қила бошлаган замонлардан илгари фандай эди, аммо биз мутолла қила бошлаган А. Орипов шеърлари миллатга дахлдор эди. Унда ўша даврнинг кечинмалари, дардлари, ҳиссиётлари ясатниб ётарди. Биз матбуотда ўқимаган кўнгил ва миллат ҳақиқатларинии бу шеърлардан ўқиб англардик.

    Шубҳасиз, 70–8-йиллар адабиётга кириб келган авлоднинг танглайини А.Орипов шеърлари кўтарди. Абдулла аканинг 60–70-йилларда ёзилган аксар асарлари ёзилган пайтидаёқ мумтоз шеърга айлана бошлаган. Агар Абдулла ака кейинчалик мутлақо ёзмай қўйганда ҳам, ўша шеърлар Абдулла Ориф деган шоирнинг мартабасини ҳозиргидан заррача бўлсин пасайтирмасди.

    Мен 1979 йили биринчи марта Абдулла Орифнинг «Йиллар шамоли» (адашмасам, шундай номланарди) номли китобини тасодифан олдим. Кейин шу китобнинг барча шеърларини ёд ҳам олдим. Шеър ёдлашга иштиёқим бўлмаган. Аммо мени бу шеърлар ёд олишга мажбур қиларди. Ўша пайти китобдаги шеърлар таъсирида яшадим, баъзан шеърлар ҳам ёздим.

    Аммо вақтида Абдулла Ориф бўлолмаслигимни билганман. Менга ўхшаб Абдулла ака таъсирида шеър ёзиб, адабиётда бирон мисра ҳам қолдиролмаганлар ҳозир ҳам бор. Уларнинг соқоллари оқариб қолган бўлса ҳам, ёзган шеърларини ўзиники деб ўйласа ҳам, барибир, бу шеърлар Абдулла Орифники экани билиниб қолади.

    Шеърдаги туйғулар, қарашлар, ташбеҳлар, сўз ишлатишлар, оҳанглар ўзини фош қилиб қўяди. Абдулла ака каби буюк истеъдодларнинг адабиёт ривожига қўшган улкан ҳиссаси сал заифроқ, лекин туппа-тузук истеъдодларни ютиб юбориш экани ҳам бор гап. Қанчадан-қанча шоирлар Абдулла Ориф каби ёзаман деб адабиёт кўчасида чанги ҳам кўринмай кетди. Ҳалигача алданиб юрганлари қанча.

    Начора, буюк истеъдодларнинг қисмати шундай: буюк улуш қўшади, яна кўплаб истеъдодларни (тўғрироғи, истеъдод бор-у, аммо ўзига ишонмаганларни) адаштириб юборади.

    Буюк деган атамани кўпам ишлатгим келмайди. Аммо Абдулла акани «буюк истеъдод» деб бемалол аташга ҳеч нарса монелик қилмайди. Истеъдод сифатида ҳар қандай сифатлашларга дош берадиган асарлар ёздики, бу ўзбек адабиётининг ХХ асрдаги ёрқин намунаси бўлиб қолди.

    www.yangidunyo.org

    Published on mars 21, 2013 · Filed under: Тадқиқот;
    Kommentarer inaktiverade för Назар Эшонкул: АБДУЛЛА ОРИПОВ

Comments are closed.