-
Онам хотирасига…
Кузатдим онамни охирги йўлга…
Бу не ноиложлик деган саволни
ўзимга бераман…Таскин берувчим йўқ, таскин излайман
Шу таскин илинжи турли мақолни
сўзимга бераман…Азал – хилқат !
Унда ошкоралик йўқ !
Баҳорни кузатмоқ каби малолни
ёзимга бераман…Кунимни ёритган қуёшим сўнган…
Кўнглимнинг аксига менгзар жамолни
музимга бераман…Кафтимда жуфт сирға, қуёшдан парча !
Аллоҳ насиб қилса, мерос ҳалолни
қизимга бераман…
****Саҳроларда сувсиз унган гул,
Ҳаётдаги энг хокисор йўл,
Бир умрга фарзандига қул !..
Менинг онам эди…Ёдимдаги энг нурли сиймо,
Дунё ичра энг нурли дунё,
Энг бағри юмшоқ оҳанрабо
Менинг онам эди…Борлиқ узра энг уйқусиз тун,
Нур таратган энг меҳрли кун,
Ҳар қилчалик меҳрга мажнун !..
Менинг онам эди…Умримдаги энг асл маъно,
Фахримдаги энг кўркам маъво,
Гўё…
Сал кам қирқ йил мен кўрган рўё…
Менинг онам эди…****
Сизни жуда соғиндим, она !
Хуввиллаган уйлар ичидан,
бўғиқ унли куйлар ичидан
Сизни соғиндим,
сизни соғиндим…Сизни жуда соғиндим, она !
Ўша тақдир деганларига
Тақдир – хақдир деганларига
Тилсиз оғриндим…
Хақсиз
оғриндим…Сизни жуда соғиндим, она !
Йиғлаб…
Таскин тополмадим-ей,
Ҳеч кимга дард айтолмадим-ей !
Ёмон дардимга
Ўзим…
Қоврилдим…Сизнигина соғиндим, она !
Ўзга ҳеч ким билан ишим йўқ,
Қадримни йўқлаган кишим йўқ…
Кимга суянаман,
Кимга ялиндим ?..Сизни, сизни соғиндим, она!
Ер бағрига оппоқ гул бўлиб
жойлашдингиз…
Қалбим кул бўлиб
кўкка соврилдим !..Сизни жуда соғиндим, ОНА !
Бир лаҳзага кўрсам қанийди…
Ҳидлаб, ҳидлаб олсам
қанийди…www.yangidunyo.org
Published on mars 21, 2013 · Filed under: Шеърлар;
Охирги изоҳлар