ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2016
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
  • Мен унинг инсонлигини қадрлайман

    yodgor obidДекабрь. 2009 йил

    Ўзбек мухолифати асосчиларидан бири, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан “Янги Дунё” кўплаб ижодкорлар ва сиёсатчиларга тўрт савол билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Австрияда яшаётган мухолифат фаоли, шоир Ёдгор Обид.


    -Муҳаммад Солиҳ- Ўзбек замонавий адабиётининг забардаст вакили, Ўзбек шеъриятига янгича руҳ, янги оҳанг олиб келган шоир. Муҳаммад Солиҳ- 90- йилларда пайдо бўлган ўзбек муҳолифоти йўлбошчиси, ҳукуматга ҳақиқий мухолифотда бўлган „ эрк“ партияси асосчиси ва раҳбари. Муҳаммад Солиҳ- художўй, диндор инсон…
    Шоир, сиёсатчи ва художўй Муҳаммад Солиҳнинг қайси жиҳатлари сиз учун қадрли ва муҳим?

    Ёдгор Обид:-Савол замиридан жавобларнинг асоси ҳам ҳам жой олибди.

    Чиндан ҳам у ўзбек адабиётининг забардаст вакили, ўзбек шеъриятига янгича руҳ, янгича оҳанг олиб келган шоир сифатида ўзбек адабиёти тарихидан аллақачон ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаган.Мен бу гапларни такрорлаб айтаётганимнинг сабаби шуки, мазкур ҳақиқатни у билан беҳуда обрў талашаётганлар, пастга уриш учун уриниб, иғволар уруғини сочаётганлар билиб қўйишлари керак. Ҳар ҳолда, ҳар ҳил инсонларнинг, ҳатто ҳар турли жониворларнинг тарихда қолганларини биламан, лекин биронта иғвогарнинг ўз иғволари билан тарихдан жой олганини билмайман.

    Муҳаммад Солиҳ сиёсатга шоирона руҳ ва шоирона қалб билан кириб келди. Маълумки, ҳақиқий шоирнинг қалбидаги дард – ҳалқ дарди билан уйқаш, Ўз битикларида ҳудди шу дардни ифодалайди. Демак, ҳалқ дардини биладигина эмас, чуқур ҳис қилади ҳам. Муҳаммад Солиҳни айнан ана шундай, ҳалқ дардини- ўз дарди деб биладиган, чуқур ҳис қилаоладиган шоир сифатида биламан ва қадрлайман.

    Шеъриятда „бадиий ҳақиқат“ атамаси бор. Бу бадиий ҳақиқатни сўзлар воситасида ифодасини топиш, юраклардан жой олишига муносиб тасвирини берабилиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Муҳаммад Солиҳ шеърларида айнан ана шу бадиий ҳақиқат мавжуд. Шуниси билан қадрли.

    Муҳаммад Солиҳ билан танишганимизда ҳали анчагина ёш эдик. Москва адабиёт институтида ҳам таҳсил даврида бирмунча вақт бирга бўлдик. Изланишлар даври эди. Бу изланишлар пешонамизга битилган экан. Ҳамон давом этиб келаябди. Шеъриятдаги изланишларга аста- секин сиёсий изланишлар ҳам қўшилди, Муҳаммад Солиҳда эса бу изланишлар деярли бирикиб кетди. Сиёсий арбоб сифатида ҳам эл- юрт назарига тушди. Ҳалқ дардини -Ўз дарди деб биладиган сиёсий арбоб тарихда кам учрайди.

    Кўпинча келиб чиқиши тарихидан бехабарлар, жанг майдонларидаги ютуқлари сабабли саройга, сиёсий ишлар билан шуғулланишга таклиф қилинган, кейинроқ саройдаги иғвогарликлар ва фитналарга кўникаолмаган бир француз генералининг „ сиёсат- ифлос нарса экан“ деган гапини ҳамон кўтариб юришади. Лекин сиёсат ниҳоятда серқирра нарса экани ҳақида ўйлаб ўтирмайдилар. Ким қандай сиёсат йўлини танлайди, кимнинг сиёсати қандай? Биз аввалдан ҳалқимизнинг эркин – эмин яшаши, фикрлаш ва фикр билдириш, ёзиш, илм олиш, мамлакат фаровонлиги эркинликлари каби мақсадларни асосий сиёсий йўлимиз сифатида танлагандик. Турли йўллар билан бўлса ҳам асосан шу мақсадлар сари интилдик, Ҳар ким қўлидан келганча курашди. Йўл бошидаёқ кўп қурбонлар берилди. Шовруқ Рўзимуродни тергов пайтида азоблаб ўлдиришди. Менинг синфдош дўстим, таниқли шоир ва бир неча романлар муаллифи, ёзувчи Эмин Усмоннинг жонсиз жасадини қамоқхонадан олиб келишди. Мамадали Маҳмуд, Юсуф Жума, Мурод Жўра каби дўстларимиз, Муҳаммад Солиҳнинг укалари Муҳаммад Бекжон, Рашид Бекжонлар ҳамон Ўзбекистон қамоқхоналарида азоб чекиб ётишибди. Бундайларнинг бугунги, „бошизм“ диктатураси ҳаддидан ошган пайтларда сон- саноғи йўқ. Уларнинг тақдирини ўйлаш, ҳар дақиқа эслаш ўзи оғир. Муҳаммад Солиҳга осонми? У бу оғир юкни ҳам юрагининг тўрида мардона кўтариб юрибди…

    Мен Муҳаммад Солиҳни мард ва эътиқодида маҳкам сиёсатчи сифатида қадрлайман.

    Шоир ва сиёсий арбоб Муҳаммад Солиҳ пайғамбар ёшига етиб қолибди. Унинг художўйлиги, диндорлиги масалаларига кўп урғу беришади. Бу яхшими – ёмонми, билмайман. Ўзимдан қиёс қиладиган бўлсам, ҳалқим қайси динда бўлса, мен ҳам ўша диндаман ва бошқа йўл йўқ. Ўйлайманки, Муҳаммад Солиҳ ҳам шундай йўлда. У ислом дини асосларини яҳши ўрганди. Бошқа баъзиларга ўхшаб кўр- кўрона эътиқод қилувчилардан эмас. Қурьони каримни, ҳалқимиз эътиқодини тафтиш қилувчилардан ҳам эмас. Ундай „ тафтишчилар“, „ Башоратчи“лар нақадар пасткашликка юз тутганларини, ҳалқдан айрилиб, узоқлашиб бўлганларини яхши билади ва ундайлардан юқори тураолади. Мен ундаги ана шу ҳислатни қадрлайман.

    Мен Муҳаммад Солиҳни инсон сифатида биламан ва ҳурмат қиламан. Шу йил бошида оғир ҳасталандим. Оёқ- қўлларим ва кўкрагимнинг ярми ишдан тўхтаганди. Юқорида сифатлари айтилганлар менинг шу ҳолимдан ҳам фойдаланишга, „менинг қарғишимга қолди“ дейишга улгурдилар. Шунда Муҳаммад Солиҳ телефон қилиб қолди. Овози бироз қалтироқ. Қаттиқ ташвишда эканлиги сезилиб турарди. Нима билан ёрдам бераолиши мумкинлигини сўради. Кейин телефон қулоғини келин Ойдин хонимга берди. Табобатдан хабари бор. Ёрдамга доим ҳозир эканлигини билдирди. Баъзан бир оғиз яҳши сўз ҳам мадад. Ёрдамга ҳожат йўқлигини, анча ўзимга келиб қолганимни айтдим. Миннатдорчилик туйғуси қолди. Австрия медиклари имкони борича қўлларидан келган чораларни кўраётган эдилар. Аввало яратган Эгамиз, кейин шулар қўли билан даъво топдим. Бу – Муҳаммад Солиҳ ва оиласининг инсоний сифатларини кўрсатувчи бир кичкина мисол эди. Мен унинг инсонлигини қадрлайман.

    Мен таваллуд куни биттагина тилагимни билдиргим бор:

    – Оллоҳ Умр берибди, яшашда давом этамиз, дўстим!

    www.yangidunyo.com арҳивидан

    Published on november 21, 2016 · Filed under: Ўзбек мухолифати;
    Kommentarer inaktiverade för Мен унинг инсонлигини қадрлайман

Comments are closed.