ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

september 2024
M T O T F L S
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  
  • urinboy usmonТожик тилидан Ӯринбой УСМОН таржимаси

    Тожикистон Халқ Ёзувчиси, Абу Абдулло Рудакий номли Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Меҳмон Бахтийнинг шеърлари, драмалари қаторида насрий асарлари ҳам фақат Тожикистонда эмас, балки чет элларда яшаётган китобхонларга яхши таниш. Меҳмон Бахтийнинг мазкур китобга киритилган уч қиссаси – «Ӯлим билан юзма-юз», «Қария» ва «Хубон» таниқли адабиётшунослар ва адиблар томони-дан тожик насрининг энг яхши асарлари сифатида эътироф этилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Меҳмон БАХТИЙ: Хубон (Қиссалар)
  • jeyms joysБундан роппа-роса 131 йил аввал – 1882 йил 2 февралида Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида машҳур адиб Жеймс Жойс дунёга келган ва 91 йил аввал — 1922 йилнинг 2 февралида адибнинг энг таниқли асари – «Улисс» романи 1000 нусхада босмадан чиққан эди.

    Жеймс Жойс (1882-1941) адабиёт майдонига янгича поэтик услуб кашфиётчиси сифатида пайдо бўлди. «Ушбу услубда бадиий шакл ўзида ғоявий, психологик ва бошқа жиҳатларни мужассам этиб, мазмун ўрнини боса оладиган даражада намоён бўлди. Адибнинг “Дублинликлар” (1914) номли ҳикоялар тўплами, “Мусаввирнинг ёшликдаги портрети” (1917), Улисс” (1921), “Финнеган жанозаси” (1939) асарларининг мазмунини батафсил ҳикоя қилиб беришнинг имкони йўқ, уларни изоҳлаш ҳам катта қийинчилик туғдиради, негаки уларда мураккаб “онг оқими” бадиий услуби ҳамма нарсани бошқаради, мазмунда ҳал этувчи омилга айланади» (Муҳаммаджон Холбековнинг «Етакчи жанрнинг тадрижий тамойиллари» мақоласидан). Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Бугун машҳур адиб Жеймс Жойс туғилган кун
  • marina svetaevaМарина Цветаева

    Яхшики, мен сабаб ғамнок эмассиз,
    Яхшики, сиз сабаб эмасман ғамнок.
    Хайрият, ҳеч қачон шу ер курраси
    Бахтдан гир айланиб учмади бебок.

    Хурсандман, кулгуга қолсам-да ўзим –
    Бебошман – сўзлар-ла ўйнамам енгил,
    Ҳислар тўлқинидан қизармас юзим
    Енгингизга тегиб кетаркан енгим.

    Менга хуш ёқади: кўзим ўнгида
    Ўзгани қучасиз, бемалол, хурсанд.
    Ёнгин деб дўзахда, қилмассиз гина
    Мен ҳам бировга-да бўсалар берсам. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ер оҳанглари
  • Сенека

    Нома 1

    (1) Шундай қила қол, азизим Луцилий! Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, бехуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзинг ишонч ҳосил қил: бизнинг вақтимизнинг бир қисмини куч билан тортиб олишади, бир қисмини ўмаришади, бир қисми дангасалигимиздан бекорга оқиб кетади.

    Ўзимизнинг эҳтиётсизлигимиз туфайли йўқотишларимиз ҳаммадан ҳам кўра шармандалидир. Диққат қилиб назар сол: ахир ҳаётимизнинг каттагина қисмини ахмоқона ишларга сарфлаймиз, бекорчиликда ўтадиган вақтимиз ҳам – оз эмас, қолаверса, обдон қарасак, ҳаётимизнинг ҳаммасини қилишимиз керак бўлган ишларга эмас, бошқа нарсаларга сарфлаганмиз. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мактублар
  • Албер Камю.

    ХХ аср инқилоби ва санъати муросасизликнинг асосий таянчи сифатида айнан бир хил қарама-қаршиликни бошдан кечирмоқда. Амалиётда яроқсизлиги тобора ойдин бўлиб бораётган таълимотдан ўзини халос қилишга уринаётган ҳар иккаласи ҳам бебошдоқлик ҳиссидан қутулишга уринаяпти. Кечаги куннинг зиддиятидан пайдо бўлган инқилоб бугунги кунда – янги аср арафасида ўз қиёфасини ўзгартиришга киришди. Охир-оқибатда мақсади ва ваъдалари бир нуқтада туташиб кетадиган капиталистик ва инқилобий жамиятларнинг интилишлари фақат ягона саноат ишлаб чиқариши ақидасига амал қилгандагина бир бутунлик тусини олади.

    Бироқ биринчиси қўллаётган воситаларига зид равишда ҳаётни тўлиқ қамраб олишга қодир бўлмаган, қотиб қолган ақидаларга таяниб ваъда бераётган бўлса, иккинчиси пировардида фақат таназзулга олиб борадиган воқеликка таянган қарашларига ёпишиб олган. Ишлаб чиқарувчилар жамиятининг қўлидан фақат ишлаб чиқариш келади, ижод қилиш эмас. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ижод ва инқилоб (эссе)