ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
28 декабря 2014 года моему другу Абдулазизу Махмудову исполнится 65 лет. Для мужчины это возраст зрелости. Когда он всё знает, всё умеет, особенно в профессии, которую выбрал в молодости. А профессия у Абдулазиза публичная. Он кинооператор, кинорежиссёр и кинодраматург документального кино.Одним словом, кинопубли-цист. Творец самобытного авторского кино. Read the rest of this entry »
-
Дорогой друг , Ботыр Норбоев! От всей души поздравляем с Днём рождения! Желаем тебе крепкого здоровья , успехов в творческой деятельности и благополучия в личной жизни. Мы тебя помним . Друзья:
Бек Ташмухаммедов
Дадахон Хасанов
Гулчехра Нуруллаева
Захид Хакназаров
Хайдарбек Бобобеков
Кахрамон Гуломов
Абдулазиз Махмудов
Махмуд Инаков
Бахтиёр Исабеков
-
Ўйлаб қарасам “Озодлик” радиоси мендан етти ойлик кичкина экан. Ўша пайтда ким ҳам ўйлабди дейсиз, етти ойлик гўдак вақтлар келиб ушбу нуфузли радионинг муҳбирига айланади деб. Мен умримнинг деярли ўн йилини шу радиога бағишлаб, эл олдида ҳурмат қозониб, мансабдорларни ғазабига учраганим билан фаҳрланаман. Ҳатто шу радиода ишлаб туриб, майда-чуйдаларини ҳисобга олмаганда икки бор қамалиб, умримнинг қарийб икки йилини авахталарда ўтказганим билан ҳам фаҳрланаман. Аҳир нимадир қилгандурман-ки қамашганда.Мен радиода ишлаб юрганимда жуда кўплаб турли тоифадаги кишиларни элга танитдим. Кўпчилик кишиларнинг муаммолари ҳақида юборган материалларим эфирга узатилгач ушбу муаммолар ҳал бўлган. Шуларнинг баъзилари бугун ҳам мендан ҳол-аҳвол сўраб туришади ва ҳозиргача мени “Озодлик” га алоқадор киши сифатида билиб, мурожаат қилиб туришади. Мен эса уларга ҳуқуқий йўл-йўриқ кўрсатиб, муаммоларини ҳал этилишида кўмаклашаман.Бу билан ҳам фаҳрланаман. Read the rest of this entry »
-
Бундан икки йил муқаддам Британияда яшаётган таниқли тупроқшунос олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Ал-Хоразмий мукофотлари лауреати, ҳажвчи ёзувчи ва шарқ тасаввув таълимоти билимдони, профессор Ахмад Ҳожи Хоразмийнинг пайғамбар ёши дунё бўйлаб кенг нишонланган эди. Хоразмий домла бу йил (2013 йилнинг 20 март куни) 65 ёшга тўладилар.
Ахмад ҳожи Хоразмийнинг илмий -ижодий фаолияти ўзига хос, ҳеч кимникига ўхшамайди. Ўзбекистонда тупроқшунослик бўйича катта илмий мактаб яратган, тасаввуф адабиёти ва тариқатлари ҳақида кўплаб китоблар муаллифи бўлган заҳматкаш олимнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида турли тилларда таниқли олимлар ва қалам соҳиблари томонидан кўп ва хўп ёзилган. Шу боис, олимнинг биздан олдин тилга олинмаган айрим қирралари, унинг мухожиротдаги ижодий фаолияти ҳақида ёзмоқчимиз. Read the rest of this entry »
-
…Мен Тошкентда Бош муҳаррир бўлиб, осмону фалакларда учиб юрган мулозимлик йилларимда бу дунёда “Тошпўлат Йўлдошев” деган бир дипломат борлигини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим.
Одатда шунақа бўлади. Сиз амал ва шон-шуҳрат оғушида қолсангиз, атрофингиздаги кўп одамларни пайқамайдиган “сармаст” ҳолда бўласиз.
Атрофдагиларни пайқаш, бу дунёда Сиздан ҳам ақллироқ ва жамият учун кераклироқ инсонлар борлигини англаш учун эса Сиз сал “ерга тушишингиз” ёки “оёғингиз остини ҳис қилиб туришингиз” керак экан.
Исмат Хушевга бу “ақли расолик” ва “оёғи остини ҳис қилиб яшаш” бахти Президентга яқин бўлиб гуркираб юрган йилларда – Ўзбекистонда эмас, муҳожир ва ёт элларда – аниқроғи Канадада насиб этди.
Шунисига ҳам шукр. Оллоҳ ҳижратни ҳаммага эмас, балки суйган бандаларигагина лойиқ кўради дейишгани шудир эҳтимол… Read the rest of this entry »
-
Умр оқар дарё деганлари рост гап.
Бугун, не тонгки, Канаданинг энг сўлим ва гулларга тўла маскани бўлмиш Монреалда умргузаронлик қилаётган камтар ва камсуқим дўстимиз Абдувоҳид Ҳайит таваллуд топган кун.
Абдувоҳид асли Қашқадарёнинг Яккабоғидан.
1993 йили ТошДУ журналистика куллиётини битирди. Кейин Шаркшунослик институти аспирантурасида ўқиб, 2000 йилнинг май ойида филология фанлари номзоди диссертациясини ёқлади.
1994 йил “Жон қуши” исмли биринчи шеърий китоби “Ёзувчи” нашриётида чиққан эди.
Олти йил Жаҳон “Озодлик” радиосининг ўзбек бўлимида хизмат қилди.
Мана бир неча йилдирки, у ҳам тақдир тақозоси билан хорижда, муҳожирликда.
Болалигидан адабиётга меҳр қўйган Абдувоҳид бугун ҳам илмий ишларини давом эттириб, энди француз шеърияти билан Алишер Навоий ижодидаги ўзаро боғлиқ нуқталар ҳақида кашфиётлар олиб бормоқда. Read the rest of this entry » -
Бугун халқ табиби, таниқли шифокор ва ижодкор Абдуқодир Сатторов туғилган кун!
Дўстим Абдуқодир!
Мен сизни таввалуд топган кунингиз билан чин юракдан табриклайман.Сизга оилавий бахт, тинч – тотувлик, келажак ишларингизда улкан зафарлар тилаб барча яқин дўстларингиз номидан СОҲИБ ҚАРО.
Фурсатдан фойдаланиб баъзи шеърларимни сизга табрик сифатида ҳавола қилаяпман.****
ИШБИЛАРМАН ТАБИБ
Ғоят эпчил ва чаққон,ўзи ҳар ишга қодир,
Одамлар орасидан терур дуру жавоҳир.
Мақсад ва орзулари барчаси элга зоҳир
Ўктам ва кўркамликда мисоли гўзал Тоҳир,
Ҳар қандай ишларни ҳам албат қилишга моҳир,
Маҳоратли, журъатли тадбиркор Абдуқодир. Read the rest of this entry » -
Муҳтарам муштарийлар, юртдошлар, маслакдошлар!
«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Сизларнинг ҳаммангизни кириб келаётган 2013 йил билан табриклайди ва Сизга дунёдаги энг эзгу тилакларни тилайди!
Ўзбекистон фуқаролик жамияти учун 2012 йил инсон ҳуқуқлари ўлчови нуқтаи назаридан аввалги йиллардан фарқ қилгани йўқ. Ўзбекистондаги авторитаризм яшашда ва тобора мустаҳкамланишда давом этди. Ўзбекистонликларнинг тамал ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса сиёсий ҳуқуқлари аввал қандай бузилган бўлса, бу йил ҳам ана шундай топталди.
Афсуски, инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг асосий душманларидан бири геосиёсат бўлиб ҳисобланади. 2012 йилда ғарб, айниқса АҚШ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилаётганини кўрмай қўйди. Бунга сабаб АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги координация ва геосиёсий мақсадга мувофиқликдир. Бироқ реал воқелик яхши томонга ўзгаргани йўқ. Билъакс, ўзбекистонликлар тушунчасида репрессив режим йилдан йилга даҳшатли қиёфа касб этмоқда. Ўзбекистон жамияти учун ягона қўрқув манбаи бор – бу Ислом Каримов ҳокимияти ва режимидир. Read the rest of this entry »
-
Қаршида ҳақиқий қиш бошланди.Кечаси ёға бошлаган қор сира тўҳтай демайди.
Кўчада қиш,уйимизда хам қиш!Хоналарга кириб “ув”десангиз оғизинингиздан дуд чиқади-я!
Бир амаллаб электрни борига шукур деб яшаяпмиз.
Манзарани айтмайсизми? Оппоқ қорга бурканган дарахтлар, йўлаклар.Тизза бўйи бўлмасада аммо ковушингиз тўладиган даражадаги қор….
Қорни кўриб завқланади инсон ахир!Президентимиз 2013 йилни “Обод оила йили”деб эьлон қилдилар,
ҳамма гап 2013 йилга етиб олишимизда. Read the rest of this entry » -
Бугун “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси раиси профессор Абдураҳим Пўлат 67 ёшини қарши олмоқда
Жаноб Абдураҳим Пўлат 1945 йил 7 ноябрда Тошкент вилоятида таваллуд топган…
Бугун, 2012 йилнинг 7 ноябрида, АҚШда, муҳолифатдаги Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси раиси, профессор Абдураҳим Қаюмович Пўлатов ўзининг 67 ёшини яқинлари, дўстлари ва сафдошлари даврасида нишонламоқда.
Шу муносабат билан бизлар, “Бирлик” ХҲП фаоллари, Абдураҳим Қаюмовични таваллуд айёмлари билан чин қалбдан табриклаймиз!
Абдураҳим акага аввало, узоқ умр, тан-сиҳатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахту саодат ҳамда Ватанимиз равнақи ва Халқимиз озодлиги йўлида чорак асрдан буён олиб бораётган заҳматли, аммо, шарафли хизматларида улкан муваффақиятлар тилаймиз! Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар