ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2024
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    XLVIII
    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмоннинг дардмандоналик ҳолида айтқон абъётидур

    Дарди ғам бечора кўнглум сори оқилди яна,
    Мени кўруб, ишқ ўти боштин яна келди яна.

    Ғунчадек кўнглум ғами ҳижронидин қон боғлади,
    Муждаи васлин эшитиб, қўнглум очилди яна.

    Ҳажр ўтинда нотавон жисмим фироқинг кечаси,
    Шамъдек боштин-аёқ фирқатда ёқилди яна.

    Кезлоб эрдим ишқини элдин валекин найлайин,
    Ҳолатим Мажнун киби оламға ёйилди яна.

    Фирқат отидин йиқилдим, ёр келди сўрғоли,
    Эй Шайбоний, ёр дардингға даво қилди яна. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (11)
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    ХLIII
    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон мўғул устиға бориб, Ўротепа қўрғонида Муҳаммад Ҳусайн Мирзони қабоғони ва ул ёлбориб сулҳ тилоғони

    Ёз очилғоч яна хони даврон,
    Айлади лашкар элига фармон

    Ким: “Ўротепага жам ўлсунлар,
    Дашти Собот аро ўлтурсунлар”.

    Яна лашкар бори жам ўлди бот,
    Тўлди хон лашкаридин дашти Собот.

    Сабза устида ёйилди лашкар,
    Оқ чечак янглиғ очилди чодар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (10)
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    XL
    Самарқанд фатҳ бўлғондин сўнгра қабал тортқон элларнинг аҳволи ва Хоника хон мўғулларидин толону торождин ва Кичик Мирзонинг боштоқ навкарларининг бемаъни ҳукуматларидин бузулуб, қўрғонни беркитур дегонларининг ҳоли

    Чун Самарқаад эшиги очилди,
    Хон басе элга иноят қилди.

    Бурноғи ишдин аларға демоди,
    Разм сончишдин аларға демоди.

    Шаҳр эли хон карамини кўрди,
    Борча ерлик ерга ўлтурди.

    Хон бу алтофни қилғоч изҳор,
    Қилдилар халқ таажжуб бисёр. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (9)
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    XXXV

    Имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон ва Ҳамза Султон ва Музаффариддин Султон Маҳмуд баҳодир чопо аларға ўтру борғонлари

    Ўлтуруб эрди фароғат била хон,
    Эвлик эвида тақи ҳар Султон.

    Ким сўрон шаҳр соридин келди,
    Тошқи эл борча бу ишни билди.

    Ҳазрати хони писандидахисол,
    Жавшанин эгнига олди филҳол.

    Ўнгў сўл борча кийиндилар чуст,
    Белларин боғладилар размға руст.

    Ичкиси доғи мукаммал бўлди,
    Ичкидин хоннинг эшиги тўлди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (8)
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Бобур Мирзо сўзидин мутаассир бўлиб, шайхул-ислом ва шаҳр эли қалъани беркитконлари

    Ул бу сўзларни дегоч яхши-ямон,
    Йиғлабон қилдилар оҳу афғон.

    Дедилар: “Эй шаҳи покизасияр,
    Сўзларинг қилди кўнгулларга асар.

    Шоҳлардин айитиб афсона,
    Айладинг бизни яна девона.

    Ёд бердинг бу улусқа ғамни,
    Тоза қилдинг яна ул мотамни.

    Сен тирик бўл, алар кечтилар,
    Шарбати жоми фано ичтилар.

    Сен алар ўрнида султон бўлғил,
    Шайхул-ислом ила ёрон бўлғил. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (7)
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон)

    Ҳамд ангоким, тилим этти гўё,
    Ҳамд ангоким, кўзум этти бино.

    Ҳамд ангоким, танима жон берди,
    Ҳамд ангоким, манга имон берди.

    Ҳамд ангоким, манга ишқ этти насиб,
    Қилмади ақл диёрида ғариб.

    Айлади ишқи ила жонимни ёр,
    Қилмади ақли қўлида мени зор.

    Ишқдин айлади жонимни шод,
    Ишқдин қилди равонимни шод. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (1 – 6)