ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

september 2024
M T O T F L S
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  
  • Архивда турган суҳбат…

    botirn(Публицист Бердиёр Жума ва ёш журналист Маҳкамбек Тожиев билан 2007 йили ўтказилган суҳбат)

    Бердиёр Жума:- Олтмишга кириш қанақа бўларкан?

    Ботир Норбой:- Олтмишга кирганимга ўзим ҳам унчалик ишонмайман. Худога шукур гавдам тик, қон босим деган балони ҳисобга олмаганда, соғлиғим ҳам ёмон эмас. Аммо вақт деган нарса жудаям учқур экан. Кечагина онам читдан тикиб берган халтага китоб-дафтаримни солиб мактабга борувдим. 1966 йили Тошкент университетнинг филология факультетига киргандим…Бугун мана, кўриб турибсиз…Сочларда оқ, манглайда ажин…деганларидай.

    Бердиёр Жума:- Босиб ўтган умр йўлингизга қарасангиз қандай туйғуларни бошдан кечирасиз?

    Б. Норбой:- Ҳаёт чор-атрофда олов ёқиб қўйгану, мен шу оловлар ичидан ўтиб келаётгандайман. Фақат бу олов гоҳ ҳаддан ташқари совуқ- музлатадиган даржада, гоҳ ўта иссиқ, куйдирадиган даражада… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för “…Оловлар ичидан ўтгандай бўлдим…”
  • dadaxon hasan1Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.

    1985-86 йиллардан бошлаб Ўзбекистонни ўша пайтда бошқараётган мафкурачиларнинг адабий-маърифий сиёсатига, бадиий асарларни атеистларча цензура қилишларига, истеъдодли адибларни компартиявий руҳда танқид қилинишига, айрим маънавиятсиз қаламкашларнинг ношаръий қилмишларига қарши уюшиб маънавий кураш бошладик: норозилигимизни йиғинларда, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг қурултойларида кескин шаклда билдирдик, жамоа бўлиб мурожаатномалар ёздик…

    Республиканинг ўша пайтдаги мафкурачилари ҳам ёш бадиий зиёлиларга қарши яширин жанг эълон қилишди: чиқаётган китобларимизни тўхтатиб қўйиш, ишдан бўшатиш билан биздан ўч олишга ҳаракат қилишар, орқамиздан Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) ходимлари тинимсиз таъқиб этарди. Кўп ўтмай, ёзувчилар уюшмаси қошида ”Оролни асраш қўмитаси” тузилиб, экология, болалар ўлими, пахта монокультураси бўйича митингнамо мажлислар бўлиб ўта бошлади, бадиий зиёлилар, олимлардан аксарияти бу хил мажлисларда қатнашиб, кескин чиқишлар қилишди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Дадахон Ҳасан – ягона сиёсий қўшиқчи
  • botir norboyБотир Норбой

    ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ РАИСИ ОДИЛ ЁҚУБОВГА

    (1991 йили ёзилган хат)

    Ҳурматли Одил ака!

    Ҳозирги кунда 37 йилларда ўлдирилганлар, 46-50 йилларда қамалганлар ҳақида кўз ёши тўкиб мақолалар ёзиш урф бўлиб қолди. Албатта, бу ҳам савоб иш. Бу ишни ҳам қилиш лозим. Аммо бу ишни ўша пайтда, Қодирийлар, Чўлпону Усмонлар қамалган пайтда қилинса… балки улар тирик қолиши мумкин эди…

    Айтайлик, ҳозир худди шу 37- йил ёки 1946 – 50- йиллар қурбонларига ўхшаб қамалганлар йўқми?
    Мен улардан учтасини биламан. Бири – Ўзбекистон халқ депутати Шовриқ Рўзимуродов. У Бирлик халқ ҳаракатининг Яккабоғдаги сардори. Виждонли, имонли, чўрткесар ва ҳақиқатпараст йигит. Ўшдан олиб келинган ҳужжатли кинони биргаликда кўрганимизда ёш боладай бўзлаганини кўрганман. Эртасига сессияда чиқиб депутатларга “Ўш фожиаси ҳақидаги ҳужжатли фильмни кўринглар”, деб таклиф қилганию, депутатларнинг мум тишлаб ўтиргани ҳам ёдимда. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • botir norboyБотир Норбой

    (иккинчи мақола)

    “Кимки миллатчиликка чақирса, биздан эмас. Кимки миллатчилик устида урушса, биздан эмас. Кимки, миллатчилик устида ўлса биздан эмас”.
    (Имом Абу Довуд Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис)

    Собиқ СССР ва мустақиллик йилларида Марказий Осиёда бўлиб ўтган фожиаларнинг баъзи сабаблари ва уларнинг айрим ечимлари

    Тарихий сабаблар…

    Буюк туркий-ўзбек шоири Абдулҳамид Чўлпон 20 йиллардаёқ, тарихни “кўзимнинг нурини аямай ўқидим”, деб ёзган ва тарихимизда қонли даврлар кўп бўлганини таъкидлаган. Ҳақиқатан ҳам, узоқдаги ташқи душманларни қўйиб турайлик, бир-бирига қўшни бўлиб турган туркий ва эроний халқларнинг ҳукмдорлари, ҳатто Хива, Қўқон хонликлари, Бухоро амирлиги ўртасида ҳам катта кичик уришлар бўлиб турган… Асосан туркийлар бошқарган бу уч хонлик бир-бири билан келишаолган эмас. Шу туфайли ҳам Чор Россияси уларни бирма бир ҳалокатга учратиб босиб олган. Бир-бири билан келишаолмаган миллат чет душманларга қул бўлиши осон. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Марказий Осиё туркийларига нима бўлган?
  • botir norboyБотир Норбой

    (биринчи мақола)

    (А. Маҳмудовнинг қатор фильмларини кўриб, “Ўтмиш ва келажак орасида” киносценарийсини ўқигандан кейинги ўйлар)

    Қондошлик ва қардошлик…

    Кейинги 20-25 йил ичида Маказий Осиё минтақасида бўлиб ўтган қонли тўқнашувлардан тортиб, мухолифат ва ҳукумат орасидагина эмас мухолифатчиларнинг орасидаги ўзаро низоларни кўриб, ва ниҳоят Абдулазиз Маҳмуднинг қатор киноларини, хусусан, «Ўтмиш ва келажак оралиғида» ҳужжатли фильмнинг адабий нусхасини ўқиб, тушуниб етгач, менда: ОДАМЗОД (шу жумладан, Турон туркийлари) ҲАЛИ БЕРИ ОДАМ БЎЛМАС ЭКАН, деган хулоса пайдо бўлди. Чунки аксарият халқлар, айниқса, Марказий Осиё туркийлари қондошлик қонунларинигина чала ярим тушуниб етишган, қардошлик ва инсонийлик қонунларини умуман билмайдилар, тушунмайдилар, ҳали бери англаб етмайдилар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Марказий Осиё Туркийларига нима бўлган?
  • cholponБотир Норбой

    (Иккинчи мақола)

    (Абдулҳамид Чўлпон ва унинг издошлари)

    Биз “Туркистон тонги”да босилган биринчи мақоламиз (“Шеърият бонг урганда…”)да ХХ асрнинг бошларидаги жараёнлар, хусусан, Аваз ўтар, Ҳамза, Абдулла Авлоний каби шоирлар ижодида ҳаёт ҳақиқати қай даражада акс этгани тўғрисида қалам сурган эдик. 20 йиллардан кейин ҳаёт таомиллари ҳам, кишилар руҳияти ва бинобарин ижодкорлар ижодида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Бошқа партияларга йўл бермай бир партиялик тизимни ўрната бошлаган В. Лениннинг ўзи ва собиқ сафдошлари, келажакда социализм қуришга халақит бериши мумкин бўлган Колчак ва Деникинлар бошқарган армияларнигина эмас, зиёлиларга ҳам турли ҳужумлар уюштиришди. Масалан, Шўро ҳукумати қурилгандан кейинги сиёсий мажлислардан бирида жазо отрядини бошида турган Ф. Дзержинский ҳайъатда ўтирган В. Ленинга бир рўйхат топширади. Бу рўйхатда жуда кўплаб рус зиёлиларнинг исм-фамилиялари ёзилган эди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қалб амрига бўйсунган шоир
  • botir norboyБотир Норбой

    (Биринчи мақола)

    Халқимиз аҳолисининг аксарияти демократик жамиятда яшаб кўрмаган бўлсада,Инсон бўлганлигимиз учун, Инсонийликни улуғлаган, халқпарвар жамиятни орзу қилган ойдинларимиз, шоир ва ёзувчиларимиз тарихда ҳам оз бўлмаган.  Халқнинг орзу умидларини куйлашга масъул бўлган адабиёт, хусусан, шеъриятда озми кўпми демократик қадриятларни куйлаш, уларни тарғиб этиш тамойили бор…

    Демократик тамойилларга интилиш, Инсоний қадриятларни куйлаш қадим даврлардан, хусусан, Аҳмад Яссавий, Лутфий, Отойи ва Навоийлардан бошланган бўлса-да, унинг Туркистонда нисбатан кенг қулоч ёйиши ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларига тўғри келади. Чунки, бу даврга келиб, Туркистон ҳудудлари Россия томонидан босиб олинган, зулм ва истибдод кучайган ва айни замонда, Ғарбга хос цивилизация (телеграф, радио, газета) Туркистонга ҳам кириб кела бошлаган эди… Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • mardikorАЛЛОҲ БОШНИ НИМАГА БЕРГАН ЁКИ ДЕМОКРАТИЯ БОРАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР

    Ўзаро суҳбатлашиб турган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан “Аҳволлар қалай?” деб сўрадим. Улардан бири:

    – Демократия бўлгандан бери аҳволимиз ёмон, – деди. Суҳбатдошлар қаҳ -қаҳа отиб кулишди.

    Кулганлар орасида зиёлинамо кийинган, кўзойнакли йигит ҳам бор эди. У:

    – Демократия нима ўзи? – деб савол берди.

    – Билмасам, биз томондаги газеталарда “демократияни чуқурлаштириш” ҳақида кўп ёзишади. Чуқурлашмагани шу бўлса, чуқурлашгани қанақа бўларкин, деб хавотир олиб юраман. Хар ҳолда, ҳозир бизда ишсизлик, қимматчилик, мардикорлар кўпайган, ҳатто аёллардан ҳам мардикорлар бор… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Аҳвол қалай мардикор?
  • botir norboyБотир Норбоев

    Ёдгор Обидни тахминан 30 йилдан бери, у Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ишлаган пайтларидан биламан.  Ўша пайтлари ҳам ҳозиргидай, камсуқум, камтар ва ҳокисор Инсон эди. Абдулла Орипов ўзининг “Ижроком уй бермиш,кўзларингда ёш”,деб бошланадиган шеърини Ёдгор Обидга бағишлагани бежиз эмас. Назаримда у уйланиб, бола чақали бўлганда ҳам ўз шахсий уйига эга эмасди. 70 йилларда у ўз уйига эга бўлди ва биринчи шеърий тўплами дунё юзини кўрди. Ўшанда “ҳа, энди, силлиққина ёзадиган, ижтимоий муаммоларни шеърга солмайдиган бир шоир эканда”,деб ўйлаганман. Аммо шу хил силлиқ шеърлардан ҳам шўро танқидчиси (Иброҳим Ғафуров) ҳар хил камчиликлар топгани ёдимда. Энди билсам, Ёдгор Обиднинг ҳамма дарди ичида экан, юрагини тўла ифода этолмай юрган экан… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ёдгор Обид ҳақида
  • МУХОЛИФАТ ФИДОИЙЛАРИ

    Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.

    (Абдулазиз Махмудовнинг 60 йиллигига)

    Мухолифатчилар орасида алмаштириш кийин булган, беназир иккита зот бор: булардан бири етук режиссёр, оператор, истеъдодли кинодраматург Абдулазиз Махмуд булса, иккинчиси буюк сиёсий кушикчи ва шоир Дадахон Хасандир.

    Дадахон ака бир сухбатимизда: «Абдулазизнинг мухолифат сафларида бўлиб қилган ишини на бир шоир, на бир журналист, на бир зиёли қила олади. Унинг киноларида поэзия ҳам, проза ҳам, драма ҳам бор», деган эди.

    Ҳозирда 60 ёшни қоралаган (1950 йил, декабрида туғилган) Абдулазиз Маҳмуд Ўзбек ҳужжатли киносининг дарғаларидан бири Малик Қаюмовнинг шогирдидир. У ўз устозидан фарқли равишда ҳаётининг кўп қисмини норасмий ташкилотларнинг фаолиятини лентага туширишга бағишлади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ноёб режиссёр, оператор ва ижодкор