ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2024
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • Дадахон Ҳасан

    (1970-2000 йиллар ижоди)

    ТАНТИЛИК

    Кўклам бошланмай, ҳали келмасдан ҳамал,
    Гуллаб қўйди ёлғиз бир бодом бемаҳал.

    Уч-тўрт кунлик қуёшнинг илиқ тафтидан,
    Баҳра олиб, алданиб қолди афтидан.

    ”Тўқсон” чиқиш олдидан изғирин эса,
    Ғунчаларни қақшатиб кетди бир кеча.

    Гуллагач олма, ўрик, шафтоли, гилос,
    Ўз заволин кўриб у ўкинди бироз.

    Нетсин жамолин тезроқ кўз-кўз этай деб,
    Элга ҳаммадан аввал мева тутай деб.

    Самимий бир тантилик қилмоқчи эди,
    Аттанг, бу тантиликни изғирин еди.

    1970 й. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Инқилобим менинг
  • Kommentarer inaktiverade för Дадахон Ҳасан: Руслан Чага шарафига
  • Дадахон Ҳасан

    Биринчи учрашув

    1960-йилнинг июль ойи бошлари эди. Биз абитуриентлар ТошДУ нинг ҳуқуқшунослик факультети ҳовлисидаги майдонда ёш дарахтлар соясида каравот қўйиб тунар эдик. Қабул имтиҳонларига тайёргарлик кўрар эдик. Биз тунаётган майдоннинг четроғида “домдеҳқон” деган чойхона бўларди. Биз ўша ерда ҳар куни чой ичардик. Радио тинглардик. Менинг ёнимда Фарғона вилояти Бешариқ туманидан келган бир йигит ётар эди. У билан таниш эдик. Исми эса ёдимда қолмади. Унинг ёнида Тошкент вилояти Янгийўл туманидан келган паст бўйлик бир йигит ҳам бор эди. У бу ерга камроқ келарди, шу боис унинг исмини сўролмаган эдим.

    Кунлардан бир куни чойхонада чой ичиб ўтирган эдик. Чойхона радиоприёмнигида Алижон Ҳасановни “Йиғлади”, “Маъракада ўтириб туришин кўринг” деган қўшиқлари янгради. Биз бир-биримизга тикилиб, қўшиқни мароқ билан тингладик. Қўшиқ битгач Янгийўллик йигит “Бу ҳофиз қаерлик экан, ашулани зўр айтди?” деб сўради. Биз унга Фарғоналик, Фарғонанинг Олтиариғидан деб тушутирдик ва мен Алижон Ҳасановнинг укаси эканимни айтдим. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Рауф Парфи хотираларимда
  • Дадахон Ҳасан билан журналист Юсуф Расул суҳбати.

    Дадахон Ҳасан қачон, қаерда, қандай оилада таваллуд топган?

    Қаерда, кимлар билан ўқиган?

    Санъатга, сиёсатга қандай кириб келган?

    Сиёсий қўшиқлари қандай яратилган?

    “Бирлик” халқ ҳаракати қандай ва қай вазиятда ташкил этилганди?

    Ҳофизнинг оиласи ва фарзандлари…

    Ниҳоят бугунги кун ….

    **** Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Таҳликали ҳаёт