ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

september 2024
M T O T F L S
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  
  • ismat-11Шу ҳафтанинг бошида тасодифан ”йўқолиб қолган” таниқли журналист ва адиб Исмат Хушевнинг дараги чиқди. У Тошкентда экан. Ҳайрият.

    Бу ҳақда Исмат Хушевнинг яқин дўсти, журналист ва шоир, Ўзбекистон Парламентининг собиқ депутати Карим Баҳриев интернетдаги блогида хабар тарқатди.

    “Исмат Хушев 10 йил аввал ногоҳон хорижга бош олиб кетиб мени бир ҳайратга солганди. Мана ногоҳон ўн йилдан сўнг Тошкентда кириб келиб яна ҳайратлантирди. Бугун у ўн йиллик хижратдан сўнг кулбаи вайронамизга келиб, бир йил аввал 18 ёшида вафот қилган қизимиз руҳига фотиҳа қилди”, деб ёзади Карим Баҳриев ўзининг www.karimbahriev.com блогида.

    Карим Баҳриевга кўра, икки дўст Тошкентдаги Кўкча қабристонидаги Шайх Зайниддин хоки ётган мақбара яқинида қўним топган марҳум фарзанди қабрини биргаликда зиёрат қилишган. Шундан сўнг улар шоир Шукрулло билан дийдорлашишган.

    Карим Баҳриев ўз хабарига уч дона суратни ҳам илова қилган.. Read the rest of this entry »

    8 Comments
  • Исмат Хушев

    Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!

    Тақдир ва насиба экан, мана беш-олти йилдан бўён Сизсиз ва Сизнинг меҳрингизсиз Ўзбекистондан олис бир диёрда яшаб юрибман.

    Ўтган бу йиллар давомида хорижнинг тинч ва осуда, ҳур ва озод гўшаларида яшаб, Ўзбекистонда ўтган мулозимлик кунларимни қайта ва қайта таҳлил этишга, йўл қўйган хато ва камчиликларни аниқлаб, сарҳисоб қилишга уриндим.

    Яширмайман, Сиз берган раҳбарлик салоҳиятини сақлаб қололмаганим учун кўпроқ ўзим ва қуюшқонга сиғмас ҳатти-ҳаракатларим айбдор эканини аллақачон англаб етганман.

    Бу ва бошқа гуноҳларим, армон ва изтиробларим ҳақида “Оқланмаган ишонч қиссаси” номли хотиралар китобида баҳоли қудрат баён этишга ҳаракат қилаяпман.

    Бугундан бошлаб эса, ҳурматли Ислом Абдуғаниевич, олис Канададан туриб, ўзбекистонлик оддий одамларнинг юрагини анчадан бўён қийнаб келаётган гап-сўзларни Сизга вақт-бевақт етказиб туришга қарор қилдим. Read the rest of this entry »

    1 Comment