ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2025
M T O T F L S
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  
  • Юсуф Расул

    Ҳикоя

    Мен хаёлимни алғов-далғов илиб юборган бу воқеа ҳақида ҳеч кимга юрак очиб гапирмаган эдим. Бироқ начора, қалбимни бўшатишим керак. Эҳтимол, шунда бироз енгилроқ бўлар.

    Мен қўшни уйда яшовчи бу қизга ҳамиша ҳайратланиб қарардим. Бугун ҳам шундай кайфиятдаман. Ўша пайтлари хушрўй, латиф ва бениҳоят гўзал бўлган бу қизнинг шўх-шаддот ҳолатда юриши ўзига ярашиб турарди. Кейинчалик унинг ҳаётида қандайдир воқеа содир бўлдими, маҳзунлашиб қолди.Бу маъюс қизнинг исми Гулруй эди. Гулруйдан юрак ютиб, нега ғамгинлашиб қолганини сўрадиму… Ҳаммаси шундан кейин бошланди.

    Уни қалбини ўртаб, ғам-қайғуга ботирган туйғу муҳаббат экан. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Дераза ортидаги одам
  • Юсуф Расул асос солган “Янги Дунё” веб саҳифаси хориждаги ўзбеклар орасида анчайин машҳур.

    Шоир ва журналист Юсуф Расул bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб берди.

    Юсуф Расул 1971 йилнинг 24-апрелида Тожикистоннинг Панжикент тумани, Сўжина қишлоғида туғилган.

    1993 йилда ТошДу журналистика факультетини тамомлаган.

    1997 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида “Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами нашр қилинган.

    Унинг шеърлари шунингдек рус, швед ва инглиз тилларига ҳам таржима қилинган.

    Бу даврда Ўзбекистондаги “Хабар”, “Ватанпарвар”, “Эрудит” газеталарида ишлаган, Ўзбекистон давлат радиоси билан ҳамкорлик қилган.

    Бундан ташқари Юсуф Расул ўзбек халқ достончилик мактаби асосчиси – Пўлкан шоир сулоласининг адабий меъроси тарғиботи билан ҳам шуғулланади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Юсуф Расул: мухолифатнинг борлиги… фақат рамзий маънода яхши
  • ”Янги Дунё” архивидан.

    Ўтган ҳафта “13 май Иттифоқи” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига айлантирилгани ва Каримов режимига қарши бўйсунмаслик ҳаракатини бошлагани эълон қилинди. “Эрк” демократик партияси, “Андижон -Адолат ва Тараққиёт” ташкилоти ҳамда “Таянч” гуруҳи бирлашган бу янги ҳаракат фаолияти ҳақида ўзбек мухолифати фаоллари муносабати билан қизиқдик. Бизнинг дастлабки суҳбатдошимиз таниқли кинорежиссёр, ўзбек мухолифати фаоли Абдулазиз Маҳмудов.

    Юсуф Расул: -Ўзбекистон Халқ Ҳаракати илгари сураётган мақсад ва вазифалар ҳақида қандай фикрдасиз?

    Абдулазиз Маҳмудов: -Мен бу ҳаракатни жиддийлигига ишонмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон Халк Ҳаракатини орқасида ва бугунги мухолифатнинг умумий ҳаракатларини орқасида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) нинг ҳиди сезиляпти. Ҳозирги жараёнда ҳукуматга асосий мухолиф куч – бу МХХ. Ўзларини мухолифат деганлар эса МХХ нинг қўғирчоқлари холос. Шуларни ичида сиз ҳам, мен ҳам қўғирчоқлармиз. Барчамиз сиёсий сахнада ўзимиз танлаган ролларни ўйнаймиз ва ушбу ролларни МХХ назоратида ижро этамиз. Бизни фаолиятимиз бу Ўзбекистон рахбарияти олдида МХХ ни зарурлигини исботловчи далил. Read the rest of this entry »

    3 Comments
  • Юсуф Расул

    (Ҳикоя)

    “Бизни халқимиз ҳам қачон Европаликларга ўхшаб тўкин сочинликда, озод ва эркин мамлакатда яшар экан? Нега биз улардай ҳаёт учун кураша олмаймиз? Нега бизни халқимиз бу қадар бўшанг ва қолоқ?” Бу саволлар Назарлига ҳеч қачон тинчлик бермасди. Европада яшаётганига кўп вақт бўлмаган эсада у нуқул ўз ватанидаги одамлар турмушини бу ердаги ҳаёт билан муқояса қилар, турли хил фикрлар, ечими йўқ муаммолар уни хаёлини банд этганди.

    Шундай кунлардан бирида Назарли Йозеф исмли бир инглиз билан танишиб қолди. Йозеф эндигина 28 га кирган йигит бўлиб фикрлаши ва дунёқараши негадир бошқаларга ўхшамасди.

    Назарлини фикри ёди ўз ватанида ҳам демократияни ўрнатишга кўмаклашиш, Европа тажрибаларини ўрганиб, ўз атрофида соғлом фикрли кишиларни тўплаш, ислоҳотчилар гуруҳини тузиш билан банд эди. Бир куни у Йозефга ўз режалари ҳақида батафсил гапириб берди. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Дин бор ва у бизга керак. Биз мустаҳкам пойдеворга эга динни қўллаб – қувватлаймиз. Пойдевор мустаҳкам:бироқ бу пойдевор устига қурилган уй узоқ асрлар давомида унитилди. Баъзи жойлари чириди, бироқ ҳеч ким бу бинони таъмирлашга унамади, бунга эҳтиёж сезмадилар. Аксига олиб ғайритабиий таъсирлар, тушунчалар, диний ўйдирмалар бу бинога янада қаттиқ зарар етказди. Бугун бу бинога ҳеч ким яқинлашмайди, ҳеч ким уни таъмирламайди. Бироқ, ундаги ёриқ жой вақт ўтган сари очилиб кенгайиб бормоқда ва бир кун келиб мустаҳкам пойдевор устида бошқа уй қуриш зарурати юзага келади.

    Дин – бу бизнинг виждонимиз, эътиқодимиз масаласидир. Ҳамма ўз виждони овози ва чақириқларига бўйсунади. Биз динни чуқур ҳурмат қиламиз. Биз хаёл ва тафаккурга мухолиф кишилар эмасмиз. Биз фақат диний ишларни давлат ва халқ ишларига аралаштирилишига қаршимиз. Биз реакционерларга имконият бермаслигимиз керак. (Асаф Илбай ҳикоялари, Хотиралар, 102 – 103 б). Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Отатурк деган эди…

  • Туркларнинг мусулмонлаштирилиши

    Умар Малик


    Туркларнинг мусулмонликни қабул қилишлари ҳақида нималарни биламиз?

    Бу борада ўзимиз билган баъзи маълумотларни айтиб ўтмоқчимиз. Чунки, Туркларнинг мусулмон бўлишлари ҳақида на мактабларда, на тарих китобларида етарли маълумот берилмайди. Бериладиган маълумотлардан эса Туркларнинг оммавий мусулмон бўлганликларига ишора этилади. Аслида бу ҳақиқат эмас. Ҳақиқатнинг фош бўлишини эса истамайдилар.

    Қаранг Диёнат (бошқармаси) бу хусусда нима дейди:

    “Туркларнинг ислом динига кириши, Турк миллатининг тарихида жуда катта ўзгариш ясади, мусулмонлик учун яхши имкониятлар пайдо бўлди. Турклар ислом динини ҳеч қандай зўрликсиз, ўз истаклари билан қабул қилишган эди. Бунинг сабаблари қуйидагилардир: Read the rest of this entry »

    4 Comments
  • Юсуф Расул

    ( Ҳикоя)

    1.

    «Сен бир кун келиб шу аёлнинг қулига айланишингни ҳеч тасаввур қилмаган эдинг. Бироқ, қанчалик уринма унга устун бўлиш қулингдан келмади. Гулруй ўз ҳусну латофати билан эмас, ўз ожизлиги билан сени ўзига асир қилиб олганди.

    Сен ҳеч ўйлаб кўрмагандинг дейиш у қадар ишонарли чиқмайди. Чунки, ҳар куни, баъзан турмуш ташвишларига берилиб ахийри ҳолдан тойган бир алфозда ўз-ўзингга савол берардинг-«Мен шу аёлни севаманми?» деб. Лекин бунга қадар орадан кунлар, ойлар, ҳатто йиллар ҳам ўтиб улгурар, аксар саволларинг вақт ғилдираги остида эзғиланган чумоли мисол мажруҳ бир аҳволда қоларди – бу саволларга жавоб йўқ эди.

    Тўғрироғи сен журъат қилиб ўз саволларингга ўзинг жавоб бера олмасдинг.Саволлар ичида бундан-да муҳим, ёдинга тушганда қалбинг-у шуурингни алғов далғов қилиб юборадиган бошқа сўроқлар ҳам бор эди ва улар бошқаларига ўрин қолдирмасди. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Юсуф Расул

    Бу кундаликлар 2006 йилнинг сентябр ва октябр ойларида Швецияда яшай бошлаган илк даврларимизда ёзилган. Бугунги кунда кундаликдан ўрин олган баъзи воқеалар эскирган. Шунга қарамай маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳақидаги фикрлар ҳанузки долзарб эканлиги боис, уларни сиз азиз ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни мақсадга мувофиқ деб билдим.

    Муаллиф.

    ****
    Илк кечинмалар

    Мен шундай қилиб ўз иш фаолиятим ниҳоясига етаётганини ички бир ўкинч билан сизларга маълум қилмоқчиман. Аслида шундай бўлишини олдиндан билардим ва шу боис бу воқеага узоқ тайёргарлик кўрдим.

    Ақлли инсонлар доимо келажакни олдиндан кўра оладилар. Мен ҳам шундай одамманми?

    Йўқ, мен ўзимни ақлли деб билмайман. Лекин доимо қалбим очиқлиги ва руҳиятим софлиги билан ўзимдан мамнун бўлиб юрганман. Тарафкашликни ёқтирмаслигим ва доимо холис бўлишга интилганим кўп кишиларга ва айрим сиёсий гуруҳлар лидерларига ёқмаган бўлиши мумкин. Лекин мен доимо холисликка интилдим ва шу сабаб доимо бошим ғалва ичида қолаверди. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Юсуф Расул

    Ёшлик дунёсига сафар

    Ўзбекистонда ҳукумат тазйиқига учраган, кўзга кўринган дин арбобларидан бири Обидхон қори Назаров билан биринчи марта учрашиб, суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлиб турардим.

    Обидхон қорининг ҳукумат билан келиша олмай, мусофир ўлкаларда, Швециядек зах ва мунтазам қиш фасли ҳукмрон бўлган мамлакатда яшашга маҳкум этилгани, балки бу инсоннинг тақдирига ёзилган азалий қисматдир. Начора қисматдан ҳеч ким қочиб қутила олмайди.

    Ҳиндларнинг муқаддас китоби “Веда”ларда инсон тақдирининг қандай кечиши унинг табиати, феъл – атворига чамбарчас боғлиқлиги айтилади. Инсон характери қандай бўлса, унинг тақдири ҳам шунга мос бўлиши ҳақиқатдан тўғримикан? Ёки, ижтимоий муҳитнинг, оиланинг таъсири каттами инсон ҳаётига? Қайдам, бу азалий саволлар жумбоғини Яратувчидан ўзга Зот билмаса керак. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Рутубатли кунлар (3)
  • Юсуф Расул


    Алишер Соипов қотиллари топилишига ишонч йўқ

    ****

    2007 йилнинг 24 октябр куни Ўш шаҳрида содир бўлган машъум қотиллик дунёни ларзага келтиргандек бўлди. Дунё матбуоти бу қотилликни қаттиқ қоралади.

    Аввалига “Озодлик” радиоси билан ҳамкорликни бошлаган Ўш Давлат Университетининг Ўзбек филологияси факултети, журналистика бўлими талабаси бўлган  22 ёшлик Алишер Соипов кейинчалик “Америка овози” , “Машҳад овози” радиолари билан мунтазам ишлаб келаётган эди. У шунингдек Британиянинг “Уруш ва Тинчликни ёритиш” халқаро институти, “Фарғона .ру” ахборот маркази, журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлари билан алоқада бўлиб, уларга минтақадаги вазият ҳақида муҳим хабарларни етказиб келган. Ёш бўлишига қарамай Қирғизистонда  биринчи мустақил ўзбекча газетани ташкил қилганди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шоҳруҳ Соипов акаси Алишер ҳақида
  • Юсуф Расул

    Юракдаги фарзанд доғи

    Тошкент Давлат Университетининг Журналистика факултетида ўқиб юрган кезларимизда Обидхон қори Назаров имомлик қиладиган Тошкентдаги “Тўхтабойвачча” масжидига ҳар жума куни борардик. Мақсадимиз жума намозини жамоат билан бирга ўқиш ва халқ ичида машҳур бўлиб кетган “Обидхон Собитхон ўғли” маърузаларини тинглаш эди.

    Обидхон қори ислом дини ва мусулмонлар хулқу одоблари ҳақида сўзлар экан, бутун вужудимиз билан, тош қотиб эшитар, гўёки қандайдир сеҳрли дунёга кириб қолгандек сезардик ўзимизни.

    Жума кунги амру маъруфга узоқ – яқиндан юзлаб одамлар оқиб келар, масжиднинг ичи, айвонлар, ҳатто кўчаларгача намозхонлар билан лиқ тўларди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Рутубатли кунлар (2)
  • Юсуф Расул

    Шу йилнинг 14 октябр куни www.yangidunyo.com домени Швециядаги Loopia.se серверидаги мен томонимдан сотиб олинган ”Янги Дунё” веб ҳостингидан ўғирлаб кетилган эди. Бу домен 14 октябрдан 20 октябргача зўравонлик билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг www.uzxalqharakati.com интернет саҳифасига боғлаб қўйилди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Канадада яшовчи журналист Фахриддин Худойқулов www.yangidunyo.com саҳифаси номини 2007 йилда сотиб олгани ва  ўзига тегишли эканлигини иддао қилиб, бу доменни қайтариб олганини эълон қилди. Ҳозирги кунда бу домен Фахриддин Худойқулов томонидан юритилмоқда ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳамда ”Эрк” партиясининг Муҳаммад Солиҳ бошлиқ қаноти рекламаси учун хизмат қилдирилмоқда. Мен ўз меҳнатларим эвазига дунёга машҳур бўлган саҳифамни бу каби майнавозчиликлар учун сафарбар қилинишини сира истамасдим.

    Фахриддин Худойқуловнинг www.yangidunyo.com номи ўзига тегишли эканлиги борасидаги иддаолари ҳақида. Read the rest of this entry »

    4 Comments
  • Юсуф Расул

    2012 йилнинг феврал ойида таниқли имом Обидхон қори Назаровга жонига суиқасд қилган қотилининг шу йилнинг 11 октябрь куни эса Россия хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабар кўпчилик каби бизда ҳам адолат қарор топишига, қотил ва уни буюртмачилари албатта жазога тортилишига ишонч уйғотди.

    Яна бир хушхабар, шу пайтгача хушсиз ҳолда ётган Обидхон қорининг соғлиги яхшилана бошлаганини шифокорлар имомнинг ўғли Довудхонга маълум қилишибди. Демак, умидлар ўлмаган, Обидхон қори албатта соғайиб, яна шогирдлари, уни интизорлик билан кутаётган мухлислари сафига қайтади.

    Камина 2008 йилдан 2010 йилгача Обидхон қори Назаров билан бир неча марта учрашиб суҳбатлашганман. Учрашувлар давомида олинган суратлар, аудио ёзувлар ҳамон архивимда сақланади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Рутубатли кунлар (1)
  • Дадахон Ҳасан билан журналист Юсуф Расул суҳбати.

    Дадахон Ҳасан қачон, қаерда, қандай оилада таваллуд топган?

    Қаерда, кимлар билан ўқиган?

    Санъатга, сиёсатга қандай кириб келган?

    Сиёсий қўшиқлари қандай яратилган?

    “Бирлик” халқ ҳаракати қандай ва қай вазиятда ташкил этилганди?

    Ҳофизнинг оиласи ва фарзандлари…

    Ниҳоят бугунги кун ….

    **** Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Таҳликали ҳаёт

  • Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин ал Ҳаттобнинг Форс (Сосонийлар) шоҳи Яздигард учинчига мактуби.

    Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин ал Ҳаттобнинг Форс (Сосонийлар) шоҳи Яздигард учинчига ва Яздигард учинчининг халифа Умар бин ал Ҳаттобга (матнда Хиттоб дейилган – таржимон) йўллаган мактубини эътиборингизга ҳавола этамиз. Айни пайтда Австрияда яшаётган Тожикистон мухолифати лидерларидан бири, тарихчи олим Шодмон Юсупов қўлга киритган бу мактублар таниқли ўзбек шоири Ёдгор Обид кўмаги билан бизгача етиб келди.

    Бу мактубларнинг асл нусхалари Лондон музейида сақланади. Улар арабларнинг Эронга ҳужумларидан сўнг ёзилган бўлиши мумкин.

    Таржимон. Read the rest of this entry »

    2 Comments