-
Саҳифа ҳақида
”Янги Дунё” мустақил интернет журнали 2007 йилнинг май ойида журналист Юсуф Расул томонидан ташкил қилинган.
Саҳифадан мақсад Ўзбекистонда қувғинга учраган ёзувчи ва шоирлар, мухолифатдаги ижодкорлар, сўз ва фикр эркинлиги йўлида курашувчи барча инсонлар учун озод ва демократик минбар яратиш, сўз ва матбуот эркинлигига ҳисса қўшишдир.
”Янги Дунё” саҳифаси 2007 йилнинг май ойидан 2012 йилнинг бошларигача Канадада яшовчи журналист Фахриддин Худойқуловга тегишли хостингда жойлаштирилган эди. 2012 йилда саҳифа Швецияга кўчирилгач, эски хостингдаги минглаб материаллар ўчириб юборилди.
2012 йилнинг 14 октябр куни ”Янги Дунё”нинг эски номи www.yangidunyo.com журналист Фахриддин Худойқулов томонидан яширинча Швециядаги хостингдан ўғирлаб кетилди ва зўравонлик билан сўз эркинлигига тоқатсиз Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтига боғлаб қўйилди. Ҳозирда бу домен Фахриддин Худойқулов бошлиқ бўлган гуруҳ манфаатлари учун ишлатиб келинмоқда.
2012 йилнинг 15 октябридан ”Янги Дунё” саҳифаси янги ном билан (www.yangidunyo.org) қайта иш бошлади.
Саҳифа асосчиси ва муҳаррир Юсуф Расул билан боғланиш:
yusufr71@yahoo.se
Охирги изоҳлар