ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • abulfayz akaАбулфайз Баротов

    БУ ЭСКИ РИВОЯТ

    (Эртак- масал)

    Қадим замонларда қўйлар билан бўрилар иноқ ҳамжиҳат яшаган эканлар. Лекин кутилмаганда оралари бузилибди. Тўғрироғи бўриларда ҳукмронлик ҳисси уйғонибди. Қўйлар ҳам бўйин эгишни исташмабди. Ана шунда узоқ йиллар иноқ яшаганлар орасида даҳшатли воқеа юз берибди. Бўрилар қўйларни еб қўйишибди.Қорни тўйган бўрилар беткайда қоринларини силаб,ором олиб ётишган экан,бири шундай депти:
    -Чатоқ бўлди-да, қўйлар билан яхшигина оғайни эдик. Виждонимизни поклаб олиш учун нима қилсак экан? Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ибрат олишга арзийдиган масал ва новелла
  • 78d607068cd064420401737e12f83bae_L
    МЕҲР-ОҚИБАТ ҳеч қачон тугамаган, тугамайди ҳам. Ҳамиша шундай бўлиб келган. Биз ўтамиз, аммо келажакда меҳр-оқибат кўрсатишни болаларимиз, невараларимиз албатта давом эттиражак!
    ****Бахтиёр Ҳамро оила аъзолари билан.

    Қиш фасли тугай-тугай деб қолганда, баҳор ойи бошланишига яқин қолганда мени ларзага солган бир кичик воқеа бўлиб ўтди.

    Қиш охирлаб қолган бўлса ҳам, ташқарида изғирин ҳукмрон эди. Етти ойдан бери тўшакка михланиб қолганимга қарамасдан, тўрт томони бетондан булган уй юрагимни ўта сиқиши туфайли ҳар замонда минг азоб билан бўлса ҳам кўчага чиқиб тураман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мени болалар йиғлатган кун
  • mahmud YuldoshevМаҳмуд Йўлдашев

    Етакчи танлаганлар – тўда, қонун танлаганлар – халқ!
    Аристотель:

    Ким ҳамон халқ эмас, бошлиқ сайлайди,
    Халқ бўлса бир куни танлайди қонун.
    Келажак буюк, деб йўл белгилайди,
    Эртадан кечгача сўрмайди афюн.

    Кўр эмас, кўради дунё бу бозор,
    Аммо харидда у кичкина бола.
    Қўлга таёқ олса қайбир дилозор,
    Ихтиёр ўшанда, ҳуқуқ ҳавола.

    Меҳнатдан тинмайди, товонлар ёриқ,
    Меҳнат натижасин сўрашга онг йўқ.
    Дам олиш пайти ҳам кияди чориқ,
    “Ҳа, майли, тинчликку, мана, қорин тўқ”. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ватандан эркин садолар
  • Шарипов суратиТожикистонлик истеъдодли ёзувчи Ҳайдарқул Шариповнинг ушбу ҳикоясини ўқиш жараёнида кўнглингиз тўлиб йиғлайсиз. Инсон ҳаёти нақадар мураккаб ва сирли, кутилмаган воқеаларга тўла эканлигини ҳис қиласиз. Хатолардан тақдирлар яралиши нақадар тўғри эканлиги ёдингизга тушади. Ҳаёт жумбоқлари ва мураккабликлари ичида яшаб, ўзини йўқотмаган инсонлар барибир бир кун келиб ўз мақсадларига эришишларига ўзингиз гувоҳ бўласиз.
    *****

    Тошкентдай шаҳри-азимдан ҳозирги мўъжазгина шаҳарчага хизмат топшириғи билан келганимга бор-йўғи бир ҳафта бўлди. Янги жой, барибир янги жойда… бегона муҳит, бегона одамлар… Ётсираб, ўзингни чеккага тортиб турасан… Ҳайқириб оқаётган дарёнинг шиддатли оқимига қўшилолмай, чекка-чеккада сарсон-овора хас-чўпакка ўхшайсан, гўё… Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • imagesМусофир

    Кузатдим онамни охирги йўлга…
    Бу не ноиложлик деган саволни
    ўзимга бераман…

    Таскин берувчим йўқ, таскин излайман
    Шу таскин илинжи турли мақолни
    сўзимга бераман…

    Азал – хилқат !
    Унда ошкоралик йўқ !
    Баҳорни кузатмоқ каби малолни
    ёзимга бераман…

    Кунимни ёритган қуёшим сўнган…
    Кўнглимнинг аксига менгзар жамолни
    музимга бераман… Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Онам хотирасига…
  • artur shopengauerАртур ШОПЕНГАУЭР

    Немис файласуфи Артур Шопенгауэр (1788-1860) ўзига тўқ Данциг савдогарининг оиласида дунёга келди. Савдо, табобат, сўнг фалсафадан сабоқ олди.

    Берлин университетида доцент бўлиб дарс берди.Айтишларича, у буюклиги тан олинган Гегель билан баравар соатларда олифталарча ўз дарсини ўтаверди.

    Аммо талабалар Гегелни хуш кўришарди. Бундан хафсаласи пир бўлган Артур Франкфуртга кетишга мажбур бўлди ва ўша ерда ижод қилиб, ижоди намуналарини тинмай кўрикларга жўнатиб турди.

    Аммо уни тан олишмади. Фақат ўлимидан сўнг, 19- асрнинг етмишинчи йилларига келиб, унинг номи кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада шуҳрат қозонди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Аёллар ҳақида
  • abdulla oripovБугун ўзбек халқи зеҳниятида ўзгариш ясаган шоир – Абдулла Орипов туғилган кун!

    Абдулла ака, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётининг бармоқ билан санарли номаяндаларидан биридир. Унинг шеъриятида Ойбекка хос нозик поэтик ташбеҳ, Чўлпонга хос ҳиссиёт, Ҳ.Олимжонга хос жўшқинлик, Ғ.Ғуломга хос донишмандлик уйғунлашиб, 60-йилларда ўзбек шеъриятини одам қалби билан баробарлашган поғонага кўтариб қўйди. Давр асалари замонидан нарига ўтмай, ўз аксига маҳлиё бўлиб, чувалашиб-ўралашиб ётиши мумкин.

    Адабиёт Худо томонидан берилган шундай инъомки, у қачон замон билан ўралашиб қолса, замоннинг ёлғонлари билан ўралашиб қолса, одам қалбидан узоқлашади, дарддан, ҳақиқатдан узоқлашади. Бу аксиома. Шу сабабли қайси тузум, шоҳ адабиёт жиловини ўзимнинг қўлимда ушлаб тураман деган бўлса, адашган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Назар Эшонкул: АБДУЛЛА ОРИПОВ
  • imzo2Захидов Марат

    Мы не компетентны вмешиваться в суть таких проблем на государственном уровне. Но считаем своим долгом информировать СНБ, а в ряде случаев и «Аппарат» о такого рода фактах, т.к. коррупционные метастазы проникают уже в «святая святых»: в верхние структуры правоохранительных органов и даже в Аппарат Президента и Кабмин. .

    В течение долгих лет рассматриваются дело Д. Ледомской, женщины в преклонном возрасте, обманутой нотариусом, которая жонглировала узбекским и русским языками в интересах прожжённой аферистки, а также при попустительстве недобросовестных судей, посредников – адвокатов. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • navruz

    НАВРЎЗ МУБОРАК !

    Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
    Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
    Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
    Диллар
    Назрўз муборак сизга!

    Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
    Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
    Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
    Диллар
    Наврўз муборак сизга!

    ЯХШИЯМКИ…

    Оғоч бўлсанг йиқилардинг
    Болталарнинг зарбидан,
    Ўрду эсанг безиллардинг
    Ёғийларнинг ҳарбидан,
    Элат бўлсанг қувилардинг
    Шарқидану Ғарбидан,
    Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим! Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Қутлов
  • 93742295_0145800x533Таниқли шоир ва ёзувчи Холдор Вулқон Одам болаларининг орасига суқулиб кириб олган шайтоний кучлар ҳақида.

    Холдор Вулқон

    Сиз кўзгуга узоқ тикилинг. Шунда ўзингизнинг ҳам кўзгу эканлигингизни кўриб, қўрқиб кетасиз. Лекин кўзгуликдан қутилишнинг сира иложи йўқ. Мен кўзгу эмасман десангиз, бадтар кўзгуланиб, жилва қилиб, ярақлаб, теварак муҳитни, жамиятдаги ҳуш -нохуш ўзгаришларни, доною файласуфларни, яхшию ёмонни, ҳатто довдир одамларнинг найнов қиёфаларини ҳам бирдай акс этдириб тураверасиз.

    Кўзгуга айландингизми, тамом. Энди сиз отилиши мумкин бўлган дайди тошлардан эхтиёт бўлмоғингиз керак. Сиз анави кўзгуларга эътибор берманг. Чунки улар кулги хонасидаги қинғир кўзгулар. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • islam karimovМ.Мансур

    Кеча ишдан чарчаб келиб кечки овқат устида телевизорни ёқсам, Наврўз байрамини кўрсатаябди. Хайрон бўлдим. “Бугун 19-март бўлса, ҳали байрамга 2 кун бору, нега булар байрам қилишаябди?”,-деган фикр хаёлимдан ўтди. Газеталарда чоп этиладиган теледастурларга кўз ташлайдиган одатим бор. “Шундоқ байрам ўтказилишини кўрмай қолдимми?”, -деб кўрпачада ётган “программа”ни олиб ўқисам, ўша пайтда “Комиссар Рекс” фильми бўлиши керак экан. Демак яна (нечанчидур маротаба) хаммадан яширин ҳолда, ими-жимида шошилинч буйруқни бажариб тадбирни ўтказишмоқда. Демак “жаноби олийлари” байрамни бугун ўтказилишини хохлаб қолганлар. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • abdulla oripovСуҳайлий

    Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, ҳурматли устоз Абдулла ОРИПОВГА таваллуд аёми билан

     

    Бағрингиз кенг дарёдир, ижодда бир уммонсиз,
    Қайноқ ижодлар билан тўлиб тошар ҳамон сиз!
    Бахтиёрсиз ниҳоят, соғ, саломат, омонсиз,
    Шоирлар ичра танҳо, алломаи замонсиз,
    Бу назм бўстонида ғолибсиз, паҳлавонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    Неча юзлаб шогирдлар бормоқда изингиздан,
    Олам аҳли баҳр олар ҳар байту сўзингиздан!
    Истиқболли режалар кўрингай кўзингиздан,
    Шаҳаншоҳ бирла халқим миннатдор ўзингиздан!
    Барча одамлар учун мураббий, меҳрибонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз! Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Алломаи замонсиз!
  • dilsora fozilThe Importance of Provincial Support for the Success of Local Government Innovations to Improve the Management of Modern Government in Canada

    Author: Dilsora Fozilova

    Introduction

    Federal-provincial affairs have long been considered the defining feature of Canadian intergovernmental relations. However, in recent years, there have been some significant changes in the character of relationships; specifically of municipalities increasingly playing critical roles in intergovernmental relations in Canada. The driving force behind the acceleration of this process is the recent significant growth of Canada’s major urban centers and cities, some of which are larger than provinces in terms of size and population. In last twenty years, innovative programs of the municipalities have demonstrated the significance of municipal governance in federalism. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Intergovernmental Affairs:
  • dilmurod sayyidЎзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 36-сонли колониядан Тошкентдаги 18-сонли колония (Сангород)га келтирилди. Бунга журналистнинг соғлиғи жиддий ёмонлашгани сабаб бўлган.

    17 март куни акаси билан 64/18-муассасада учрашган Обид Саидовга кўра, журналистга Навоий қамоқхонаси тиббий бўлими томонидан психо-невроз хасталиги ташхиси қўйилган, вазни эса 52 килограммга тушиб кетган. У ўзини ёмон ҳис қилмоқда, ўткир сурункали сил хасталиги хуруж қилмоқда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Эзгулик” фаоли Дилмурод Саййид Сангородга келтирилди
  • SAM_0500“Оллоҳниям айт, тавбаниям айт” дейди доно халқимиз. Бу дегани, нуқул нола қилавермай, дидиёинг ўринли ёки ўринсиз эканлигиниям хисобга ол.

    Бу хикматга мувофиқ, Худога шукр деймиз, бу йил қишдан осон чиқиб олдик. Қиш қисқа бўлишига қарамай, бир ой – бир ярим ой, анча қаттиқ совуқ бўлди. Шу кунларда вилоят раҳбарияти қишга тайёргарликни, яхши ташкил қилишганлиги яққол билинди. Махаллаларга арзон нархда 2-3 мартадан кўмирлар туширтирилиб, сотилди. Электр қуввати, жадвал билан 50-60 фоизга бўлса-да, аҳолига етказиб турилди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Баҳор келди, аммо газ ҳамон муаммо