ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • 93742295_0145800x533Таниқли шоир ва ёзувчи Холдор Вулқон Одам болаларининг орасига суқулиб кириб олган шайтоний кучлар ҳақида.

    Холдор Вулқон

    Сиз кўзгуга узоқ тикилинг. Шунда ўзингизнинг ҳам кўзгу эканлигингизни кўриб, қўрқиб кетасиз. Лекин кўзгуликдан қутилишнинг сира иложи йўқ. Мен кўзгу эмасман десангиз, бадтар кўзгуланиб, жилва қилиб, ярақлаб, теварак муҳитни, жамиятдаги ҳуш -нохуш ўзгаришларни, доною файласуфларни, яхшию ёмонни, ҳатто довдир одамларнинг найнов қиёфаларини ҳам бирдай акс этдириб тураверасиз.

    Кўзгуга айландингизми, тамом. Энди сиз отилиши мумкин бўлган дайди тошлардан эхтиёт бўлмоғингиз керак. Сиз анави кўзгуларга эътибор берманг. Чунки улар кулги хонасидаги қинғир кўзгулар. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • islam karimovМ.Мансур

    Кеча ишдан чарчаб келиб кечки овқат устида телевизорни ёқсам, Наврўз байрамини кўрсатаябди. Хайрон бўлдим. “Бугун 19-март бўлса, ҳали байрамга 2 кун бору, нега булар байрам қилишаябди?”,-деган фикр хаёлимдан ўтди. Газеталарда чоп этиладиган теледастурларга кўз ташлайдиган одатим бор. “Шундоқ байрам ўтказилишини кўрмай қолдимми?”, -деб кўрпачада ётган “программа”ни олиб ўқисам, ўша пайтда “Комиссар Рекс” фильми бўлиши керак экан. Демак яна (нечанчидур маротаба) хаммадан яширин ҳолда, ими-жимида шошилинч буйруқни бажариб тадбирни ўтказишмоқда. Демак “жаноби олийлари” байрамни бугун ўтказилишини хохлаб қолганлар. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • abdulla oripovСуҳайлий

    Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, ҳурматли устоз Абдулла ОРИПОВГА таваллуд аёми билан

     

    Бағрингиз кенг дарёдир, ижодда бир уммонсиз,
    Қайноқ ижодлар билан тўлиб тошар ҳамон сиз!
    Бахтиёрсиз ниҳоят, соғ, саломат, омонсиз,
    Шоирлар ичра танҳо, алломаи замонсиз,
    Бу назм бўстонида ғолибсиз, паҳлавонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз!

    Неча юзлаб шогирдлар бормоқда изингиздан,
    Олам аҳли баҳр олар ҳар байту сўзингиздан!
    Истиқболли режалар кўрингай кўзингиздан,
    Шаҳаншоҳ бирла халқим миннатдор ўзингиздан!
    Барча одамлар учун мураббий, меҳрибонсиз,
    Халқ, Ватан ардоқлаган шавкатли Қаҳрамонсиз! Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Алломаи замонсиз!