ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

RSS Аҳмад Аъзам

  • Ett fel har uppstått, vilket troligen innebär att flödet är nere. Försök på nytt senare.

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« feb   feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • Балки етар майнавозчилик

    islam karimovМ.Мансур

    Кеча ишдан чарчаб келиб кечки овқат устида телевизорни ёқсам, Наврўз байрамини кўрсатаябди. Хайрон бўлдим. “Бугун 19-март бўлса, ҳали байрамга 2 кун бору, нега булар байрам қилишаябди?”,-деган фикр хаёлимдан ўтди. Газеталарда чоп этиладиган теледастурларга кўз ташлайдиган одатим бор. “Шундоқ байрам ўтказилишини кўрмай қолдимми?”, -деб кўрпачада ётган “программа”ни олиб ўқисам, ўша пайтда “Комиссар Рекс” фильми бўлиши керак экан. Демак яна (нечанчидур маротаба) хаммадан яширин ҳолда, ими-жимида шошилинч буйруқни бажариб тадбирни ўтказишмоқда. Демак “жаноби олийлари” байрамни бугун ўтказилишини хохлаб қолганлар.

    Очиғи қўрқувдан, оби-ҳавони ёғингарчилигини баҳона қилиб. Бу тадбирни “байрам” дейишга хам тил бормайди. Кўпроқ “жаноби олийлари” учун шахсий концерт дейилса, тўғрироқ бўларди. Демак яна синчковлик билан танланган иштирокчилар ва қайта-қайта чиғириқдан ўтказилган томошабинлар руйхати. Яна эрта тонгдан тўсиб қўйилган шахар маркази кўчалари.

    Яна тантана бошланишидан бир неча соат аввал хаммани бирма-бир магнит текширувидан ўтказиб, кечирасиз-у, мисли подадек жой-жойига ўтказиб қўйиш. Яна 50 мароталаб телережиссёрларни кимни қачон кўрсатиш ҳақида огоҳлантириш. Яна совуқдан-совуқ ва бемаьно “жаноби олий”ни нутқлари. Яна нутқларида огоҳликка даьват ва гўёки осойишта ҳаётдан миннатдорчилик.

    Яна “азиз дустларим”, “қадрдонларим”, “бағримга босаман”. Яна узундан-узоқ қарсаклар. Яна суньийлиги яққол кўриниб турган артистларни кулгиси-ю, томошабинларни бесўнақай рақслари. Хатто биттаси қулоғи орқасига ”бўғирсоқ” осиб олиб(ҳафвсизликни таьминловчи СНБчи) рақсга тушаябди.

    Яна концерт охирида “Хоразм лазги”сига уланиб кетган Озодбек Назарбеков қўшиғига “жаноби олийлари”ни рақси. Яна атрофини исковучлар билан ўраб саҳнада артистларни қучоқлашлари. Унгача яна баьзи танланган элчиларни ўтирган жойида рақсга тушиши. 22 йилдан бери қайта-қайта ўша нарсалар. Яна доимийдек бозорлардаги ўта баланд нарх-наво ва қашшоқона маош-нафақалар халқимизга байрамга совға. Доимий
    аньанага айланган 5 миллион ўзбекни чет эллардаги хўрланиши.

    3 соатга яқин чўзилган майнавозчилик аста-секин тугади. Ўзбекистон телеканали режиссёрлари “тинчлик билан ўтганига шукур” деб, Навруз кунига ҳеч ҳам мос келмайдиган голливуд фильмини эфирга қўйиб юбордилар. Тошкент шахар милиса бошлиғи “тинчлик билан ўтганига шукур” деб, ароқ ичгани кетди. Тошкент шахар ҳокими “кечаси билан майдонни қандай тозалатсам экан”, -деб боши гаранг. Қолган аҳоли қозонга солишга йўқчиликдан “Байраминг бошингда қолсин!”, – деган хаёлда. Эртага бошланадиган

    Гулнорахонимни “Bozor-art” и эса оч қорнимизга мазах.

    М.Мансур. 20-март 2013 йил.

    wwww.yangidunyo.org

    Published on mars 20, 2013 · Filed under: Ҳажвиялар;
    2 Comments

2 Responses to “Балки етар майнавозчилик”

  1. tuzatish said on

    salom Yusuf
    Maqola muallifini Malik Mansur deb ko`rsatib yangilishgansiz,
    bu maqola meniki emas, tushunmovchilik bo`lmasin,
    aslini qaragandirsiz u yerda M.Mansur deyigan ekan,
    to`g`rilab qo`yarsiz degan umiddaman,

    salom biilan
    Malik Mansur

  2. Hammasi to’g’ri, o’qib kuldim rosti.Qachon tabiiy normal hayotimiz qaytar ekan..