ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • Ватандан эркин садолар

    mahmud YuldoshevМаҳмуд Йўлдашев

    Етакчи танлаганлар – тўда, қонун танлаганлар – халқ!
    Аристотель:

    Ким ҳамон халқ эмас, бошлиқ сайлайди,
    Халқ бўлса бир куни танлайди қонун.
    Келажак буюк, деб йўл белгилайди,
    Эртадан кечгача сўрмайди афюн.

    Кўр эмас, кўради дунё бу бозор,
    Аммо харидда у кичкина бола.
    Қўлга таёқ олса қайбир дилозор,
    Ихтиёр ўшанда, ҳуқуқ ҳавола.

    Меҳнатдан тинмайди, товонлар ёриқ,
    Меҳнат натижасин сўрашга онг йўқ.
    Дам олиш пайти ҳам кияди чориқ,
    “Ҳа, майли, тинчликку, мана, қорин тўқ”.

    Тарих зарварағин кўз-кўз қилади,
    Қон ютган пайтларни унутади жим.
    Асрлар саноғин чала билади,
    Саждага чопади юзлари ғижим.

    Кимлардир атомни ихтиро қилса,
    У билан тинмайин ўтин ёради.
    Ёлғон мақтов билан бир медал илса,
    Оёғин ялашга қайтиб боради.

    Эй, халқ, қачон сен ҳам одам бўласан,
    Ўзингга бошлиқмас, қонун яратиб,
    Онгли бир муҳитда меҳнат қиласан,
    Қачон ўрнатасан мустаҳкам тартиб.

    Фақат ўзинггамас атрофга қара,
    Шахдам қадам ташла очилсин кўзинг.
    Дунё жуда катта, сен бир ҳужайра,
    Ўзингни излама яратгин ўзинг.

    Фасебукдан.

    Published on mars 23, 2013 · Filed under: Ватандаги ижодкорлар;
    Kommentarer inaktiverade för Ватандан эркин садолар

Comments are closed.