-
Шайбонийнома (1 – 6)
(тарихий достон)
Ҳамд ангоким, тилим этти гўё,
Ҳамд ангоким, кўзум этти бино.Ҳамд ангоким, танима жон берди,
Ҳамд ангоким, манга имон берди.Ҳамд ангоким, манга ишқ этти насиб,
Қилмади ақл диёрида ғариб.Айлади ишқи ила жонимни ёр,
Қилмади ақли қўлида мени зор.Ишқдин айлади жонимни шод,
Ишқдин қилди равонимни шод.Ишқдин қилди тилимни гўё,
Ишқдин қилди кўзумни бино.Шукрким, ишқ ила лутф айлади жон,
Шукрким, ишқ ила берди имон.Ишқ агар қилмаса эрди инъом,
Бор эди борча ишим нофаржом.Маза топмас эрдим бу жондин,
Лаззате қилмас эдим имондин.Ишқсиз не кераки бордур жон,
Ишқсизга не керактур имон?Зоҳиран жон деганим ишқ ўзидур,
Балки имон деганим ишқ ўзидур.Ишқ андиндуру ҳам жон андин,
Жон аро лаззати имон андин.Ишқнинг майллари андин пуршўр,
Ишқ майхонаси андин маъмур.Мастлар анда анинг зикри била,
Риндлар барча анинг фикри била.Хум анинг шавқи биландур пуржўш,
Йўқса қайдиндур анго мунча хурўш.Хум анинг шавқи била чун тўлди,
Барча майхона улуғи бўлди.Пойтахти бўлубон майхона,
Кўрога бирла тузуб паймона.Подшоҳона асосе курди,
Борчаға файз еткура турди.Кимки еткурди ўзин хидматиға,
Хидмат айлаб юруди ҳазратиға.Ул ани қўймади ҳаргиз маҳрум,
Бу иши борчаға бўлди маълум.Ҳар ким ўз ҳафсаласиға яраша,
Ҳар ким ўз силсиласиға яраша.Топти анинг карамидин инъом,
Чи ямон-яхши, чи хосу чи авом.Кимки келтурди қошиға кўза,
Қилди анго яраша дарюза.Ул анинг кўзасини тўлдурди,
Зарфи дарюзасини тўлдурди.Ким суроҳи била кўргузди ниёз,
Анго лойиқ тарабин айлади соз.Ким пиёла ила қонеъ бўлди,
Зарфи ҳолиға яроша тўлдиЧун анинг файзини кўрдилар ом,
Қолмади ҳеч кишига ором.Келдилар борча анинг хидматиға,
Офаринлар деб анинг ҳимматиға.Ҳар киши топконини келтурди,
Ўзини хидматиға еткурди.Қойси чини кадаҳ олиб келди,
Кўнглини анинг ила хуш қилди.Қойси келтурди Ҳалаб шишасини,
Не Ҳалаб, айшу тараб шишасини.Қойси олтун аёғ олди қўлиға,
Қўйди мастона бошини йўлиға.Қойси пайдо қилибон нуқрайи хом,
Хомликдин ёсади андин жом.Қойси ишкаста сафоле топти,
Бориб анинг била холе топти,Ул кўруб борчаларининг зарфин,
Демади ҳеч малолат ҳарфин.Борчанинг зарфиға қуйди бода,
Қилди ишратларини омода.Мояйи айшу танаъумдур бу,
Олло, олло, не ажаб хумдур бу?Ажаб ушбуки, агар дарёе,
Айласа жилвагаҳин саҳрое,Биров анинг яқосиға келса,
Бир арик фикрини андо килса,Ариғини козибон олса сув,
Ариғиға яраша солса сув,Не кадар сувки ариқка солур ул,
Не қилибрн, не кадарким олур ул,Ул кадар сув кам ўлур дарёдин,
Анго сув ҳамдам ўлур дарёдин.Ушбу хумдин неча олса киши,
Қадаҳу жрм ичига солса киши,Ҳеч кам бўлмас ўшул хумдин, ҳеч,
Ўксумас хеч танаъумдин, ҳеч.Бу на хумдур, бу на майдур, бу на жом?
Бу на лутфу, бу на жуду инъом?Бу хуму бу маю жом андиндур,
Борчанинг айши тамом андиндур.Бирининг ботинидин хум ёсади,
Сабаби айшу танаъум ёсади.Ўз шароби била тўлдурди ани,
Ани ул нақд била килди ғани.Ани қилғоч ғанию сохиби тож
Айлади ахди талабни муҳтож.Ул кўруб ахли тарабни ул тавр,
Жонлари ичра шағабни ул тавр,Ҳар кишининг талабиға яраша,
Талаб ичра ҳасабиға ярашаУл мусаффо майидан еткурди,
Ани х,ам ҳукм била жуб кўрди.Ҳукм анинг, толиб анинг, пир анинг,
Роъй анинг соғайнду тадбир анинг.Ҳокими жумлайи хукком улдур,
Маншайи жумлайи аҳқом уддур.Ул агар айламаса лутф изҳор,
Лутф топмоқ бўлур асру душвор.Жудидин борча жаҳондур маъмур,
Жудидин борча улусдур масрур,Жуд анинг, лутф ила инъом анинг»,
Хум анинг бода анинг, жом анинг.Хумидин ташнажигарлар сероб,
Бодасидин тараб арбоби хароб,Хумидин сўхта диллар хушҳол,
Майидин бошлари йўлда помол,Хумидин хаста юраислар қонлиғ,
Майидин дилшодалар армонлиғ.Хумидин ҳирсу қаво зарфи таҳи,
Майвдин озу ҳавас ҳарфи таҳи,Хумидин фақру фано жоми тўла,
Майидин дарду бало жоми тўла.Хумиға ҳожат эмас паймона,
Майиға ҳожат эмас майхона.Хуму паймона сўзи кўп бўлди,
Маю майхона сўзи кўп бўлди.Қайдаким бода бўлур, сўз кўб ўлур,
Бўлса хам бода-била сўз хўб ўлур.Хоса бу бодаки бор ул хумдин,
Борчаға нуқта гузор ул хумдин.Ман ҳам ул хумдин ўлубман пуржўш,
Ул сабабдин тура олман хомуш.Ман ҳам ул’майдин ўлубмантўё,
На дедим, маст бўлубман гўё:Маст бўлдум, манго таъзир келур,
Соҳиби шаръи мунго ҳукм килур.Соҳиби шаръидур ул хум дегаиим,
Сабаби айшу танаъум деганим.Ҳак била банда аро восита ул,
Нозиму қоидаву зобита ул.Май деган файзи илоҳи, анга,
Ишрати номутаноҳи, англа.Файзлар борча анго фоиз ўлур,
Файзлар борча анго ўк ўкулур.Ондин ўзга ёйилур оламға,
Етишур борча бани одамға.Борча оламдин ани сайлабдур,
Ўзига ани ҳабиб айлабдур.
***
II
Ҳазрати қазоюл ҳожот даргоҳига муножот қилғониЭй ҳабиби арабиға ошик,
Ҳуснини ишқиға билған лойиқ,Қодиру муқтадиру холик сен,
Эй, хуш улким, сен анго ошиқсен.Чун анинг нурини килдинг махлуқ,
Ўзунга айладинг они маъшуқ.Ҳуснининг сирри хувайдо бўлди,
Ишқнинг сўзлари пайдо бўлди.Қилдинг ораста мулку малакут,
Йиғдинг асбоби жалолу жабарут.Айладинг арши муравваҳ тгайдо,
Айладинг фарши мусаттаҳ пайдо.Қилибон пояйи курсини баланд,
Айладинг асру ани бемонанд.Нақшпардози вужуд ўлди қалам,
Ул қаламдин қаролиб лавҳи адам.Муйча арвоҳи муқаддас ёратиб,
Мунча айвони муқарнас ёратиб,Жирми хуршидни равшан қилди,
Нуридин даҳрни гулшан қилди.Айладинг ойни оламафрўз,
Бўлди ойдин кеча андоқким рўз.Борчасин туздунг анинг ишқи учун,
Элга кўргуздинг анинг ишқи учун.Сониё, сен бу бино қилғонда,
Оламу арзу само қилгонда,Чун бурун ишқ навосин туздунг,
Ишқнинг рангларин кўргуздунг.Ҳарнаким айлади сунъунг зоҳир,
Эй худованди карими қодир,Бор эди барчасида ишқ асари,
Бор эди борининг андин хабари.Ҳар киши ишқига лойиқ ҳусни,
Топтию кўрди мувофиқ ҳусни.Анбиёким эл аларға ўқулуб,
Ишқнинг сирридин огоҳ ўлуб,Сурмайи ишқ чекиб кўзларига,
Қобили кўзладилар ўзларига.Авлиёким кечибон дунёдин,
Қилдилар фақру фано иршодин.Ишқ йўлидан ўта олмадилар,
Ишқни ўзларига солмадилар.Ҳар киши гарм қилиб озоре,
Топти ўзига муносиб ёре.Қайси олий эди, қайси софил,
Ҳар ким ўз ҳусниға бўлди мойил.Қайсиға ҳусну малоҳат бердинг,
Олам аҳлидин оии ойирдинг.Қайсиға ишқ иноят қилдинг,
Ани машҳури виоят қилдинг.Қаю хушдил, қаю маҳзун бўлди,
Қаю Лайли, қаю Мажнун бўлди.Қайсини ҳусн ила Узро қилдинг,
Қайсини ишқ аро шайдо қилдинг.Атадинг ишқ аро отин Вомиқ,
Бўлди дунёда муқаррар ошиқ.Қайсини ишқ ила Фарҳод эттинг,
Хотирин дард била шод эттинг.Қайсини ҳусн ила Ширин қилдинг,
Ҳуснини қобили таҳсин қилдинг.Ҳусн ила Ишқни чун ёр эттинг,
Талаб аҳлини гирифтор эттинг.Ишқ худ Ҳуснини зоҳир қилди,
Мунча афсоналари айтилди.Яхши фикр этса, киши сўзни билур,
Қиссанинг бошиға сўз бирла келур.Ишқу Ҳусн икколаси бирдурлар,
Ким тушар даҳрда мундоқдурлар,Бир эмиш икколасининг асли,
Ваҳ, на хушдур ул иковнинг васли.Ошиқлар партави ишқнинг бори,
Ҳусн ҳам сендин эмиш, эй бори.Ишқнинг нашъаси сендин эрмиш,
Ҳусн ҳам жилваға сендин кирмиш,Қайдаким бўлди аён ишқ асари,
Бор эди борининг андин хабари.Ул сенинг нашъайи ишқингдур жазм,
Ким анинг жони учун тузди базм.Қайдаким, ҳуснға жавлон бўлди,
Бир пари чеҳра намоён бўлди.Акси хуршеди жамолингдур ул,
Партави шамъи висолингдур ул.Ким бўлур толибу матлуб деган,
Ким бўлур ошиқу маҳбуб деган?Ошиқ ўзунг сену маҳбуб ўзунг,
Толиб ўзукг сену матлуб ўзунг.Улки ўзунга ҳабиб эттинг ани,
Хаста дилларга табиб эттмнг »ии,Нурини ойина қилдинг ўзунго,
Бокдинг ул ойинада ўз юаунш.Ўзунго ишқ сурудин туздунг,
Ўз юзунши ўзунго кўргуздинг.Ғояташ ойина қилдинг они,
Мазҳари нури азал билдинг ани.Чун ани қилдинг ўзунго кўзгу,
Юзини тутгунг ўзунго ўтру.Борча асмову сифотинг бирла,
Жилвайи жавҳари зотинг бирла,Бўлдунг ул ойина ичра зоҳир,
Ани мазх,ар қцлибон, зй қодир.Ошиқ ўлсанг, ўзунго ошиқсен,
Кўзгуга йўқ, ўауиго оишқсен.
***
III
Ҳазрати рисолат паноҳ наъти учун назм силкига тортқон лолидурЭй рисолат чаманининг самани,
В-эй нубувват суманининг чамани!Инна амлаҳ чаманининг гулисен,
Инна афсаҳ гулининг булбулисен!Анбиё барча санго мадҳгузор,
Авлиё барча санго хидматкор.Хатм бўлди санго пайгамбарлиқ,
Яраша тушти санго сарварлиқ.Умматинг ичра басе олимлар,
Миллату дининг аро солимларАнбиёдек бўлиб эрди мумтоз,
Бўлдилар илм била жавлонсоз.Сен нубувватға қадам урғонда,
Етиб ул мартабада тургонда,Суву туфроқ аро эрди одам,
Танига жон эмас эрди ҳамдам.Сен бақо жомини нўш этканда,
Қурбнинг гулшанига етканда,На наби бор эди андо, на расул,
На фуруъу на ҳцкоёти усул.На фалак васфи мудаввар эрди,
На малак шакли мусаввар эрди.На қуёш бор эди, на осори,
На қамар бор эди, на анвори.На Зуҳал бор эдию на Баҳром,
На мунажжим бор эди, на аҳком.На Аторуд бор эди, на Биржис,
На Занаб бор эдию на Тасдис.Зуҳранинг чангига йўқ эрди тор,
Торидин жон эмас эрди афгор.Эмас эрди ўт ила суву суман,
На тамуғ бор эдию на гулшан,Елга туфроқ совурулмайдур эди,
Эл бу янглиғ қовурулмайдур эди.Жавҳару жисму араз йўқ эрди,
Сиҳҳату ранжу мараз йўқ эрди.Йўқ эди маъдану ҳайвону набот,
Йўқ эди халқ ила мавту ҳаёт.На тамйиз аҳли эди, на нодон,
Бор эди яхши-ямони яксон.Анбиёға йўқ эди қурби ҳануз,
Авлиёға йўқ эди дард ила сўз.Илм халқ ичра ёйилмайдур эди,
Нутқ гулзори очилмайдур эди.Йўқ эди боғи сафода гуллар,
Гуллар атрофида ҳам булбуллар.Ҳеч ким шоҳ эмас эрди ҳануз,
Адл сўзини демас эрди ҳануз.На вазир бор эдию на шоҳи,
На фиғони бор эди(ю) на оҳи.Йўқ эди золиму мазлум анда,
Йўқ эди ҳокиму маҳкум анда.На шариат, на тариқат бор эди,
На мажозу, на ҳақиқат бор эди.Йўқ эди силсилаю пир анда,
Бор эди яхши-ямон бир анда.Йўқ эди тенгридин ўзга мавжуд,
Ким жамолинг анго бўлди машҳуд.Сени ўз нуриға тутти ўтру,
Қилди нурингни ўзига кўзгу.Кўргач ул кўзгуда ўз, дийдорин,
Айлади кўзгу туфайли борин.Ҳарнаким бор эди илмида аён,
Айлади кўзгуга исори равон.Ҳосилаи мабдайи олам сен-сен,
Ҳосилаи оламу одам сен-сен.Маншаи халқу халойиқ зотинг,
Мазҳари қудрати холиқ зотинг.Тенгрининг борча сифоти сенда,
Борча хосийяти, оти сенда,Ғайри вожиблиғининг тавсифи,
Бирлигию кидами таърифи,Улки авваллиғи таййин дерлар,
Ким баён эттилар они эрлар.Бўлди равшанки, сенинг нурунгдур,
Хутбайи дафтари машруҳунгдур.Наътингга муча ривоят не керак,
Орада мунча ҳйкоят не керак.Тенгри толибдуру сен матлуби,
Тенгри ошиқдуру сен маҳбуби.Кимки билмас сени ҳақни билмас,
Ғунчайи маърифати очилмас.Сени билмакка басе ҳол керак,
Сени васф эткучи тил лол керак.Сен билур басе асҳобингдур,
Ол ила итрати аҳбобингдур.Бири Бубакрдуру бири Умар,
Бири Усмондуру бйри Хайдар.Сени билган учун ул тўрт азиз
Бўлдилар подшаҳи аҳли тамиз.Сенинг отинг биладур отлари,
Қобили мадҳу сано зотлари.Қайдаким, бор сенинг отинг мастур,
Бўлур ул тўртнинг оти мазкур.Бириси сидқу сафонинг кони,
Бириси аҳду саҳонинг кони.Бириси илму ҳаё гулзори,
Бириси меҳру вафо гулзори.Бириси сидқ ила орастадур,
Бириси адл ила навхостадур.Бириси жомийи Қуръон бўлди,
Бириси маънийи туғён бўлди.Бириси қилди самго мол фидо,
Бириси бўлди йўлунгда шайдо.Бириси шавқ майидин тўлди,
Бириси лаҳмика лаҳми бўлди.Бириси бўлди санго ғорда ёр,
Бириси бўлди санго хизматкор.Бирисини атадидг Зуннурайн,
Бириси топти Дасан бирла Ҳусайн.Умматингда йўқ алардек мардум,
Розияллоҳи таоло анҳум.
***
IV
Сўз таърифида айтилғон абъётдур ва сўз тақриби била сухандон подшаҳи олийшон имом Муҳаммад Шайбонийхоннинг мадҳиСабаби иззати одам сўздур,
Ҳосилу боқийи олам сўздур.Тенгрини сўз била билдилар халқ,
Дин сори сўз била келдилар халқ.Ул жамоатки расул ўлдилар,
Соҳиби мулк қабул ўлдилар,Бўлдилар тенгри сўзи бирла расул,
Қилдилар сўзларини халқ қабул.Сўз била бўлди бу олам пайдо,
Сўз била бўлди, бу одам пайдо.Сўз ила ақлу ҳунар зоҳир ўлур,
Балки ақлу ҳунар анго ўкулур.Сўз била олам эшики очилур,
Сўз била мунча жавоҳир срчилур.Сўз била зоҳир ўлур нури яқин,
Сўз била зинат топо миллату дин.Сўз эрур шаръга равнақ берган,
Сўз эрур жоми мураввақ берган.Сўз била пир қилубтур иршод,
Ўз муридиға беруб ганжи мурод.Сўз била жилва қилиб зеболар,
Бу чаман ичра бўлуб раънолар.Сўз била ошиқ этарлар кишини,
Ҳеч ким билмас аларнинг ишини.Сўз била хонлиқ этарлар хонлар,
Ҳар тарафға юбориб фармонлар.Сўз била халқ топар амну амон,
Мушкул ишлар бўлур андин осон.Сўз била фатҳ бўлур кишварлар,
Сўз била жам бўлур лашкарлар.Сўз деган асру азимуш-шондур,
Они билмак деганим осондур.Билгил, эй сомъй, ҳозир сўз аро-ки,
такаллум сифати бирла худоТоки ботинға тажалли қилмас,
Зоҳиран халқ аро сўз айтилмас.Эмди бу сўздин – ўқ айла қиёс,
Ўзни эл ичра сухандон билмос.Банда худ сўзни чандон билмос,
Ким на янглиғ бўладур сўзга асос.Бори ушмунчағина сўз билурам,
Ким бу тақриб ила хонға келурам,Хон эрур подшаҳи олами сўз,
Хон эрур эрта-кеча ҳамдами сўз.Хон сўзи ишқи жаҳонидиндур,
Хон сўзи ғайб лисонидиндур.Хон ўзи ошиқ эрур, ориф ҳам,
Борча сўз жонибидин воқиф ҳам.Хон ўзи сўзни басе хуб айтур,
Назм ила насрни марғуб айтур.Қайси хондур бу, муайян билгил,
Айтайин мен санго равшан билгил!Тенгрининг сояси Шайбонийхон,
Ким ани қўйди халифа раҳмон.Ғайбдин оти Муҳаммад бўлди,
Қобили давлати сармад бўлди.Борчанинг яхшилиқ онинг қошида,
Борчанинг давлати онинг бошида.Суюбон асрағони куръондур,
Югуруб’ қувлағони шайтондур.Нафсини ўзига душман билди,
Душман ўлтурмокини фан билди.Нуктаси нуктайи қуръонийдур,
Мажлиси — мажлиси руҳонийдур.Дардмандона чекибон овоз»
Қилса қуръон ўқумоқни оғоз,Йиғлатур тенгрисевар қулларни,
Боғлатур дев келур йўлларни.Илм аҳлини ажойиб истар,
Жаҳл қилғонни бағоят қистар.Ишию кучи бори ҳилм била,
Сўзию уни бори илм била.Туну кун ойу қуёшдек тинмай,
Меҳнату тафриқадин қойишмай,Гоҳ саҳрою биёбони кезиб,
Гоҳ Самарқанду Хуросони кезиб,Кўп уруш бирла олиб Туркистон,
Боқтурой деб Арабу Ҳивдистон,Оз киши бирла қолин жовга кириб,
Тенгри нусрат бериб ул жовни қириб,Хасм анго қаед ўклни шишалаб,
Ул юруб дин қиличини солобҒарази буки, юруб дин очқой,
Душман ўлгай қошида, ё кочқой.Нияти шаръға зийнат бермоқ»
Аҳли ислом-а қувват бермоқ.Кўрсатиб адлини эҳсон бирла,
Тенгри амрин эшитур жон бирла.Билмас эл даҳрда бордур бисёр,
Билмайин анго қилурлар инкор,Ўз ёмонлиқликларини билмаслар,
Бу сифатлиқ кишига келмаслар.Умрлар чарх кезар саргардон,
То бир ахтар бўлур андоқ рахшон,Подшаҳ улдуру андин ўзга
Коинот ичра кўрунмас кўзга.Ул юруб Каъбагача олғусидур,
Аҳли инкор боқиб қолғусидур.
***
Ҳазрати имом-уз-замон, халифат-ур-раҳмон Шайбонийхоннинг ақлининг таърифидурАқл ила Бу Алийи асрдур ул,
Шоҳ эмас, валийи асрдур ул.Ақлдиндур буки, давлат борида,
Борча асбоби фароғат борида,Ўзга хонлар киби мажлис қурмас,
Айшу ишрат соридин дам урмас.Бода ичмоқ сори бўлмас мойил,
Бир замон ишидин эрмас ғофил.
***
Ул ҳазратнинг тенгри иноят қилғон илмининг тавсифиИлми бор ончаки бир кишварда,
Бўлмас илм сўзй дафтарда.Ҳар нима халққа мушкил бўлса,
Илмдин ҳар неча сойил бўлса,Ул қилур ҳал бори мушкилларни,
Сокит айлар бори сойилларни.Асру кўп масъаладур ёд анго,
Илмдин жон эрур обод анго.Кирса тавҳиду тасаввуф сўзига,
Йўқтурур ҳеч таваққуф сўзига.Бир рисолаки киши ёд қилур,
Хон анинг сўзларини хўб билур.
***
VII
Ул ҳазратнинг фақрининг баёни ва сулукининг достонидурАвлиё суҳбатиға еткандур,
Атқиё хидматиға еткандур,Кўнглида зикр ила машғултур ул,
Кимки зокир анго, мақбултур ул.Айламас фавт саҳархезлиғин,
Айяамас тарк гуҳаррезлиғин.Дард бирла кечалар йиғлар зор,
Кечалар йиғламоғида иш бор.Халқни уйқу Забун қилғонда,
Бошларин бахт нигун қилғонда,Бўлур ул подшаҳи дин бедор,
То саҳар вақти қилур истиғфор,
***
VIII
Ул ҳазратнинг ҳилмининг ҳикоятидурҲилм ила кўҳи гаронсангдур ул,
Соҳиби донишу фарҳангдур ул.Ҳилм бирлаки намоён бўлди,
Сонийи ҳазрати Усмон бўлди.Ҳарна келса кечурур ҳилм била;
Лутф жомин ичирур ҳилм била.Бу сифат асру қавидур андо,
Нури ҳилми набавидур андо.IX
Ул ҳазратнинг қуръон ўқурининг ривоятидурЧун тиловат била машғул бўлур,
Анго арвоҳи муқаддас ўкулур.Усру махражни риоят айлар,
Онй билганга иноят айлар.Бўлса юз ҳофизи фархунда калом,
Бориси воқифи мадду идғом.Ул қилур бўлса қироат оғоз,
Чиқмас ул хайлдин асло овоз.Барча шарманда бўлур қотида,
Сидқ ила банда бўлур қотида.Қотида кимки мулозим бўлди,
Жонни вақф этмаги лозим бўлди.Ҳақ сўзин ул ўқур бўлса алҳақ,
Ани ўзар киши йўқтур мутлақ.Тенгрининг ояти раҳматдур ул,
Халқдин дофийи заҳматдур ул.
***
X
Ул ҳазрат табъининг маддоҳлигиТабъ бирла мутасаррифдур ўзи,
Ҳол бирла мутасаввифдур ўзи.Табъидур асру бийик ҳимматидек,
Сўз-уни яхши бори ниятидек.Шеърни хўб танир завқ била,
Ўзи ҳам хўб айтур шавқ била.Турки абъёти эрур шарбати ноб,
Форсий шеърлари ҳам сероб.Борча серобу салису дидкаш,
Табъ аҳлига жалису дилкаш.Асру машҳур муаммолари бор,
Туркча тил била имолари бор.Қалами дори эрур мушкфишон,
Хатидек бермадилар ҳеч нишон.Дардмандрнадур овози анинг,
Бордур ул шевада эъжози анинг.
***
XI
Ул ҳазратнинг қиличининг мадҳгузорлиғиҚиличи қақр ўтидин бир шуъла,
Ҳар киши кўрса ани дер: «Шуъла»:Қайдакнм бўлди ул шуъяа баланд»
Йўқ турур хеч иима оллида банд.Қиличин чекса мухолиф юзига,
Кўрунур ўту ёлиндек кўзига.Ўт эмас, оби равомдур қиличи,
Тиғ эмас, марҳами жондур қиличи.Фитяанинг ўтини сўкдаргак ул,
Кимки саркаш, ани кўндурган ул.Ким ёмонлиқни анго ёвутадур,
Бўғзидин оби равондек ўтадур.Қотили душмани гумрохдур ул,
Зулфиқори Асадуллоҳдур уя.
***
XII
Жибасининг сифатиЖибасидур зиреҳи довуди»
Анго лойиқ боши узра худи.Ҳаргиз ўқии ўзига ёвутмас»
Ёвуса ҳам анғо ҳаргиз ўтмас.Душман ўқини ўзига олмас,
Ҳаргиз ўқ еори кўзини солмас.Ўқдин ул жибага не ғам бўлғай,
Ким мунунгдек киши ҳамдам бўлғай.Худининг суратидур ғунча мисол,
Барги гул янглиғ узонғусидур ол.Сўнгуси сарви гулистони зафар,
Новаки шамъи шабистони зафар.Сўнгуси жисмни вайрон айлар,
Новаки жон аро жавлон айлар.Ханжари кўкрак аро киргучидур,
Қоба кўкракка сазо бергучидур.Жибалар оти сияҳ қистоси,
Бабр арбият паланг анғоси.Югурурда йўсуни аждардек,
Ул анинг устида шери нардек.
***
XIII
Карамининг сифатиАсру кўптур караму жуди анинг,
Жуди эрур ғоят мақсуди анинг.Караму жуд маҳал бирла килур,
Караму жуд маҳалини билур.Бенаволарға берур симу дирам,
Мустаҳикларга қилур жуду карам.
***
XIV
Ҳунарларининг васфиДунйида ҳеч ҳунар қолмайдур,
Ким анго хон кўзини солмайдур,Зиреҳ ишларда эрур ул Довуд,
Руҳи Довудни айлар хушнуд.Бир зиреҳгар бориб эркандур анго,
Ким, буюрғил зиреҳ ишини манго.Хон буюрғондур анго бир зиреҳи,
Бўлғудек разм чоғи жилвадеҳи.Ул зиреҳгар анго бўлғач машғул,
Бўлмомиш хон қотида ул мақбул.Ўзи олиб ясамиш неча зиреҳ,
Зулфнинг ҳалқасидек печу гиреҳУл кўриб они чиқиб сиқтор эмиш,
Сиқтабон ушбу ҳикоятни демишКим: “Ҳунар кўрсата келдим мунда,
Ҳеч билмонки, на қилдим мунда.Хон ишин кўрдим, ғамдин тўлдим,
Ўз ишим бобида ҳайрон бўлдим.Дер эдим мен киби йўқтур ҳаргиз,
Мени хон айлади мундоқ ожиз”.Ҳар ҳунарманд қошиға келса,
Хон олиб ишини ўзи қилса,Бўлур ул жибачи янглиғ гирён,
Ўзининг ҳолиға мискин ҳайрон.Бордур онинг ҳунари басубисёр,
Қайсини мен сенга айтай, эй ёр.То жаҳон бор, бақо бўлсун анго!
Соғари фатҳу зафар тўлсун анго!
***
Китоб назмининг сабабиИшқ саҳросида Мажнун бўлғон,
Дард бирла ичу тоши тўлгон,Шавқ бозорида савдо қилғон,
Ушбу савдони таманно қилғон,Ҳажрнинг ўтидин жони куйгон,
Сўзу ғам бирла ниҳони куйгон,Лақаби Солиҳу ўзи толиҳ,
Нур Саид ўғли Муҳаммад Солиҳ.Мундоқ айтурки, худодин тақдир
Чун отам ишига берди тағйир –Чиқти Хоразм диёри кўлидин,
Хивақу Кот ҳисори қўлидин.Тушти андин гузори Марв сари,
Анда соврилди эву эли бари.Айлади нўш шаҳодат жоми,
Анга нўш ўлди саодат жоми.Мани гардун ситами қилди етим,
Айлади кишвари ғам ичра муқим.Хорлиқлар била ўстум бисёр,
Зорлиғлар била кўрдум озор.Хар фалокатки, бўлур дунёда,
Ҳеч қайсидан эман1 рзода.Гаҳ Хуросон аро килдим манзил,
Гаҳ Самарқандға бўлдум мойил.Қуюн ойини била саргардой,
Ҳар нечук бўлса, юрудум ҳарён.Хидмат эттим боря мйрзоларға,
Бандалик андағи донодарға.Кўрмадим хайре мирзолардин,
Тиладим раъйе донолардин.Дедилар, борча манга, донолар
Ким: «Адам бўлғуеядур мирзолар.Давлати оли Темур кетгусидур,
Навбат ўзга кишига етгусидур.Ул киши бордур Шайбонийхон,
Хони Шайбондуру Маҳдийи замон.Ҳоли онинг ери Туркистондур,
Ўзбак элига муаззам хондур.Хон Абулхайрға фарзанд эрур,
Жоҳининг шохига пайванд эрур.Йўжихон ўғлию Чингиз тўруни,
Барча хонлардин аъло ўруни.Ул олур ушбу вилоятларни,
Кўрсатур элга иноятларни.Бордур анинг иши қуръон бирла,
Ўлтурубтур Н€ча султон бирла. .Ул бўлуб барчаға жондин мойил,
Ул салотин анго ондин мойил.Бул жамоатки, кўрарсен ҳоло,
Тана-тирно била бошлаб ғавғо.Ичадурлар кеча-кундуз бода,
Дину имон соридин озода.Бир-бири бирла мухолиф борча,
Бир-биридин таки хойиф борча.Атодин бордир ўғул нохушнуд.
Атони ўғул этай дер нобуд.Ато ҳам бордур ўғулдин безор,
Ўлтурур ўғлини йиғлатиб зор.Сўзлари ерида мазкур бўлур,
Ушбу дафтараро мастур бўлур.Шаръдин йўқтур аларға парво,
Шаръ сўзйнй демаслар асло.Фикр қил, мулкни ким олғусидур?
Кўси иқболни ким чолғусидур?Қайдаким чодирини тикди нифоқ,
Қолмас ул теграда осори вифоқ.Мулк илгидин чиқару тахт ила тож,
Тахту тож аҳлин этарлар ихрож,Бўлса юз минг киши борча бу тавр,
Эврулур борчасиға охир даврг.Яна бир давр келур тозаву хуш,
Иттифоқ аҳлидек асру дилкаш.Иттифоқ аҳлиға давлат келишур,
Иттифоқ аҳди ҳам ови билишур.Минг киши муттафиқ этса ишини,
Босар, албатта, бу юз минг кишини.Иттифоқ андаву дину имон,
Зарби шамшеру намозу Қуръон,Мулк ул олмаса ким олғусидур?
Барча офоқ анго қолғусидур.Ақл агар бор санго иш қила кўр,
Бу салотин йўлидин айрила кўр.Ўзни ул хон қадамиға еткур,
Бошни султон қадамиға еткур”.Чун бу сўзларни эшиттим филҳол,
Айладим хмлват ўзум бирла хаёл.Борча маъқул эдию, борча савоб,
Туздум оҳангя сафарға асбоб.Юруб оҳанги Самарканд эттим,
Юруб ул шаҳрга бот – ўқ еттим.Ниятим буки, кириб қўрғонға,
Борғамен ондин Туркистонға.Ё агар хон бу сорилар келса,
Банда хон сори азимат қилса.Манго ният бу эди, лек худо,
Айлагандур манго бу навъ қазо.Ким етишкан дам ул қўрғонға,
Бандалик айлагамен ул хонға.Чун етиштим, келибон неча қазоқ,
Борчаси раҳм тариқидин йирок.Қахр ила келдилар андоғки, магар,
Бандадин кўймоғусидурлар асар.Бир неча ҳамдаму ҳамроҳ манга,
Бор эдилар бори дилхоҳ манга.Борчасини тунодилар, аммо –
Манго кўргузмадилар ҳеч жафо. . ;Ул жамоатки, бу иш килдилар,
Бошима давлат ила келдилар.Бор эмишлар бориси ўнг қўлда,
Жонвафобий била қўлдош йўлда.Жонвафобий мени кўргач филҳол,
Кўрушуб айлади ёрона мақол.Жонвафобий эмиш ўнг кўлда улуғ,
Анга дўрмон улусидан кўп уруғ,Чун бу сўзлар била ўттум ондин,
Хон йўлйн жон била туттум ондин.Мени хон оллиға етйурдилар,
Балки жон оллиға еткўрдиларМен етишганда ўшал хон котига,
Бошни кўйғонд анинг хидматиға,Солиб эрди уруш ул кўрғонға,
Солибон валвалалар давронға.Асру ғавғою киё-қи эрди,
Ҳай-ҳаю арбада чоқи эрди.Ўлтуруб эрди ўзи фориғбол,
Ҳай-ҳак арбада бирла хушҳол.Эгнида бир зиреҳи довуди,
Зиреҳиға яраша ҳам худи.Садоғи белида, ёйи қўлида,
Беклари ўнгида ҳам сўлида.Бир ёнида басе айлаб жавлон.
Ўлтуруб эрди Қарочин девон.Ким отолиғ эди ул хонға,
Ҳам мураббий бу шаҳи давронға.Қўлини лутф била қилди дароз,
Мен тузуб жон аро оҳанги ниёз.Қўрқа-қўрқа қадамиға еттим,
Бош қўюб оллида шукри эттим.Айлади лутф, сўруб ҳолимни,
Билди яксар менинг аҳволимни.Шафкат бирла мани шод этти,
Қайғудин бандани озод этти,Чун ёниб тушти урушдин ул хон,
Тилади бандани у шоҳи замон.Айлади лутфу иноят бисёр,
Айлади расми мурувват изҳор.Чун анинг шеваи лутфин билдим,
Банда ҳам арзи ниёзе килдим.Ул нйёзимни кабул айлади хон,
Яна бисёр карам қилди аён.
***
XVI
Мулло Абдурраҳикишиг таърифи ва муаммо била отини айтмоқ абъётиБор эди хои қошида доное,
Донишу илм била яктое.Бор эди барча фунуада моҳир,
Бўлуб эрди бори ишга нозир.Бор эди илми; тасаввуф анго ҳол,
Аҳли ҳол эрдию ҳамма аҳли камол.Ушбу уч байтки бўлур макрум,
Бўлур онинг оти мундин маълум.Гар анинг нахли хаёти сўлғой,
Олами илм паришон бўлғой.Отини банда десам ҳаййи қадим,
Соладур кўнглима еим бор Раҳим.Лек кўнглим киби йўқтур ул аро,
Ким анинг отиға бўлғой шайдо.Ҳосили қисса манго ул нидо,
Ким (анго) ёр эрур фазли Худо.Деди: “Айрилма бу хондин зинҳор,
Ким санго тарбият айлар бисёр.Ҳеч хавфи бу черикда йўқтур,
Тахт олмоғлиғи ҳам ёвуқтур.Қилди ул ҳам манго бу нпвъ иршод,
Хон қули бўлдиму ғамдин озод.Келди хотирғаки, топсам фурсат,
Тилабон ҳазрати хондин нусрат.Айласам хон отиға таснифе,
Балки улфат сабаби таълифе.Фикрлар айладим ўзум бирла,
Фикрни сайладим ўзум бирла.Оқибат фикр мунго тапти қарор,
ким анинг мадҳин этиб вирди шиор,Айлағон ишларини назм қилой,
Маснавий шевасини доғи билой.Ул замондин ким анго йўл солдим,
Ушбу хидматни ўзумға олдим.Ҳар не кўрдим черикида бир-бир,
Барчасин назм ила қилдим таҳрир.Бор умидимки мунго кўз солғой,
Балки кўз солиб элига олғой.Кўриб ўз ишларини бўлғой шод,
Айлагай бандани ҳам гоҳи ёд.Ногаҳон келди бу аснода хабар,
Ким йиғиб Боқи Тархон лашкар.Келди Даббуси дегон қўрғонға,
Бу хабардин фараҳ ўлди хонга.
***
XVIIҲазрати имом-уз-замон Самарқанд устида отлониб Боқи Тархон устига борурда, банда Солиғга айтқон иноят сўзлари
Чун саҳар кавкабаси бўлди аён,
Отланурнинг яроғин айлади хон.Отланиб Боқиға ўтру борди,
Черикни қалъа сори ўтқорди.Отлониб юруғоч ул хони замон,
Мени чорло деди: “Эй саргардон,Неча йилдурки отанг фавт ўлди,
Эли, улуси, эви соврулди?”Дедим: “Ўтузга ёвушти, хоним,
Ким бу меҳнат аро куйди жоним”.Деди ул хон лаби бусафошдин –
Ким: “Бизнинг ҳам отомиз ўлгондин.Ўтти бир қирқу тугонди меҳнат,
Яна юз қўйди.бу сори давлат.Эй етим, эмди санго ҳам ғаму ранж,
Тугонибон йўлуқур бўлғой ганж.Ишимиз устига келдинг эмди,
Ишимиз сирини билдинг эмди.Юру мардоналиқ ила қотлон,
Игулук тавсани узра отлон!”Мени бу лутф била шод айлаб,
Меҳнату қайгудин озод айлаб,Хони даврону сулаймони замон,
Бўлди Боқи черики сори равон.Бир қўнуб қалъа саводин кўрди,
Ўзни ул ноҳияға еткурди.
***
XVIII
Боқи Тархоннинг достони ва имом-уз-замон черикига бостурғони ва имом-уз-замон Бухоронинг олганининг баёниКим эди Боқи Тархон, билингиз,
Билибон қисса бошға келингиз.Ўзи Абдуалибек фарзанди,
Қурратулайну жигар пайванди.Отаси давлатида мирзое,
Ҳар замон бошида бир савдое.Емак-ичмак била доим хушҳол,
Қушлоб овлоб юругон фориғбол.Отаси кечти эса оламдин,
Анга йўқ эрди хабар мотамдин.Ул жиҳатдинким анга зоҳир эди,
Ким яна бир атоси ҳозир эди.Ул ато ким эди, бил эмди аён,
Мир Дарвеш Муҳаммад Тархон.Шоҳи Кай мартаба Султон Аҳмад,
Ким анго ёр эди бахти сармад.Ул доғи анга кариндош эрди,
Борча оламға бу сўз фош эрди.Бу жиҳатдин анга мотам йўқ эди,
Отаси ўлганидин ғам йўқ эди.Отанинг навкари колди бисёр,
Беклик асбоби била мулки Бухор.Бўлди бу ҳолат аро чекмай жон,
Борининг иёси Боқи Тархон.Отаси ўрнида бек бўлди фақир,
Лек бор эрди ҳавас бирла асир.Бор эди сўз: уни нодонлардек,
Қилиги ёшғина ўғлонлардек,Кўрмади ранж, вале топти ганж,
Топти ул дунйида ганжи беранж.Ул замон шаҳри, Самарканд аро
Бўлди Султонали отлиқ мирзо.Ушбу тархон анга берса эди ош,
Қила олур эди мирзоси маош.Йўкса бечора юрур эрди наҳор,
Бу эди ҳол анга лайлу наҳор.Ҳам Қарокўл суюрғоли анинг,
Қалъайи Кармана помоли анинг,Навкари ҳам бўлуб эрди ўн минг,
Ҳам вилоёти бўлиб эрди кенг.Бор эди бошида анвойи ғурур,
Қилайин дер эди ҳар сори убур.Уруш асбобини айлаб тайёр,
Қалъаға келиб эди ул сардор.Ҳазрати хони ҳумоюн мавқиб
Анга ҳам бор эди асру толиб.Они тузда тополмайдур эди,
Лашкарини чополмайдур эди,Эмди ким қальа тузида они
Топти андоқ фарақ этти жони.Эшитиб хон келишин Боқи ҳам,
Урушур сўзини деди маҳкам.Бор эди пурдилу навхоста ул,
Лашкарин айлади ораста ул.Ёсабон қалъа тузинда турди,
Ҳазрати хон черикиви кўрди,Банда хон олдида эрдим ул дам,
Хон деди: “Асру яқимдур охшам.Кечга қистаб урушур бўлса киши,
Қутулуб чиқмоқ ўлур хасм иши.Тушали тонгла туруб разм этоли,
Разм зтар доиясин жазм этоли”.Ҳукм қилдики, бир-икки султон,
Турсун от устида тинглаб фармон.Бўлғуча лашкар элига ором,
Турсун от устида ул хайли мақом.Хон бу сўзни дедию тушти ўзи,
Борча лашкар сурига етти сўзи.Хон етишкунча они қувладилар,
Овчи султонлар они қувладилар.Ҳашаму хайли қирилди бисёр,
Молу ўрдуси чопилди бисёр.Олдилар хаймаву хирготҳларин,
Қирдилар ҳамидаму ҳамроҳларин.Кирди қалъа ичига ўзи қочиб,
Юзига ғусса эшикини очиб.Ул кеча қўнди ўшул теграда хон,
Қилибон шукри жаноби яздон.Отланиб калъасиға келди сабоҳ,
Чиқмади ҳеч салойи ислоҳ.Хон деди: “Бу санго бўлсун, Боқи,
Тенгридин бизға Бухоро боқи”.Қолди ул қалъайи Дабуси аро,
Хон Бухоро сари солди ғавғо.Юрубон келди Бухор устиға,
Турди ул турфа диёр устиға.Шаҳр элиға йиборди пайғом
Ким: «Эрур хос менга хос ила ом.Мен бу шаҳр ичра ўқубмен қуръон,
Ушбу шаҳр ичра бори яхши-ёмонЎз кишимдурлар, эмастурлар ёт,
Чиқибон қалъани берсунлар бот.Мен аларға шафақат айлармен,
Борчасин лутф била сийлармен.Раҳмату лутф қилурман изҳор,
Хушдил айлармен аларни бисёр.Гар қабул этмасалар бу сўзни,
Уруш айлаб синасунлар ўзни!”Хон бу сўз бигрла гоборгач косид,
Қилдилар бир неча фикри фосид.Лек ҳеч иш қила олмай, охир
Қилдилар ажзларини зоҳир.Чиқтилар хожалари ила биҳим,
Қилдилар қалъани охир таслим.Шаҳрни чун қўлиға олди хон,
Шаҳрнинг аҳлиға қилди фармон:“Ким раият била ҳеч иш йўқтур,
Шаҳрнинг аҳлиға тортиш йўқтур,Қайдаким бор сипоҳи моли,
Айлангиз молидин они холи”.Ушбу сўз бирла кириб келди қазоқ,
Ҳар бири бир кишига бўлди қўноқ.Олдилар тева била отни тамом,
Қилдилар шаҳр элига эълом:“Ким сипоҳи нимасин ёшурмонг,
Қазоқ илкида ёмонлиқ кўрмонг”.Шаҳр ичига юругоч ушбу нидо,
Ҳеч нима қолмади махфи асло.Чиқориб борчасини бердилар,
Ўзларини биймдин ойирдилар.Бўлди бу арбада ва фитна аро
Боқибекнинг ҳарами нопайдо.Келди улуғ онаси хидматға,
Бир набира чекибон ҳазратға.Ул набира ўн икки ёшида,
Лек юз фитна онинг бошида.Ақд этиб они қўлиға олди,
Накди ишқини кўнгулга солди.Ул набиранинг атоси — Барлос,
Бўлди Барлосға хон қариндош,Бўлди хон кўнгли басе мойил анго,
Кўкси узра ёсоди манзил анго.Гаҳ тутор эрди анинг ғабғабини,
Гоҳ сусор эрди шакардин лабини. :Гаҳ сочин ислор эди, гоҳи юзин,
Гоҳ қошин сайлор эди, гоҳи кўзин,Гоҳ тўши сори элтур эрди қўл,
Гаҳ қуйироқ тақи солур эди йўл.Оқибат васл гули очилди,
Ҳар тараф барглари сочилди.Васли гулзорида хон тутти мақом,
Нозпарвар гулидин олди ком.Васл айёмида ул хони зариф,
Ким ўзидек бор эди табъи латиф.Кулубон банда сори очти назар,
Деди: “Эй, Солиҳи фарсудажигар,Бир ажаб фикр кўнгулга келадур,
Ушбу асру мутафаккир қиладур.Ушбу тўнларки кийибмен холо,
Бетакаллуфдуру, эрмос зебо.Ёр нозикдуру зебо асру,
Шўху пуришваю раъно асру.Айб агар қилса недур чораи кор,
Мени бу фикр қилибтур афгор”.Чун эшиттим муни мен девона,
Айладим арз анго густохона,Ки: “Бу вуслат санго қутлуғ бўлсун,
Бу фароғат санго қутлуғ бўлсун!Нўши ишрат била тўлсун жоминг,
Ҳосил ўлсун, наки бордур коминг!Сен бу тўн жонмбидин фикр зтма,
Ушбу тўннинг сўзини зикр этма.Гар бу қулнинг сўзини тутса хон,
Чораси бор, бағоят осон.Чора будурки, анго етконда,
Васл базмида мақом этконда,Ушбу тўнларни чиқориб филҳол,
Тошлаб энмоқ керак, эй некхисол”.Хон бу сўзни эшитиб кулди басе,
Ушбу сўз; ёниға эврулди басе.Гоҳу бегоҳ муни ёд қилур,
Кулибон хотирини шод қилур.Ёраб, ул хонни саломат тутқил,
Анго саҳбойи каромат тутқил.Борча мақсадиға еткургил они,
Назари лутф била кўргил они.
***
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Бухорони олиб, Самарқанд тахтиға таважжуҳ қилғони ва Самарқанд аҳли кенгош. бирла Боқи Тархонни Бухоро юборғонлари ва Султон Маҳмуд Баҳодир илғоридин қочқониХон Бухоро ичида фориғбол,
Ёрининг суҳбати бирла хушҳол.Фитнаву шўр Самарқанд аро,
Тушуб ул шаҳрға мундин ғавғо.Ким букун тонгла келиб олғусидур,
От аёғида бу эл қолғусидур.Андоки беклар ила хожалари,
Дафтари мулк уза дебочалари,Боқи Тархонга кишилар юбориб,
Бу ён-ул ёнға кишилар юбориб,Қўйдилар сўзни бу ергоки, агар
Хон Самарқанд сори солса тузар,Боки Тархону чериклар бори
Айлагай азм Бухоро сори.Ушбу сўз бирла бериб ишга қарор,
Ўлтуруб эдилар шаҳр аро зор.Ким яна хони Скандар ҳиммат,
Ўтунуб ҳазрати ҳақдин нусрат,Отланиб борди Самарқанд сори,
Дедилар аҳли Самарқанд бориКим: “Ажаб воқеае бўлғусидур,
Шаҳримиз ўзбак ила тўлғусидур,Ул киши бирла урушур киши йўқ,
Онинг олдида турушур киши йўқ.Бор Султонали Мирзога бу тавр,
Бот ўтар бўлғой онинг жонига жавр.Бекларимиз бу сифатлиғ ҳайрон,
Хожалар моли била саргардон”.Элда бу фикр эдию хони далер,
Борди ул бешага андоқким шер.Ваҳмидин титрадилар яхши-ямон,
Қолдилар барча ул ишдин ҳайрон.Сарипул теграсига етканда,
Ул навоҳида мақом этканда,Боқидин айладилар хонға хабар
Ким Бухороға солур бўлди гузар.Ўзидин бурно юборди ул хон,
Инисин мулки Бухороға равон.Иниси ҳазрати Султон Маҳмуд,
Келди-ю, халқни қилди хушнуд.Бир тарафдин басе келди Султон,
Бир тарафдин тақи Боқи Тархон.Тўрт-беш минг киши бирла Боқи
Келди-ю, қочти шужоат чоқи.Уч юз ўзбакни юборди Султон,
Кўруб ул хайлни қочти Тархон.Борди Қаршиғаву маҳкам бўлди,
Меҳнату ранжға ҳамдам бўлди.Хон тақи келди ёниб давлат ила,
Кўрди Султон инисин нусрат ила.Шукр этиб тенгрига ўлтурдилар,
Яна бу фикрни хўб кўрдилар.Ким Бухорони қилиб мустаҳкам,
Халқнинг хотирин айлаб хуррам,Хон Самарқанд сори азм эткай,
Азмни тахт сори жазм эткай.Ушбу дам келди биров хон қотиға,
Бош қўйиб сидқ била хидматиға,Деди: “Султонали Мирзо онаси,
Дема мирзо, шаҳи доно онасиМени хон хидматиға қилди равон”,
Деди: “Хон оллида қил муни баён –Ким қабул этса канизидурмен,
Гарчи бу шаҳр азизидурмен. ;Қилсун ўғлумни ўғуллуққа қабул,
Бўлмасун хидматидин кўнгли малул.Хон Самарқандға ботроқ келсун,
Сўзларим сидқини мунда билсун”.Чун бу сўзларни симоъ айлади хон,
Деди: “Улдур менга осойиши жон.Эшитибмен сифатини бисёр,
Ғойибона мен анго ошиқи зор.Мен Самарқандни онсиз нетайин?
Жасади тийрани жонсиз нетайин?Ўғли – ўғлумдуру, ўзи – ёрим,
Дилбару ҳамнафасу дилдорим”.Ушбу сўзларни деб ул қосидга,
Кулушуб ул тамайи фосидға,Ёндуруб они юбордилар бот,
Ўзлари сўнгича бордилар бот,Қосид ул шаҳрға киргач филҳол,
Бўлди бекам қадаҳи моломол.Хон деган сўзлар ила бўлди маст,
Қилди қосид йўлида бошини паст.Чорлаб ўғлини кенгаш қилди равон,
Унотиб ўклини бўлди шодон.Етти хондин таки филҳол хабар,
Ким Самарқанд сори қилди гузар.Бекам ул воқеадин шод ўлди,
Сабр ким йўқ эди барбод ўлди.Чорлаб ўғлини деди ушбу замон:
“Шаҳардин чиқ, тақи қил хизмати хон.Қосидин ўғлига ҳамроҳ этти,
Они ўз дардидин огоҳ этти.Деди: «Хонға деки, мундин ортиқ,
Фирқатинг ичра манга тоқат йўқ!Эл санинг, мулк санинг, шаҳр санинг,
Мен санинг, лутф санинг, қаҳр санинг.Менинг ўғлумга иноят кўргуз,
Кўрмагил ёт, ани килғил ўз”.Боғи Майдон аро эрди ул хон,
Кўнгли бекам ғами бирла ҳайрон.Ким хабар келдики Мирзо етти,
Тўю жамъияту ғавғо етти.Хон деди: “Ўғлум эрур ул, келсун,
Манга филҳол кўрунуш қилсун!”Чун бу сўз хон қошида айтилди,
Келди Мирзоу кўрунуш қилди.Хон они қучтию ўпти юзидин,
Берди таскин анго ширин сўзидин.Деди: “Мирзо, менга фарзанд ўлдунг,
Нотавон бағрима пайванд ўлдунг,Онанг эмди кела қўрсун ботроқ,
Шаҳрдин айрила кўрсун ботроқ.Мен қилойин они филҳол никоҳ,
Ким будур ангау ҳам санго салоҳ”.Хон сўзи шаҳрга боргач филҳол,
Чиқти Мирзо аноси фориғбол.Ёсониб чиқти пари янглиғ бот,
Меъжаридин ясаб ўзига қанот.Боғи Майдонга кириб келди равон,
Келишидин чу хабар топти хон,Ани бир гўшада ўлтурғузди,
Оллида бир нечани турғузди,Шаҳрнинг ичида тутти ғавғо,
Ким қочиб хонға тоёнди Мирзо.Онасини тақи хонға берди,
Онаси хон ҳарамиға кирди.Хожа Яҳъё деди: “Бобур Мирзо
Кошки келгай эди ушбу аро”.Гарчи хожа бу таманно қилди,
Шаҳр хаяқи анга ғавғо қилди.Бўлдура олмадию бўлди хомўш,
Лек маҳзун ичида юз минг жўш,Хожалар доғи тура олмадилар,
Ҳеч тадбир кўра олмадилар.Хожа Яҳъё била барча йиғилиб,
Ҳар бири ўзининг ишини билиб.Келдилар борчалари хон қотиға,
Қўлдилар арзи гунаҳ хидматиға.Хожаяарни қўлиға олғач хон,
Айлади лашжар элига фармонКим: “Йиғилиб бориси келсунлар,
Мулк ишида кенгош қилсунлар!Жам бўлсун бори султонлар ҳам,
Паҳлавонлар ила ўғлонлар ҳам!”Бўлдилар жам бори яхши-ямон,
Кенгош айларга замини фармон.Фикр ила ўзларини қистадилар,
Халқнинг тинчлигини истадилар.Дедилар: “Бўлса тирик бу Мирзо
Ҳеч кам бўлғуси йўқтур ғавғо”.Ушбу сўз бирла бўлубон беғам
Қилдилар хидмати Мирзони адам.Оносин бир кишига бердилар,
Иш сўзин дер кишига бердилар.Ул мунинг эвида манзил қилди,
Бу онинг комини ҳосил қилди.Лаънат ул навъ онаға ким ул,
Нафси учун ўлума берди ўғул!Кимки хотун сўзи бирла бўлғай,
Ажаб эрмас буки, қони тўлғай.Кимки хотун сўзига солса қулоқ,
Жойи ул борки, бўлғай андоқ.Чунки Мирзо иши андоқ бўлди,
Шаҳр хон қўллариға эврулди.Олдилар молу ғанимат сонсиз,
Борча торожсизу толонсиз.Чун қазоқ шаҳр ичига кўп кирди,
Молдин шаҳр элини ойирди.Жонвафобийни тилаб хони ғани
Айлади шаҳрга доруға ани.Деди: “Шаҳр ичра кириб эл андо
Бўлмасун ғорату торожу бало”,Жонвафо шаҳрға киргач филҳол,
Қилди боштоқлик этарни помол.Топти доруға била шаҳр ором,
Тутти ерлик-ерига барча мақом.Хожаларни юбора бердилар,
Борчасин молдин ойирдилар.Хожа Яҳъёға иноят била хон,
Деди: “Эй хожайи арбоби замон,Санга бу иш на муносиб эрди,
Ким бу Мирзоға мусоҳиб эрди.Сен киму мулк ишини қилмоқ,
Борчадин эмди керак айрилмоқ.Бор Хуросон сориким бу кишвар
Бўлди дахлинг сабабидин абтар!”Берди ўз отинию деди анга
Ким: “Мунунг фойдаси бор санго.Сендин уч кунгача ўт, сув тиламас,
Йўл юруб ўт тиламас, сув тиламас,Сен юру эмди жаҳондин озод,
Қайдаким хотиринг истар бўл шод!”Хожа Яҳъёға чу бўлди рухсат,
Қўйди юз хожаға юз минг меҳнат.Аҳлу авлоди йиғилди борча,
Эл-улус қошиға келди борча.Тевалар юкладилар неча қатор,
Туздилар яна қатор ила маҳор.Ганжи бисёр солиб чиқтилар,
Асру кўп мол олиб чиқтилар.Кўргач ул молу яроғини қазоқ,
Тамаъ этти ангову борди жоқ.Борибон сўнгича ўлтурдилар,
Молини қўш топа келтурдилар.Хоннинг ондин хабари йўқ эди,
Молиға ҳам назари йўқ эди.Қолди бир хожага даври айём,
Қилиб эрди ани шайхулислом,Булмакорим отию атвори
Нописандидаву нохуш бори.Хон анго айлади бисёр карам,
Қилди асҳобиға изҳор карам.Ани шаҳр ичра олиб чиқти ўзи,
Бўлди лашкар била бу навъ сўзи.Ким бўлубон эли Султон сардор,
Айлабон кўчу яроғин тайёр.Тебрасалар басе Туркистондин,
Келсалар Ясси била Сўрондин,Мулкнинг маслаҳатиға ушбу,
Яхши сўздур бу, ёр айлар асру.Бу кенигаш бирла юборди ул хон,
Лашкарини тарафи Туркистон.Лашкарининг кўпи ул ён борди,
Лашкар ила ики султон борди.Ул икиким юрудилар у лён,
Бўлди Маҳди ва Севинчик Султон.Борди Маҳмуд деган султон ҳам,
Ки Бухор аҳлини қилғай хуррам.Қолди хон олдида айлаб жавлон,
Ҳамза Султон била Темур Султон.Хон бориб Хожадийдор ўлтурди,
Ани ўзига муносиб кўрди.Жонвафо эрди Самарқанд аро,
Беш юз ўзбек била хуш, бепарво.Ушбу ҳолат била шайхулислом,
Шоҳ Бобурға юборди пайғом:“Ким эрур хон ватани Хожадийдор,
Ўзи ул қалъа аро топти қарор.Жонвафо оз киши бирла ҳосил,
Шаҳр ичинда туруптур ғофил.Кел фалон кеча, фалон кўча сори,
Ким санинг сори келур халқ бори.Биз сани шаҳр ичига кивуроли,
Тутуб ўзбакни санго келтуроли”.Келди бужор била Бобур ҳам,
Кирибон қалъани қилди маҳкам.Жоквафоға чу бу иш бўлди аён,
Шаҳрдин чошқулоша чиқти равон.Келда хон оллида у қилди адо,
Ҳар на ким солди анго ҳукми қазо.Келди хон отланиб андин филҳол,
Шаҳрни айлагайин деб помол.Лек лашкар оз эдию, қўрғон
Маҳкам эрдию, эли бепоён.Ёнди ночор зарурат бирла,
Турди ул ерда қудурат бирла.Ончаким куч ила келди лашкар,
Бўлдилар барча адоватгустар.Ўхшаш ул бўлдики, лашкар бори
Айлагай азм Бухоро сори.Беркитиб кўчаларини анда,
Ўйлаким Ясси билан Сўронда.Ўзга ҳар сори юруш қилғайлар,
Ҳар ким урушса уруш қилғайлар,Ҳамза Султон била Маҳди Султон
Тутти Куфайну Фарохинда макон.Қилди хон шаҳри Бухорода нузул,
Қилдилар хидматин эл барча қабул.Қилди султони Бухоро Маҳмуд,
Оғаси кўнглин ўзидин хушнуд.
***
Имом-уз-замон хабарларин эшитиб Марв мирзоси ва Қарокўл эли ва баъзи вилоятларнинг туғёниХон Самарқандни олдурғонда,
Боёғи қалъада ўлтурғонда,Аксар эл тортилиб эди хондин,
Фитна бошлаб эдилар ҳар ёндин.Қарокўл аҳлию Қаршию Хузор,
Ёғилиқ айлаб эдилар изҳор.Кеш эли ҳам қилиб эрди туғён,
Беркитиб эрди ул эл ҳам қўрғон.Беркитиб аҳли Қарокўл бори,
Чектилар ўзларини Марв сори.Шоҳ Абулмуҳсин ғофилға магар
Йибориб эрдилар ул хайл хабар:“Ким бугун тонгла келур Шайбоқхон,
Зоҳиро доияи Туркистон.Сен ўзунгни бу тарафға еткур,
Эл-улусни бу шарафға еткур.Гар ўзунг келмасанг, эй хисрави аҳд,
Айла илғор йиборурда жаҳд.Бир қўлунг келса, бу киварго етар.
Бир бириксок хон хайлин этарЧун бу сўз етти Абулмуҳсинға,
Асру кор этти Абулмуҳсинға.Отланур бўлди Қарокўл сори,
Бўлдилар лашкари тайёр бори.Эмди ким ул бошиға келдилар,
Беклари борча кенгош қилдилар.Дедидар: “Асру эрур душвор иш,
Бориб ўзбак била қилмоқ сончиш.Подшоҳидур улуғ асру хон,
Қошида неча баҳодир султон.Хон била бўлмоса ҳеч ким ҳоло,
Бордур уч минг киши худ разм аро.Ҳиридин келса улуғ Мирзомиз,
Кўб йиғин қилса улуғ Мирзомиз,Ёғиқиб кеткан ўғулларға тамом,
Битса хатлар у қилса пайғом,Борчасин йиғса ўзининг қотиға,
Келсалар борча анинг хидматиға,Кило олмослар уруш хон бирла,
Борчанинг иши тушор жон бирла.Биз бориб не иш это олғойбиз,
Басе, не ерга ото олғойбиз.Қарокўл эли бирла биз нетоли,
Не қилиб қалъасиға беркитоли!Қалъасин бизга ул Эл берганда,
Биз бориб қалъасиға киргонда,Қолин ўзбек дориса нетгойбиз,
Нечук оҳанги қарор эткойбиз?Бизга ким бўлғусидур андо мадад,
Қолғумиз қалъада маҳбус абад.Чунки беклар дедилар бу сўзлар,
Ўйната бошлади Мирзо кўзлар.Ҳар сори телмура қолди Мирзо,
Йўл бошинда тура қолди Мирзо.Тушти кўнгли аро ваҳми кори,
Қойитур бўлди равон эви сори.Дедилар беклариким: “Сабр қилинг,
Бу қайитурдо ишингизни билинг,Демосун сизни халойиқ қўрқоқ,
Бир неча сўз айитинг қайтур чоқ.Айтингиз сувдин ўтормен филҳол,
Ҳар неча бўлса Ўкуз моломол.Бориб ўзбак била разм айлармен,
Размнинг азмини жазм айлармен.Бир неча лоф этинг бу янглиғ,
Бир неча лоф сотинг бу янғлиғ.Қилоли ул аро бизлар дархост,
Сиз бў сўзларга бўлунгиз саррост”.Шоҳ Абулмуҳсин бечора равон,
Чиқти тахти уза айлаб жавлон,Келдияар яхши-ямон хидматиға,
Дедилар йўл сўзини ҳазратиға.Қарокўл эли доғи келди бори,
Борининг кўзи Қарокўл сори.Тахтининг оллида кўргоч ғавғо,
Деди беклар сўзини ул Мирзо,Келдилар хидматига беклар ҳам,
Борча дархост сўзига маҳкам.Дедилар: “Бир неча кун сиз турунгуз
Қарокўлнинг ишини ҳам кўрунгуз.Эл улуғи била борсун илғор,
Кирсун илғорға ул мулки диёр.Сиз тақи борингиз андин сўнгра,
Ул сори дорингиз андин сўнгра.Отангизга тақи борсун бу хабар
Келсун андин тақи бизго лашкар”.Қилди Мирзо тақи дархост қабул,
Ўзидин қилмади бекларни малул.Деди кўнглидаки: “Раҳмат сизга,
Ким бу сўзларни дедингиз бизга”.Чиқибон беклар онинг қотидин,
Хурраму шод онинг хидматидин,Етти юзча киши айлаб тайёр,
Етдилар Қарокўлга илғор.Қарокўл аҳли ул илғор била,
Ёндилар эВ сори булжор била.Бердилар беклар аларға булжор,
Дедилар шаҳрға киргоч илғор.Кирди илғорлари қўрғонға,
Сўзлари етти жаноби хонға.Қаршининг эли ҳам этгач туғён
Турди ул қалъада Боқи Тархон.Анда ҳам бошладилар ғавғони,
Бўлди ҳар қойсиға босқорони.Келга ҳам кирди қилибон жавлон,
Хидмати дўст Муҳаммад Тархон.Борча Бобурға бўлубон мойил,
Бўлдилар қуллик эторда якдил.
***
XXI
Имом-уз-замон Бухородин Султон Маҳмуд баҳодирни Қарокўлга йиборганиХон Бухоро аро қилғоч маскан,
Айлагоч кўчлари андо ватан,Машварат айлади султонлар ила,
Барча мирзолару ўғлонлар ила.Сўз мунго топти қарор охири кор,
Ким Қарокўл яқиндур бисёр.Тенгри берса муни авваол ололи,
Сўнгра ғавғони алоға сололи.Ушбу сўз бирла равон ҳазрати хон,
Айлади хукму юрутти фармон.Ким жаҳон нозими Султон Маҳмуд,
Тилобон нусрату фазли маъбуд:“Қарокўл сори черик отлонсун,
Черики яхши юруб қотлонсун.Борсун онинг била тинглаб фармон,
Рустами аҳд Севинчик Султон.Басе борсун Жонибек Султон ҳам,
Ўзининг лашкаридин аён ҳам.Тақи Султон Темури равшандил,
Басе ул разм аро бўлсун ҳосил”.Хон ўзи турди Бухоро ичида,
Юз туман фитнаю ғавғо ичида.Борди бошлоб черикини Султон,
Ул йўсун бирла(ки) ҳукм айлади хон.Размитиндин ўта тушгоч лашкар,
Деди султони писандида сиярКим: “Юриб илгари бир минг қиши,
Англасун ким недурур хасм иши.Бўлсун ул хайлу улусқа сардор
Шоҳ Жонибегии Султон кирдор”.Ул черик илгори келгоч филҳол,
Шаҳр эли айлодилар истиқбол.Чиктилар борча яёғу отлиқ,
Юзбеги бирла ясоқи отлиқ.Марв илғори ҳам отлондилар,
Борча ўз ишида қотлондилар.Мингча отлиқ била уч мингча яёғ
Чиқтилар борчасида ўқу садоғ.Кўчабанд оғзида-ўқ турдилар,
Черик озу кўпини кўрдилар.Кўргач ул хайлни чопти Султон,
Қолмади ҳеч чопишидин армон.Етибон чопти ўзи бир кишини,
Кўрдилар борча халойиқ ишини.Кимки онинг била бориб эрди,
Борча бир йўли урушқа кирди.Ваҳмдин сорт чиқа олмади ҳеч,
Кўчабанд йчра басе айлоди печ.Бир неча ўқ отишиб ёндилар,
Тушкон эллар тақи отлондилар.Юрубон қўш тобо ёнди Султон,
Черик аҳли тақи ёнди яксон.Хасм чун кўрди черикнинг ёнишин,
Роҳбар айлоди қисқа соғишин.Кўчалардин чиқибон келдилар,
Тому тошни йиқибон келдилар.Илгори отлиқу сўнгида яёғ,
Балки сўлидаю ўнгида яёғ.Отқулобу қичқириша еттилар,
Сўнгумиздин эриша еттилар.Ул черик сўнгида истаб майдон,
Бор эди Оқмуҳаммад ўғлон.Бўлғоч ул фитнаю ғавғо андо,
Банда ҳам бор эди гўё андо.Тақи Султон навкаридин бисёр,
Бор эдилар бори чусту жаррор.Етгоч ул қавм чопиштуқ ўтру,
Қирдук ул ақлсиз элни асру.Чопо келди Жонибек Султон ҳам,
Разм қилди Жонибек Султон ҳам.Отлиғи чиқди вале қолди яёғ,
От аётида ўзин солди яёғ.Кам кавши бўлди экин анда халос,
Бўлдилар борча адам ҳукмиға хос,Ул замон қатл ишидим ғам йўқ зди,
Киши ўлтурмаган одам йўқ эди.Қирилиб ётти улус ҳар ёнда,
Бўлди бунёд қирилмоқ онда.Ул кишиларки бу ишда эдилар,
Бир киши қўлни кўтарди, дедилар.Фатҳ бўлғоч Жонибек Султонға,
Бош била киши йиборди хонға.Қилди Султонға ҳам андин ахбор,
Бўлди Султон ҳам анго мадҳгузор.Тонгласи келди улуғ Султон ҳам
Хотири асру бу ишдин хуррам.Шаҳрнинг теграсига чун келди,
Шаҳар аҳлиға насиҳат қилди.Деб йибордики: “Ямонлиқни қўюнг,
Фитнаю шўру авонлиқни қўюнг,Ўз раиятлиғингизни билингиз,
Яхши бу сўзда тааммул қилингиз!Сиз Ким бу мулк ғавғо қилмоқ,
Бежиҳат мунча таманно қилмоқ,Эмди ҳам бўлса ёнинг бу ишдин,
Фикр айланг, ўсонинг бу ишдин.Гунаҳингизни тилабмен қиондин,
Ваҳм қилманг басе молу жондин”.Бу насиҳатни эшиткоч ул хайл,
Сулҳаға қилмадилар асло майл.Дедилар: “Ҳарна қилурсиз, қилингиз,
Урушур бўлсаигиз, эмди келингиз.Биз бошимизни кўруб биз онда
Йўқтурур ҳеч ишимиз жонда.Кўчамиз маҳкам эрур, қўрғон ҳам,
Ола олмас ани Султон, хон ҳам”.Чун бу сўзларни эшитти Султон,
Айлади тонгла урушқа фармон.Чиқти тушлуқ-тушидин султонлар,
Қўпти ерлик-еридин ўғлонлар.Ясониб борчаси отлондилар,
Юрубон кўчада қотлондилар.Қарокўлнунинг кишиси ҳам яксон,
Чиқти отлиқ, яёғ – айлаб афғон.Ўқчи Эл эрдилару, овчи басе,
Ҳар бири бор эди бир булҳавасе.Уруш айларга таассуб борида,
Борчонинг кўнгли таассуб сорида,Чиқти бўлғой яна беш мингча киши,
Уруш борингдур бойири иши.Кўча оғзида басе бўлди уруш,
Йўқ эди ҳеч ўқ отмоққа туруш.Кўчаго солдилар отлар, аммо
Яролиғ бўлди басе от ул аро.Ёнғоч оти яролиғ бўлғонлар,
Ғайрату қаҳр била тўлғонларСолиб отларни югурдилар бот,
Чекиб ул элга мунодийи мамот.Отқулоб борчасини қувладилар,
Кўчанинг сайдларин овладилар.Чиқти ул элго салойи эъдом,
Кўчанинг йўллари очилди тамомЯна бир минг киши мундо ўлди,
Хирмани умрлари соврулди.Асру кўб халқ қирилди андо,
Асру кўб гуллар очилди андо.Қалъаға ҳам кира олмай бисёр
Қочдилар отлиқ эли ваҳм ила зор.Қалъа ичиндагилар кўрғони
Тортибон жорлари султони,Дарди дил айладилар ҳаддин тош,
Дедилар: “Бир неча зишти авбошҚилдилар бизни бу янглиғ бадҳол,
Бўлдилар ўзлари андоқ помол.Эмди эй подшаҳи динпарвар,
Бўл бу қўрғонға иноятгустар!”Кўруб ул қавмни андоқ нолон,
Айлади лутфу иноят Султон.Айлади ҳукмки ул қўрғонға,
Яъни қолғон улуси ҳайронға,Текмасун ҳеч кишидин заҳмат,
Ким муносибдур аларға шафқат.Элга дрруға қўюб ёнди ўзи,
Борди хон ҳазратиға яхши сўзи.
***
XXII
Имом-уз-замон Бухородин Қарши устига борғониЧун ёниб келди черик хон қошиға,
Борди ҳосил яна оташ бошиға.Деди: “Қаршиғадур эмди навбат,
Тилоли хон ҳазрати ҳақдин нусрат”.Деди бу сўзнию отланди равон,
Рост Қаршиға етишти ул хон.Қаршининг теграсини чоптилар,
Ёшурун молларини топтилар.Боқи Тархон ёшунуб қалъа аро,
Чиқора олмади бошин асло.Қиш эди ва қабоб ўлтурмоқ иши,
Мушкилу ўлжаға машғул киши,Борчаға қойтмоқ ўхшаш бўлди,
Ушбуни айтмоқ ўхшаш бўлди.Туздаги молни олиб ёндилар,
Иёсин ўтқа солиб ёндилар.Нозанин қизлар асир айладилар,
Ул ародин яна ҳам сайладилар,Хонға ул ҳодиса бўлғоч маълум,
Қилди қизлардин аларни маҳрум.Ўзбак элидин ойирди борини,
Хордин гул киби терди борини.Хоннинг ул марҳаматини эшитиб,
Қочқон эл бир-бирисиға айтиб,Эллари келди эса ҳар ёндин
Бехабар эрди бори имондин.Хон йиғиб ўғлон-ушоғин яксон,
Ўргата берди бориға имон.
***
XXIII
Имом-уз-замон Хузор элини олиб, аҳли авлодлариға имон ўргатконидин сўнг Қаршини қабоб, Боқиға уруштин онт бергониЧун Хузор аҳлиға такдири худо,
Солди бу навъ бузуғлуқ ул аро.Яна хон келди Бухоро сори,
Черики соғу саломат бори.Ёз очилғоч яна озим бўлди,
Қаршининг азмиға жозим бўлда.Етибон Қаршиға бўлди сокин,
Айлади ҳукмки: “Тобин-тобин!”Ўн кун ўтмай яна хони пурдил
Бўлда Қарши тарафига мойил.Келди Қаршиғаю андин ўзди,
Андоғиларға ишин кўргузди.Сўрдиким: “Қайдо эрур шаҳри Хузор,
Ким тошинда бор эмиш элга ҳисор.Бор эмиш асру қолин эл анда
Черикимиз бойир ул қўрғонда”.Дедилар асру ёқиндур ул шаҳр,
Зоҳиран тушгай анго шуълаи қаҳр.Юругоч бир-икки кун ул лашкар,
Қилдилар шаҳр қироғини мақар.Кўрдилар асру муаззам шаҳре,
Шаҳр йўқким, азаматда даҳре.Ичию тоши бори тўб-тўла мол,
Теваю от била моломол.Хон юруб килди урушқа фармон,
Лашкар аҳли ёсониб чиқди равон,Бўлмади шотую тўра ҳожат,
Чекмадилар анинг учун заҳмат.Югрушуб қалъасиға миндилар,
Рахна айлаб ичига эндилар.Олдилар анда басе молу яроғ,
Бўлди пайдо басе асбоби фароғ.Қалъа давриға олиб малжолар,
Шоху най бирла солиб малжолар.Тегра ёнин олиб ўлтурсунлар,
Кеча-кундуз урушо турсунлар.Ҳукм ила борча қабай туштилар,
Қамишу шохга ёпуштилар.Кўчалар ясадилар қалъа сари,
Баргдин хурраму сарсабз бари.Қалъа сори қилайин деса гузар,
Кўча гашти қилур эрди лашкар.Ташқари сабзаю саҳрою баҳор,
Ичкари жибаг дарду дили зор.Ташқари лолайи нўъмон очилиб,
Ичкари эл кўзидин қон сочилиб,Ташкари айшу нишоту суҳбат,
Ичкари меҳнату ранжу заҳмат.Ташқари элга умиди жовид,
Ичкари эл бори жондин новмид.Ташқари элга ғанимат тушти,
Ичкари элга ўлат ёпушти.Гоҳ уч юз киши ўлди бир кун,
Гоҳ ўн кент эли бўлди бир кун.Бўлди андоқ ўлатиким даврон,
Ул ўлатни кўруб ўлди ҳайрон.Ики ойким қабал эрди анда,
Оз киши қолди ўшул қўрғонда.Қолғани ҳам бори бемор эдилар,
Ғуссаю ғам қўлида зор эдилар.Саййиде бор эди ул қўрғон аро,
Деди: “Ул қалъа аро ҳукми худоБир ўтуз минг кишини ўлтурди,
Токи бу ердин ўшул хон турди.Ҳеч ким кўрмади бу таври ўлат,
Келди ул қалъаға бир даври ўлат”.Эл қирилди барию охири кор,
Боқи Тархон дағи бўлди бемор.Зорлиқ айлади хон ҳазратиға,
Йибориб элчисини хидматиға.Ким: “Манго лутф қилиб йўл берсун,
Бу ўлатдин мени хон ойирсун”.Хон дедиким: “Мен анга йўл берайин,
Жонидин хори жафони терайин.Шарт килсун кетарига мундин,
Аҳд қилсун йитарига мундин!..”Хон сўзин чунки эшитти Боқи,
Деди: “Лутфу мурувват чоқи,Хон агар килса мурувват мен ҳам,
Айлайин шарт бағоят маҳкам!..”Ҳарами устида шарт айлади ул,
Ким: “Қачон хон манго лутф айласа йўл,Бошим олиб кетайин қўрғондин,
Ҳарна ҳукм ўлса яна ул хондин,Тутайин ҳукмини жоним бирлан,
Бу ишим барчаға бўлсун равшан”,Чун бу шарт айлади Боқи Тархон,
Қаршидин келди Бухоро сари хон.Анга чун бўлди бу янглиғ фурсат,
Қочтию билди ўзига давлат.
***
XXIV
Имом-уз-замон халифат-ур-раҳмон қалъайи Дабусини уруш била олғониЎн кун ўтмай яна отланди хон,
Ҳамза Султон тарафи бўлди равон.Ҳамза Султон бўлуб эрди музтар,
Черики ҳам мутаҳаййир яксар.Бир ямон тонг ёруқ отлиқ аймоқ,
Тузуб эрдилар анго кину нифоқБайъату аҳдларини унутиб,
Боғи аҳли ишини утру тутибБеркитиб қалъаи Дабусини,
Чолдилар куфр элининг кўсини.Қалъанинг берклигига тоёниб,
Турдилар қалъа ичинда ёсониб.Воқеан калъалари маҳкам эди,
Кинавар халқи тақи ҳамдам эди.Қалъаси қалъаи Ҳайбар янглиғ,
Ҳайбари эллари кофар янглиғ.Қалъанинг авжи Сурайё эрди,
Тубида хандоқи дарё эрди.Яна атрофида жарлар беҳад,
Ўтмоқ анди қурутуб мустабъад.Қуш уча олмос эди жарларидин,
Учса ҳам кечгай эди парларидин.Йўллари тоғ йўлидек печон,
Ўтмок андин қилиб элни бежон.Яқ жиҳат қалъа аро минг эвлук,
Борча девона йўсунлиғ деюлук,Уруш асбобини омода қилиб,
Сулхдин лавҳларини сода қилиб.Жаҳлдин турдилар ул қалъа аро,
Бўлубон мулк аро асру ғавғо.Тилатиб қатъаға ёғилардин,
Дам уруб борчаси боғилардин.Ўзларича киши келтурдилар,
Тинч хотир била ўлтурдилар.Ичларида ики тархон бошлиқ,
Йиғдуруб халқиға йиллиқ ошлиқ.Тутубон ўзларини қўргонгир,
Бехабар ким не бўлуптур тақдир.Нечаким қилди алар нодонлиқ,
Тушмосун деб бориға вайронлиқ,Хон насиҳат қила турди бисёр,
Ғазаб ўтиға сув урди бисёр.Лек ул қавм қабул этмодилар,
Қалъани холи этиб кетмодилар.Хон тақи келди ёсоб лашкарини,
Тузотиб хандақу жўю жарини.Олти малжор есатиб уч кунда,
Ёлбориб тангрисига бир тунда.Субҳнинг нури фурузон бўлғоч,
Кечанинг зулмати пинҳон бўлғоч,Жавшанин кийдию қилди жавлон,
Бўлди хуршид сифатлиқ тобон.Разм майдони сори юз қўйди,
Давлати хасм кўзини ўйди.Юрубон солди уруш қўрғонға,
Ўт солиб душмани беимонға.Фатҳу нусрат кўсини чолдурубон,
Хасмнинг заҳрасини олдурубон,Чум юруб келди Сулаймони замон,
Черики мўру малахдек яксон.Югрушуб қалъа сори ёвушти,
Шотуву тўра олий ёпушти,Кўз юмуб очқуча жарлардин ўтуб,
Ўзларин хондақи ичинда тутуб,Хокрези сори майл айладилар,
Жонларин хонға туфайл айладилар,Ёғди ўқ бошлариға ёмғурдек,
Келди сероб бошоқлар дурдек.Хокрези чу черикдин тўлди,
Алдироб ўқ ота олмас бўлди.Тош ото бошлади элнинг бошиға,
Лек ким боқти онинг ул тошиға.Шотуни томига еткурди киши,
Бўлди қўрғонға миниб чиқмоқ иши.Бўлмади иши тош отмоқ била ҳам,
Ўт ёқиб тошлади ўзга ҳар дамҚойсининг қўйниға ахгар тушти,
Қойсининг бўйниға кул ёпушти.Оқибат хасмға юзланди ғам,
Ёндуро олмади ул ўт била ҳам.Ўзга сўнгу била сончор бўлди,
Элни болор ила ёнчор бўяди.Лек болориға кўз солмадилар,
Сўнгусидин тақи ваҳм олмадилар.Олдилар буржлорини улошиб,
Чиқтилар қўрғониға чопқулошиб.Гарчи кўп бўлди уруш ҳар ёндин,
Бўлди ул фатҳ Темур Султондин.Шоҳзода Темури фаррухбахт,
Ким атосидек эрур қобили тахт.Асру покиза хисоли бор анинг,
Покрўлар била ҳоли бор анинг.Сониъи мамлакати раббони,
Айбдин пок ёротти они.Асру хуш хулқдуру хушгуфтор,
Асру неку сияру некукор.Фазл гулзорида навхостадур,
Адабу ҳилм ила оростадур.Юруса сарви хиромонидур,
Отқа минса моҳи тобонидур.Тушмас онинг ўқи ерга ҳаргиз
Ложарам хасмини айлар ожиз.Зуҳра хиногар анинг суҳбатида
Муштари жон берибон хидматида.Ики ходимдур эшикида мудом,
Бири Кайвону бириси Баҳром.Қурратул-айни шаҳи Шайбони,
Лойиқи давлати Чингиз хони.Тенгри ёшини узун қилсун онинг,
Доду адлини фузун қилсун онинг.Борчадин бурно бу султон қўлидин,
Чиқтилар қалъаға шоту йўлидин.Кимки бор эрди ўшул игримда,
Қирдилар борчасини бир дамда.Бир тумон халқ қирилди бори,
Бўлди зоҳир сифати қаҳҳори.Ким ёғиқса шаҳи Шайбонийға,
Ушбу кун келгусидур жониға. :Гар тонук истар эсанг бу сўзга,
Сарипул теграсида чиқ тузга.Кўрки Бобур черики не бўлмиш,
Қонлари ерга неток тўкулмиш.
***
XXV
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Бобур Мирзони босиб қувлағониЧу Самаркандни олди Бобур,
Халқ аро тафриқа солди Бобур.Ҳусн майдониға золим кирди,
Зулм бозориға равнақ берди.Зулфиға тоб бериб ўлтурди,
Бир неча дилшодани куйдурди.Йигилиб оллида қочқон, кўргон,
Атосидек ани ҳам кўргон.Лоф бозорини гарм айладилар,
Сўз била тоғни нарм айладилар.Андижон лашкарини келтурубон,
Жутта ғоратгарини келтурубон,Хон сори азм қилур бўлдилар,
Хон била разм қилур бўлдилар,Хон олиб қалъа, Сарипул келди,
Ул тақи майли Сарипул қилди.Ики минг тўра яёғларға бериб,
Уч минг отқувчи тўра ичра кириб,Юрубон келди ики сон лашкар,
Кина пардозу адоватгустар.Ақл кўрким бу сифатлиқ хонға,
Ношири маъдалату эҳсоиға,Солибой қалъасин ўзи чиқти,
Алами давлатин ўзи йиқти.Хон тақи кўргач анинг бу келишин,
Солиб тенгри таолаға ишин,Иши қўръон ўқимоқлик бўлди,
Ичи тенгри сўзи бирла тўлди.Дедиким: “Етса бу сончишда манго
Тенғри тақдири била ҳукми қазо.Бори қуръон ўқумиш бўлғой ман,
Ҳолатим борчаға бўлсун равшан”.Бу соғишларни қилиб ҳазрати хон,
Отлониб қилғоч урушқа фармон.Борча соғайтланиб отландилар,
Кўнгул истар киби қотландилар.Мавжзан бўлди тенгиздек лашкар,
Тутқудек мавжи анинг баҳру бар.Ҳар бири Рустами достон янглиғ,
Ҳар бири Соми Наримон янглиғ.Бузғудек ҳар бири бир лашкарни,
Олғудек ҳар бири бир кишварни.Сўзлашиб хасмларини овлоша,
Кирдилар жов ичига чопқулоша.Туруш ойиниға сўз тоқмодилар,
Хасмнинг тўрасиға боқмодилар.Сўл қўли хасм бирла чирмошти,
Ўнг қўли жовни ушотиб ошти.Анда ҳам яхши йигит сойлонибон,
Хасмнинг орқасиға айлонибон.Бермойин душмани имонға амон,
Чопқулоб отқулодилар яксон.Қойсининг кўзини кўр айладилар,
Қойсининг жониға зўр айладилар.Хон қўли чунки бу тавр от солди,
Хасми бадрўз арода колди.Жонининг ваҳмидин анинг эли ҳам,
Урушин қилмади чопқунча ҳам,Онча ким мумкин эди сончишти,
То мажоли бор эди ёнчишти.Оқибат хони жаҳонгир ўзи-ўқ,
Жов сори отни югуртуб, отиб ўқНечасини отиб урғон бўлди,
Ёлғиз ул жовни қочургон бўлди.Эсти нусрат ели хон қўлларидин,
Парда очилди зафар гулларидин.Бобур ўз туғини тошлоб қочти,
Бобурийларға не гуллар очти.Чун ғазаб ўти фурузон бўлди.
Ул икки сон киши яксон бўлди.Қойси ўқ учида жон топшурди,
Қойси кестанга кўзин олдурди.Ҳазрати мавт зуҳури қилди,
Малакулмавт ҳузури қилди.Бошларин баски қиличлар бўлди,
Бирисининг боши икки бўлди,Бош ики бўлмоса ул нодонға,
Бош уруб буйла келурму хонға.Яна бир булажаб иш қилди зуҳур,
Ким адунинг зли бўлғоч мақҳур.Бир сори йўлни дарё тутти,
Сувға тушканни балиқлар ютти.Хон эмас, ҳазрати Мусодур бу,
Қўл не бўлсун, яди байзодур бу.Ким ямонлиқ тилади Мусоға,
Борди Фиръавн киби дарёға.
***
XXVI
Имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмоннинг ҳимматиға яроша муножот қилғонимЁ раб, ул хони Сулаймон фарни,
Ёраб, ул хисрави динпарварни,Сарфароз айла бори оламга,
Шоҳ қил хайли бани одамға,Балки дунёида не ким бор тамом,
Анго қилғил борисини инъом.Қўймағил олам элини ситама,
Айлагил борчасини як қалама,То жаҳон адл ила маъмур ўлғой,
Зулмлар эл бошидин дур ўлғой.Шаръи ислом ривожи топқой,
Халқ дардиға иложи топқой.
***
XXVII
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Абулфатҳ Муҳаммад Шайбонийхон Бобур Мирзони қувлаб Самарқандға келиб қабол қилғониЧун босиб қувлади хон Бобурни,
Қилди беному нишон Бобурни.Ул Самарқанд сори айлади азм,
Хон азимат сўнгича айлади жазм,Ул тушуб калъа ичинда турди,
Хон қабоб қалъасини ўлтурди,Тўзуб эрди новкари Бобурнинг,
Эриб эрди жигари Бобурнинг.Тура олмас эди ул шаҳрда ул,
Эртарокдин олайин деди йўл.Бор эди шаҳр аро шайхул-ислом,
Сўзлари борча сақолидек хом.Булмакорим эди анинг оти,
Анго бор эрди ямонлик, зоти.Илмдин баҳраси чандон йўқ эди,
Зотида машраби урфон йўқ эди.Атониб эрди бузурги айём,
Ҳам Самарқанд аро шайхул-ислом,Биров онинг эвиго еткондур,
Сари кўйида мақом эткондур,Бир замон ул аро турғондур ул,
Бир кишидан басе сўрғондур ул.Ким: “Бу худком уйида, борму,
Шайхул-гислом уйида борму?”Ул дегондур ангоки: “Эй некуном,
Шайх худ бор, вале йўқ ислом”.Булмакорим ул ойитқондек эди,
Жаҳл йўлиға қойитқондек эди,Ул дедиким: “Не қилур хой бизга,
Бўлса Бобур киби султон бизга.Қалъа бўлса Самарқанд киби,
Томлари даврида Алванд киби.Юз минг уйлук киши анинг ичида,
Борча ёзу киши анинг ичида.Ким бу қўрғон сори мойил бўлғой,
Майлдин анго не ҳосил бўлғой.Олсалар тошқи маҳаллатларни,
Салар андоғи неъматларни,Шаҳрнинг ичи не етмос бизго,
Тошқи ёғи зарар этмос бизго.Ҳар қачон айлади ёғи туғён,
Деди Дарвиш Муҳаммад ТархонКим: “Самарқанд аро шоҳ ўғлон,
Шоҳлиқ Тавридин огоҳ ўлон.Ики қопқо аро бешаку тумон,
Қирқ йил шоҳлиқ айлар осон”.Ушбу сўзлар била Бобур Мирзо,
Турди ул шаҳр аро бошлаб ғавғоШайхул-ислом олиб Мирзони,
Келди шаҳр ичра солиб Мирзони.Шаҳрнинг ўртасида қилди мақом,
Шаҳрнинг халқи била сурди калом.Деди: “Эй халқ билинглар таҳқиқ
Ким будур хон Шайбониға тариқ.Ким бу қўрғонни қўлиға олса,
Фатҳнинг кўсини мунда чолса,Бўлур ўғлонларингиз борча асир,
Ағниё доғи бўлур борча фақир.Кўлунгиздин чиқор айвону Сарой,
Фоқаю фақр қилур сизни гадой.Бир лаби нонға бўлурсиз муҳтож,
Борча ул хонға бўлурсиз муҳтож.Азаматлар бори тағйир топор,
Терс тушлар бори таъбир топор.Катта дастор тушор бошлардин,
Кўз юморсиз борингиз ёшлардин.Эгачию сингилу аҳлу аёл,
Борча, ўзбакка бўлурлар помол.Иттифоқ айлонгиз эмди бизга,
То жафо етмагой авдин сизга.Неча юз ўзбакини ўлтурдук,
Хасмлиқни анго вожиб кўрдук.Тошқори ўлтуруб эрди ул хон,
Биз сизнинг бирла қилиб шарту амон.Ушбу Мирзони кеча келтурдук,
Шаҳрнинг ўртасига еткурдук.Бошладуқ асру кўп ишлар,
Нетоли ўзга эди ҳукми худо.Иш бу ерларга етибдур эмади,
Кўроли биз не этибтур эмди.Бошимиз борғумча эмди туроли,
Ҳарна келса бошимизға кўроли”.Ул бу сўзларни дегоч шаҳр эли,
Демагил шаҳр эли, қаҳр эли,Бир йўли аладилар борча фиғон
Ким: “Бу элга кераги йўқ ул хон.Ҳарна ким сен десанг, андоқ қилоли
Кеча-кундуз қошингга йиғилоли.Хон била жангу жадол айлаголи,
Хон била ҳарбу қитот айлаголи,Қалъамизни қилоли мустаҳкам,
Бўлоли қалъа соридин беғам.Қўполи кину нифоқ айлаб фош,
Қальанинг мардаки сони юз бош.Нафт ёғию қамиш жам этоли,
Бир қамиш боғини юз шам этоли.Тахш андозларимиз кўпдур,
Ҳарб учун созларимиз кўпдур.Ул уруш бирла не иш қилғусидур,
Ишлари борча этилғусидур.Дорий олмай бу сори ул хон,
Уруш этмаклиги худ не имкон.Қилур иши қабоб ўлтурмоқдур,
Шеваси тошқорида турмоқдур.Қабоса ҳам кабосун, шод бўлунг,
Сиз қабол бандидин озод бўлунг,Олишиб қалъани биз соқлоғоли,
Солишиб қалъани биз соқлоғоли.Итларимизгача ҳосил сўёли,
Ит эти ейирго кўнгул қўёли.Ангоча соқлоғоли қўрғонни,
Жониға еткуроли ул хонни.Ҳолиё ошлиғимизға не ҳасиб,
Тузимизға не ҳасибу не катиб,От била тевамиз асру кўптур,
Қўй била мевамиз асру кўптур.Қанд еса улусимиз бир йил,
Бу Самарқанд аро бўлур ҳосил.Ўзгасидин не ҳикоят қилоли,
Эмди айтсанг қилур ишни билоли”.
***
XXVIII
Самарқанд шаҳрининг элига Бобур Мирзо ёлбориб, ўткон-кечконларидин сўзлагониШаҳр эли чун дедилар бу сўзни,
Тўхтота олмоди Мирзо ўзни.Йиғлабон дедики: “Раҳмат сизга,
Тенгри берсун басе кувват сизга.Отолоримни кўра қолғонсиз,
Иззу жоҳимға назар солғонсиз.Авбоком шоҳи жаҳондур Темур,
Хусрави маъдалат осор Темур.Ўтколи юз йил ўтубтур эмди, ;
Кўп эл они унутубтур эмди.Ул ироқ бўлса ёқинроқни кўрунг,
Кўрган элдин юрубон борча сўрунг.Ким не турлук эди Султон Сайид,
Ким Қаробоғ аро бўлди шаҳид.Ул менинг жаддиму бечора отом,
Андижон мулкида хунхора отом.Шоҳи сардори Умаршайх эрди,
Тиғи хунбори Умаршайх эрди.Абоғом эрди топиб фазли аҳад,
Шоҳи динпарвари Султон Аҳмад.Ушбу шаҳр ичра туғуб улғойғон,
Нўши даҳр ичра туғуб улғойғон.Қирқ йил шоҳ эрди бу кишварда,
Шоҳи огоҳ эрди бу кишварда.Сиз анинг даврида бўлғон элсиз,
Лутфу жуди била бўлғон элсиз.Эмди ёд айлангиз ул шаҳларни,
Шоҳлиқ сирридин огаҳларни.Истабон руҳларидин ҳиммат,
Тортингиз банда учун бир захмат.Ҳам алар руҳларин шод қилинг,
Ҳам мени қайғудин озод қилингМени бу шаҳрда зое қилмонг,
Шуълаи қаҳрда зое қилмонг.Менда минг чоғли навкар бор-йўқ,
Ким менинг бирла бўлурлар очу тўқ.Сиз менинг навкарим уммиди била,
Навкару савдарим уммиди била,Шаҳрбандону қабал айломонгиз,
Хон била жангу жадол айломонгиз.Гар ўзунгизга олурсиз ишни,
Эл улуғларға солурсиз ишни,Мен бу шаҳр ичра қилурман манзил,
Йўқса филҳол чиқармен ҳосил”.
…
Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
Матни терувчи Шоира Маҳмудоваwww.yangidunyo.org
Published on oktober 19, 2012 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
Охирги изоҳлар