ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
  • Лондон музейидаги тарихий мактублар


    Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин ал Ҳаттобнинг Форс (Сосонийлар) шоҳи Яздигард учинчига мактуби.

    Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин ал Ҳаттобнинг Форс (Сосонийлар) шоҳи Яздигард учинчига ва Яздигард учинчининг халифа Умар бин ал Ҳаттобга (матнда Хиттоб дейилган – таржимон) йўллаган мактубини эътиборингизга ҳавола этамиз. Айни пайтда Австрияда яшаётган Тожикистон мухолифати лидерларидан бири, тарихчи олим Шодмон Юсупов қўлга киритган бу мактублар таниқли ўзбек шоири Ёдгор Обид кўмаги билан бизгача етиб келди.

    Бу мактубларнинг асл нусхалари Лондон музейида сақланади. Улар арабларнинг Эронга ҳужумларидан сўнг ёзилган бўлиши мумкин.

    Таржимон.

    ****

     

    Умар бин ал Ҳаттобнинг форс шоҳи Яздигар учинчига мактуби.

    “Яздигар учинчи, агар сен бизга итоат қилмасанг ва бизга баъят қилмасанг мен сени ва халқингни келажагини кўра олмаяпман. Сен олдин жаҳоннинг ярмига ҳукмронлик қилган эдинг, бироқ сени аскарларинг олдинги ҳудудларда талофот кўрди ва сени миллатинг аҳволи бағоят харобдур. Мен сенга жонингни омон сақлашинг учун бир йўл кўрсатаман.

    Сен ҳамма нарсани яратган, танҳо ва ягона Оллоҳ иродасига бўйсунишга жидду жаҳд қилгин. Биз сен учун ва дунёдаги барча халқлар учун хабар олиб келдик. Бу ҳар нарсадан покиза Оллоҳ хабаридир.

    Дўзах оловидан жонингни сақла ва ўз миллатингга ҳам хато йўлдан қайтиб жаҳаннам азобларидан озод бўлишлари учун фармон бергин. Бизга қўшил ва Аллоҳ таоллога бўйсунгин-ки, Оллоҳ ҳақдур ва оламни яратувчисидир. Оллоҳга ибодат қилгин ва исломнинг ҳақ йўлига киргин. Ўзингни куфрдан сақлаб исломга юз бургин ва улуғ Оллоҳнинг ҳукмига бўйунсун.

    Бу иш билан ўз ҳаётингга нажот бергайсан ва форсийлар учун сулҳга келгайсан. Агар тўғри йўлни танламоқчи бўлсанг, бизга бўйсун ва баъят қил.

    Оллоҳ Акбар, мусулмонлар халифаси Умар бин ал Ҳаттоб.

    *****

    Яздигард учинчининг Умар бин ал Ҳаттобга жавоби:

    Жаҳон шоҳи, улкан мамлакатлар ҳукмдори, орийлар ва ғайри орийлар подишоҳи, барча араблар ва бошқа халқлар нажоткори, форсийлар султони Яздигар учинчидан тозийлар халифаси Умар бин ал Ҳаттобга:

    Тириклик ва илмлар яратувчиси Ахура Маздо номи билан!

    Сен ўз хатингда бизни тўғри йўлга, “аллоҳи акбар” номли худоинг йўлига ҳидоят қилмишсанки, (бу билан) сен бизни ким эканлигимизни ва нимага эътиқод қилишимизни унутган кўринасан.

    Бу жуда ажабланарлики, сен қандай қилиб араблар фармонбардорлигини азм қилмишсанки, сени огоҳлигинг ва илминг дунё халқларига нисбатан жуда паст, ўзинг эса Арабистон саҳроларида саргордон кезган, жоҳил саҳройи халқлар вакили бўлсанг.

    Эй, инсон, сен мени ягона худога эътиқод қилишимни истайсан, лекин билмайсанки минг йиллардирки Эронийлар ягона худога сиғинарлар ва кунига беш маҳал унинг ҳузурида намоз ўқирлар. Минг йиллардирки, Эронда илм фан ва касб ҳунар ривож топмиш ва бизни тириклигимиз асосига айланмишдир.

    Биз ҳамма замонларда меҳрибонлик ва яхши амалларни жаҳонга кўрсатурмиз, Яхши ният, Яхши сўз ва Яхши амал қўл остимиздагилар учун шиорга айланмиш. Сен ва сенинг авлодларинг эса ўз қизларини тириклайин кўмиб қотиллик қиларлар. Сиз тозийлар Оллоҳдан дам урарсиз валек Худони яратувчилиги олдида арзигулик иш қилмассиз. Сизлар Худо фарзандларини ўлдирурсиз, асирга тушган жангчиларни қатл этурсиз, аёлларга тажовуз қилурсиз, ўз қизларингизни тириклайин кўмурсиз, карвонларни туну кун таларсиз, даста-даста одамларни ўлдирарсиз, одамлар хотинини ўғирларсиз ва уларни зўрларсиз. Сизларни қалбингиз тошдан яратилгандир. Биз эса сизлар бошлаган бу шайтоний амалларни рад этажакмиз.

    Барча қабиҳликларни ўзларинг содир қилиб, яна бизларга худошиносликдан дарс бермоқни истармисизлар?

    Сен менга оташпарастликдан юз ўгиргин дейсан, биз Эронийлар Яратувчи ишқи ва Яратувчилик қудратини Қуёш нури ва олов тафтида кўрамиз, Қуёш нури ва иссиқлиги ва оловда биз Ҳақиқат Нурини ҳис қилурмиз. Бизни қалбларимиз Яратувчига яқин ва тафтли бўлгай. Бу эса бизларни бошқаларга нисбатан меҳрибон бўлиб, уларга кўмак кўрсатишимизга ёрдам беради ва Ахуро нури қалбларимизни мунаввар қилиб туради.

    Бизнинг Худоимиз Ахуро Маздадир ва бу жуда ажабланарлидирки сизлар уни кашф қилгансизлар ва унинг номини Оллоҳга алмаштиргансизлар. Аммо биз сизлар билан тенг ва бир мартабада эмасмиз. Биз барчага яхшилик тилаймиз, одамларга муҳаббат улашамиз, ЯХШИЛИК амалини инсонлар орасига тадбиқ қиламиз.

    Биз минг йилларки тараққий этган маданиятимизга нисбатан ҳурматдамиз. Ер юзидаги бошқа халқлар маданиятига эҳтиром кўрсатамиз. Сизлар эса Оллоҳ номи билан бошқалар ерига ҳужум қиласизлар, одамларни даста -дасталаб қатлиом қиласиз, отда судраб ўлдирасиз, Қурқитиш ва Зулмга қул урасиз. Сизлар Шайтон амалларини оллоҳ номи билан қиласиз, бу барча инсонлар учун фожеъа эмасми?

    Оллоҳ сизларга қатл қилишга, ғорат қилишга ва вайрон қилишга рухсат берганми? Ёки сизлар оллоҳ номи билан бузғунчиликка зўр бермоқдамисизлар?

    Сизлар Худога бўлган ишқни шамширларингиз қудрати ва зўрлик билан одамларга ўргатурсизлар. Сиз чўли биёбонларнинг ваҳший одамлари бўлганингиз ҳолда бизга Худошуносликдан дарс бермоқчи бўласиз. Бизлар кўп минг йиллик маданият ва тамаддунга эга халқмиз, сен эса ваҳшийлик, қатлу жиноятлар соҳибидирсан. Мусулмонларга тадбиқ этган ваҳшийликларингни энди ғайри мусулмонларга ҳам қўлламоқчимисан? Сен оллоҳингдан қандай илму маданият ўргандингки энди зўрлик билан уларни бошқаларга ҳам келтирмоқчисан?

    Афсус ва афсуски… бизнинг Форсийларимиз жангда сизлардан енгилди ва айни пайтда бизни халқимиз ўз Худолари номини сени оллоҳингга алмаштиришга ва беш маҳал намоз ўқишга мажбур бўлмоқдалар. Улар қиличлар зўридан араб тилида намоз ўқийдилар, гўёки сизларнинг оллоҳингиз фақат арабча тушунадигандек.

    Мен ишонаманки, сен ва сени дастаклаганлар ўзларинг муқим яшаб келган чўлу биёбонларда яшашни давом этасизлар.

    Мен сенинг талабларингга шу сабаб бўйсунаман, токи ўғрилар қўли билан (тозийлар ҳамласидан) бизни обод ватанимиз, тараққий этган шаҳарларимиз ва покиза миллатимиз хароб бўлмасин.

    Сангдил ҳайвонларингни бўшатиб юборма, токи улар бизни одамларимизни қатли ом қилмасинлар, фарзандларимиз ва аёлларимизни ўлдирмасинлар, аёлларимизга тажовуз қилмасинлар, қизларимизни Маккага қулликка юбормасинлар. Бу жиноятларни оллоҳ номи билан бошлаб, оллоҳ номи билан ниҳоясига етказма!

    Орийлар меҳмондўст ва меҳрибон, пок инсонлардир, улар қаерга бормасинлар дўстлик уруғларини, огоҳлик ишқини ва ҳақиқатни элтмоқ истайдилар. Шу сабабли улар сен ва сенинг одамларингнинг жинояткора ишларига қаршилик қилмоқни истамаслар.

    Мен сени оллоҳ акбаринг билан Арабистон чўлларидан чиқмаслигингни ва қалбга қўрқув солувчи ақидаларинг ва ваҳшийликларинг билан бизни обод шаҳарларимизга ва тараққиётимизга яқин келмаслигингни истайман.

    Яздигард учинчи Сосоний.

    Форс тилидан Юсуф Расул таржимаси.

    Published on oktober 20, 2012 · Filed under: Таржималар, Юсуф Расул;
    2 Comments

2 Responses to “Лондон музейидаги тарихий мактублар”

  1. Habibulloh said on

    O’ta mehribon va cheksiz rahmli Alloh nomi bilan (boshlayman)!
    Barcha hamdu sanolar olamlarning robbisi Allohga xosdir. Payg’ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamga duo va salomlar bo’lsin.

    Eronda mavjud hozirgi islomiy hukumatga qarshi millatchi ruhdagi muxolifat tomonidan turlidan turli yolg’on yashiq ma’lumotlar internet olamida tarqatilib o’z manfaatlariga burishga harakat qilib turishadi. Bu narsa yanglik emas, aksincha yaqinda ham ”Axamoniy shaxzodasi onasi” topilmasi ustidagi janjallarni va aslida to’qima tarixiy qalbakilashtirilgan ekanligini aniqlangandi. va boshqa misollar keltirishimiz mumkin.

    Ushbu xatga keladigan bo’lsak , internetda kamida 4 xil versiyasi aylanib turibdi. Uni ichidagi turli qalbikilashtirlgan to’qima ma’lumotlarni ko’rsatishdan oldin umumiy holda bu siyosiy/madaniy maqsadlarda anti-arab qarashlar va motive asosida ishlab chiqilganini xulosa qilish mumkin.
    Buni to’qima ekanligini ko’rsatuvchi sabablar bir qancha, shulardan eng oddiyi bu xatlarning asl nusxasi hech qayerda mavjud emas, internetda qo’yilganlaridan boshqa. Bu 2009 yilda chiqqan internet ma’lumotlari bo’lib AQSh universtetida o’qiydigan bazi tarix fan doktori birodarlarimiz tarafidan surishtiruvlar hech qanday aniq ma’lumot olib kelmadi, aksincha Sosoniylar tarixiga mutaxasislashgan expertlar tarafidan ham uchratilmagan manba ekanligini kelib chiqdi.

    Qolaversa biz muloqot qilgan olimlarning aytishicha tarixdan ozgina xabari bo’lgan kishi uchun ushbu xatni yozilgan vaqtdagi (635-650 yillar)ishlatilgan til va ichidagi iboralardan bemalol bu xatni shu yaqinlarda qilingan to’qima “tarixiy” manba ekanini bilish mumkin.
    Shulardan bazilari haqida qisqacha:

    Xatni yozilish toni shubhasiz hozirgi zamonga tegishli – Eron millatchilari toni bilan ug’un bo’lib Arablarning sahroviy, madaniyatdan yiroq halq sifatida tasvirlashlarini o’z ichiga olgan. Ammo, bu esa shubhasiz hozirda Islom tarixi o’qitadigan Badaviy/Johliyatdagi arablar haqidadir tasviridir. Ammo qiziq joyi shundaki xatda tasvirlangan “qizlarini o’ldiruvchi”, “sayroviy”, qonxo’r arablarning bu qabilalari Sosoniylar davlati chegaralaridan 1000 km uzoqlikda joylashgan xalqlar bo’lganidan o’rta Sosoniylar davrida hech qanday ma’lumot bo’lmagan, balki Hira arablari haqida bilishgan bo’lib ular Sosoniylar himoyasi ostida davlatni boshqarishardi hamda asosiy qismlari shahar va qishloqlarda yashaydigan Zardushtiylik, Xristian dinidagi kishilar bo’lishgan.
    Keyingi abzatslarda, Yazdgerd xalifa Umarni Zardushtiylikni bilmaganlikka ayblaydi. Yazdgerd shu yerda Erondagi bu dinni monoteistlik dinlar qatorida qilib tasvirlamoqchi bo’ladi bu “xatda”. Buni oddiygina isbot qilish mumkinki, Zardushtiylikni monoteistik qilib ko’rsatishga urinish Islom madaniyati ostida paydo bo’lgan. Xatni yozuvchi inson, o’zi bilmagan holda zardushtiylikka qarshi chiqib, Islomni ulug’lab qo’yanini ko’rish mumkin, aslida Hamma ilmli kishlar biladiki, Zardushtiylik dualistik dinlar qatoriga kiradi.
    Xullas tepadagi fikrlarga kelib xulosa qilish mumkinki, Yazdgerdni Beduin Arablari haqida bu darajada bilishi va tanqid qila olish ehtimoli also mavjud emas edi. Bu esa zamonaviy ilmlarni mahsulini eski zamon tarixiga tiqishga urinish ekanligi yorqindir.
    Xuddi shunday yana Xatda Umarning Erondagi Zardushtiylikni olovga sig’inuvchilar deya atashi ham tarixiy xato bo’lib, bunday deya atalish islomdan ancha keyingi yillarda Zardushtiylikni tanqid qilish asnosida paydo bo’lgan aslida xalifaga ma’lum bo’lmagan qarash hisoblanadi.

    Yana u yerda juda ko’p fikrlar ham o’zaro qarama-qarshi bo’lib birinchidan Yazdgerdni islom haqida bunday chuqur bilishi yoki bunga shaxd qilish ehtimoli butunlay kam. Yoki uning “гўёки сизларнинг оллоҳингиз фақат арабча тушунадигандек.” deyishligi ham muammoli gap.
    Chunki har bir Zardusht ibodat qilsihda ishlatadigan tili bu Avesto tili bo’lib, asosan Zardusht ruhoniylari tomonidan foydalanilgan. Shu bilan birga Sosoniylarning oddiy aholisi uchun butunlay tushunarsiz til hisoblangan. Qolaversa, Fors imperiyasi Islom armiyasi mujohidlari tomoni 1-chi hujm qilgan o’lka bo’lib, qonli bosqinlar haqida gap ham bo’lishi mumkin emas edi. Sababi, hali boshqa halqlar bilan urushni o’zi bo’lmagan edi.
    Asl xatda ishlatilgan, oxirgi paragrafdagi so’zlar ham ko’pi Aryan madaniyatlari doirasidagi so’zlar bo’lib bu hali Sosoniylar davrida mavjud ham bo’lmagan edi.
    Qolaversa Umar tarafidan deya qo’yilgan rasmdagi xatni o’zi ham Nasx yozuvida bo’lib u Umardan 200 yildan keyin paydo bo’lgan, 886 yillarda.

    Alloh taolo Quronda aytadi: “Islomga da’vat qilinib turganda Allohga nisbatan yolg‘on to‘qigan kimsadan ham zolimroq kishi bormi? Holbuki. Alloh zolimlarni hidoyatga solmas. Og‘izlari bilan Allohning nurini o‘chirmoqchi bo‘lurlar. Holbuki, Alloh, kofirlar yoqtirmasa ham, O‘z nurini tugal etguvchidir. “Saf surasi 7-8 oyatlar.
    Sizga tilagimiz Alloh sizga hidoyat bersin! Ammo din dushmanlari yoki munofiqlar qancha yolg’on gap so’z qilsalar ham Alloh o’zini dinini va kalomini ulug’ qilaveradi. Unga amal qilganlarni o’zi aziz qilib kelgan. Siz o’zingizdan munofiq bo’lib qolishdan qo’rqing, Alloh baqara surasida atganidek: ”Ularning qalblarida kasal bor. Alloh kasallarini ziyoda qildi. Va ularga yolg‘on gapirganlari uchun alamli azob bor. Va agar ularga, er yuzida fasod qilmang, deyilsa, biz faqat isloh qiluvchilarmiz, deydilar.”
    Allohga ishonsangiz, o’zingizni musulmon deb bilsangiz toza musulmonlar kabi haqqa qayting va hozirgidek yolg’onu yashiqlarni tarqatuvchi fasodchi bo’lmang!

    Yoki eng kamida o’zingizni obro’yingiz uchun ham, bunday yolg’onlarga to’la ma’umotni tarqatishdan o’zingizni tiying. O’zi yo’q obro’yingizni ham ilm ahllari oldida to’kilibv qolishiga olib kelishi mumkin.

    Sizga Allohdan hidoyat so’rab qoluvchi.

    Habibulloh Abdulloh.

  2. Habibulloh said on

    Ha yana bir narsa.

    Yuksak madaniyatimiz deya atalayotgan Zardushtiylik haqida asl ma’lumotni olishga maslahat beraman.
    Quyida Zardushtiylik ko’p xudolik dini haqida tahliliy maqola bor, o’qib ko’rishingiz mumkin:
    http://islom.uz/content/view/269/191/

    Tepadagi Umardan deya aytilayotgan to’qima xatni rasmi(bu yozuv umardan keyin 200 yildan keyin paydi bo’lgan): http://www.maldivesroyalfamily.com/Images/omar_yazdgird1.gif

    Alloh aytganidek, bilgan bilan bilmagan teng bo’ladimi? ilm oling, taqvo qiling! Niyatizga yetasiz!

    Habibulloh Abdulloh