-
Тулкининг хатоси
(масал)
Чопишдан чемпионни,
Шер чақирди Қуённи.Деди: “Ушла пул, ғилай,
Сен чопқирсан, ҳарқалай.Бор, олиб кел калбаса,
Тез чоп, қорним оч роса!”Қуён деди: “Албатта,
Менга бу шараф катта.Бораман-у келаман,
Шамолдан тез еламан…”Шер асабий деди: “Бас,
Жовур-жувринг керакмас.Сабзи қирғичингни ёп,
Имилламай, қани чоп!”
***
Қуён чопди дўконга,
Номи “ҳалол бекон”га.Анда роса ширин хид,
Сервелат қилди харид.Уни пакетга солди,
Ва ортига йўл олди.Қайтаётса, дафъатан,
Тулки чиқди йўлидан.Деди: “Салом, Қуёнчик!
Кетаяпсан қаёнчик?Пакетингда нима бор?
Гиёҳмасму доривор?”Қуён деди: “Калбаса!”
Тулки деди: “Вой, рос-а?!Қуён қилди тез шама:
“Асло бўлма хомтама!”Тулки деди: “Хўш, нага?
Озгина бер ошнага!”Қуён деди: “Малла мўй,
Шерники бу, билиб қўй.Ер тагидан топади,
Панжи билан чопади!”Тулки кериб кўкрагин,
Деди: “Сира қўрқмагин.Бўлибди бир қулайлик,
Ке, еб маза қилайлик!Жавоб бергайман ўзим,
Яхшилаб эшит сўзим.Шер, “қани, деб калбаса”,
Икки-уч бор сўраса,Индамасдан тур, андак,
Гуноҳни ҳис қилгандак.Кейин менга қарагин,
Мен айтаман керагин.Койиб қўяр Шер, холос,
Буткул бўлгайсан халос”.“Алдама, – деди Қуён, –
Ўлдиради Шер, аён,Сен еб, қочасан, малла!”
Тулки деди: “Хом калла,Еб, қочурман қаерга?
Сен айтасан-ку Шерга.Сўнг у мени топар-ку,
Панжи билан чопар-ку!”Қуён бир оз ўйлади,
Ва нихоят сўйлади:“Гапларинг тўғри, чоғи,
Бор-таваккал бу ёғи!”Олиб бормасдан Шерга,
Пакетни қўйди ерга.Хуллас, Тулки ва Қуён,
Тенг бўлишиб дармиён,“Бисмиллоҳим” дедилар,
Калбасани едилар…
***
Шер турар белин ушлаб…
Қуёнчик лабин тишлаб…Турар четда Тулки ҳам,
Бошин қилиб чизи хам…Учовларин қўзи лўқ –
Пакетда калбаса йўқ!Пахмайиб ёли ҳар ён,
Сўради Шер: “Хўв, Қуён,Очман дегандим роса,
Келтирдингми калбаса?”Қуён турар миқ этмай,
Кекирса ҳам “ҳиқ” этмай.Шер сўради яна бир:
“Калбаса қани, гапир?!Гапир, дейман, карқулоқ,
Мияси йўқ, харқулоқ?!”Қуён ҳамон миқ этмас,
Худди-ки ақли етмас.Жиғибийрон бўлди Шер,
Ўшқирди у: “Жавоб бер,Охирги бор сўрашим,
Келтирмагин кўп ғашим:Қани дейман калбаса?
Гапир, ўлгинг келмаса…”Мийғида Тулки кулди,
Унга Қуён термулди.Сўзга этиб вафолиғ,
Ўйлади қилғай фориғ.Тулки лек деди бирдан:
“Қолганмисан, хей, тилдан?Сўраябди Шер ака,
Гапир, қилмай калака.Калбасани на қилдинг?
Қулоғинг қилиб динг-динг,Туришингдан бу сирли,
Еб қўйибсан, шекилли?”
…
Шер кўтарди панжасин,
Синдиргувчи анчасин…Ия, бу на ғаройиб?
Қуён бўлибди ғойиб!Аляскада соғ-омон
Пайдо бўлибди шу он!
***
Шер Тулкини хидласа,
Хидланармиш калбаса.Ишлатиб сал каллани,
Ушлабди у маллани.Шундай Тулки тутилиб,
Ем бўлибди, титилиб.Мақсадга у етувди,
Шерни ҳам гўл этувди.Билмабди лек у топқир,
Нечоғли Қуён чопқир!Шу кичик бир хатоси
Бўлибди интихоси.Лек бўлгандан у шаҳид,
Биз бўлдик яна шоҳид:Ким бировға қазгай чоҳ,
Тушгай ўзи баногоҳ!
***
Андижон
1 06 2012
– – – – –
*… бекон – чўчқа гўшти
*… дармиён – ўртада
*… чизи – сал, бир озwww.yangidunyo.org
Published on oktober 20, 2012 · Filed under: Саиджаҳон Равоний;
Охирги изоҳлар