ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
  • Жигар сўрғичи – FASCIOLA HEPATICA

    Абдуқодир Сатторов

    Жигар сўрғичи (қурти) умуртқали ҳайвонлар ва одам организмида яшовчи эндопаразит ҳисобланади.

    Тузилиши: Жигар сўрғичининг танаси баргсимон бўлиб, узунлиги 20-50 мм, эни эса 10-20 мм келади.
    Жигар сўрғичи кўп ҳужайрали организм ҳисобланиб, ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир. Кутикула уни ташқи таъсиротлардан муҳофаза қилишда, нафас олиш ҳамда қисман ҳазм ва ажратув процессларида ҳам қатнашади. Кутикуланинг ташқи томонида ингичка тиканаксимон ўсимталар бор, шу билан жигар сўрғичи бошқа сўрғиччлилардан фарқ қилади. Кутикула остида 3 қават нафис силлиқ мускул пардаси ётади, мазкур мускуллар кутикула билан бирга тери-мускул қопчиғи деб аталмиш тана пардасини ҳосил қилади. Қопчиқнинг қўшувчи тўқималари ички органлар орасини тўлдириб, танада бўшлиқ қолдирмайди, бинобарин жигар сўрғичи этли тузилишга, бошқача айтганда паренхиматик тузилишга эга.

    Ҳазм оргалари: Жигар сўрғичининг ҳазм органлари оғиз сўрғичидан бошланади. Оғиз сўрғичининг давоми- калтагина қизилўнгач-тақасимон калта ичакка айланади. Мазкур ичак ҳар 2 томонда боши берк ҳолатда тугаб, ўз йўлида 1 неча кўндаланг шохчалар ҳосил қилади. Ҳазм бўлмаган озуқалар яна оғиз сўрғичидан ташқарига чиқарилади. Ҳазм бўлган овқат эса ичак деворидан организмга шимилади. Жигар сўрғичида оғиз сўрғичидан ташқари яна 2 чи- қорин сўрғичи ҳам бор. Бу сўрғич ҳазм аъзочига алоқасиз бўлиб, фақат паразитнинг ўз хўжасига ёпишиши –сўриши учун хизмат қилади.жигар сўрғичининг танасида нерв системаси қуйидагича тузилган:аввало томоқ атроф нерв тугуни ва шу тугундан таралган 6 жуфт нерв толалари бор, маркур толалар тана бўйлаб узунасига кетган, улар ўзаро нафис толачалар орқали қўшилгандир. Жигар сўрғичида қон айланиш ва алоҳида нафас олиш аъзолари бўлмайди.

    Жигар сўрғичида жуда содда тузилган бошланғич буйрак-протофенефридийлар тана бўйлаб ётган ётган кўпсонли каналчалардан иборат. Мазкур каналларнинг ташқи учи кутикулага очилади.

    Жинсий органлар: Жигар сўрғичида жинсий органлар алоҳида тараққий этгандир. Аввало барча сўрғичлилар каби, жигар сўрғичида ҳам, 2 жинслилик аломати-гермафродитик ҳолат мавжуд. 1 организмнинг ўзида ҳам эркаклик уруғ безлари, ҳам урғочилик тухум безлари тараққий этган. Уруғ безларига жуфт уруғдонлар киради. Улар тананинг пастки соҳасида жойлашиб, жуфт уруғ йўли орқали циррус халтасига ва унинг ичида жойлашган жинсий аъзо-циррусга давом этади.

    Урғочилик жинсий аъзолари жигар сўрғичи танасининг ўрта қисмида жойлашган тухумдон, тухум йўлидан ва тананинг ҳар 2 томонини тўлдириб, устун шаклида жойлашган сариғдонлар ва сариғдон йўлларидан иборат. Булардан ташқари тананинг юқори қисмида жойлашган бачадон, тухум камераси-оотип ҳам шуларга киради. Бачадонга урғочилик жинсий аъзоси- Мелис таначаси очилади. Тухум оотипда оталанади. Уруғдонда етилган уруғ ҳужайралари оотипга етиб келади. Тухум ва уруғ ҳужайралари қўшилган ҳолда сариғдон ишланган маҳсулот сариғ таначалар билан ўралади. Оталанган тухумлар бачадон орқали ташқарига, яъни жигар сўрғичининг асосий хўжаси-беморнинг ўт йўлларига чиқади. Ўт йўлларидан ингичка ичак ва йўғон ичаклар орқали ташқарига чиқариб ташланади.

    Тухуми: Жигар сўрғичининг тухуми бундан кейинги ривожланиш давридани ташқи мухитда ўтказади.тухум кўпинча овал шаклда, сарғиш, қўнғир рангда бўлади. Тухумнинг устки юзасида махсус қопқоқчаси бор. Жигар сўрғичининг асосий хўжайини қўй, эчки, кийик, от, сигир, ва одам ҳисобланади. У мазкур ҳайвонлар ва одамларнинг ўт йўлларида
    паразитлик қилади. Жигар сўрғичининг етилган даври шу ҳайвонлар ва одамда ўтгани учун буларни асосий ҳўжайин дейилади. Етилган жигар сўрғичдан оталанган тухумлар ташқарига чиқади деб айтган эдик. Ташқи муҳитда (сувда ва нам тупроқларда) қулай шароит (+16g -30g ва ёруғлик) бўлган тақдирдагина тухум етила бошлайди. Тухумнинг устки юзасидаги қопқоғи очилиб, киприк билан қопланган, тоқ кўзли, пармаловчи органи бор личинка-мирацидий чиқади.

    Мирацидий танасида бошланғич ичак, содда буйрак-протонефридий найчалари бор. Сувга тушган мирацидийларгина эркин сузиб юради ва дуч келган қорин оёқли-ҳовуз моллюскаси – Limnea truncatula танасига сув оқими билан, баъзан пармаловчи органи воситаси билан тешиб кириб олади. Кўзчаси редукцияга учрайди, кипригини йўқотиб, спороцистага ўралади. Спороциста ичида бўлиниб кўпая бошлайди. Қизлик ҳолатда (уруғланмай), яъни партеногенез йўли билан кўпайиш деб шуни айтилади. Ҳосил бўлган навбатдаги личинка даври редий дейилади. Редий танасида навбатдаги цикл-думли церкарийлар тараққий этади. Церкарийлар моллюска танасини тешиб чиқиб, думи воситасида сувда сузибюради. Церкарийларда дум, 2 та сўрғич, бошланғич ичак ва протонефридийлар тараққий этган. Жинсий органлар бўлмайди.

    Церкарийлар ўсишда давом этиб, думини йўқотади ва цистага ўралади. Бу давр, яъни личинканинг навбатдаги даври адолескарий даври дейилади. Адолескарий сув оқими билан сув ўтлари ва даладаги бошқа ўтларга (беда, пичан) ёпишиб олади. Адолескарий юмалоқ шаклда бўлади., унда ҳам церкарийдаги каби аъзолари мавжуд, фақат дум йўқ. Шу билан жигар сўрғичининг личинка даври тугайди, энди адолескарий сув, ўт ва сабзавотлар билан ўтхўр ҳайвонлар ва одам оғиз бўшлиғига тушади, ошқозон ва ичак орқали ўт йўлига боради, бу ерда тараққий қилиб етилади. Жигар сўрғичи личинка даврининг 1 неча этаплари қорин оёқли моллюскада ўтганлиги учун мазкур моллюска оралиқ хўжайин деб аталади.

    Фойдаланган адабиётлар:

    А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”
    Ж.Х.Хамидов. А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
    В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

    Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
    Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

    +998-91-611-0-611

    www.yangidunyo.org

    Published on oktober 22, 2012 · Filed under: Тиббиёт;
    Kommentarer inaktiverade för Жигар сўрғичи – FASCIOLA HEPATICA

Comments are closed.